ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2023 й. 411-сон "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш доирасида кадастр соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2023 й.

N 411



ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА

СОЛИНАДИГАН СОҲАЛАРГА ХУСУСИЙ

СЕКТОРНИ КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ ДОИРАСИДА

КАДАСТР СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилди.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича малака талабларига жавоб берадиган ҳамда малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорлар малака шаҳодатномасига эга бўлди ва улар томонидан кадастр йиғмажилдлари тайёрланмоқда.

Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилган тажриба-синов натижаларини инобатга олиб, кадастр муҳандиси институтини босқичма-босқич жорий этиш орқали аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон, "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорларига мувофиқ 2020 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабрга қадар тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти уй-жой фондига оид кўчмас мулк объектларига нисбатан:

2023 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида;

2024 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган мутахассислик йуналишларини кенгайтириш;

кадастр муҳандислари томонидан шаҳодатнома олиш учун ариза топширишдан малака имтиҳонигача бўлган вақтни қисқартириш;

малака имтиҳонини топшириш вақтини узайтириш;

кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш муддатини белгилаш.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 22 августдаги

411-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги 89-позиция билан тўлдирилсин:

"

89.

Кадастр муҳандислари томонидан кўрсатиладиган хизматлар


".

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5в-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 1-иловада:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда - филиаллар) кадастр йиғмажилдини шакллантириб, унинг натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этади.

Давлат сири билан боғлиқ бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр паспортини тайёрлаш учун тўғридан-тўғри филиалларга мурожаат қилинади";


7-банддаги "ДК филиаллари" сўзлари "филиаллар" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банддаги "ДК филиалига" сўзлари "филиалга" сўзи билан алмаштирилсин;


14-банддаги ва 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДК филиали" сўзлари "филиал" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Кадастр паспорти объектнинг мураккаблигига қараб, қуйидаги муддатларда тайёрланади:

а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира учун - 3 иш кунигача;

якка тартибдаги турар жой учун - 5 иш кунигача;

б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми ҳамда яхлит кўп квартирали уйлар бўйича:

умумий майдони 100 кв.м. гача бўлганда - 5 иш кунигача;

умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача бўлганда - 7 иш кунигача;

умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача бўлганда - 10 иш кунигача;

умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача бўлганда - 15 иш кунигача;

умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача бўлганда - 20 иш кунигача;

умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ бўлганда - 25 иш кунигача;

ажратилган ер участкалари бўйича - 3 иш кунигача;

в) кўп йиллик дов-дарахтларга оид қисми бўйича:

кўп йиллик дов-дарахтлар учун - 10 иш кунигача.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Малака шаҳодатномасига эга бўлган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси томонидан ўтказилган техник хатлов натижасига кўра тайёрланган йиғмажилдга асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш филиал томонидан 3 иш куни мобайнида амалга оширилади";


18-банддаги "ДК филиали" сўзлари "филиал" сўзи билан алмаштирилсин;


20-бандда:


"а" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


"б" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


"в" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "ДК филиаллари" сўзлари "филиаллар" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 5в-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Маъмурий регламент кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди";


3-5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Кадастр муносабатлари соҳасидаги тайёрлаш курсларида ўқиш Тошкент геодезия ва картография коллежининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда - ўқув маркази) томонидан ташкил этилади.

4. Малака имтиҳонини топшириш учун талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ёки иш стажига эга бўлмаган ҳолда, кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёрлаш курслари бўйича таълим олган бўлиши.

5. Кадастр муҳандиси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади.

Бунда кадастр муҳандиси ўз фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахслар билан меҳнат шартномаси тузади ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.;


6-7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

6. Малака имтиҳонини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) директорининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган тоқ сонли таркибда малака имтиҳони комиссияси тузилади.

Агентлик директори малака имтиҳони комиссияси раиси ҳисобланади.

Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби Агентлик ва Агентликнинг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - Палата) масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул вакилларидан шакллантирилади.

7. Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби доимий ҳисобланади.

Агентлик малака имтиҳони комиссиясининг таркибини шакллантириш учун Палата ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ёзма шаклда мурожаат қилади.

Комиссия ишчи органи вазифаси Палата томонидан амалга оширилади.";


11-банддаги "9" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


17-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўн беш" сўзлари "беш" сўзи билан алмаштирилсин;


28-банднинг иккинчи хатбошисидаги "45" рақами "60" рақами билан алмаштирилсин;


41-банддаги "ва Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида" сўзлари "ва бутун республика бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-2-иловаларнинг илова белгисидаги "Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг

малака шаҳодатномасини бериш бўйича

давлат хизматларини курсатишнинг

маъмурий регламентига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Кадастр агентлиги


КАДАСТР МУҲАНДИСИНИНГ МАЛАКА

ШАҲОДАТНОМАСИ

_________-СОН


20___ йил "___"__________


Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан

        

        

           

га

(кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О.)


малака имтиҳон комиссиясининг 20___ йил "___"_________даги қарорига асосан берилди.

        

   

(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)


QR-code";


4-илованинг илова белгисидаги "Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида" сўзлари чиқариб ташлансин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в) кўп йиллик дов-дарахтларга оид қисми бўйича:

кўп йиллик дов-дарахтлар - 10 иш кунигача";


12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ҳудудий бошқармасига" сўзлари "туман (шаҳар) филиалига" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҳудудий бошқармасига" сўзлари "туман (шаҳар) филиалига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ҳудудий бошқармалари" сўзлари "туман (шаҳар) филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳудудий бошқармаси" сўзлари "туман (шаҳар) филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳудудий бошқармаси" сўзлари "туман (шаҳар) филиали" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 август




















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск