ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2023 й. ПҚ-257-сон "Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2023 й.

N ПҚ-257



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИГА

ИЛҒОР РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-113-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни кенг жорий қилиш орқали ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экинлар ҳолатини мониторинг қилишнинг идоралараро ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида:


1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:

а) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформаси таркибида пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатиш учун "Агроплатформа" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Агроплатформа" АТ) жорий этилади. Бунда:

маҳсулот етиштирувчиларнинг ягона реестри жорий этилади, ҳар бир ердан фойдаланувчининг электрон паспорти шакллантирилиб, уларга идентификацион рақам берилади, ҳар календарь йилнинг 15 мартига қадар маҳсулот етиштирувчиларнинг маълумотлари янгиланади;

маҳсулот етиштирувчиларнинг келгуси йил ҳосили учун экинларни оқилона жойлаштириш бўйича таклифлари электрон харитада акс эттирилади ва тасдиқланади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи субъектлар ўртасида ҳужжат айланиши электрон шаклга ўтказилади;

б) 2024 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг "Агроплатформа" АТ орқали электрон тарзда шакллантирилган буюртманомалари асосида молиялаштириш амалга оширилади. Бунда:

кредит шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни "Агроплатформа" АТ орқали реал вақт режимида кўриш имконияти яратилади;

аризалар, фьючерс шартномалари, кредит шартномалари, суғурта полислари, буюртманомалар ва далолатномаларни идентификациялаш ҳамда рақамлаштириш "Агроплатформа" АТ орқали амалга оширилади;

маҳсулот етиштирувчиларга "Агроплатформа" АТдаги шахсий кабинетлари орқали электрон хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.


2. Белгилансинки, 2023 йил якунига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан:

а) Геоахборот технологиялари ва космик тасвирларни таҳлил қиладиган хизматларни кўрсатиш платформаси жорий этилади.

Бунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва кластерларга ажратилган экин майдонлари ва экинларни мустақил равишда мультиспектрал космик суратлар таҳлили асосида мониторинг қилиш, муаммоларни эрта аниқлаш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тавсиялар бериш тизими яратилади;

б) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг амалдаги механизмлари рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштирилади. Бунда, ердан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни автоматик шакллантириш учун "CropAgro" ахборот тизими жорий этилади;

в) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Геоахборот тизими" негизида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги геопорталлари такомиллаштирилиб, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан тегишли ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига оид географик, статистик ва таҳлилий маълумотлардан очиқ фойдаланиш йўлга қўйилади;

г) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Рақамлаштириш маркази)нинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятга ўзгартирилиб, аграр соҳада рақамлаштириш йўналишида фаолият кўрсатувчи интегратор сифатида ўрнатилган тартибда "IT-Park" резидентига айлантирилади. Бунда:

Рақамлаштириш маркази Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларидаги рақамлаштириш йўналишидаги ходимлар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни лойиҳаларга жалб этиш ва салоҳиятли ходимларни рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Рақамлаштириш марказининг хизматлари тижоратлаштирилади ҳамда давлат-хусусий шериклик муносабатлари ривожлантирилади;

янги ва истиқболли лойиҳаларнинг жорий этилиши ва жойларда бепул ўқув курсларининг ташкил этилиши доимий тарзда олиб борилади;

Рақамлаштириш маркази ва грант маблағлари ҳисобидан халқаро тоифадаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги мутахассислар жалб этилади;

д) маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда туман қишлоқ хўжалиги бўлимларини замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш чоралари кўрилади;

е) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ходимлари учун "Агроплатформа" АТдан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ташкиллаштирилади.

3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов) 2024 йил 1 февралга қадар соҳадаги статистик маълумотларнинг ишончлилиги ва тезкорлигини таъминлаш учун Аграр ва озиқ-овқат соҳасида вазиятларни баҳолаш марказини ишга туширсин.

Бунда, Аграр ва озиқ-овқат соҳасида вазиятларни баҳолаш марказига 12 та вазирлик ва идораларнинг 20 та йўналишдаги электрон базалари интеграция қилиниб, 70 мингта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар фаолияти бўйича 100 дан ортиқ статистик ва таҳлилий ҳисоботларда 20 дан зиёд индикаторларнинг ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда 2023 йил 1 октябрга қадар "Агроплатформа" АТда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантирсин.


5. Белгилансинки:

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга кўрсатилаётган хизматларни "Ягона дарча" тамойили асосида тақдим этиш мақсадида "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформасига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг талабномасига асосан вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларидаги маълумотлар доимий равишда тегишли давлат органлари томонидан интеграция қилиш орқали беғараз асосда тақдим этиб борилади;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш "Agrosubsidiya" ягона ахборот тизими, шунингдек, "CropAgro" ахборот тизими ва Геоахборот тизими операторига тизимларнинг доимий тарзда такомиллаштирилиши, қўшимча модуллар ва хизматлар қўшиб борилиши ҳамда техник қўллаб-қувватлаш ишлари бўйича қилинадиган сарф-харажатлари мазкур тизимлар иштирокчиларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда "Агроплатформа" АТнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мазкур ахборот тизимини татбиқ қилиш ва такомиллаштириш харажатларини қоплаш учун "Агроплатформа" АТ томонидан кўрсатиладиган хизмат тарифларини ишлаб чиқсин ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Қишлоқ хўжалигида "Агроплатформа" ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 2 августдаги

ПҚ-257-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Агроплатформа" ахборот тизимини

босқичма-босқич жорий этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


Т/р


Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати

            

Масъуллар


         

I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ

ЯГОНА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ

ТУРЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ, ЕТИШТИРИШ ҲАЖМЛАРИНИ

АНИҚЛОВЧИ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

          

1.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари ва экин турларининг жойлаштирилиши бўйича ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, манфаатдор вазирлик ва идораларга ягона маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини яратиш.


1. "Агроплатформа" АТни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "CropAgro" АТ маълумотлар базаси билан интеграция қилиш орқали ер майдонлари ва экинларнинг жойлашуви тўғрисидаги долзарб маълумотларни реал вақт режимида олиш.


2. Маълумотларни "Агроплатформа" АТ орқали қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этиш.


2023 йил

август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга имтиёзли ва тижорат кредитлари ажратилиши жараёнида яқиндан кўмаклашиш, реал вақт режимида электрон ҳужжатлар тақдим этилиши имконини яратиш.

Ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг мақсадли ўзлаштирилишини мониторинг қилиш.


1. "Агроплатформа" АТни тижорат банклари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга имтиёзли ва тижорат кредитлари учун тақдим этиладиган ҳужжатларни автоматик равишда шакллантириш ҳамда электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини яратиш.


3. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ва тижорат банклари учун ресурсларнинг ажратилиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг олиб бориш имкониятини яратиш.


2023 йил

август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Тижорат банклари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тизим операторлари


3.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация ҳолати, агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини реал вақт режимида мониторинг қилиш.


1. "Агроплатформа" АТни Геоахборот тизими ва бошқа ахборот тизимлари, дронлар орқали олинган фотосуратлар ва космик суратлар базаси билан интеграция қилиш орқали экинлар ҳолати тўғрисидаги долзарб маълумотларни тизим фойдаланувчиларига тақдим этиш.


2. "Агроплатформа" АТда қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация ҳолати, агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш имкониятини яратиш.


3. Агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари билан маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.


2023 йил

октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, Тизим операторлари


4.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этиладиган ҳудудларни эълон қилиш ҳамда кластер корхонасини ташкил этиш бўйича ташаббускорлардан аризаларни "Агроплатформа" ахборот тизими орқали қабул қилишни ташкил этиш.


1. Истиқболсиз деб топилган пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти таҳлилини эълон қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сон қарорида белгиланган муддатларда пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этувчи ташаббускорларнинг аризаларини қабул-қилишни ташкил этиш.


3. Ташаббускорларнинг аризасига илова қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш бўйича тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.


2023 йил

октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


5.

Агросаноат кластерларининг (пахта-тўқимачилик, ғаллачилик, шоличилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва бошқа йўналишдаги) фаолиятини мониторинг қилишни самарали ташкил этиш мақсадида "Агроплатформа" АТ орқали кластерлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси, маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш, сотиш, ҳамкорлар ва аъзолар билан муносабатлар (ҳисоб-китоб, иш ҳақи) тўғрисидаги маълумотлар базасини яратишни йўлга қўйиш.


1. Агросаноат кластерлари томонидан "Агроплатформа" АТга киритиладиган зарурий маълумотларнинг формаларини шакллантириш ва тизимга киритиш.


2. Маълумотларни умумлаштириш учун тегишли ташкилотлар билан интеграция қилиш.


3. Агросаноат кластерлари томонидан маълумотларни тизимга киритиб боришни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тизим ҳуқуқий оператори, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


6.

"Агроплатформа" АТ ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи ва тизимда ўз бизнес жараёнларини ташкиллаштирган корхоналар томонидан ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган сарф-харажатларни қоплаш чораларини кўриш.


"Агроплатформа" АТ оператори томонидан тасдиқланган тариф асосида фойдаланувчилар ва оператор ўртасида ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш.


Доимий

Тизим техник оператори, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш), тижорат банклари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари, манфаатдор корхона ва ташкилотлар


7.

"Агроплатформа" АТда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.


Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан биржа орқали сотилаётган асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини ахборот алмашинуви (интеграция) йўли билан ташкил этиш.


Доимий

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти


        

II. "АГРОПЛАТФОРМА" АХБОРОТ ТИЗИМИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

8.

"Агроплатформа" АТда қишлоқ хўжалиги экинлари алоҳида турларини ер майдонлари контурлари ва ердан фойдаланувчилар кесимида жойлаштириш ва етиштиришни (ишлаб чиқаришни) автоматлаштириш.


Экинларни электрон хариталарга автоматлашган тарзда жойлаштириш орқали "Агроплатформа" АТни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона тизими (E-qaror) билан интеграция қилиш.


2023 йил

август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


9.

"Агроплатформа" АТда боғдорчилик йўналишидаги бизнес жараёнларни автоматлаштириш.


