ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 378-сон "Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 378




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАВЖУД ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИНФРАТУЗИЛМАСИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли турмуш даражасини ошириш, ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тизимли давом эттирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Қорақалпоғистон Республикасидаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларини субсидиялар орқали қоплаб бериш;

Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда давлат олий таълим муассасаларига қўшимча қабул қилинган ёшларга таълим кредитларини ажратиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 августдаги

378-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 17-бандида:

қуйидаги таҳрирдаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасидаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер майдонларини суғориш учун чуқурлиги 5 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларини қоплашга қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;";

мазкур банднинг ўн бешинчи - йигирма бешинчи хатбошилари тегишинча ўн олтинчи - йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда:


номида ва 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон Фармонининг 10-банди "а" кичик бандида белгиланган қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга ажратилган таълим кредитлари бўйича фоиз тўловлари Жамғарма ҳисобидан қоплаб берилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август



































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск