Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Молиялаштириш
манбалари
|
Масъул ижрочилар
|
I. ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ
ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ЧИДАМЛИЛИКНИ ОШИРИШНИНГ
ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
1.
|
Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларини инобатга олган ҳолда шаҳарсозлик норма ва қоидаларини такомиллаштириш.
|
1. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларини ҳисобга олган ҳолда, қурилишни режалаштириш идоравий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2024 йил
май
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, ташаббускорлар маблағлари
|
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар, техник ва архитектура-қурилиш йўналишидаги олий таълим ташкилотлари (келишилган ҳолда)
|
2. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларини ҳисобга олган ҳолда қурилишни режалаштириш актини амалиётга жорий этиш.
|
2024 йил
июнь
|
2.
|
Аҳолини табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабардор қилиш ва ахборот бериш соҳасидаги шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш доирасидаги меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш.
|
1. "Янгидан ва қайта қурилаётган, капитал таъмирлаш талаб этиладиган бино ва иншоотларда симли радиохабар етказиш тармоқлари" лойиҳасини 2022-2023 йилларда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш дастурига киритиш.
2. Шаҳарсозлик меъёрларини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.
|
2024-2025
йиллар
давомида
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, ташаббускорлар маблағлари
|
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
3.
|
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича республика, ҳудудий ва маҳаллий даражада тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.
|
1. Охирги 5 йилда (ҳудудлар кесимида) иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва кўламларини таҳлил қилиш.
2. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича республика, ҳудудий ва маҳаллий даражада намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Норматив-техник ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш.
4. Намунавий режалар асосида республика, ҳудудий, маҳаллий ва объектлар учун тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
|
2024 йил
1 март
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
4.
|
Аҳоли пунктлари ва объектларга хавфсизлик паспортларини жорий этиш.
|
1. Аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқиш.
2. Хавфсизлик паспортларини тузиш тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжатни Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш.
3. "Хавфсизлик паспорти" автоматлаш-тирилган ахборот-маълумот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
4. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хавфли ишлаб чиқариш ва муҳим объектлар мутасадди раҳбарлари билан хавфсизлик паспортини юритиш бўйича семинарлар ўтказиш.
|
2024 йил
январдан
бошлаб
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар, ташаббускорлар маблағлари
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
5.
|
Аҳоли пунктлари ва шаҳарлар барқарор ривожланишига комплекс ва яхлит ёндашувни амалга ошириш юзасидан стандарт кўрсаткичларни жорий этиш.
|
1. "Жамиятнинг барқарор ривожланиши. Шаҳар хизматлари ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари" халқаро стандартини (ISO 37120:2018 "Sustainable cities and communities - Indicators for city services and quality of life", IDT) маҳаллий шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.
|
2024 йил
февраль
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Саттаров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2. Республикада "Жамиятнинг барқарор ривожланиши. Шаҳар хизматлари ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари" халқаро стандартини (ISO 37120:2018 "Sustainable cities and communities - Indicators for city services and quality of life", IDT) жорий этиш.
|
2024 йил
мартдан
бошлаб
|
Тасдиқланган
дастурларга
мувофиқ
|
6.
|
Зомин давлат қўриқхонаси мисолида ўрмон ёнғинларининг олдини олиш тизимларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишланмаларини (ИТТКИ) амалга ошириш.
|
1. Чақмоқлар эҳтимоли бўлган жойларни аниқлаш бўйича пассив бир тармоқли ёки кўп тармоқли радиотехник тизимлари асосида момақалдироқ пеленгация тизимини ишлаб чиқиш.
2. Видеокузатув тизимлари ёрдамида ўрмон ёнғинларини аниқлаш комплексларини ишлаб чиқиш.
3. Илмий-тадқиқот ишлар натижалари асосида ўрмон ёнғинларининг олдини олишнинг замонавий технологиялар асосидаги тизимларини яратиш.
|
2024-2030
йиллар
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), ахборот технологиялари ва техник йўналишидаги олий таълим ташкилотлари (келишилган ҳолда), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
7.
|
Бино ва иншоотларнинг табиий офатлар таъсирига бардошлилигини ошириш мақсадида бино ва иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича конструктив ҳамда техник ечимларни ишлаб чиқиш.
|
1. Сейсмик фаол ҳудудлардаги бино ва иншоотларнинг сейсмик бардошлилигини, шунингдек, кучли шамоллар эҳтимоли бўлган хавфли туманларда бино ва иншоотларнинг шамол кучига бардошлилигини аниқлаш юзасидан тадқиқотларни ўтказиш.
2. Тадқиқотлар натижалари бўйича бино ва иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича конструктив ва техник ечимлар каталогини ишлаб чиқиш.
4. Конструктив ва техник ечимлар каталогини офатлар хавфини камайтириш бўйича махсус порталга жойлаштириш.
5. Конструктив ва техник ечимлар асосида бино ва иншоотларни табиий офатларга чидамлилигини ошириш чораларини кўриш.
|
2024-2026
йиллар
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари
|
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдураҳмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
II. ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ ВА ИҚЛИМ
ЎЗГАРИШИГА ЧИДАМЛИЛИКНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ
БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
|
8.
|
Табиий, техноген ва экологик хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар мониторинги, уларни прогнозлаш ва ахборот алмашинуви ягона тизими (кейинги ўринларда - Ягона тизим) фаолиятини такомиллаштириш.
|
1. Ягона тизим фаолиятини таҳлил қилиш орқали уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
|
2023 йил
октябрь
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Ягона тизимга кирувчи манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Ягона тизимга кирувчи вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базалари мажмуаларини интеграллаш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.
|
2024 йил
июнь
|
Тасдиқланган
дастурларга
мувофиқ
|
9.
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази" давлат муассасасида офатлар хавфини камайтириш соҳасида давлат, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган мониторинг, прогноз, илмий-тадқиқот маълумотларининг ягона манбасини яратиш.
|
1. Мониторинг, прогноз ва илмий-тадқиқот маълумотларининг ягона манбасини яратишга мўлжалланган махсус портал (кейинги ўринларда - махсус портал)ни ишга тушириш юзасидан техник топшириқ ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар келишиш.
|
2023 йил
ноябрь
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари
|
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Махсус портални яратишни молиялаштириш.
3. Махсус портални яратиш ва ишга тушириш.
|
2024 йил
март-август
|
10.
|
Геологик, метеорологик ва гидрологик хавфли жараёнларга ва табиий ёнғинларга мойил бўлган зоналарни мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш.
|
1. Мониторинг қилиш учун инструментал кузатишнинг замонавий усулларини амалиётга жорий қилиш.
2. Геологик, метеорологик ва гидрологик хавфли жараёнлар ҳамда ёнғинлар хавфи бўйича прогноз маълумотларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва махсус порталга жойлаштириб бориш.
|
Ҳар йили, мавсумий ва белгиланган муддатларда
|
Тасдиқланган дастурларга мувофиқ
|
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Саидов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
11.
|
Табиий офатлар ва иқлим ўзгариши натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолаш тизимини такомиллаштириш.
|
1. Табиий офатлар ва иқлим ўзгариши натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.
|
2023 йил
ноябрь
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Табиий офатлар ва иқлим ўзгариши натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш.
|
2023 йил
декабрь
|
3. Табиий офатлар ва иқлим ўзгариши натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг замонавий услубларини амалиётга татбиқ этиш.
|
2024-2030
йиллар
|
12.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 1-2 март кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати гуруҳи саммитида илгари сурилган ташаббус доирасида республикада махсус мониторинг ва илмий тадқиқотлар тармоғини яратиш бўйича ишларни ташкил этиш.
|
1. Қўшилмаслик ҳаракати гуруҳи доирасида Ўзбекистонда мониторинг ва илмий тадқиқотлар тармоғини яратиш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш.
|
2023 йил
октябрь
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар.
|
2. "Йўл харитаси"ни амалга ошириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.
|
2023 йил
ноябрь
|
3. "Йўл харитаси" асосида махсус мониторинг ва илмий тадқиқотлар тармоғини яратиш.
|
2024 йил
декабрь
|
13.
|
Давлат бошқаруви органлари мансабдор шахслари ва аҳолининг барча қатламларининг табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш масалалари бўйича маълумотга эгалиги ва хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, уларга билим бериш ва ўқитиш.
|
1. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти ва ҳудудий "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" ўқув марказларида раҳбарлар ва мутахассисларни режа асосида ўқитиш.
2. Теле ва радиоканалларда кўрсатув ва лавҳалар ҳамда эшиттиришлар ташкил этиш.
3. Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали мақолалар, мурожаатлар ва эслатмалар чоп этиш.
4. Маҳаллаларда иш билан банд бўлмаган аҳоли, хусусан, имконияти чекланган фуқаролар билан табиий офатлар ва иқлим ўзгариши шароитида тўғри ҳаракат қилиш бўйича учрашувлар ва семинар-тренинглар ўтказиш.
|
Доимий
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
III. ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ ВА ИҚЛИМ
ЎЗГАРИШИГА ЧИДАМЛИЛИКНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН
ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
|
14.
|
Табиий офатлар хавфини суғурта қилишга оид тадбирларни ташкил этиш.
|
1. Суғурта ташкилотлари билан биргаликда аҳолининг мол-мулки ва яшаш жойларини табиий офатлардан суғурта қилиш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш.
2. Табиий офатлар хавфи юқори зоналарда яшовчи аҳолининг мол-мулки ва бошқа объектларни босқичма-босқич суғурталаш чораларини кўриш.
|
2023-2030
йиллар
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
15.
|
Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга оид тадбирларга давлат инвестициялари ва хусусий инвестициялар киритилишини кенгайтириш.
|
1. Иқтисодиёт тармоқлари ва маъмурий ҳудудларни ривожлантиришга доир давлат стратегияларига, дастурий ҳужжатларга табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга доир чора-тадбирлар киритилишини ташкил этиш.
2. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун зарур молиявий ресурсларни ҳисоблаш ва ажратилишини таъминлаш.
3. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш тадбирлари салоҳиятини оширишга доир тадбирларга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш.
|
Тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ
|
Тасдиқланган
дастурларга
мувофиқ
|
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
16.
|
Табиий офатлар оқибатларини бартараф этишга мўлжалланган авария-қутқарув ва бошқа махсус мол-мулкни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш.
|
1. Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар йўналишлари ва рўйхатлари бўйича авария-қутқарув техникаси, махсус мол-мулк ва жиҳозларни маҳаллийлаштириш шароитларини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.
|
Тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги (М.Ибодуллаев), вазирлик ва идоралар
|
2. Маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнига инвестицияларни кенг жалб қилиш учун давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш.
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари
|
17.
|
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлардан суғурталашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш.
|
1. Табиий офатлардан суғурталашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини хатловдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш.
2. Табиий офатлардан суғурталашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
3. Таклифлар асосида суғурталашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.
|
2023-2027
йиллар
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), вазирлик ва идоралар
|
18.
|
Сел, тошқин, кўчки ва бошқа хавфли табиий офатлар, шунингдек, қурғоқчилик билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш.
|
1. Хавфли гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар фаоллашиши мумкин бўлган зоналарни ўрганиш, ушбу зоналарда жойлашган аҳоли пунктларини аниқлаш, хавфсиз ҳудудларга вақтинча ёки доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар, шунингдек, сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд бўлган участкалар рўйхатини тузиш.
|
ҳар йили
январь-
февраль
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов); Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2. Ўрганиш якунлари бўйича сел, сув тошқини ва кўчки хавфини камайтиришни таъминловчи ташкилий, муҳандислик-техник ва бошқа тадбирлар ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси мажлисида уларнинг кўриб чиқилишини ташкил этиш.
|
ҳар йили
март ойида
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
3. Тегишли манзилли дастурларни ишлаб чиқиш, уларни Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг баённома қарори билан тасдиқлаш, тадбиркорлик субъектларини рўй бериши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олишга доир ишларга давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш.
|
ҳар йили
февраль-май,
режа-жадвалга
мувофиқ
|
Тасдиқланган
дастурга мувофиқ
|
19.
|
Маҳаллий шароитларда табиий офатлар хавфини камайтиришга доир чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган шаҳарсозлик нормаларини, қоидаларини, аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришга оид стандартларни такомиллаштириб бориш.
|
1. Шаҳарсозлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.
2. Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича ҳудудларни режалаштириш ва комплекс қуриш бўйича мавжуд шаҳарсозлик нормалари, қоидалари, стандартларини қайта кўриб чиқиш ёки зарур ҳолларда янгиларини ишлаб чиқиш юзасидан уларнинг маҳаллий шароитларда самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни тайёрлаш ва тақдим этиш.
|
2023 йил
ноябрь
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)
|
20.
|
Табиий офатлардан жабрланганларни ижтимоий муҳофаза қилиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, механизмларини такомиллаштириш.
|
1. Табиий офатлардан жабрланганларни, шу жумладан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ жараёнларни инобатга олган ҳолда маҳаллий аҳоли иштирокида ижтимоий муҳофаза қилиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, механизмларини такомиллаштириш.
2. Стратегиялар ва режаларни ишлаб чиқишда табиий офатлардан жабрланган фуқаролар, сурункали касалликларга чалинган фуқароларнинг ўзига хос эҳтиёжларини эътиборга олиш, шу жумладан, ҳаёт маромини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш.
3. Ҳаёт учун муҳим ва шошилинч тиббий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш, аҳолининг заиф қатламлари, шу жумладан, оналар, чақалоқлар ва болаларнинг соғлиғини, озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш, уй-жой билан таъминлаш, табиий офатлардан жиддий зарар кўрган одамларга ёрдам кўрсатиш бўйича узоқ муддатли қарорлар қабул қилиш соҳаларида кўмаклашиш.
|
Режа-жадвалга
мувофиқ
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
IV.ТАБИИЙ ОФАТЛАР РЎЙ БЕРГАНДА ҲАРАКАТ
ҚИЛИШГА ТАЙЁРЛИК ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ
|
21.
|
Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида алоқа, фавқулодда вазиятлар, хусусан, табиий офатлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш ва доимий шай ҳолатда сақлаш.
|
1. Потенциал хавфли объектларда ва уларга туташ ҳудудларда локал хабар бериш тизимларини яратиш.
2. Республика, маҳаллий, локал ва объект даражасидаги хабар бериш тизимларини, шунингдек, автоматлаштирилган хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизимини яратиш ва доимий шай ҳолда сақлаш.
3. Ахборотни бошқариш ва узатиш учун давлат ва идора алоқа каналларини (уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда радио, телевидение) ва бошқа телекоммуникация тизимларидан марказлаштирилган тартибда фойдаланишни таъминлаш.
|
Режа-жадвалга
мувофиқ
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
22.
|
Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларининг шайлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
|
1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилишга доир тадбирларни офатларнинг маҳаллий хавфларини инобатга олган ҳолда режалаштиришни ташкил этиш.
|
Режа-жадвалга
мувофиқ
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими кирувчи вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими кучларининг моддий-техник базасини замонавий қутқарув техникаси, асбоб-ускуналар, ҳимоя воситалари ва бошқа мол-мулк билан мустаҳкамлаш чораларини кўриш.
3. Мутахассисларнинг табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга оширишга доир кўникмалари ва касбий маҳоратини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш.
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари
|
4. Табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда зарур воситаларни шошилинч жалб қилиш мақсадида моддий-техник ва молия ресурслари захираларини олдиндан яратиш.
|
|
23.
|
Хавфсизлик маданияти даражасини оширишда табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш бўйича аҳолини кенг қамраб олиш.
|
1. Қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва бошқа ўқув машқларига аҳолини кенг жалб қилиш.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ташкил этилган ўқув-маслаҳат пунктларида маърузалар ўқиш, ўқув фильмларини намойиш этиш, ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек, қўлланмалар ва эслатмалар тарқатиш.
3. Оммавий ахборот воситаларида махсус радио ва теледастурларни эфирга узатиш.
4. Мобил иловалар ва миллий электрон платформа орқали малака ошириш ишларини ташкиллаштириш.
|
Режа-жадвалга
мувофиқ
|
Маблағ талаб
этилмайди
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
24.
|
Табиий офатлардан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.
|
1. Табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий мол-мулк ва дори воситалари захираларини олдиндан яратиш.
2. Табиий офатлардан жабрланганлар орасида касаллик ва ўлимнинг олдини олиш, жабрланганларга психологик ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш.
3. Табиий офатлар рўй берган зоналарда санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли юқумли касалликларни эрта аниқлаш бўйича лабораторияларни шай ҳолатга келтириш.
|
2023-2024
йиллар
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
25.
|
Ижтимоий, муҳим объектлар ва бошқа инфратузилмалар фаолиятининг табиий офатларга нисбатан барқарорлигини ва иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш.
|
1. Объектлар бино ва иншоотларининг табиий офатларга нисбатан барқарорлиги ва иқлим ўзгаришига чидамлилигини аниқлашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ қилиш.
2. Гидротехника иншоотларининг хавфсиз ва узлуксиз ишлаши устидан доимий мониторинг олиб бориш, аварияларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар, ускуналар, инструментлар, инвентарь, автоматлаштириш, алоқа, энергия таъминоти ва ёнгин хавфсизлиги воситаларини олдиндан яратиш.
|
2023-2024
йиллар
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари
|
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А.Сангинов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
26.
|
Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
|
1. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш соҳасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Офатлар хавфини камайтириш бюроси ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, улар томонидан ўтказиладиган халқаро тадбирларда иштирок этиш.
2. Қўшни давлатлар билан ҳамкорликни такомиллаштириш, трансчегаравий хусусиятга эга юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлар тўғрисида ахборот алмашиш.
3. Табиий офатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари бўйича ҳамкорликдаги машқлар, ҳайъатлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.
4. Офатлар хавфини камайтириш соҳасида меморандумлар ва бошқа халқаро битимларни имзолаш.
5. Табиий офатлар рўй берганда халқаро ёрдамни ва биринчи навбатдаги қутқарув ишларини амалга оширишда бериладиган ёрдамни тартибга солишга доир халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари ва тартиб-таомиллардан тўлиқ фойдаланиш.
|
Режа-жадвалга
мувофиқ
|
Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро ташкилотлар маблағлари
|
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|