ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2023 й. ПФ-109-сон "Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.07.2023 й.

N ПФ-109



ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК

СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш орқали иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш амалиёти такомиллаштирилди.

Тўловга қобилиятсизлик жараёнларини юритишда суд бошқарувчиларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди, жумладан давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланиш, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш ва уларни қўшимча рағбатлантириш тартиблари белгиланди.

Шу муносабат билан, соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

фармон ва қарорларда қўлланилган тўловга қобилиятсизлик билан боғлиқ тушунчаларни Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқлаштириш;

жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги амалиёти жорий этилганлиги муносабати билан уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини қўллаш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 июлдаги

ПФ-109-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 18 апрелдаги "Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4301-сон Фармони 3-бандининг олтинчи хатбошисидаги "эълон қилиш" сўзлари "топиш" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармони 3-бандининг ўн иккинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони билан тасдиқланган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида:


III бўлим 2-кичик бўлимининг ўн учинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


IV бўлим еттинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


V бўлим 3-кичик бўлимининг саккизинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2025 йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш дастурининг 18-позициясининг "Қонунчилик тармоқлари" устунидаги "Банкротлик" сўзи "Тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги "2018 йилда металл парчаларини тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3438-сон қарори 2-бандининг олтинчи хатбошисидаги "банкротлиги" сўзи "тўловга қобилиятсизлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 17-банди саккизинчи хатбошисидаги "банкрот бўлаётган" сўзлари "тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4112-сон қарори 4-бандининг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4146-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқ хизмати органлари солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати ўн икки ойдан ошмаслиги лозим, алоҳида ҳолларда ушбу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг илтимосномасига асосан суд қарори билан уч ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин;

юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари аниқланганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мазкур шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидиар жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади;

тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилган қарздорларнинг мол-мулки суд бошқарувчилари томонидан "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали ёки қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мазкур платформанинг танлов савдолари орқали сотилади";


б) 3-бандда:


"а" кичик банддаги "банкротликнинг" сўзи "тўловга қобилиятсизликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


"б" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "банкротликнинг" сўзи "тўловга қобилиятсизликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздор жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили ва (ёки) бошқа қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисида ариза берган солиқ органи томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади";


"г" кичик банддаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон қарори билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 25-бандидаги "банкротлик босқичида бўлган" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жорий этилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активларини бошқариш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси"нинг IX бўлим 2-позициясининг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "Банкрот корхоналар" сўзлари "Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 июль















































Время: 0.0245
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск