ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2023 й. ПҚ-219-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2023 й.

N ПҚ-219



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ ҲУЗУРИДА МАДАНИЯТНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳамда ижодкорларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг бой ва қадимий маданиятини ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг равишда ривожлантириш, шунингдек, бадиий жамоаларнинг маҳаллий ва хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш ишларини доимий молиялаштириш тизимини яратиш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар:

а) Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар)ларининг маҳаллий бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик асосида олинадиган даромадларнинг тақсимланишидан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари этиб белгилансин:

маданият ва санъат соҳаси вакиллари, иқтидорли ижодкорларни, айниқса, ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш;

оғир иқтисодий вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож маданият ва санъат ходимларини аниқлаш, уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда молиялаштириш;

маданият ва санъат ташкилотлари фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш;

ижодкорлар, ижодий ва бадиий жамоаларнинг маҳаллий ва хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш;

маданият ташкилотларининг бинолари ва маданият объектларида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш, уларнинг фаолиятига замонавий ахборот технологиялари ва илғор инновацияларни жорий этиш;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа харажатларни қоплаш.


3. Маданият ва туризм вазирлиги Жамғармага Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 2023 йил учун Маданият ва туризм вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан 20 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Жамғармага Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига таклифлар киритиб борсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Жамғарма тўғрисидаги низомни ва унинг васийлик кенгаши таркибини тасдиқласин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият ва туризм вазири О.А. Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 июль









































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск