Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Ноль ставкали ҚҚСнинг қўлланилиши ("СБҲ" 24-сон, 2023 йил 13 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



НОЛЬ СТАВКАЛИ

ҚҚСНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ


Ноль ставка қуйидагиларни англатади:

q бундай ставка бўйича ҚҚС солинадиган реализация айланмасига ҚҚС ҳисобланмайди;

q бундай айланмада фойдаланиш учун харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича "кирувчи" ҚҚС ҳисобга олинади.

Шундай қилиб, ҳисобга олиш мақсадида реализация бўйича "ноль" ставкали айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади.

Ноль ставкали ҚҚСни қуйидагиларни реализация қилишда қўлланг (СК 260 ва 264-м.):

q товарлар экспортида;

q илгари қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган товарларни;

q божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) қолдиқлар)ни;

q божхона ҳудудида қайта ишлаш учун божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларни;

q чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;

q халқаро ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;

q Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилган ашё-анжомларни. Ушбу ҳолатда ҳаво кемаларидан рисоладагидек фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари ашё-анжомлар деб эътироф этилади;

q жумладан бундай хизматлар уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинмалари томонидан сотиб олинганда;

q уларни сотиб олишга ваколатли органга қимматбаҳо металларни, агар ушбу металларни ишлаб чиқарувчиси бўлсангиз.

  


Ноль ставкали ҚҚС фақат товар (хизмат)лар реализация жойи Ўзбекистон деб эътироф этилган ҳолатларда қўлланилади. Реализация қилиш жойи СК 240 ва 241-моддаларига асосан аниқланади.


  

Алоҳида ҳолатларда ноль ставкали ҚҚС харидорга у 12% ставка бўйича етказиб берувчиларга тўлаган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан қўлланилади (СК 264-м. 1-қ.).

Бундай тартиб товарлар (хизматлар) қуйидагича сотиб олинганда амал қилади:

q чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;

q маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида товарларни (хизматлар) сотиб олаётган солиқ тўловчилар томонидан, агар битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса.

Ноль даражали ҚҚСни солиқдан озод этиш билан адаштирманг:

  


Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган айланма



Солиқ солишдан озод этилган айланма


q Ҳисобга олиш мақсадида солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилган;

q "кирувчи" ҚҚС ҳисобга олинади;

q Ҳисобварақ-фактура 6-устунида "0%" қўйилади;

q "ҚҚС суммаси"устунида - "0".

q Ҳисобга олиш

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск