ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари / 2023 й. /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 06.07.2023 й. 52-сон "Давлат бошқаруви тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.07.2023 й. 3448-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.07.2023 й.

N 3448




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

06.07.2023 й.

N 52


БУЙРУҒИ



Давлат бошқаруви тизимининг такомиллаштирилиши

муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                               Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот"да (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон):


а) 54.2 ва 54.3-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 64-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосда (рўйхат рақами 475, 1998 йил 14 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 5-сон):


а) 1.1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 1999 йил 21 декабрда тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 860, 1999 йил 28 декабрь) 1.3-банди саккизинчи хатбошисидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2002 йил 13 мартдаги 2002-03-сон буйруғи (рўйхат рақами 1125, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 7-сон) билан тасдиқланган Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқномада:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома чиқарилиши қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида давлат рўйхатидан ўтказиладиган ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди";


б) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйдаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қимматли қоғозларни бекор қилиш кўзда тутилган санадан бир ой олдин эмитентлар бу тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилиши шарт.";


в) 8-банднинг саккизинчи хатбошисидан "ёхуд унинг ҳудудий тузилмасининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) 10-банддан "ёки унинг ҳудудий тузилмасига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қимматли қоғозларни йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома нусхасини қимматли қоғозлари йўқ қилинган эмитентнинг умумий ҳужжатлари (иш) жилдига қўшиб қўйишга мажбур.".


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2003 йил 30 декабрдаги 2003-19-сон буйруғи (рўйхат рақами 1322, 2004 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 111-модда) билан тасдиқланган Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди олтинчи хатбошисидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази Бош директорининг 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сон буйруғи (рўйхат рақами 1384, 2004 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 325-модда) билан тасдиқланган Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди ўн биринчи хатбошисидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2005 йил 24 февралдаги 29, 2005-25, 01-02/8-3-сон қарори (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 18-банддаги "Давлат божхона қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача, маълумот учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига (импорт қилувчиларнинг юридик манзиллари бўйича) мазкур Низомга 2 ва 3-сон иловаларга кўра шакл бўйича божхона имтиёзлари берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестрини юборадилар.";


в) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, давлат мақсадли жамғармалари ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган, уларга доир имтиёзлар бериладиган, ҳисоблаб ёзилган солиқлар, мажбурий тўловлар суммаси тўғрисида маълумотларни тақдим этадилар.";


г) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вилоятлар бўйича божхона тўловлари турларига доир берилган имтиёзлар тўғрисида, шунингдек ҳар чоракда - божхона имтиёзлари берилган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича божхона тўловлари турларига доир маълумотларни юборади.".


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1745, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 494-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди олтинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 7 майдаги 49-сон буйруғи (рўйхат рақами 1808, 2008 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 181-модда) билан тасдиқланган Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомда:


а) 9-банддаги "молия идораларида" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия идораларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 14-банддаги "молия бўлимлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 15-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 22-банддаги "Молия вазирлиги Ғазначилигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 29-банддаги "молия идораларига" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия идораларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 31-банддаги "Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимлари" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг ҳудудий бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 14 октябрдаги 101, 113 ва 2008-43-сон қарори (рўйхат рақами 1868, 2008 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 46-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган аҳоли пунктлари чегараларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли иқтисодиёт ва молия ҳамда солиқ органлари билан келишилган ҳолда, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларининг рўйхатини мазкур Йўриқнома 1-бандининг "а" кичик банди ва 2-бандига мувофиқ равишда тасдиқлайдилар ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига юборадилар.".


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сон буйруғи (рўйхат рақами 1911, 2009 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисидаги низомнинг 1-банди ўн биринчи хатбошисидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 18 мартдаги 2009-20-сон буйруғи (рўйхат рақами 1942, 2009 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 207-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолияти тўғрисидаги низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларида:


а) 1-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 22-1-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 24 мартдаги 24 ва 2010-15-сон қарори (рўйхат рақами 2107, 2010 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2010 йил, 21-сон 169-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-иловалар матнидаги "Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар "Солиқ инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 3 майдаги 37, 2010-20-сон қарори (рўйхат рақами 2111, 2010 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2010 йил 22-сон, 180-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 11-банддаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 12-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси" ва "Молия вазирлигига" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" ҳамда "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 108 ва 2010-52-сон қарори (рўйхат рақами 2185, 2011 йил 27 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2011 йил, 4-5 -сон 38-модда) билан тасдиқланган Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги "молия органлари ва" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 30 мартдаги 2012/17-сон "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорида (рўйхат рақами 2355, 2012 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 199-модда):


а) номи ва 1-банддаги "Давлат солиқ қўмитасига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) илованинг номи ва муқаддимасидаги "Давлат солиқ қўмитасига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-13-сон буйруғи (рўйхат рақами 2383, 2012 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларининг 1-банди ўнинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон буйруғи (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шаклини тўлдириш қоидаларининг 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 16 октябрдаги 67-сон "Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот шаклини тасдиқлаш ва муддатларини белгилаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2624, 2014 йил 10 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 46-сон, 553-модда) 2-бандининг "а" кичик бандидаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 10 июндаги 2016-21-сон қарори (рўйхат рақами 2808, 2016 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 340-модда) билан тасдиқланган Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди бешинчи хатбошиси ва 13-бандидаги "Давлат солиқ қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 9 августдаги 61, 2016-24 ва 121-сон қарори (рўйхат рақами 2822, 2016 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловаси изоҳ қисми учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 5 июндаги 69 ва 2017-24-сон қарори (рўйхат рақами 2892, 2017 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2017 йил, 27-сон 563-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги низомда:


а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитасига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 21-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат солиқ бошқармаси" ва "Давлат солиқ қўмитасига" деган сўзлар тегишли равишда "солиқ бошқармаси" ҳамда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 22-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошилардаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, солиқ бошқармаси 2 иш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига қайта ишланган хулосани тақдим этиши лозим.";


г) 23-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 1-илова матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 2-илова матнидаги "ДСИ бошлиғи" деган сўзлар "Солиқ инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 31 июлдаги 116, 141 ва 2017-38-сон қарори (рўйхат рақами 2924, 2017 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2017 йил, 35-сон, 942-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 июль





































































Время: 0.1830
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск