Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Солиқ солиш мақсадида амортизация харажатлари ("СБҲ" 25-26-сон, 2023 йил 20 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



СОЛИҚ СОЛИШ МАҚСАДИДА

АМОРТИЗАЦИЯ ХАРАЖАТЛАРИ


АМОРТИЗАЦИЯ

ҚИЛИНАДИГАН АКТИВЛАР


Амортизация қилинадиган активларга асосий воситалар ва номоддий активлар киритилади.

Солиқ солиш мақсадларида қуйидаги мол-мулк асосий восита (АВ) сифатида эътироф этилади (СК 306-м. 2-қ.):

q қиймати БҲМнинг 50 баравари миқдоридан юқори бўлган;

q мулк ҳуқуқи асосида турган;

q товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиладиган мол-мулк.

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида мол-мулк қийматини АВ таркибида ҳисобга олиш учун мол-мулкнинг энг кам чегарасини белгилаш мумкин.

Унитар корхона оператив бошқарувидаги ёки хўжалик юритувидаги амортизация қилинадиган актив шу унитар корхонада амортизация қилиниши лозим (СК 306-м. 4-қ.).

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган амортизация қилинадиган актив ижарага олувчида (лизингга олувчида) амортизация қилинадиган активлар таркибига киритилади.

Товарлар ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт (давомийлиги 12 ойдан ортиқ вақт) мобайнида фойдаланиладиган интеллектуал фаолият натижалари ва бошқа интеллектуал мулк объектлари (уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар) солиқ солиш мақсадларида номоддий активлар (НМА) деб эътироф этилади (СК 307-м. 1-қ.).

Номоддий активларга, хусусан, қуйидагилар киритилади:

q санъат, адабиёт, илм-фан, шу жумладан дастурий таъминот ва маълумотлар базаларига, чизмага, дизайнга ёки моделга, режага, махфий формулага, технологияга ёки жараёнга, аудиовизуал асарларга ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларига, шу жумладан ижролар ва фонограммаларга бўлган муаллифлик ҳуқуқлари;

q патентлар, товар белгилари, савдо маркалари;

q саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли (ноу-хау), амалий жиҳатдан қўлланиладиган ва потенциал тижорат қийматига эга бўлган, натижада иқтисодий наф олиш мумкин бўлган ахборот.

Номоддий актив унинг мавжудлигини тасдиқловчи лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатлар бўлганда эътироф этилади. Булар патентлар, гувоҳномалар, патентдан ўзганинг фойдасига воз кечиш (уни олишга) шартнома, товар белгиси ва бошқалар бўлиши мумкин (СК 307-м. 3-қ.).



АМОРТИЗАЦИЯ

ҚИЛИНМАЙДИГАН АКТИВЛАР


Қуйидагилар амортизация қилинмайди (СК 306-м. 7, 8-қ.):

q ер ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);

q маҳсулдор чорва моллари;

q ахборот-кутубхона фонди;

q музей ашёлари;

q моддий маданий мерос объектлари;

q умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлкалар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;

q қиймати солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ушбу солиқ тўловчида илгари тўлиқ харажатлар жумласига киритилган амортизация қилинадиган актив;

q солиқ тўловчи томонидан амортизация қилинадиган активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар;

q бюджет ташкилотларининг амортизация қилинадиган активлари, бундан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши муносабати билан сотиб олинган ва бундай фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган амортизация қилинадиган активлар мустасно;

q мақсадли молиялаштиришнинг бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган (яратилган) амортизация қилинадиган активлар (тегишли қисми бўйича). Мазкур норма солиқ тўловчи томонидан хусусийлаштириш чоғида олинган амортизация қилинадиган активга нисбатан қўлланилмайди;

q Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ёхуд Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ бепул олинган амортизация қилинадиган активлар;

q гуманитар ёрдам сифатидаги грантлар ва мақсадли маблағлар ҳисобига олинган амортизация қилинадиган активлар (СК 48-м.);

q телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини бепул қабул қилиш;

q инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари сифатида амортизация қилинадиган активлар;

q солиқ ва божхона имтиёзларини

...
Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск