ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 17.07.2023 й. 2375-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.07.2023 й. 2375-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2023 й.

N 2375-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

17.07.2023 й.

N 2375


БУЙРУҒИ



"Солиқ маслаҳати миллий стандарти

(2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича

ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг

хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига)

тақдим этиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида"ги Қонунининг 35-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 28 майдаги 44-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2375, 2012 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 299-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                                Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



"Солиқ маслаҳати миллий стандарти

(2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича

ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг

хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига)

тақдим этиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги "солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва" деган сўзлар "солиқ маслаҳатига оид хулосани тузиш ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


a) номидаги "солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва" деган сўзлар "солиқ маслаҳатига оид хулосани тузиш ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) 1-банддаги "солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва" деган сўзлар "солиқ маслаҳатига оид хулосани тузиш ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ҳисоботнинг ҳар бир саҳифаси солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатган солиқ маслаҳатчиси, солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ва мазкур ташкилотнинг муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.";


д) III-1 бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"III-1 боб. Солиқ маслаҳатига оид хулоса";


е) 12-1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ маслаҳатига оид хулоса (кейинги ўринларда хулоса деб юритилади) - солиқ маслаҳатига доир шартномада назарда тутилган хизматларни кўрсатган солиқ маслаҳатчисининг фикрини ўз ичига олган ҳужжат.";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


ж) 12-2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси" деган сўзлар "Солиқ маслаҳатига оид хулоса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


з) 12-4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12-4. Хулоса солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатган солиқ маслаҳатчиси, солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ва мазкур ташкилотнинг муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 август














































Время: 0.1400
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск