ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /Иқтисодиёт ва молия вазирининг 17.07.2023 й. 2940-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сонли СММС) "Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.08.2023 й. 2940-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.08.2023 й.
N 2940-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
17.07.2023 й.
N 2940
БУЙРУҒИ
"Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сонли СММС)
"Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат
қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар"ни
тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 19 сентябрдаги 135-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сонли СММС) "Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2940, 2017 йил 24 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 10/17/2940/0177-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев
ИЛОВА
Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сонли СММС)
"Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат
қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар"ни тасдиқлаш
тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимасидаги "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига" деган сўзлар "Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Илова муқаддимасидан "Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 11 август