"Агроплатформа" АТнинг боғдорчилик йўналишидаги янги модулларини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.


2023 йил

октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Тизим операторлари


10.

"Агроплатформа" АТда сабзавот-чилик, узумчилик йўналишидаги бизнес жараёнларни автоматлаштириш.


"Агроплатформа" АТнинг сабзавотчилик йўналишидаги янги модулларини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.


2023 йил

ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Тизим операторлари


      

III. РЕСПУБЛИКАНИНГ ВИЛОЯТ, ТУМАН (ШАҲАР)ЛАРИДА

"АГРОПЛАТФОРМА" АТДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ЎҚИТИШНИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ТАШКИЛ ЭТИШ

        

11.

Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи фермер хўжаликлари, ихтисослашган кластерлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, товар ва хизматларни етказиб берувчи корхоналар ходимларини "Агроплатформа" АТдан фойдаланишга ўқитиш.


1. "Агроплатформа" ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув қўлланмалари, видеодарслар тайёрлаш ва уларни тизимга жойлаштиришни таъминлаш.


2. "Агроплатформа" ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича сайёр ўқув семинарлари ташкил этиш ва жойларда тизимдан фойдаланувчиларни ўқитиш ишларини ташкил этиш.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона call-маркази орқали тизим фойдаланувчиларини 24/7 режимида доимий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш.


2023 йил

ўқув

режаси

асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тизим ҳуқуқий оператори


         

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 2 августдаги

ПҚ-257-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3953-сон қарорининг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги ташкилотлар ва ботаника боғлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан етиштирилган кўчат ва ниҳоллар, шунингдек, уларни парвариш қилиш ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" масъулияти чекланган жамияти билан харид қилинадиган рақамлаштириш соҳасидаги ишлар бўйича хизматлар".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июндаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-273-сон қарорига 2-илованинг 22-позицияси 3-кичик банди "Амалга ошириш механизми" устунидаги "Фарғона ва Самарқанд вилоятлари мисолида" сўзлари "Фарғона вилояти мисолида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги "Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-107-сон қарорида:


а) 3-бандида:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Сув хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни билан тасдиқланган пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан, истисно тариқасида, 2023 йилда пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан дискрет суғориш тизимларини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳам ажратилишига рухсат берилади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 11-банддаги "2023 йил август ойига қадар" сўзлари "2023 йил ноябрь ойига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-162-сон қарорига 1-иловада:


а) 100-позиция чиқариб ташлансин;


б) 103-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

103.

"Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация самарадорлигини аниқлаш бўйича тизимли комплекс" ахборот тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

июль


Халқаро молия институтлари маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи компанияни аниқлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва тегишли шартномаларни имзолаш.


2023 йил

сентябрь



3. Ирригация электрон рақамли хариталарини яратиш (I-босқич).





4. Сув ҳисобини юритиш, ирригация контурларни аниқлаш, ирригация жадвалларини шакллантириш, тупроқ хусусиятларидан келиб чиқиб космик суратларни таҳлил қилиш орқали сув билан таъминланганлик даражасини аниқлаш тизимини йўлга қўйиш (II-босқич).


2024-2025

йилларда

(алоҳида

режага

мувофиқ)


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар


5. Ахборот тизимини яратиш ва интеграция ишларини олиб бориш.





  

".

        

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 95-сон қарорида:


а) 2-банднинг "б" кичик бандидаги "томчилатиб суғориш технологиясини" сўзлари "томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


5-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 21-бандининг биринчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 23-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда 42-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "томчилатиб суғориш технологияси" сўзлари тегишли келишикдаги "томчилатиб ва дискрет суғориш технологиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-1-бандининг биринчи хатбошисидан "Tomchi-reestr" ЯЭРдан ўтган ташкилотлар томонидан амалга оширилган лойиҳалар учун" сўзлари чиқариб ташлансин;


20-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


23-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23-1. Талабгорларга иккинчи йилда тизимларнинг ишлатилишига қараб белгиланган субсидия миқдорининг қолган 50 фоизи, учинчи йилда эса жорий қилинган тизимни ишлатган ҳолда ҳосилдорликни сақлаб қолган пахта, ғалла ва мева-сабзавот кластерларига қўшимча 20 фоиз субсидия ажратилади.

Бунда талабгорларга кейинги йилларда ажратиладиган субсидия туман ишчи гуруҳларининг мазкур Низом талаблари асосида берилган хулосаларига кўра тегишлилигича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ажратиб берилади";


25-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


29-банднинг изоҳи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ: Рейтинг натижаларига кўра 60 ёки ундан кўп балл тўплаган ташкилотлар ушбу реестрга тавсия этилади";


Низомга 1-илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга 4-илованинг 5-босқичи "Чора-тадбирлар" блокида:


1-банддаги "томчилатиб суғориш технологияси сувни тежайдиган технологиялар" сўзлари "томчилатиб ва дискрет суғориш технологиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "томчилатиб суғориш технологиясини" сўзлари "томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 711-сон қарори 3-бандининг "Субсидия маблағи ажратилиши учун масъул ташкилот" устунидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 август

































































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск