ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 22.06.2023 й. 51-2023/Б-сон "Кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.07.2023 й. 2743-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2023 й.

N 2743-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

22.06.2023 й.

N 51-2023/Б


БУЙРУҒИ



Кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни

муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон "Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 18 декабрдаги 57-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2743, 2015 йил 24 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 640-модда) билан тасдиқланган Кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур буйруқ иловасининг 10-банди 2023 йилнинг 5 ноябридан амалга киритилади.



Вазир                                                                          Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни

муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.".


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.".


4. 10-банд "саломатлигининг" деган сўздан кейин "меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишдан четлаштириши шарт.".


7. 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"107. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.".


8. 125-банддаги "Юк ортиш ва тушириш ишларидаги хавфсизлик" деган сўзлар "Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 192-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


10. 299-банддаги "давлат стандарти" деган сўзлар "миллий стандарт" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 июль
























































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск