ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 369-сон "Ohangaron Tech Industrial" технопарки иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 369




"OHANGARON TECH INDUSTRIAL"

ТЕХНОПАРКИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ташкил этилган мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган "Ohangaron Tech Industrial" технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарорига мувофиқ "Ohangaron Tech Industrial" технопарки (кейинги ўринларда - Технопарк) иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида:

мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларнинг 50 фоиз миқдори, бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган қисми қопланиши;

ушбу илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни жорий қилиш бўйича лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларни кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизгача миқдори Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Ohangaron Tech Industrial" технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Технопарк иштирокчиларининг илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатларини қоплаш тартиби;

Технопарк иштирокчиларининг лойиҳалаш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларини бажариш) билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби.


3. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офиси" давлат муассасасига (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

Лойиҳа офисининг Мис саноати кластери электрон ахборот-интерактив савдо порталида Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид мурожаатларини онлайн қабул қилиш ва натижаларини қайта юбориш алоқа механизмини назарда тутувчи электрон тизимни жорий этиш;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга яқиндан кўмаклашиш.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларини ушбу қарор билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август









































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск