Умная подшивка
Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Жисмоний шахсларга солиқ солиш / Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти / 2023 йил /2023 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2023 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар
даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа
мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби
УСЛУБИЯТИ
Иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 151;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 152;
36 соатлик иш ҳафтасида - 137.
Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида - 19;
6 кунлик иш ҳафтасида - 23.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 381-м.).
Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 2022 йил 1 майдан бошлаб 12%лик ставка бўйича солиқ солиниши лозим (СК 382-м. 3-б.; 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуннинг 2-м. 5-б., 7-м.)
Февраль-апрель ойларида МҲЭКМ 920 000 сўмни (20.05.2022 йилдаги ПФ-138-сон Фармоннинг 2-б.), май-июнь ойларида 980 00 сўмни (28.03.2023 йилдаги ПФ-45-сон Фармоннинг 4-б.) ташкил қилди.
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг
...