ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2023 й. 417-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2023 й.

N 417




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "РАДИОЧАСТОТА

СПЕКТРИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА РУХСАТ

ЭТИШ ҲАМДА РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАР ВА ЮҚОРИ

ЧАСТОТАЛИ ҚУРИЛМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА" 2020  ЙИЛ 22 ДЕКАБРДАГИ 801-СОН

ҚАРОРИГА РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

СОҲАСИДАГИ РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Республикада рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, шу жумладан, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг якуний рўйхати тасдиқланди.

Мазкур Қонун билан рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг фақат электрон тарзда ишлайдиган махсус "Лицензия" ахборот тизими ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши, шунингдек, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш бўйича аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларни бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилишнинг ягона тартиби белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорига мувофиқ радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастота органларининг тегишли рухсатномаларига асосан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига асосан 2023 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида биринчи навбатда жорий этиладиган рақамли хизмат ва сервислар қаторида радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги давлат хизматларини жорий этиш белгиланган.

Шу билан бирга, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи Вазирлар Маҳкамасининг "Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорини юқорида қайд этилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш, соҳада ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимини жорий этиш мақсадида ушбу қарорга тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастота спектри тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш бўйича тартиб-таомилларни Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқлаштириш;

радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги давлат хизматларини "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиш тартибини жорий этиш;

радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш механизмини жорий қилиш;

ариза берувчига камчиликларни бартараф этишга муддат бермасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этишга йўл қўймаслик, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш, аризани кўриб чиқиш муддатини хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб туриш, камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўймасликни белгилаш;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилишнинг асосларини белгилаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги бошқа радиочастота органлари билан биргаликда уч ой муддатда фуқаролик мақсадида қўлланиладиган радиоэлектрон воситалар учун радиочастота спектрини бириктириш, радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) масалаларида ўзаро келишиш жараёнини амалга ошириш имкониятини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқсин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати радиочастота органларининг талаб ва шартлари ҳамда келишиш жараёнида давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотлар фойдаланиладиган ҳолатлар инобатга олинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги бошқа радиочастота органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги рақамли давлат хизматлари 2023 йил 30 ноябрга қадар жорий этилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов

          

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 августдаги

417-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида

рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори

частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш

тўғрисида" 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ҳамда улар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси радиочастота бириктиришларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 1 - 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

801-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмалардан фойдаланиш ҳамда улар учун

радиочастота полосаларини (номиналларини)

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги ҳамда ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом радиоэлектрон тизимлар ва воситалар, юқори частотали қурилмаларни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясида бўлган денгиз, ҳаво кемалари ва космик аппаратлар РЭВни ишлаб чиқадиган (яратиладиган), ишлаб чиқарадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун хориждан олиб кирадиган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарига ва бошқа давлатларнинг сунъий Ер йўлдошлари орқали ишлайдиган қурилмалар ва воситаларнинг мансублигидан ва уларга бўлган эгалик шаклларидан қатъи назар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда РЭВни қўллайдиган ердаги станцияларга нисбатан амал қилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

радиохизмат - муайян телекоммуникация мақсадларида радиотўлқинларни узатиш, тарқатиш ва/ёки қабул қилиш учун мўлжалланган хизмат (ҳаракатдаги, турғун, йўлдош ва бошқалар);

радиочастота спектри - шартли равишда уч минг гигагерцдан камроқ қилиб қабул қилинган оралиқдаги радиочастоталар тўплами;

радиочастота полосаси - радиочастота спектрининг муайян шароитларда радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун мўлжалланган қисми;

радиочастота полосаларини тақсимлаш - радиочастота полосаларини, муайян шароитларда ундан битта ёки бир нечта ер усти ёки космик радиоалоқа хизматлари ёки радиоастрономия хизматида фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалида қайд этиш;

радиочастота полосаларини ажратиш - маълум электромагнит шароитлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалида белгиланган айрим радиочастота полосаларни бир ёки бир нечта ер усти ёхуд космик радиоалоқа хизматлари ёки радиоастрономия хизмати радиоэлектрон воситаларидан фойдаланиш учун ажратиш;

бириктирилган радиочастота полосалари - радиочастота органи томонидан бериладиган тегишли рухсатномада кўрсатиладиган аниқ радиочастота;

радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда - РЭВ) - радиотўлқинларни тарқатиш ва (ёки) қабул қилиш учун мўлжалланган техник қурилмалар ёки тизимлар;

юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда - ЮЧҚ) - радиочастоталар энергиясини саноат, илмий, тиббий, маиший ёки бошқа мақсадларда ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ёки асбоблар, улардан радиотўлқинларни тарқатиш ёки қабул қилиш мақсадида фойдаланиш бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвали - ҳар хил турдаги радиохизматлар ўртасида тақсимланган радиочастота полосалари рўйхати;

РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқиш - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни республика ҳудудида илмий-тадқиқот йўли билан ишлаб чиқиш;

РЭВ ва ЮЧҚни яратиш - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни республика ҳудудида тажриба-конструкторлик йўли билан яратиш;

РЭВ ва ЮЧҚни модернизация қилиш - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни радионурланишнинг техникавий тавсифларини ўзгартирган ҳолда модернизациялаш;

РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқариш - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни кенг кўламда республика ҳудудида ишлаб чиқариш;

РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб кириш - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни республика ҳудудига чегара ҳудудидан олиб кириш;

РЭВ ва ЮЧҚни хориждан харид қилиш - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни республика ҳудудида ишлатиш мақсадида хориждан харид қилиш.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги қарор ҳамда ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарори билан ташкил этилган Радиочастоталар бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) томонидан қабул қилинади.

Кенгашнинг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда - Ишчи орган) ҳисобланади.

Кенгаш томонидан талабгор тақдим қилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Радиочастота спектридан фойдаланувчиларга муайян радиочастоталар Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалига мувофиқ берилади.

Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалини (кейинги ўринларда - Жадвал) ишлаб чиқиш Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламентини ва Халқаро электралоқа иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияларида қабул қилинган қарорларини ҳисобга олинган ҳолда радиочастота спектридан фойдаланиш таҳлили ўтказилгандан кейин амалга оширилади.

Жадвал Ўзбекистон Республикасида радиочастота полосаларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш шартларини регламентлайдиган, шунингдек, улардан фойдаланишнинг қуйидаги тоифаларини белгилайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади:

а) "ФР" - фуқаролик радиохизматлари томонидан устувор фойдаланиш учун мўлжалланган радиочастота полосалари;

б) "ҲР" - ҳукумат радиохизматлари томонидан устувор фойдаланиш учун мўлжалланган радиочастота полосалари;

в) "БФ" - фуқаролик ва ҳукумат радиохизматлари томонидан биргаликда фойдаланиш учун мўлжалланган радиочастота полосалари.

Жадвал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ва Ишчи орган расмий веб-сайтида жойлаштирилади (фойдаланилиши чекланган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил қиладиган маълумотлар бундан мустасно).

6. Саноат, илмий, маиший ва тиббиёт мақсадларида қўллаш учун мўлжалланган ЮЧҚга белгиланган радиочастота полосалари (номиналлари) Жадвалнинг изоҳида келтирилади.

Жадвал изоҳида келтирилган радиочастота полосалари (номиналлари) ЮЧҚ параметрлари давлат стандартлари ва саноат, илмий, тиббиёт, маиший ЮЧҚ учун белгиланган индустриал халақитлар нормалари талабларига мос келиши шарти билан Кенгашнинг бу радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарорини расмийлаштирмасдан ЮЧҚдан фойдаланиш учун мўлжалланган.

Очиқ нурланишсиз юклама қурилмасида 5 Втдан кам бўлган ўртача ёки импульс-чўққи (импульс режимида ишлайдиган қурилмалар учун) қувватли ЮЧҚда, шунингдек, Жадвалда кўрсатилмаган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш мумкин.

7. Жадвалда кўрсатилмаган радиочастота полосаларида ишлайдиган ЮЧҚдан фойдаланиш зарурати бўлганда радиочастота полосалари (номиналлари) ажратилишига Кенгашнинг қарорини расмийлаштириш талаб этилади.

Кенгаш ва радиочастота органларининг муайян давр учун иш якунлари ва режалари, радиочастота спектридан фойдаланиш бўйича лойиҳа, шунингдек, Кенгаш аъзоларининг иштироки талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли материалларни кўриб чиқишнинг ижобий натижалари асосида Кенгаш мажлисларида қарорлар қабул қилинади.

Мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар илова қилинган баённома расмийлаштирилади.

Ўтказилган мажлислар ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

8. Радиочастота полосаларидан:

а) бирламчи асосда (бирламчи радиохизматлар) - маълум бир радиочастота полосасидан радиохизматларнинг радиоэлектрон воситалари тенг ҳуқуқлар асосида фойдаланиши, радиочастота полосалари иккиламчи асосда тақсимланган радиохизматларнинг радиоэлектрон воситалари бундан мустасно;

б) иккиламчи асосда (иккиламчи радиохизматлар) - РЭВ иккиламчи радиохизматга тегишли бўлганда:

радиочастоталар ажратилган ёки кейинчалик ажратилиши мумкин бўлган бирламчи радиохизматнинг РЭВ ларига халақит бермаслиги керак;

радиочастоталар ажратилган ёки кейинчалик ажратилиши мумкин бўлган бирламчи радиохизматнинг РЭВ томонидан бўладиган халақитлардан ҳимоя қилишни талаб қила олмайди;

радиочастоталар кейинчалик ажратилиши мумкин бўлган худди ўша радиохизматнинг ёки бошқа бир иккиламчи радиохизматнинг РЭВ томонидан бўладиган халақитлардан ҳимоя қилишни талаб қилиши мумкин.

Радиочастота спектрининг хусусияти чекланганлиги, унга бўлган талаб юқорилиги сабабли радиочастоталардан фойдаланишнинг муайян шароитлари ва тоифаларига боғлиқ равишда, Кенгашнинг қарорида унинг амал қилиш муддати ёки ушбу қарорда кўрсатилган алоҳида шартлар белгиланиши мумкин.

9. Кенгаш қарорларида:

барча тоифадаги радиочастота полосаларида фуқаролик радиохизматларининг РЭВ ва ЮЧҚ учун, шунингдек, "БФ" ва "ҲР" тоифасидаги частоталар полосаларида ҳукумат радиохизматларининг РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш имкониятини белгилаш;

ишлаб чиқиладиган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқариладиган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) РЭВ ва ЮЧҚ учун техник талаб ва шартларни келишиш;

полосаларга тегишли тоифаларни берган ҳолда радиочастота органлари ўртасида радиочастота полосаларини тақсимлашни амалга оширади.

10. ЮЧҚ учун радиочастота полосаларини ажратиш имконият мавжуд бўлганда иккиламчи асосда амалга оширилади.



2-БОБ. РЭВ ВА ЮЧҚ УЧУН РАДИОЧАСТОТА ПОЛОСАЛАРИ

(НОМИНАЛЛАРИНИ)НИ АЖРАТИШДАГИ АСОСИЙ

ПРИНЦИПЛАР ВА ТАЛАБЛАР


11. Кенгаш радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратишда Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламенти талабларига ва бошқа норматив ҳужжатларига, ҳукуматлараро битимларга, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Жадвалга, Кенгашнинг аввал қабул қилинган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш шартларини белгилайдиган қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.

12. РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари (номиналларини)ни ажратиш Кенгаш томонидан қуйидаги асосий принциплардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:

радиочастота спектридан оқилона ва самарали фойдаланиш;

радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланишни давлат томонидан ва халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш;

радиочастоталарнинг алоҳида полосалари (номиналлари)дан фойдаланишга нисбатан манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг тенг фойдаланиш ҳуқуқлари асосида;

турли мақсадлардаги РЭВнинг электромагнит мослашувини таъминлаш;

республиканинг барча ҳудудларида, жумладан, қишлоқ жойларда ва бориш қийин бўлган олис туманларда мобил алоқанинг мавжуд ва кейинги авлод технологиялари кенг жорий этилишида мобил алоқа операторларига технологик эркинлик (бетарафлик) тамойили асосида фаолият юритишга имконият яратиш.

13. Кенгаш радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратишда:

Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламенти доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аъзоси ҳисобланадиган бошқа халқаро ташкилотларнинг тегишли ҳужжатлари доирасида қабул қилинган мажбуриятларни;

хориж давлатларининг алоқа маъмуриятлари билан икки томонлама ёки кўп томонлама битимларни;

Халқаро электралоқа иттифоқининг Частоталар халқаро маълумот регистрига киритилган Ўзбекистон Республикаси радиочастота бириктиришлари ва фаолият кўрсатадиган РЭВ томонидан улардан ҳақиқий фойдаланишни;

Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламенти ёки хориж давлатларининг алоқа маъмуриятлари билан тузилган битимлар билан белгиланган ҳолларда манфаатдор давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан космик (шу жумладан, йўлдошли) ва ер усти хизматларнинг РЭВга радиочастоталарни бириктириш зарурлиги ва мувофиқлаштириш натижаларини;

радиочастота спектридан фойдаланувчилари, шу жумладан, мобил алоқа операторлари томонидан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш шартларини;

турли қўлланишдаги РЭВнинг электромагнит мослашувини таъминлаш шартлари ва ушбу РЭВ учун частота-ҳудудий тарқатиш нормаларини;

фаолият кўрсатаётган РЭВ ва ЮЧҚ томонидан радиочастота полосаларидан фойдаланиш интенсивлигини, Ўзбекистон Республикасининг муайян ҳудудидаги мавжуд электромагнит вазиятни ва бўш радиочастота ресурси мавжудлигини ҳисобга олади.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАР ВА

ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ҚУРИЛМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАР УЧУН РАДИОЧАСТОТА ПОЛОСАЛАРИНИ

(НОМИНАЛЛАРИНИ) АЖРАТИШ ТАРТИБИ


14. Радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш ва хориждан олиб кириладиган РЭВ ва ЮЧҚдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш имконияти бўйича ариза Ишчи органга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки "Лицензия" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Лицензия" АТ) орқали қуйидагилар томонидан тақдим этилади:

талабгорлар томонидан - барча тоифадаги радиочастота полосаларида фуқаролик мақсадларидаги РЭВ ва ЮЧҚ учун;

радиочастота органлари (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан - "БФ" ва "ФР" тоифаларидаги радиочастота полосаларида Ҳукумат томонидан қўлланиладиган РЭВ учун.

Давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган аризалар Кенгаш томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бевосита қабул қилинади ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар берилади.

15. Кенгаш қарорлари мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган паспортларга мувофиқ берилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг радиочастота таъминотида бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар "ҲР", "БФ" ва "ФР" тоифасидаги радиочастота полосаларида Ҳукумат томонидан қўлланиладиган РЭВ, шу жумладан, мазкур вазирликлар идоралар ва ташкилотлар объектларида фойдаланиши режалаштирилган фуқаролик мақсадларидаги РЭВ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратишда тегишли аризаларни уларнинг радиочастота таъминотига мансублиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати орқали;

хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга (Ўзбекистон Республикаси норезидентларига) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш имконияти ҳамда ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш бўйича аризаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ишчи органга тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ва давлат аҳамиятига молик тадбирлар ўтказилишида РЭВ ва ЮЧҚдан тегишли радиочастоталарда фойдаланилиш имконияти билан боғлиқ қисқа муддатларда келишиш талаб этиладиган аризалари бўйича радиочастота органлари билан келишилган хулоса Кенгашнинг ишчи органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилади.

17. Бирон-бир юридик шахснинг ташаббуси билан ишлаб чиқарилаётган РЭВ бошқа юридик шахсга уни оммавий ишлаб чиқариш мақсадида берилган бўлса, бу ҳолатда РЭВни оммавий ишлаб чиқарувчи юридик шахс талабгор сифатида иштирок этиши мумкин.

18. Ердаги ёки космик комплекслар (тизимлар), ердаги ёки космик объектлар (космик аппаратлар) таркибига кирадиган РЭВ учун талабгорларнинг аризалари космик комплекслар (тизимлар), ердаги ёки космик объектлар (космик аппаратлар) таркибига кирадиган барча турдаги аппаратура учун битта ариза тақдим этилади.

Амалда фойдаланилаётган йўлдошли тармоқда (тизимда) фойдаланиш учун фақат янгидан ишлаб чиқиладиган ердаги ёки космик станцияларнинг РЭВга аризаларини алоҳида тақдим этишга йўл қўйилади. Бунда талаб қилинган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш имконияти олдиндан белгиланган тартибда ишлаётган йўлдошли тармоқ эгаси билан келишилиши керак.

19. РЭВни модернизация қилиш учун аризалар модернизация қилинаётган РЭВнинг электромагнит мослашувига таъсир қилувчи радионурланиш ва қабул қилиш хусусиятлари, шунингдек, РЭВдан фойдаланиш соҳаси ва шартлари ўзгараётган ҳолатларда тақдим этилади.

20. Ўзбекистон ҳудудида халқаро илмий ҳамкорлик доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда қўлланиладиган РЭВ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш бўйича аризалар Ўзбекистон томонидан бу ишларнинг бажарилишига жавобгар бўлган юридик шахслар томонидан тайёрланади ва Кенгашга тақдим этилади.

21. РЭВ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш, республика ҳудудида улардан фойдаланиш имконияти бўйича аризаларни тайёрлашда ариза берувчилар Жадвалга, Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламентига, ушбу Низом талабларига, РЭВ электромагнит мослашувига таъсир кўрсатадиган радионурланиш ва қабул қилиш тавсифига, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилишлари керак.

22. Аризани қабул қилиш Кенгаш ёки унинг Ишчи органи томонидан рад этилишига йўл қўйилмайди.

23. Мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган паспортларнинг 5-бандида қайд этилган тактик-техник маълумотлар, давлат тилида ҳар бир ишлаб чиқиладиган, тайёрланадиган, хориждан олиб кириладиган, шунингдек, радиоэлектрон комплекс (тизим) таркибига кирадиган РЭВ ва ЮЧҚ учун алоҳида тақдим этилади.

24. Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) муайян турдаги РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш бўйича аризалар талабгор томонидан РЭВ ва ЮЧҚ тактик-техник маълумотларини илова қилмасдан тақдим этилиши мумкин, агар:

шу турдаги РЭВ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш тўғрисида Кенгашнинг қарори аввал қабул қилинган бўлса;

РЭВ ва ЮЧҚ тажриба намуналарининг РЭВ электромагнит мослашувига таъсир қиладиган техник тавсифи кўрсатилган муайян турдаги РЭВ учун Кенгаш қарорида кўрсатилган маълумотларга мос келса;

РЭВни қўллаш соҳаси ва фойдаланиш шартлари ўзгармаган бўлса.

25. Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) муайян турдаги РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш бўйича аризалар қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

ишлаб чиқариладиган РЭВ учун эскиз ёки эскиз-техник лойиҳалашни тугаллаш ва ушбу босқичда зарур бўлган радиочастота полосалари (номиналлари)ни белгилаш босқичидан кечиктирмасдан;

РЭВ ишлаб чиқиш (яратиш) тугалланиши билан РЭВ тажриба намуналарининг синовлари ўтказилгандан сўнг, уларнинг натижалари бўйича зарур бўлган радиочастота полосалари (номиналлари)ни аниқлаган ҳолда;

хориждан РЭВни олиб киришда етказиб берувчи билан РЭВни етказиб бериш юзасидан шартнома тузилгунга қадар музокаралар олиб бориш даврида;

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда қўлланиладиган РЭВ ва ЮЧҚ учун - кўрсатилган ишларни ўз вақтида бажариш ва талаб қилинган радиочастоталардан фойдаланиш учун ишга техник топшириқ тасдиқлангандан кейин икки ойдан кечиктирмасдан;

халқаро илмий ҳамкорлик доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда қўлланиладиган, хорижда ишлаб чиқарилган РЭВ учун - бундай ишларни олиб бориш учун талаб қилинган радиочастоталарнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида кўрсатилган ишларни олиб бориш тўғрисида битим тузилгунга қадар.

26. РЭВ ва ЮЧҚ тўғрисида тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилиги учун аризани тақдим этадиган талабгор жавобгар ҳисобланади.

27. Ишчи орган томонидан тушган аризаларнинг дастлабки экспертизаси ўтказилади.

28. Дастлабки экспертизани ўтказишда талаб қилинган радиочастота полосалари (номиналлари)нинг Жадвалига, Ўзбекистон Республикасида радиоэлектрон воситаларнинг радиочастота спектридан фойдаланиш бўйича истиқболли режасига, Кенгашнинг муайян классдаги РЭВнинг радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланишига тааллуқли бўлган қарорларига мувофиқлиги аниқланади, РЭВ радионурланишлар ва қабул қилиш тавсифининг РЭВ электромагнит мослашуви соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига тўғри келиши, радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларга риоя қилиниши текширилади, шунингдек, аризаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги аниқланади.

29. Дастлабки экспертизанинг натижаси ижобий бўлганда Ишчи орган томонидан талабгорнинг аризаси ва тегишли материаллари хулоса олиш ва келишиш учун Кенгашнинг аъзолари бўлган радиочастота органларига юборилади.

Кенгашнинг аъзоларига талабгорнинг аризаси ва тегишли материаллари фақат радиочастота полосаларидан фойдаланишда уларнинг манфаатларига дахл қилинадиган ҳолларда хулоса олиш учун юборилади.

30. Талабгорнинг аризалари бўйича хулоса олиш ва келишиш учун Кенгаш аъзолари бўлган радиочастота органларига қуйидаги ҳолларда юборилмайди ва Кенгашнинг алоҳида қарорлари қабул қилинмайди:

агар сўраладиган радиочастота полосалари (номиналлари) Жадвал ёки Кенгашнинг алоҳида қарорлари билан фуқаролик мақсадларидаги тегишли РЭВ томонидан мутлақ ёки устувор фойдаланиш учун тақсимланган радиочастота полосасида бўлса;

агар муайян турдаги РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқариш учун сўраладиган радиочастота полосаси радиочастоталардан фойдаланиш ва ишлаб чиқилган РЭВ ва ЮЧҚни қўллаш соҳаси бўйича талабларга риоя қилиш, РЭВ электромагнит мослашувига таъсир қиладиган техник тавсифлари, Кенгашнинг бу РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқиш қарорида кўрсатилган маълумотларга мос келиши шарти билан бу РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқиш учун Кенгашнинг қарори билан ажратилган радиочастота полосасига мос келса;

агар муайян турдаги РЭВ ёки ЮЧҚдан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқиш борасидаги талабгорнинг аризаси бўйича Кенгашнинг аввал қабул қилинган қарорларига мувофиқ ушбу турдаги РЭВ ёки ЮЧҚдан фойдаланишга рухсат берилган бўлса.

Юқорида келтирилган ҳолатларда Кенгашнинг Ишчи органи томонидан талабгорга Кенгашнинг аввал қабул қилинган қарорлари илова қилинган ҳолда тегишли хулоса тақдим этилади.

31. Хулоса олиш мақсадида юборилган мурожаат Ишчи орган томонидан радиочастота органларига юборилади, зарур бўлганда Кенгашнинг манфаатдор ваколатли вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилган ҳолда кўриб чиқилади.

Ишчи гуруҳлар Кенгаш раиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг қарори бўйича тузилади.

Радиочастота органлари ёки Кенгаш аъзоларининг фикр-мулоҳазалари, хулосалари асосида Ишчи орган томонидан талабгорга якуний хулоса юборилади.

32. Хулоса олиш учун талабгорнинг аризаси ва тегишли материаллари юборилган радиочастота органлари ва (ёки) Кенгашнинг бошқа аъзолари материаллар олинган кундан бошлаб ўн саккиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бу материалларни экспертизадан ўтказиши, шунингдек, талаб қилинадиган РЭВнинг бошқа РЭВ билан уларга тааллуқли қисмида электромагнит мослашувини баҳолаши ва тегишли хулосани Ишчи органга тақдим этишлари керак.

33. Талабгор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аризани кўриб чиқиш бўйича ишларнинг ҳолати тўғрисида ахборот олиш;

Кенгаш томонидан талаб қилинадиган РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарорни ишлаб чиқиш ва келишиш масалалари бўйича, шунингдек, улардан фойдаланиш шартларини белгилаш бўйича ўтказиладиган техник кенгашларда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тақдим этилган аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан шикоят қилиш.

34. Талабгорнинг мажбуриятлари:

аризани тайёрлашда радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, шунингдек, ушбу Низом талабларига амал қилиш;

Кенгашнинг ажратилган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш бўйича қарорлари талабларини бажариш.

35. Кенгаш қарорлари Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Зарур бўлганда қарорларда ажратиладиган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш шартлари кўрсатиб ўтилади.

36. "Лицензия" АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Кенгашнинг ижобий қарорлари "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

37. Кенгашнинг қарори олингандан кейин талабгорлар бошқа зарур рухсатномаларни олиш учун белгиланган тартибда радиочастота органига мурожаат қилишлари керак.



4-БОБ. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ҚАРОРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ


38. Кенгаш қарорини қабул қилишни рад этишга қуйидагилар асос бўлади:

рухсат бериш мазмунидаги ҳужжатни бериш учун зарур ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 23 ва 25-бандларига риоя этмаган ҳолда тақдим этилиши, шунингдек, ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

аризада келтирилган маълумотлар асосида битта ёки бир нечта Кенгаш аъзоси томонидан ўтказилган техник экспертиза натижасида маълум бир радиочастота номиналида амалда ишлаётган ёки фойдаланиш учун режалаштирилаётган бошқа РЭВ билан электромагнит мослашув таъминланмаганлиги бўйича салбий хулоса тақдим этилиши.

39. Талабгорнинг Кенгаш қарорини қабул қилиш ҳақидаги аризасини биринчи марта кўриб чиқиш жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат бермасдан Кенгаш қарорини қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди:

Кенгаш қарори қабул қилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;

тақдим этилган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда.

Ушбу бандда кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, Ишчи орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат берган ҳолда хабарнома юборади.

Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома Ишчи орган томонидан ЯИДХП ёки "Лицензия" АТда электрон шаклда талабгорга бир иш куни ичида юборилади.

40. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

41. Камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилган тақдирда, Кенгаш қарорини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.

42. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган тақдирда, Кенгаш қарорини қабул қилишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин. Бунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

43. Кенгаш қарорини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорга рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва талабгор мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали (белгиланган тартибда давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган маълумотлар бевосита талабгорга) юборилади.

Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилганлиги ҳақидаги қарор олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

44. Талабгор Кенгаш қарорини бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали электрон шаклда юборади.

45. Талабгорнинг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда Ишчи орган томонидан такроран кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Ишчи орган томонидан талабгорга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

46. Кенгаш қарорларни қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

Талабгорнинг аризаси қаноатлантиришдан рад этилган тактик-техник талаблар бўйича такроран ушбу мазмундаги ариза Ишчи орган томонидан кўриб чиқилмайди ва талабгорнинг аризаси қабул қилиниши рад этилади.

Талабгор Кенгаш қарорини қабул қилишни рад этилганлиги, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА

КЕНГАШИ ҚАРОРИНИНГ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ, ТИКЛАШ,

ТЎХТАТИШ, ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ВА БЕКОР ҚИЛИШ


47. Кенгаш қарорининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, тўхтатиш, унга ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастота спектри тўғрисида"ги Қонуни ва "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

48. Кенгашнинг Ўзбекистон Республикасида РЭВни ишлаб чиқиш (яратиш), ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш тўғрисидаги қарорларининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза қарорнинг белгиланган амал қилиш муддати тугагунга қадар Кенгашга тақдим этилади.

49. Кенгаш қарорининг муддатини узайтириш ҳақидаги ариза кўриб чиқилаётган пайтда унинг амал қилиш муддати тугаб қолса, юридик ёки жисмоний шахс тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) Кенгаш қарори қабул қилингунга қадар давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

50. Қарорларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризалар ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали тақдим этилади. Қарорнинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби қарорни олиш учун кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.

51. Кенгашнинг қарори қуйидаги ҳолларда вақт ва (ёки) ҳудуд бўйича тўхтатиб қўйилиши ёки чекланиши мумкин:

радиочастота спектрининг белгиланган полосаларидан ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш зарурати бўлганда;

рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганда;

Кенгашнинг талабгордан аниқланган бузилишлар бартараф қилинишини талаб қиладиган қарори бажарилмаганда.

Кенгашнинг қарорлари:

Кенгаш томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга (ўн кундан ошган тақдирда, суд қарори орқали муайян муддатга узайтирилиши мумкин) ва фаолиятнинг бошқа соҳалари учун радиочастота спектридан фойдаланиш бўйича қонунчиликка мувофиқ муддатга тўхтатиб турилади.

52. Юридик ёки жисмоний шахс ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганда, Кенгаш қарорининг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш ҳақида Ишчи органга мурожаат қилиши мумкин. Бунда юридик ёки жисмоний шахс олти ой муддат ичида Кенгаш қарорининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида Ишчи органга мурожаат қилмаган тақдирда, Кенгаш қарорининг амал қилиши тугатилади.

Кенгаш қарорининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганлиги аниқланган тақдирда, Кенгаш камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида Кенгаш қарорининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.

Бунда Кенгаш томонидан кенгаш қарорининг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор уч иш кунида қабул қилинмаса, жисмоний ва юридик шахслар ушбу муддат тугагандан сўнг Ишчи органни ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда фаолиятини давом эттириши мумкин.

53. Кенгаш қарорининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:

ажратилган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланилмаганда;

радиочастоталардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга берилган лицензия амал қилиши тўхтатилганда ва қонунчилик билан кўзда тутилган бошқа ҳолларда.

54. Талабгор - юридик шахс қайта ташкил қилинганда, унинг номи ўзгарганда, талабгор - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда Кенгашнинг аввал қабул қилинган қарорига ўзгартиришлар киритилади ёки талабгор томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида янги қарор қабул қилинади.

55. Кенгашнинг қарори қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

Юридик ёки жисмоний шахс қарорнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида мурожаат қабул қилганда (талабгор ажратилган радиочастота полосалари (номиналлари)ни рад этганда);

юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти тугатилганда - тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янгидан ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда Кенгашнинг бир хил радиочастота полосалари (номиналлари)дан ва бир хил РЭВдан фойдаланиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши бундан мустасно;

жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда.

56. Юридик ёки жисмоний шахс қарорнинг амал қилишини бекор қилиш учун Ишчи органга хабарнома юборади, шу жумладан ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали.

57. Кенгаш хабарномага асосан ёки ушбу Низомнинг 55-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, Кенгаш қарорининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда юридик ёки жисмоний шахсга ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали) маълум қилади.

58. Кенгаш Ишчи органи қуйидаги ҳолларда Кенгаш қарорнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:

маълум фойдаланувчи томонидан унга расмийлаштирилган Кенгаш қарорининг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни Кенгаш ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

Кенгашнинг қабул қилган қарори қонунга хилофлиги аниқланганда;

Кенгаш қарори расмийлаштирилган маълум фойдаланувчи томонидан рухсат беришга оид талаб ва шартлар бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса;

Кенгаш қарори қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.

59. Кенгашнинг қарорни бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритилганлиги ҳақидаги маълумоти судга даъво аризаси киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай юридик ёки жисмоний шахсга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали етказилади.

Суднинг Кенгашнинг қарорнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарори юридик ёки жисмоний шахсга ва Кенгашга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади ҳамда Кенгаш ушбу маълумотни бир иш куни ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритади.

Кенгашнинг қарори ушбу Низомнинг 58-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, қарор берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


60. Кенгаш қонунчилик билан белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар реестрини "Лицензия" АТда электрон шаклда юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади, фойдаланилиши чекланган ёки давлат сирларини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ташкил қиладиган маълумотлар бундан мустасно.

61. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.

       

        




Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар

ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ҳамда улар

учун радиочастота полосаларини (номиналларини)

ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Радиочастоталар бўйича Республика

кенгаши қарорини қабул қилиш

СХЕМАСИ

            

       

Босқичлар

       


       

Субъектлар

         


     

Тадбирлар

       


       

Муддатлар

        








1-босқич


Талабгор - юридик

ёки жисмоний шахс


Аризани электрон шаклда тайёрлайди ва Ишчи органга ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали тақдим этади*.


   

Низомнинг 25-бандида

кўрсатилган муддатлардан

кечикмаган ҳолда

         












2-босқич


Ишчи орган


         

1. Тушган аризани дастлабки экспертизадан ўтказади.


2. Дастлабки экспертизанинг натижаси ижобий бўлганда талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва материалларни хулоса олиш учун радиочастота органларига юборади.


3. Дастлабки экспертизанинг натижаси салбий бўлганда талабгорга ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали рад жавобини юборади.

       


       

1. Ариза тушгандан сўнг

1 иш куни ичида



2-3. Экспертиза натижаси

бўйича 1 иш куни ичида












3-босқич


Радиочастота

органлари


     

1. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувини баҳолайди ва талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва материалларни техник экспертизадан ўтказади.


2. Кенгашга тегишли хулосани тақдим қилади.

         


Ўн саккиз иш куни мобайнида












         

4-босқич

(халқаро

мувофиқлаштириш

зарур бўлганда)

    


Ишчи орган


Тегишли ҳужжатларни Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан чегарадош давлатларга юборади ва РЭВ техник параметрларини мувофиқлаштириш ишларини ўтказади.


Бир юз ўн саккиз куни

мобайнида











5-босқич


Кенгаш


         

1. Ижобий хулоса олинганда Кенгашнинг қарори лойиҳасини тайёрлайди.


2. Талабгорга Кенгаш қарорини ёки зарур бўлганда Кенгаш мажлисининг баённомаси билан тасдиқланган кўчирмани ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали юборади*.


3. Салбий хулоса олинганда қарор қабул қилишни рад этиш ҳақида талабгорга ЯИДХП ёки "Лицензия" АТдаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда хат юборади*.

        


Беш иш куни мобайнида




        

*) Давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган аризалар ваколатли органга бевосита тақдим қилинади.

       

         




Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар

ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ҳамда улар

учун радиочастота полосаларини (номиналларини)

ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмалардан фойдаланиш имконияти

тўғрисидаги қарор

ПАСПОРТИ

            

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисида қарор


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик ва жисмоний шахслар


4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига мувофиқ Радиочастоталар бўйича республика кенгаши.

Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилади:

а) жисмоний шахс бўйича маълумот:

Ф.И.О., Жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили;

Радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар:

1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури;

2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури;

3. РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқувчиси (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортдан сотиб олишда етказиб берувчи);

4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи;

5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади;

6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади);

7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари;

8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи);

9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши;

10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.);

11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт):

минимал;

максимал;

шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти;

12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ);

б) юридик шахс бўйича маълумот:

Юридик шахснинг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили;

радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар:

1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури;

2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури;

3. РЭВ ва ЮҚЧни ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортдан сотиб олишда етказиб берувчи);

4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи;

5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади;

6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади);

7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари;

8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи);

9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши;

10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан Нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.);

11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт):

минимал;

максимал;

шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти;

12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ)


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


25 иш куни.

120 кун (Халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда)


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш бўйича қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши;

белгиланган РЭВнинг тарқатиш ва қабул қилиш параметрларининг РЭВ электромагнит мослашувини таъминлаш соҳасидаги техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши;

Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорлари доирасида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш*.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мудофаа вазирлиги;

Давлат хавфсизлик хизмати;

"Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси.

(Радиочастоталар бўйича республика кенгаши ишчи органининг хулосаси асосида келишилади)


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорида белгиланган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни хориждан олиб кириш давомийлиги икки йилдан кўп бўлмаган муддат белгиланади.

Радиочастоталардан фойдаланишнинг муайян шартлари ва тоифаларига боғлиқ ҳолда Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорида унинг амал қилиш муддати ёки бу қарорда кўрсатилган айрим шартлар муддати белгиланмаслиги мумкин


12.

Изоҳ:


*) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.


         

        




Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар

ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ҳамда улар

учун радиочастота полосаларини (номиналларини)

ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация

қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб

кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон

воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун

радиочастота полосаларини (номиналларини)

ажратиш тўғрисидаги қарор

ПАСПОРТИ

         

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисида қарор


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланиш


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик ва жисмоний шахслар


4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига мувофиқ Радиочастоталар бўйича республика кенгаши.

Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисидаги ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилади:

а) жисмоний шахс бўйича маълумот:

Ф.И.О., Жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили;

радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар:

1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури;

2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури;

3. РЭВ ва ЮҚЧни ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортни сотиб олишда етказиб берувчи);

4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи;

5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади;

6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади);

7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари;

8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи);

9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши;

10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.);

11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт):

минимал;

максимал;

шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти;

12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ);

б) юридик шахс бўйича маълумот:

Юридик шахснинг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили;

радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар:

1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури;

2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури;

3. РЭВ ва ЮҚЧни ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортни сотиб олишда етказиб берувчи);

4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи;

5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади;

6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади);

7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари;

8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи);

9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши;

10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан Нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.);

11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт):

минимал;

максимал;

шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти;

12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ)


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


25 иш куни;

120 кун (Халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда)


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш бўйича қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши;

белгиланган РЭВнинг тарқатиш ва қабул қилиш параметрларининг РЭВ электромагнит мослашувини таъминлаш соҳасидаги техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши;

Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорлари доирасида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш*


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мудофаа вазирлиги;

Давлат хавфсизлик хизмати;

"Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси.

(Радиочастоталар бўйича республика кенгаши ишчи органининг хулосаси асосида келишилади)


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг Радиоэлектрон восита ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарори ушбу қарор билан ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланиш шартларини ва кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан қарорни амалга ошириш давомийлиги икки йилдан кўп бўлмаган муддатни белгилайди.

Радиочастоталардан фойдаланишнинг муайян шартлари ва тоифаларига боғлиқ ҳолда Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорида унинг амал қилиш муддати ёки бу қарорда кўрсатилган айрим шартлар муддати белгиланмаслиги мумкин


12.

Изоҳ:

*) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар


         

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

801-сон қарорига

2-ИЛОВА



Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш

(қуриш), олиб кириш, фойдаланишга рухсат

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ҳамда радиоэлектрон воситалардан фойдаланишга рухсат бериш тартиб-таомилларини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

радиочастота органлари - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик)нинг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи "Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - ЭМММ), Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати;

радиочастота спектри - шартли равишда уч минг гигагерцдан камроқ қилиб қабул қилинган оралиқдаги радиочастоталар тўплами;

радиочастота полосаси - радиочастота спектрининг муайян шароитларда радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун мўлжалланган қисми;

радиочастота спектридан фойдаланувчи - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни ишлатиш учун радиочастота органи (кейинги ўринларда - РЧО)нинг рухсатномасига эга бўлган юридик ёхуд жисмоний шахс;

радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда - РЭВ) - радиотўлқинларни тарқатиш ва (ёки) қабул қилиш учун мўлжалланган техник қурилмалар ёки тизимлар;

юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда - ЮЧҚ) - радиочастоталар энергиясини саноат, илмий, тиббий, маиший ёки бошқа мақсадларда ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ёки асбоблар, улардан радиотўлқинларни тарқатиш ёки қабул қилиш мақсадида фойдаланиш бундан мустасно;

радиочастота полосаларини тақсимлаш - радиочастота полосаларини муайян шароитларда ундан битта ёки бир нечта ер усти ёки космик радиоалоқа хизматлари ёки радиоастрономия хизматида фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалида қайд этиш;

бириктирилган радиочастота полосалари - РЧО томонидан бериладиган тегишли рухсатномада кўрсатиладиган аниқ радиочастота;

бириктирилган радиочастоталарга эгалик қилиш - муайян радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан РЭВни олиш ва бириктирилган радиочастоталарнинг номиналларига созлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ўтказиш учун радиочастоталарни ушбу радиочастота спектридан фойдаланувчиларига вақтинча бириктириш;

радиочастота спектрининг мониторинги - радиочастота спектрининг ҳолатини кузатиш, ундан фойдаланишни баҳолаш, радиочастота спектри тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш учун мўлжалланган ташкилий-техник чора-тадбирлар комплекси;

радиохалақитлар - радиоалоқа тизимида қабул чоғида бир ёки бир нечта тўлқин тарқатишлар келтириб чиқарган, ахборот сифатининг ёмонлашуви, хатоликлар бўлиши ёки ахборот йўқолишида намоён бўладиган электромагнит энергиясининг таъсири;

индустриал радиохалақитлар - радиотўлқинларни узатиш учун мўлжалланмаган техник воситалар томонидан вужудга келадиган радиочастота спектри диапазонидаги электромагнит тарқатишлар;

электромагнит мослашув - РЭВнинг уларга радиохалақитлар таъсир этиб турган бир вақтнинг ўзида мавжуд ишлатиш шароитларида талаб даражасидаги сифат билан ишлай олиш қобилияти;

РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш - РЭВни ёки ЮЧҚни радиочастота органлари (кейинги ўринларда - РЧОлар)нинг рухсатномаси асосида сотиб олиш;

РЭВ ва ЮЧҚни бериш - РЭВни ёки ЮЧҚни бошқа радиочастота спектридан фойдаланувчига РЧОларининг рухсатномаси асосида бериш;

РЭВни ўрнатиш - махсус қуриш (лойиҳалаштириш)ни талаб қилмайдиган РЭВни РЧОларининг рухсатномаси асосида ўрнатиш;

РЭВни қуриш - махсус қуриш (лойиҳалаштириш)ни талаб қиладиган РЭВни РЧОларининг рухсатномаси асосида қуриш;

РЭВ ва ЮЧҚни олиб кириш - РЭВни ёки ЮЧҚни РЧОларининг рухсатномаси асосида республика ҳудудига божхона чегараси орқали олиб кириш;

РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш - РЭВдан РЧОларининг рухсатномаси ва ЮЧҚдан хабардор қилиш асосида фойдаланиш.

3. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланувчи ёки фойдаланишни режалаштираётган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари учун, шунингдек, ажратилган радиочастота полосалари доирасида радиочастоталар бириктиришни амалга ошираётган РЧОлари учун мажбурийдир.

4. РЭВга эгалик қилувчилар (фойдаланувчилари)га радиочастоталарни мулк қилиб бериш, хусусийлаштириш ва доимий муддатсиз бириктиришга йўл қўйилмайди.

5. Вазирликнинг РЧО сифатидаги ваколати, шунингдек, фуқаролик радиохизматлари учун ажратилган радиочастота спектри мониторинги, РЭВ ўртасидаги электромагнит мослашувни таъминлаш ЭМММ томонидан амалга оширилади.

6. Фақат 18,0 кГц - 245,0 ГГц гача радиочастота полосасида ишлайдиган фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚдан фойдаланиш ЭМММ томонидан тартибга солинади.

7. Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бириктирилган радиочастоталардан фойдаланиш, шунингдек, Радиочастоталар бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) томонидан ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланган ҳолда учишларни ва кўчма ҳаво хизматини радионавигация жиҳатидан таъминлашнинг давлат текшируви ва назорати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя этишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда - Ўзкомназорат), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигига юкланган.



2-БОБ. РАДИОЧАСТОТАЛАРНИ БИРИКТИРИШГА

ОИД ТАЛАБ ВА ШАРТЛАР


9. Радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг радиочастота спектридан фойдаланишига талабгорларга нисбатан тенг ҳуқуқлар асосида рухсат этиш тартиби бўйича таъминланади.

Радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг радиочастота спектридан фойдаланиши РЧО томонидан бириктирилган радиочастота номиналлари асосида амалга оширилади.

10. Радиочастоталарни бириктиришда РЧО томонидан аниқ радиочастота номинали кўрсатилган ҳолда тегишли рухсатнома берилади.

Радиочастоталарни бириктириш устуворлик тоифаларини ҳисобга олиб, яъни бирламчи ёки иккиламчи асосда амалга оширилиши мумкин.

Бунда радиочастоталардан иккиламчи асосда фойдаланадиган РЭВ радиочастоталардан бирламчи асосда фойдаланувчининг РЭВга зарарли халақитларни етказмаслиги керак ва улар радиочастоталардан бирламчи асосда фойдаланувчи РЭВ томонидан бўладиган зарарли халақитлардан ҳимоялашни талаб қила олмайдилар.

Радиочастоталардан иккиламчи асосда фойдаланувчи РЭВ радиочастоталари кечроқ иккиламчи асосда бириктирилган бошқа радиочастота спектридан фойдаланувчи РЭВ томонидан бўладиган зарарли халақитлардан ҳимоялашни талаб қилишлари мумкин.

Радиоҳаваскорлик хизмати РЭВни рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш Кенгаш қарорида белгиланган техник шартлар ва қоидалар асосида амалга оширилади.

Кабель телевидениеси тармоқлари фаолияти телевидение каналлари учун ажратилган частоталар полосаларида ҳамда 110,0 МГц - 174,0 МГц; 230,0 МГц - 470,0 МГц частоталар диапазонларида иккиламчи асосда амалга оширилади. Кабель телевидениеси тармоқлари эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги саноат радиохалақитлар учун давлат стандартлари ва нормаларига мувофиқ техник воситаларини ишлашини таъминлаши шарт.

11. РЧОлари қуйидаги асосий принциплардан келиб чиққан ҳолда турли мақсаддаги РЭВ учун радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастоталарни бириктириши керак:

радиочастоталардан фойдаланиб фаолиятни амалга оширишда юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқларининг тенглиги;

реал электромагнит ҳолат шароитларида РЭВ ишлашининг талаб қилинадиган сифатига риоя қилган ҳолда ажратилган радиочастота ресурсидан оқилона ва самарали фойдаланиш.

12. РЧОлари Ўзбекистон Республикаси Радиочастоталарни тақсимлаш жадвали (кейинги ўринларда - Жадвал) асосида фақат Кенгаш томонидан уларга ажратилган полосаларда тегишли радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастоталарни бириктирадилар.

13. РЧОлари тасарруфидаги радиочастота полосалари радиочастота спектридан фойдаланувчиларга ушбу РЧОлари билан келишган ҳолда фойдаланиш учун бириктирилиши мумкин.

14. Радиочастота спектридан фойдаланувчилар учун бириктирилган радиочастоталар ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлган ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибда радиочастота спектридан фойдаланувчини хабардор қилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

15. Радиочастота спектридан фойдаланувчиларга РЧОларининг тегишли рухсатномаларига асосан РЭВни эксплуатация қилиш учун радиочастоталардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш назарда тутилмаган ҳолларда РЭВни эксплуатация қилиш учун бириктирилган радиочастоталардан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга берилиши мумкин эмас.

Радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш Кенгаш томонидан белгиланадиган радиочастоталар полосалари ҳамда Кенгаш қарорларида келтирилган техник талаблар ва шартларга ҳамда радиочастота спектридан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро келишувга асосан ташкил этилади.

Радиочастота спектрдан фойдаланувчиларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун ўзаро келишувга мувофиқ бошқа жисмоний ёки юридик шахснинг телекоммуникация инфратузилмасидан фойдаланишга рухсат этилади.

Бунда РЧОларнинг тегишли рухсатномалари фақат радиочастота спектридан фойдаланувчиларга расмийлаштирилади.

16. РЧОларилари радиочастоталарни бириктиришда қуйидагиларга мажбур:

а) ушбу Низом, шунингдек, радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини ҳисобга олиб, талабгорларнинг РЭВ учун радиочастоталарни бириктириш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш;

б) радиочастота бириктиришларни амалга ошириш ёки сўралаётган радиочастоталардан фойдаланиш мумкин эмаслигини асослаш;

в) бириктирилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборот ҳисобини юритиш, тизимлаштириш ва сақлаш;

г) бошқа РЧОлари билан биргаликда фойдаланиш полосаларида берилган ҳамда барча радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни Кенгашга тақдим этиш;

д) радиочастота спектридан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳисобига радиочастоталарга бўлган талабни максимал қондириш;

е) радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан бириктирилган радиочастоталардан фойдаланишнинг белгиланган шартлари бажарилишини таҳлил қилиш;

ж) радиочастота спектрининг мониторингини амалга ошириш;

з) радиохалақитлар манбаларини аниқлаш ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда ўз ваколатлари доирасида уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

и) бошқа органлар билан биргаликда электромагнит мослашувни таъминлаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

17. РЧОлари ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

РЭВни эксплуатация қилиш хусусиятлари, шунингдек, алоҳида радиочастоталардан фойдаланиш имконияти билан боғлиқ муайян шароитларда радиочастота спектридан фойдаланишни тугатиш, тўхтатиб туриш ёки чеклаш;

рухсат бериш шартлари бузилганда, ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун маълум радиочастота диапазонларидан фойдаланиш зарурати бўлганда РЭВни эксплуатация қилишни тўхтатиб туриш, чеклаш, тугатиш;

РЭВнинг техник кўрсаткичлари белгиланган стандартлар ва техник нормаларга мос келмаганда, фуқаролар хавфсизлигини, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини, атроф муҳитнинг ҳолатини таъминламаганда, шунингдек, махсус ҳолатларда РЭВ ишлашини белгиланган тартибда тақиқлаш.

18. РЧОлар томонидан талабгорларнинг аризалари асосида:

РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига РЭВ ва ЮЧҚни олиб кириш учун рухсатнома;

РЭВдан фойдаланиш учун рухсатнома берилади.

Рухсатномаларнинг мавжудлиги фойдаланувчиларни РЭВни ўрнатиш (қуриш) ва ундан фойдаланиш бўйича амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган керакли гувоҳномалар, сертификатлар, келишувлар, хулосалар, проект-смета ҳужжатлари, санитария паспортлари ва бошқа ҳужжатларни олиш, шунингдек, қонунчилик билан белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш мажбуриятларидан озод этмайди.

19. Телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган РЭВни, шунингдек, савдо тармоғи орқали сотишга рухсат берилган маиший радиоэлектроника маҳсулотларини сотиб олиш (бериш), хориждан олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун тегишли рухсатномани олиш талаб қилинмайди.

20. Лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланиладиган фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномалар фойдаланувчи томонидан лицензия расмийлаштирилганидан кейин ЭМММ томонидан берилади.

21. Бириктирилган радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқи радиочастота спектридан потенциал фойдаланувчида у радиочастоталарнинг аниқ номиналларини кўрсатган ҳолда РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномани олган вақтдан бошлаб пайдо бўлади.

Бириктирилган радиочастоталарга эгалик қилиш - муайян фойдаланувчилар томонидан РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) ва радиочастоталарнинг бириктирилган номиналларига созлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ўтказиш учун радиочастоталарни ушбу фойдаланувчиларга вақтинча бириктириш.



3-БОБ. РЭВНИ СОТИБ ОЛИШ (БЕРИШ)

ВА (ЁКИ) ЎРНАТИШ (ҚУРИШ) ҲАМДА ЮЧҚНИ СОТИБ

ОЛИШ (БЕРИШ) РУХСАТНОМАЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН

АРИЗА БЕРИШ ВА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


22. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВ ва ЮЧҚга сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома расмийлаштириш мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ ЭМММ томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки "Лицензия" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Лицензия" АТ) орқали (давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган маълумотлар белгиланган тартибда бевосита РЧО томонидан) амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадларига РЭВ ва ЮЧҚга сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мазкур Низом асосида ўзлари қабул қилинган ички йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

23. РЧОлари ва радиочастота спектридан потенциал фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатлари қонунчилик билан тартибга солинади ва радиочастотани бириктириш учун ариза олинганда томонларнинг радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятлари ва жавобгарлигини кўзда тутувчи махсус электрон тизимда ҳисоби олиб бориладиган электрон шаклдаги шартномалар электрон рақамли имзо билан (Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги радиочастота спектридан фойдаланувчилар учун йўриқнома асосида) расмийлаштирилади.

24. РЭВни сотиб олиш ва ўрнатиш учун рухсатномалар РЭВнинг айрим турларига ёки тармоқни махсус қуришни (лойиҳалаштиришни) талаб қилмайдиган радиоалоқа тизимларига берилади.

25. Қуриш учун рухсатномани беришда РЭВни сотиб олиш ва ўрнатиш учун алоҳида рухсатномалар олиш талаб қилинмайди.

26. Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги радиочастота спектридан фойдаланувчиларга РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мазкур қарор асосида қабул қилинган ички йўриқномага мувофиқ берилади.

27. РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасини олиш учун талабгор ЭМММга мазкур Низомга 5-илова билан тасдиқланган паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

28. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) автоматик равишда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали талабгорга юборилади.

29. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома электрон шаклда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали реал вақт режимида автоматик равишда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

30. Талабгорлар тақдим этилаётган ахборот ва РЭВ техник маълумотларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўладилар.

Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВ учун белгиланган тартибда ЭМММ рухсатномасини расмийлаштирмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш билан боғлиқ хавфлар учун юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари масъулдирлар.

31. РЭВ ва ЮЧҚ бўйича тақдим этилган ҳужжатлар РЧО томонидан мазкур Низомга 5-иловада келтирилган муддатларда кўриб чиқилади.

32. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) ҳамда ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) рухсатномасини олиш учун аризаларни кўриб чиқиш ЭМММ томонидан мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

33. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги РЭВни қуриш ва ўрнатиш учун мўлжалланган майдончалар РЧОлари билан келишилиши керак.

Аввал келишилган РЭВни қуриш ва ўрнатиш учун мўлжалланган майдончаларда телекоммуникация инфратузилмаси ва радиочастота спектридан биргаликда фойдаланишни ташкил қилиш учун РЧОлари билан қўшимча келишиш жараёнидан ўтказиш талаб қилинмайди.

34. РЭВ (шу жумладан, қуруқликдаги мобил алоқа таянч станциялари)ни битта таянч (объект)га жойлаштириш уларнинг ушбу таянч (объект)да ишлайдиган ва фойдаланиш учун аввал келишилган РЭВ билан электромагнит мослашувини таъминлашни ҳисобга олиб бажарилади.

35. РЭВни ўрнатиш майдончаларини келишиш талабгорнинг иштирокисиз РЧОлари томонидан мустақил равишда ўтказилади.

36. РЭВни жойлаштириш учун майдончалар (жойлаштириш жойлари)ни келишиш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва РЧОлари томонидан хулосани тақдим этиш мазкур Низомга 1-иловада белгиланган муддатларда амалга оширилади.

37. РЭВ бўйича келишувчи РЧОлари улар томонидан берилган келишувнинг амал қилиш муддатини белгиламайди, агар бундай зарурат Кенгашнинг тегишли қарори билан боғлиқ бўлмаса.

38. РЭВни ўрнатиш майдончасининг географик координаталари, радиочастота номиналлари, узаткичлар қуввати, антенналарнинг нурланиш азимутлари, антенналарнинг осма баландликлари ва электромагнит мослашувга таъсир қилувчи бошқа тавсифлари ўзгарган тақдирда, майдончани келишиш такроран ўтказилиши керак.

РЧОлар томонидан майдончани келишиш рад этилган ҳолда талабгор бошқа майдончани тақдим этиши мумкин.

39. Радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштиришни талаб қиладиган РЭВ учун майдончаларни келишиш халқаро мувофиқлаштириш ўтказилгунга қадар амалга оширилади.

Агар мувофиқлаштириш жараёнида радиочастота берилишини ёки ундан фойдаланиш шартларини ўзгартириш зарурати юзага келса, у ҳолда бу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси РЧОлари билан келишилгандан кейин қабул қилиниши керак.

40. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномалар экспертиза, электромагнит мослашувини таҳлил қилиш, частоталардан фойдаланиш имкониятларини келишиш, радиочастоталарни бириктириш, РЭВни қуриш ва ўрнатиш учун мўлжалланган майдончаларни келишиш ва радиочастота тақдимотларини хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан мувофиқлаштириш ва Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказиш хизматлари учун мазкур Низомга 5-илованинг 7-бандида белгиланган тўлов талабгор томонидан тўлангандан кейин берилади.

РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномаларни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, шу куннинг ўзида талабгорга мазкур Низомга 5-илованинг 7-бандида белгиланган тўловни тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали юборилади.

Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома берилиши учун тўлов тўлайди.

РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномаларни берганлик учун тўлов тўлангандан сўнг "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

41. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномаларни берганлик учун йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ЭМММнинг ҳисоб рақамига йўналтирилади.

42. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВ учун радиочастоталарни бириктириш жараёнида илмий тадқиқотлар ўтказиш, частота-ҳудудий тарқоқлик нормалари ва турли вазифадаги РЭВ радиочастоталаридан биргаликда фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ёки РЭВ электромагнит мослашувининг табиий шароитдаги синовларини ўтказиш талаб қилинса, бу ишларни бажариш учун ҳақ тўлаш манфаатдор юридик ёки жисмоний шахслар ва бу ишларни бажарадиган ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномалар бўйича бажарилади.

43. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасининг амал қилиш даврида радиочастота спектридан фойдаланувчи ускунани созлаш, синовдан ўтказиш учун радиочастоталардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Радиочастота спектридан фойдаланувчи РЭВни созлаш, синовдан ўтказиш даврида радиочастоталардан фойдаланишни бошлаш санасидан икки кун аввал фойдаланиш муддати ва техник шартлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган билдиришномани РЧОга тақдим этади.

Шу билан бирга РЭВни созлаш, синовдан ўтказиш учун радиочастоталардан фойдаланиш муддати уч кундан ошмаслиги керак. Кўрсатилган ишларни ўтказиш учун мурожаатлар сони уларнинг зарурлиги билан белгиланади.

РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатноманинг амал қилиш муддати даврида фойдаланиш учун рухсатномани расмийлаштирмасдан РЭВдан юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш (тижорат мақсадлари) учун фойдаланиш тақиқланади.

44. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида радиочастота спектридан фойдаланувчи ускунани олиши ва ўрнатиши, қурилиш ишларини бажариши, ускунани созлаши, синовдан ўтказиши, шунингдек, ундан фойдаланиш учун рухсатномани расмийлаштириши керак.

45. Талабгор РЭВни хориждан сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштиргандан кейин талабгорга ушбу Низомнинг 4-бобида кўзда тутилган тартибда бу воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома берилади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА РЭВ ВА ЮЧҚНИ ОЛИБ КИРИШГА

РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ

ВА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


46. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати радиочастота таъминотидаги радиочастота спектридан фойдаланувчиларга РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб кириш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мазкур қарор асосида қабул қилинган ички йўриқномага мувофиқ берилади.

47. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВ ва ЮЧҚни божхона чегараси орқали ўтказиш ЭМММ томонидан РЭВ учун олдин берилган сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) ҳамда ЮЧҚ учун сотиб олиш (бериш) рухсатномаси мавжуд бўлган ҳолларда хориждан олиб кириш учун рухсатномалар ЭМММ томонидан ЯИДХП ёки "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.

48. Агар талабгор фуқаролик мақсадлардаги барча РЭВни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сотиш мақсадида олиб кираётган бўлса, ЭМММнинг олиб кириш рухсатномасини олишдан олдин Кенгашнинг РЧОлари билан келишиш натижалари асосида олинган техник хулосани тақдим қилиши керак.

Бундай ҳолда сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномаларини расмийлаштириш талаб қилинмайди.

49. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВни хориждан олиб кириш рухсатномалари ЭМММда етти иш куни ичида расмийлаштирилади.

Фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚни хориждан олиб кириш рухсатномалари ЭМММда беш иш куни ичида расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига РЭВ ва ЮЧҚни олиб кириш бўйича аризаларни ЭМММ томонидан кўриб чиқиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

50. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб кириш рухсатномасини олиш учун талабгор ЭМММга ушбу Низомга 6-илова билан тасдиқланган паспортнинг 5-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

51. Муайян қурилманинг РЭВга тааллуқлиги тўғрисида хулосани олиш зарур бўлган ҳолларда ЭМММга олиб кирилаётган қурилманинг тўлиқ техник тавсифи ва товар-транспорт ҳужжатлари (инвойс, юкхатлар) тақдим этилади.

52. Хориждан олиб кирилаётган РЭВнинг турлари ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аввал берилган сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасида кўрсатилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлган ҳолда талабгорга уч иш куни ичида хориждан олиб кириш учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида асосланган жавоб хати (ушбу Низомнинг 6-боби) берилади.

53. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) ҳамда ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) рухсатномасига эга бўлмасдан туриб хориждан олиб кириш рухсатномасини беришга мазкур Низомга 6-илова билан тасдиқланган паспортнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

54. Қолган барча ҳолларда хориждан олиб кириш учун рухсатнома РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) ҳамда ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) учун тегишли рухсатномалар расмийлаштирилмагунча берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фуқаролик мақсадлардаги радиоҳаваскорлик ускунасини олиб кириш фақат ЭМММнинг фойдаланиш учун рухсатномаси бўлганда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоҳаваскорликнинг янги турдаги ва янги рақамли модуляция ускуналарини олиб кириш ва фойдаланиш Кенгашнинг алоҳида қарорлари асосида амалга оширилади.

55. Хориждан олиб кириш учун рухсатнома радиочастоталар ва РЭВдан фойдаланиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди, ҳаваскорлик радиостанциялари бундан мустасно.



5-БОБ. РЭВДАН ФОЙДАЛАНИШ

РУХСАТНОМАЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН АРИЗА

БЕРИШ ВА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


56. Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг далолатномалари билан расмийлаштирилади.

Бино ичида алоқани ташкил этиш мақсадида мобил алоқа операторлари учун ажратилган радиочастота полосаларида мобил алоқа таянч станциясининг эффектив изотроп нурланиш қуввати 500 мВт дан ошмаган ҳолда фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилмайди, бунда радиочастота спектридан фойдаланувчи томонидан мобил алоқа таянч станциясининг қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин ўрнатилиш жойи ва асосий техник параметрлари тўғрисидаги маълумот ўн иш кунида ЭМММга хабарнома шаклида тақдим этилади.

57. Талабгор, фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги хатга РЭВ учун тўлдирилган сўровнома ва қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини илова қилган ҳолда ЭМММга ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали (белгиланган тартибда давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган маълумотлар бевосита РЧОга) тақдим этади.

РЭВдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мазкур Низомга 7-илованинг 8-бандида белгиланган муддатда расмийлаштирилади.

РЭВдан фойдаланиш бўйича аризалар мазкур Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ ЭМММ томонидан кўриб чиқилади.

58. Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги радиочастота спектридан фойдаланувчиларга РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мазкур қарор асосида қабул қилинган ички йўриқномага мувофиқ берилади.

59. Радиочастота спектридан биргаликда фойдаланмасдан телекоммуникация инфратузилмасидан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш ҳолатида фойдаланиш учун рухсатнома ҳар бир радиочастота спектридан фойдаланувчига алоҳида берилади.

Радиочастота спектридан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш ҳолатида фақат ускуна эгасининг ёки ижарачининг радиочастота полосаларида биргаликда фойдаланишни ташкил этишга рухсат берилади, бунда қўшимча радиочастота спектридан фойдаланувчиларга фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштириш талаб қилинмайди.

Радиочастота полосаларида биргаликда фойдаланишни ташкил этаётган ускуна эгаси ёки ижарачи ўн иш куни ичида тегишли РЧОга ҳар бир қўшимча радиочастота спектридан фойдаланувчининг иш бошлаши тўғрисидаги маълумотига биргаликда фойдаланилаётган телекоммуникация инфратузилмасига берилган фойдаланиш учун рухсатноманинг рақами, қўшимча радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг маълумотлари ва улар фойдаланадиган радиочастота полосалари, радиоалоқа стандартлари ва радиоалоқа технологияларини кўрсатган ҳолдаги хабарномани тақдим этиши керак.

Радиочастота спектридан биргаликда фойдаланаётган барча радиочастота спектридан фойдаланувчилар учун нурланишнинг тармоқлараро мослашуви радиочастота полосаларида биргаликда фойдаланишни ташкил этаётган ускуна эгаси ёки ижарачи томонидан таъминланиши керак.

60. Таркибига мажбурий равишда ЭМММ ва Ўзкомназорат, талабгор ва пудратчи вакиллари кирадиган фуқаролик мақсадлардаги РЭВни қабул қилиш комиссияси ишни тугатгандан кейин уч иш куни ичида қурилиш нормаларига мувофиқ РЭВни фойдаланишга топшириш мумкинлиги тўғрисидаги далолатнома шаклидаги хулосани расмийлаштиради.

Бунда қабул қилиш далолатномасини расмийлаштирмасдан қуйидаги РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларни беришга йўл қўйилади:

а) ҳаракатдаги (мобил) алоқанинг таянч станциялари, радиореле станциялари ва антенна мачта иншоотлари учун; шахсий (якка тартибда) фойдаланиладиган РЭВ ва маълумотлар узатиш абонент станциялари ҳамда радиоуланиш тизимлари учун; Wi-Fi технологиясини қўллаган ҳолда кенг полосали радиоуланиш тизимлари учун; шунингдек, қуввати 50 Втдан кам бўлган ҳаракатдаги ва турғун радиотелефон алоқа РЭВ учун;

б) дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ҳудудида жойлашган стационар РЭВ учун.

61. Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВдан фойдаланиш бўйича талабгор ЭМММга қабул қилиш комиссияси далолатномасининг нусхасини тақдим этади.

Қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси олинган вақтдан бошлаб РЭВдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ўн иш куни давомида расмийлаштирилади.

РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, шу куннинг ўзида "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП талабгорга мазкур Низомга 7-илованинг 7-бандида белгиланган тўловни тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборилади.

Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларни берганлик учун тўловни тўлайди.

РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномалар тўлов амалга оширилган кунда мазкур Низомга 7-илованинг 7-бандига мувофиқ РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларни берганлик учун тўлов тўлангандан сўнг "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

62. РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларни берганлик учун йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ЭМММнинг ҳисоб рақамига йўналтирилади.

63. Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВга эксплуатацион йиғим учун ҳисоб берилган вақтдан бошлаб ўттиз кун давомида тўлов амалга оширилади.

64. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлган ва ўз мамлакатининг рухсатномаси (лицензияси)га эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари режалаштирилаётган ишни бошлашдан бир ой олдин ҳаваскорлик радиостанциясидан фойдаланиш рухсатномасини олиш учун талабгор ЭМММга мазкур Низомга 7-иловада келтирилган паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

65. Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВдан фойдаланиш рухсатномалари учун ҳар йиллик тўловларни ўз вақтида тўлаш билан бирга рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан ўн кун олдин кейинги даврга узайтириш тўғрисидаги ариза ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали ЭМММга берилиши керак.

Фойдаланиш учун рухсатномаларнинг муддати узайтирилганлиги учун мазкур Низомга 7-илованинг 7-бандида назарда тутилган тўловнинг ярми ундирилади ҳамда тўланган тўлов ушбу Низомнинг 62-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларнинг муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга белгиланган тўловни тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали юборилади.

Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларнинг муддатини узайтирганлик учун тўловни тўлайди.

РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномалар тўлов амалга оширилган кунда мазкур Низомга 7-илованинг 7-бандига мувофиқ РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларнинг муддатини узайтирганлик учун тўлов тўлангандан сўнг "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг "Лицензия" АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

66. Фойдаланиш рухсатномасининг муддатини узайтириш ҳақидаги ариза кўриб чиқилаётган пайтда унинг амал қилиш муддати тугаб қолса, ҳужжат эгаси тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) ЭМММ қарори қабул қилингунга қадар давом эттириш ҳуқуқига эга.

67. РЭВдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилишини узайтириш даврида зарур бўлганда талабгорга уч ой муддатгача расмийлаштирилади.

68. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва амал қилишини узайтириш даврида фойдаланиш рухсатномасини расмийлаштириш учун талабгор ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали мурожаат қилади.

69. РЧОлари РЭВдан фойдаланиш рухсатномаларини радиочастота спектридан фойдаланувчиларга беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ РЭВдан фойдаланиш учун вақтинча чекловларни киритиш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирадилар.

РЭВдан ўқув мақсадларида (эфирга чиқмасдан) фойдаланиш рухсатномаси тўловлар ундирилмасдан ЭМММ томонидан расмийлаштирилади.

70. Ишлаётган РЭВни ижарага берувчининг талаби бўйича биноларни реконструкция ва/ёки қуришда, ускунани ўрнатиш жойларини ўзгартиришнинг бошқа сабабларига кўра демонтаж қилиш зарурати юзага келган ҳолларда, шунингдек, давлат, жамоат тадбирлари, телекоммуникация операторлари мурожаатларига асосан алоқа сифатини яхшилашга қаратилган ишлар Вазирлик билан келишув асосида янги ўрнатилиш манзили бўйича РЭВга сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома бўлган тақдирда РЭВдан хизматлар кўрсатиш учун вақтинча фойдаланишга йўл қўйилади.



6-БОБ. РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШНИ РАД ЭТИШ


71. Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВ учун радиочастота спектрдан фойдаланувчиларга рухсатномалар беришни (радиочастоталар ёки радиочастота полосаларини бириктириш) рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

рухсатномаларни бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

талабгорнинг рухсат беришга оид талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ишлайдиган ва фойдаланилиши режалаштирилаётган РЭВ билан электромагнит мослашув тўғрисида техник экспертизанинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги;

ЮЧҚ амалдаги саноат радиохалақитларининг йўл қўйиладиган даражалари учун норматив ҳужжатлар талабларига ёки рухсатнома талабларига (Кенгаш қарорлари, ЭМММ рухсатномалари) мос келмаганда;

тегишли рухсатномалар берилганлиги учун тўлов амалга оширилмаганда;

бириктирилиши сўралган радиочастоталар "ҲР" томонидан устувор фойдаланиш учун мўлжалланган радиочастота полосаларида жойлашганда;

бириктирилган радиочастотадан фойдаланишни халқаро мувофиқлаштиришни ўтказишнинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги, агар бундай келишиш Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламентида ва бошқа халқаро шартномаларда кўзда тутилган бўлса.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВ учун радиочастота спектридан фойдаланувчиларга рухсатномаларни беришни мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Ушбу модданинг иккинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар аниқланганда, агар аризада бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, ваколатли орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган томонидан ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали талабгорга бир иш куни ичида юборилади.

Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.

Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

ЭМММ аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни маромига етказиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек, лицензияларни ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак, бундан талабгорлар таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллар мустасно.

Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома юборилган тақдирда, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.

Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, ЭМММ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этишга ҳақли.

Бунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

72. Рухсатномани бериш рад этилган ҳолда талабгорга рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали (белгиланган тартибда давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган маълумотлар бевосита РЧО томонидан) хабарнома юборилади.

Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

73. Ҳужжатлар қайта кўриб чиқилаётганда РЧО томонидан аввалроқ талабгорга ёзма равишда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.



7-БОБ. РУХСАТНОМАЛАРНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, УНИНГ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ ВА ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ


74. Радиочастота спектридан фойдаланувчи қайта тузилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолда радиочастота спектридан фойдаланувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида РЧОга кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномаларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани бериши лозим.

Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш учун ариза берган радиочастота спектридан фойдаланувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси унда кўрсатилган ишларни ва (ёки) ариза қабул қилинган сана тўғрисидаги РЧОнинг белгиси қўйилган рухсатномаларни қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида фаолиятни амалга оширади.

Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш ва рухсатномаларни бериш РЧО томонидан рухсатномаларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунида амалга оширилади.

Рухсатномаларни қайта расмийлаштиришда РЧО берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.

75. ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) рухсатномасини қайта расмийлаштириш:

Фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚга эгалик қилувчи - юридик шахс ўзгарганда, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда ёки ЮЧҚга эгалик қилувчи - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, эгалик қилувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг беш иш кунида ЭМММга кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топширишга мажбур.

Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунча рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топширган ЮЧҚга эгалик қилувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси ариза қабул қилинган сана тўғрисида ЭМММнинг белгиси билан рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги берилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатларни бажаради ёки амалга оширади.

Рухсатномани қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатларни илова қилиб рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.

76. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномаси муддатини узайтириш:

агар талабгор томонидан РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида керакли ишлар бажарилмаган бўлса, талабгорнинг мурожаати бўйича белгиланган тарифларга мувофиқ қайта тўловни амалга оширган ҳолда рухсатнома узайтирилиши мумкин;

аризада рухсатномада белгиланган муддатда керакли ишларни бажара олмаслик сабаблари кўрсатилади.

РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномалари бўйича ишларни бажариш муддатининг узайтирилиши тўғрисидаги ариза уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар берилиши керак.

77. ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) рухсатномаси муддатини узайтириш:

ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) рухсатномасининг амал қилиш муддати тугашининг сўнгги ўн куни ичида ариза топширилади ва рухсатноманинг муддати узайтирилганлиги учун тўлов амалга оширилади.

ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш уларни бериш учун кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.



8-БОБ. РУХСАТНОМАЛАРНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ,

БЕКОР ҚИЛИШ ВА ТУГАТИШ


78. РЭВдан фойдаланиш рухсатномасининг амал қилиши қуйидаги асосларга кўра тўхтатиб турилади:

а) рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганда;

б) телекоммуникация хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, агар бундай фаолият радиочастота спектридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса;

в) РЧО, Ўзкомназоратнинг рухсатнома ёки фойдаланиш шартномаси шартларининг аниқланган камчиликларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда;

г) рухсатномани бериш учун даврий тўлов амалга оширилмаганда;

д) радиочастота спектрининг маълум полосаларидан ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш заруратининг юзага келиши.

е) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарорига мувофиқ радиочастота спектридан фойдаланганлик учун белгиланган ҳақ тўланмаганда.

79. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

радиочастота спектридан фойдаланувчининг аризаси бўйича;

рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилганда;

телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга ошириш лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганда, агар бундай фаолият радиочастота спектридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса;

рухсатнома ёки фойдаланиш шартномаси шартларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи РЧО, Ўзкомназоратнинг қарори бажарилмаганда.

80. Рухсатноманинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш РЧО томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса - суд томонидан амалга оширилади.

РЧОнинг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахсга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали электрон шаклда етказилади.

81. Рухсатномалар қуйидагиларга асосланиб бекор қилинади:

рухсатномани олган шахс рухсатномани бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;

юридик шахс тугатилганда - тугатилган пайтдан ёки қайта ташкил қилиш натижасида унинг фаолияти тугатилганда - қайта ташкил қилиш пайтидан, унинг қайта ташкил этилиши бундан мустасно, шунингдек, юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатига олинган санада Кенгашнинг радиочастоталарнинг бир хил диапазонлари (номиналлари)дан ва бир хил РЭВдан фойдаланиш тўғрисидаги қарори бўлса;

якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;

талабгор томонидан бир йил давомида рухсат бериш талаблари мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ) ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, агар ушбу бузилишлар талабгорнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф муҳитга зарар етказишга олиб келган бўлса;

рухсатнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

рухсатнома ушбу банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолда РЧО томонидан ва бешинчи-олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатда суд томонидан бекор қилинади.

Юридик, жисмоний шахс томонидан рухсатнома бекор қилинганлиги тўғрисида суд қарори РЭВ эгасига ва РЧОларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади ҳамда РЧОлари ушбу маълумотни бир иш куни ичида рухсатномалар реестрига киритади.

82. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

а) радиочастота спектридан фойдаланувчининг аризаси бўйича;

б) жисмоний шахс вафот этганда, РЭВ билан ишлаш қобилияти чекланганда, ишлаш қобилиятини йўқотган деб тан олинганда;

в) рухсатнома ёки фойдаланиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда;

г) бажариш учун рухсатнома берилган бир мартали ишни бажариш.

83. РЭВдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

а) ушбу Низом 82-бандида кўрсатилган ҳолатларда;

б) телекоммуникация хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш, агар бундай фаолият радиочастота спектридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса;

в) РЭВдан фойдаланганда фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғига, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигига, шунингдек атроф муҳит ҳолатига реал хавф юзага келган ҳолларда;

г) бириктирилган радиочастоталардан воз кечилганда;

д) белгиланган муддат давомида бириктирилган радиочастоталардан фойдаланилмаганда;

е) РЭВдан фойдаланиш рухсатномасининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш учун асос бўлиб хизмат қилган бузилиш бартараф этилмаганда.

84. Ҳаваскорлик радиостанциясидан фойдаланиш рухсатномаси қуйидаги ҳолларда тугатилади:

а) радио орқали махфий, узатилиши мумкин бўлмаган маълумотлар узатилганда;

б) радиоҳаваскорларнинг қадр-қимматини обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлар ва сўзлашувлар учун;

в) радиоҳаваскорлик кодларида кўзда тутилмаган шифрлар, кодлар ва ихтиёрий қисқартмалар қўлланганлиги учун;

г) берилмаган радиочақирув номи билан ёки уларсиз ишлаганлик учун;

д) радиоузаткичнинг рухсатномада кўрсатилган қувватига нисбатан ортиб кетган ҳолда ишлаши;

е) номақбул нурланишлар билан телевидение ва радио қабул қилишига халақитларни ҳосил қилувчи радиоузаткичларда ишлаш;

ж) нурланувчи радиоузаткич диапазонини бошқасига созлаш.



9-БОБ. ЮЧҚ ТЕХНИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ

ТЕКШИРИШ БЎЙИЧА ЎЛЧАШЛАРНИ ЎТКАЗИШ


85. Сотиб олиш (бериш) рухсатномаси асосида эгалик қилувчи томонидан ЮЧҚни ўрнатиш ишлари, шунингдек ЮЧҚ нурланишининг индустриал радиохалақитлар йўл қўйиладиган даражаларига мувофиқлигининг мажбурий назорат ўлчашлари ўтказилади.

86. ЮЧҚга эгалик қилувчининг мурожаати бўйича унинг техник параметрларини ўлчашлар белгиланган тартибда ЭМММ ёки аккредитацияланган синов лабораториялари (марказлари) томонидан амалга оширилади. ЮЧҚ нормаланган метрологик тавсифларга эга бўлган ҳолларда эгалик қилувчи белгиланган тартибда унинг метрологик назоратдан ўтишини таъминлайди.

87. ЮЧҚ техник параметрларини назорат ўлчашларда ЮЧҚнинг тегишли турлари учун ўлчаш усуллари ва индустриал радиохалақитларнинг йўл қўйиладиган даражалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилинади.

88. Текширишни ўтказиш ва ўлчашлар баёнини тузиш ҳар бир ЮЧҚ учун алоҳида амалга оширилади.

89. ЮЧҚни ўлчаш билан боғлиқ барча ишлар фақат ЮЧҚга эгалик қилувчининг рухсати билан ва унинг бевосита кузатуви остида (агар ЮЧҚга эгалик қилувчи жисмоний шахс бўлса) ёки махсус ваколатга эга шахснинг бевосита кузатуви остида (агар ЮЧҚга эгалик қилувчи юридик шахс бўлса) ўтказилиши керак.

90. ЮЧҚ техник параметрларини текширишда унинг ишчи частотасини ўлчаш ва унинг барқарорлиги, радиохалақитлар майдонининг кучланиши ва кучланганлигини ўлчаш амалга оширилади.

91. Ўтказилган ўлчашларнинг натижалари бўйича икки нусхада баён тузилади, унда ҳар бир текширилган қурилманинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ва аниқланган камчиликлар акс эттирилади.

ЮЧҚ саноат радиохалақитларининг йўл қўйиладиган даражалари учун белгиланган нормаларга мувофиқ келса, баёнда улардан фойдаланишга киритиш ёки уларни кейинги фойдаланиш имконияти тўғрисида қайд этилади.

Баён ЭМММ ва корхона вакиллари ёки ЮЧҚга эгалик қилувчи томонидан имзоланади, баённинг бир нусхаси ЮЧҚга эгалик қилувчига топширилади.

92. Назорат ўлчашларининг натижалари бўйича салбий хулоса олинганда техник параметрлар белгиланган нормаларга келтирилиши белгиланган кўрсатма ЭМММ томонидан эгалик қилувчига юборилади.

93. Технологик жараён, иш режими, фойдаланиш шартлари ва жойлари, халақитни бостириш тизимлари ўзгарганда, шунингдек, ЮЧҚ, унинг ишчи элементи (пресс, қуритиш камераси, индуктор, тигель ва ш.к.) ёки халақитни бостириш воситаларини ўртача ёки мукаммал таъмирлаш бажарилгандан сўнг саноат радиохалақитларнинг нормаларга мувофиқлиги ва радиочастоталарнинг рухсат этилган полосасида ишлаши бўйича назорат ўлчашларини қайтадан ўтказиш зарур.

94. Фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚга эгалик қилувчи ЭМММни ЮЧҚни ўрнатиш жойи ўзгарган барча ҳолларда хабардор қилиши керак.

ЮЧҚни ўрнатиш жойи ўзгарганлиги тўғрисида ЮЧҚга эгалик қилувчидан хабарнома олинганда ЮЧҚнинг техник параметрларини текшириш бўйича ўлчашлар ўтказилади.

95. Фуқаролик мақсадлардаги фойдаланишда бўлган ЮЧҚнинг саноат радиохалақитларининг йўл қўйиладиган даражаларидаги нормалар талабларига номувофиқлиги ёки радиочастоталарнинг рухсат этилмаган полосасида ишлаши аниқланганда, ЮЧҚга эгалик қилувчига ЭМММ томонидан белгиланган муддатда (зарур ишларни бажаришнинг мураккаблигига қараб ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган) аниқланган бузилишларни бартараф этиш учун ёзма кўрсатма берилади.

Агар аниқланган бузилишлар ўз вақтида бартараф этилмаса, ЭМММ вакиллари томонидан техник экспертиза далолатномаси тузилади.

Агар ЮЧҚнинг техник параметрларининг аниқланган бузилишлари радиоалоқа ишига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга халақит берса, ЮЧҚдан фойдаланиш шу халақитлар бартараф қилингунга қадар тўхтатиб турилади.

96. Ушбу Низомнинг 95-бандида баён қилинган барча аниқланган ҳолатлар тўғрисида ЭМММ далолатнома тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмаган муддатда Ўзкомназоратга қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланган бузилишларни бартараф қилиш мақсадида ЮЧҚнинг ишлашини вақтинчалик тўхтатиб туриш бўйича зарур чораларни қабул қилиши учун ахборотни тақдим этади.

97. Аниқланган бузилишлар бартараф этилгандан кейин ЮЧҚ ишлашини тиклаш тўғрисида ЭМММнинг қарорини қабул қилиш уч иш куни давомида ўтказилган такрорий назорат ўлчашларининг натижалари асосида амалга оширилади. Бунда ЮЧҚ ишлашини тиклаш имконияти назорат ўлчашларининг баёнида акс эттирилади ва расмийлаштирилгандан сўнг унинг нусхаси ЭМММ томонидан шу куннинг ўзида Ўзкомназоратга тақдим этилади.



10-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ РЭВ ВА

ЮЧҚНИ ОЛИБ КИРИШ ТАРТИБИ


98. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик мақсадларида фойдаланишга мўлжалланган, мазкур Низом 4-иловасида назарда тутилган РЭВ ва ЮЧҚга ЭМММ томонидан берилган олиб кириш рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда божхона органи РЭВ ва ЮЧҚни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" ҳамда "вақтинча олиб кириш" божхона режимларига расмийлаштиради. Ушбу рухсатнома божхона органига ЯИДХП ёки "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали тақдим этилади.

Мазкур тартибнинг амал қилиши божхона чегарасидан ўтказиладиган барча РЭВ ва ЮЧҚга тааллуқли бўлиб, қуйидагилар бундан мустасно:

а) савдо тармоғи орқали сотишга рухсат берилган телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган қурилмалар, маиший радиоэлектроника буюмлари;

б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун олиб кириладиган РЭВ ва ЮЧҚ;

в) Халқаро электралоқа иттифоқи тавсияларига ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартларига мос келувчи фуқаро авиацияси корхоналари томонидан парвозларни ва ҳаводаги кўчма хизматни радионавигация билан таъминлаш мақсадларида ишлатиш учун мўлжалланган бортдаги ва ердаги РЭВ;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказилаётган, божхона назорати остида бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун вақт давомида ишлатилмайдиган РЭВ ва ЮЧҚ.

Қуйидаги божхона режимларига расмийлаштирилаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг божхона расмийлаштируви учун ЭМММнинг рухсати талаб қилинмайди:

"божхона омбори"; "эркин омбор"; "реэкспорт"; "йўқ қилиш" ва "давлат фойдасига воз кечиш".

Кўрсатилган режимлар остида жойлаштирилган РЭВ ва ЮЧҚдан божхона органлари ҳамда ЭМММ рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйилмайди.

99. Мудофаа ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадларидаги РЭВ ва ЮЧҚни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мазкур Низом асосида қабул қилинган ички йўриқномаларига мувофиқ берилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига барча мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган РЭВ ва ЮЧҚни олиб кириш учун расмийлаштирилган РЧОларнинг рухсатномалари Кенгаш қарорларига мувофиқ бўлиши керак.

Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш имконияти бўлмаса, олиб кириш учун рухсатнома бериш РЧО томонидан рад этилади.

100. Расмий спорт мусобақаларида, шунингдек, кўргазма ва ярмаркаларда фойдаланиш учун хорижга вақтинчалик олиб чиқилган РЭВ ва ЮЧҚни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб кириш, ушбу воситалар ва қурилмаларни олиб чиқиш вақтида уларни қайтариб олиб кириш тўғрисида божхона органига берилган мажбуриятлар асосида амалга оширилади.

101. Ушбу тартиб талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида "вақтинча сақлаш", "божхона омбори", "эркин омбор", "реэкспорт", "йўқ қилиш" ва "давлат фойдасига воз кечиш" божхона режимларига расмийлаштирилган РЭВ ва ЮЧҚ бўйича ЭМММ ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ўртасида электрон маълумот алмашилади. РЭВ ва ЮЧҚни давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилган давлат органи Ўзкомназоратни хабардор қилади.

102. Ўзкомназорат РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиш тартибига риоя этилиши масаласида олиб борган текширувлар давомида аниқланган қоида бузилишлари бўйича зарур чоралар кўриш учун божхона фаолиятига оид қонунчиликка зид равишда олиб кирилган РЭВ ва ЮЧҚ тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига тақдим этади.

103. Божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган РЭВ ва ЮЧҚ белгиланган тартибда божхона органлари томонидан олиб қўйилади.

104. Ушбу тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



11-БОБ. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ НОРЕЗИДЕНТЛАРИ

УЧУН РУХСАТНОМА РАСМИЙЛАШТИРИШ


105. Радиочастоталардан фойдаланиб фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни расмийлаштиришда радиочастоталардан фойдаланиш техник имкониятини кўриб чиқиш учун аризалар электромагнит мослашув нуқтаи назаридан ЭМММда кўриб чиқилади.

Бундай аризалар бўйича Вазирликка лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун радиочастоталардан фойдаланиш имконияти борлиги ёки йўқлиги тўғрисида ЭМММ хулосаси юборилади.

106. Телевизион ҳамда радиоузатишларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи якка тартибдаги лицензияларни бериш танлов асосида амалга оширилади.

107. Тегишли рухсатномалар белгиланган тартибда лицензия олингандан кейин лицензиатларга расмийлаштирилади.

Лицензиянинг мавжудлиги лицензиатга РЭВ учун тегишли рухсатномани расмийлаштирмасдан радиочастоталардан фойдаланиш ва радиоузатиш ускунасидан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.

108. Радиочастоталардан фойдаланиб фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга телекоммуникация операторлари томонидан учинчи шахсларга тегишли ускунадан фойдаланилган ҳолда (лизинг, ижара шартлари асосида) телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида рухсатнома телекоммуникация оператори номига расмийлаштирилади.

Телекоммуникация операторлари давлат дастурларини трансляция қилишдан бўш вақтда телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини тарқатиш учун иккиламчи асосда радиочастота номиналларидан фойдаланиб, Вазирлик корхоналарининг ускуналарини ижарага олган ҳолда рухсатнома ижаранинг Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан келишилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни РЧОга тақдим этувчи ижарага берувчи номига расмийлаштирилади.

109. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари) тегишли бўлган РЭВ ва ЮЧҚ учун рухсатномани расмийлаштириш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аризалари бўйича бажарилади, Ташқи ишлар вазирлиги норезидентлар томонидан тайёрланган ҳужжатлар асосида радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ушбу тоифаси номидан тегишли илтимосномаларни ушбу Низомга мувофиқ ЭМММга тақдим этади.

Радиочастоталарни бириктириш принципларига мувофиқ талаб қилинган радиочастоталарни бириктириш имкони бўлмаганда ЭМММ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига радиочастоталарнинг бошқа номиналларидан ва РЭВнинг бошқа турларидан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги таклифлар билан асосланган жавобни юборади.

Қарорлар ижобий бўлганда ЭМММ белгиланган тартибда тегишли рухсатномаларни расмийлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ЭМММ томонидан бириктирилган рухсатномада кўрсатиб ўтилган фойдаланиш шартларига қатъий риоя қилишлари керак.



12-БОБ. РЭВНИ БЕРИШ, ЖОЙЛАШТИРИЛГАН ЖОЙИНИ,

ТЕХНИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ

АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ


110. РЭВни эгаси томонидан бошқага бериш, шунингдек, уни сотишга фақат РЧОнинг рухсати билан йўл қўйилади, РЭВни мулк қилиб олиш (ҳуқуқий эга бўлиш) бундан мустасно.

РЭВнинг янги эгаси ушбу Низомнинг 3 ва 5-бобларида белгиланган тартибда керакли рухсатномаларни расмийлаштиришга мажбур.

111. РЭВ жойлаштирилган жойни ёки трасса йўналишларини ўзгартириш РЧО рухсати билан амалга оширилади.

112. Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган, фойдаланишга рухсат берилган РЭВни бошқасига алмаштириш ва объектни РЭВ электромагнит мослашувига таъсир кўрсатадиган техник параметрларини ўзгартирмасдан реконструкция қилиш радиочастота спектридан фойдаланувчининг сўровномасига асосан фойдаланиш учун олдин берилган рухсатномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан амалга оширилади.

Бунда қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини расмийлаштирмасдан ЭМММ вакиллари иштирокида радиочастота спектридан фойдаланувчи томонидан объектни фойдаланишга топширишнинг ички далолатномаси расмийлаштирилади.

Мобил алоқа операторларининг телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларини қурилиш-монтаж, реконструкция, синовдан ўтказиш ва интеграция қилиш ишларини якунлаш ҳамда тижорат мақсадида фойдаланишни йўлга қўйиш, шунингдек, телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларининг электромагнит мослашувига таъсир кўрсатадиган техник параметрларини ўзгартирмасдан, мавжуд қурилмалардаги, телекоммуникация линиялари ва иншоотларидаги ускуналарни кенгайтириш ҳамда санитария меъёрларини таъминлаган ҳолда таянч станциялар антенналарининг азимутлари, эгилиш бурчаклари, баландлигини ўзгартириш ишлари ўн иш куни муддатда ЭМММни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Бунда радиочастота спектридан фойдаланувчи томонидан тақдим қилинган сўровномага асосан фойдаланиш учун рухсатнома ва (ёки) олдин берилган рухсатномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан амалга оширилади.

РЭВнинг электромагнит мослашувига таъсир кўрсатадиган техник параметрлари ўзгартирилганда, тегишли рухсатномалар РЧОлари билан келишилгандан кейин берилади.

113. РЭВни демонтаж қилиш ва ҳисобдан чиқариш уларнинг эгаси томонидан амалга оширилади ва улардан кейинчалик қандай фойдаланилиши кўрсатилиб далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатнома РЧОга юборилади.

114. Балансдан чиқарилган РЭВни қисмларга ажратиш ва улардан захира деталлар сифатида фойдаланиш ёки "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашиш ташкилоти Марказий кенгашининг бўлинмаларига топшириш мумкин. Топшириш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари ЭМММга тақдим этилади.

115. Фойдаланиш рухсатномасига эга РЭВдан янги техник параметрлар билан фойдаланиш учун ушбу Низомнинг 3, 5 ва 12-бобларида белгиланган тартибда рухсатномаларни расмийлаштириш талаб этилади.

116. Радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш шартлари ўзгарган тақдирда, шу жумладан, қўшимча радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан фойдаланилаётган радиочастота полосалари ва радиоалоқа стандартлари алмаштирилганда, шунингдек, қўшимча радиочастота спектридан фойдаланувчиларининг фаолияти тугатилганда, радиочастота полосаларида биргаликда фойдаланишни ташкил этаётган телекоммуникация инфратузилма эгаси ёки ижарачи томонидан ўн иш куни ичида тегишли РЧОга киритилган ўзгаришлар тўғрисида хабарнома юборилиши керак.



13-БОБ. РЭВДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ,

РЎЙХАТГА ОЛИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ЭГАЛАРИ

ВА МАСЪУЛ МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


117. РЭВ эгаси фойдаланиш учун рухсатномада кўрсатилган маълумотлар, радионурланишлар учун амалдаги нормалар ва муайян РЭВдан фойдаланиш шартномаси ва рухсатномаларда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ уларнинг эксплуатация қилинишини таъминлайди, шунингдек, ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан ўн кун олдин РЭВдан фойдаланиш рухсатномасини қайта рўйхатдан ўтказади.

Янги маълумотларни амалга киритиш, олдин берилган рухсатномага тегишли ўзгартиришларни киритган ҳолда РЧОнинг рухсати бўйича амалга оширилади.

118. Радиоалмашувни олиб бориш белгиланган тартибда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

119. РЭВ эгаси радиовоситаларни қўриқлаши, ёнғин хавфсизлигининг тегишли шартларини таъминлаши ва бегона шахсларнинг РЭВдан фойдалана олишларини чеклаши керак.

120. РЭВ эгаси амалдаги тарифларга мувофиқ рухсатнома учун ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириши керак.

Сақланаётган РЭВ учун (радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқидан воз кечмасдан) тўловлар амалдаги тарифларга мувофиқ ундирилади.

121. Эксплуатацион йиғимдан, радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун тўлов тўлашдан бош тортилган ҳолда фойдаланиш учун рухсатноманинг амал қилиши (бириктирилган радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқи) тўхтатиб турилиши ёки чекланиши мумкин ва бу ушбу Низомнинг 82 ва 83-бандларига мувофиқ фойдаланиш рухсатномаси амал қилишининг тугатилишига (фойдаланиш шартномасининг бекор қилинишига) олиб келиши мумкин.

Сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасини беришда талабгор томонидан амалга оширилган тўлов қайтарилмайди.

122. Мобил (автотранспорт воситаларида ўрнатилган) РЭВ учун рухсатномалар автотранспорт воситаси учун масъул бўлган шахсда сақланади.

123. Радиоалоқа тизими ёпилганда радиочастота спектридан фойдаланувчи ўн кун муддатда радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқидан воз кечганлиги тўғрисида ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали (давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган маълумотлар белгиланган тартибда бевосита) РЧОларга хабарнома юбориши керак.

Хабарномага РЭВ демонтаж қилинганлиги тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси илова қилиниши ҳамда РЭВдан кейинчалик фойдаланиш тўғрисида маълумот берилиши лозим.

РЧОлари хабарномага асосан фойдаланиш учун рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали фойдаланиш учун рухсатнома эгасига маълум қилади.

Фойдаланиш учун рухсатноманинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида "Лицензия" АТ даги реестрга маълумот киритилади.

Бунда РЭВ бошқа шахсга сотилгунча (берилгунча) муҳрланиши ва сақлаш учун топширилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши керак.

124. РЭВ РЧО рўйхатидан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:

рўйхатдан чиқариш далолатномаси;

РЭВ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишини ёки РЭВ бошқа шахс балансига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

РЭВ эгасининг радиочастоталардан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиши.

125. РЭВ ишлаши вақтинча тўхтатилиши (бир ойдан олти ой муддатгача) тўғрисида унинг эгаси РЧОни РЭВ ишлашини тўхтатган пайтдан бошлаб ўн кун муддат ичида хабардор қилади.

126. РЭВдан фойдаланиш ҳуқуқига эга шахсларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

а) рухсат берилмаган радиочастоталарда ишлаш;

б) рухсат берилмаган нурланиш тури билан ишлаш;

в) радиоузаткичнинг рухсатномада кўрсатилган қувватга нисбатан қувватини ошириш;

г) РЭВнинг тегишли рухсатномасисиз ишлаш;

д) фойдаланиш рухсатномасининг амал қилиши муддати ўтиб кетган РЭВни ишлатиш.

е) РЭВни эгаси томонидан РЧОни тегишли рухсатисиз бошқага бериш.

127. Аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириш чоралари етарли бўлмаган ҳолда айбдор бўлган мансабдор шахслар ёки фуқаролар қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар.



14-БОБ. БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


128. ЭМММ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда берилган фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВ ва ЮЧҚ учун рухсатномалар реестри автоматик равишда шакллантирилади, унинг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш ЭМММ томонидан амалга оширилади.

Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВ ва ЮЧҚ учун рухсатномалар реестри "Лицензия" АТда электрон шаклда ҳар бир рухсатнома бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади, оммавий ахборот воситаларида тарқатилиши мумкин бўлмаган маълумотлар бундан мустасно.



15-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


129. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

      




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Радиоэлектрон воситаларни

сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш)

ҳамда юқори частотали қурилмаларни сотиб

олиш (бериш) рухсатномасини бериш

СХЕМАСИ

           

    

Босқичлар

  


     

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

     








1-босқич


Талабгор


    

1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон восита тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди.


2. Аризани радиочастота органига электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали тақдим этади*.

        


Заруратга кўра











2-босқич


Радиочастота органлари



1. РЭВ ва ЮЧҚ бўйича аризани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали қабул қилади ёки қайтаради*.


2. РЭВ учун ҳужжатлар таҳлилини, электромагнит мослашуви экспертизасини ва радиочастота спектри мониторингини ўтказади.


3. РЭВ учун ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашув экспертизаси ва радиочастота спектри мониторингининг натижаси салбий бўлганда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали рад жавобини юборади*.


4. РЭВ учун ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашуви экспертизаси ва радиочастота спектри мониторингининг натижаси ижобий бўлганда, радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини келишиш учун бошқа радиочастота органларига юборади.

           


       

1. РЭВ ва ЮЧҚ келиб

тушгандан сўнг 1 иш

куни ичида





2-4. РЭВ учун ариза

олингандан сўнг 5 иш

куни ичида











3-босқич


Келишувчи радиочастота

органлари


         

РЭВ учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, хулосани сўровчи радиочастота органига юборади.

      


РЭВ учун 18 иш куни

ичида











4-босқич


Радиочастота органи


      

1. Халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш талаб этилмаган ва бошқа радиочастота органлари билан РЭВ бўйича келишиш натижаси ижобий бўлганда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномасини беради*.


2. Халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш талаб этилган ва бошқа радиочастота органлари билан РЭВ бўйича келишиш натижаси ижобий бўлган ҳолда радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш учун Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи - Рақамли технологиялар вазирлигига юборади.


3. Бошқа радиочастота органлари билан РЭВ бўйича келишиш натижаси салбий бўлганда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали рад жавобини юборади*.


4. ЮЧҚ учун назорат ўлчаш ишлари ўтказилади.

      


    

1-3. РЭВ учун 1 иш

куни ичида;





4. ЮЧҚ учун 5 иш

куни ичида.














5-босқич


Кенгашнинг ишчи органи

(Рақамли технологиялар

вазирлиги)


 

1. Тегишли ҳужжатларни Халқаро электралоқа иттифоқининг радиоалоқа регламентига асосан чегарадош давлатларга юборади ва РЭВ техник параметрларини мувофиқлаштириш ишларини ўтказади.


2. Мувофиқлаштириш натижаларини манфаатдор РЧОга юборади.

         


120

кун ичида











6-босқич


Радиочастота органи


          

1. Мувофиқлаштириш натижаси ижобий бўлганда рухсатномани ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали беради.


2. Мувофиқлаштириш натижаси салбий бўлганда рад жавобини ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали юборади.

      


1 иш куни ичида




       

*) Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги радиочастота спектридан фойдаланувчиларига РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мазкур қарор асосида қабул қилинган ички йўриқномага мувофиқ расмийлаштирилади.

        

       




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон восита

ва юқори частотали қурилмаларни олиб

кириш рухсатномаларини бериш

СХЕМАСИ

          

    

Босқичлар

  


      

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

   


    

Муддатлар

  








1-босқич


Талабгор


         

1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон воситаси тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди.


2. Ҳужжатларни ЭМММга электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ЯИДХП ёки "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали тақдим этади.

        


Заруратга кўра











2-босқич


"Электромагнит

мослашуви маркази"

ДУК


   

1. Ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади. Аризани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ЯИДХП ёки "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали текшириб қабул қилади ёки қайтаради.


2. Талабгорга РЭВ ёки ЮЧҚни олиб кириш учун рухсатномани ЯИДХП ёки "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали беради.


3. Олиб кирилаётган РЭВнинг турлари ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ҳамда олдин берилган сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасида, ЮЧҚ учун эса сотиб олиш (бериш) рухсатномасида кўрсатилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлганда талабгорга асосланган рад жавобини ЯИДХП ёки "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали беради.

       



1. Келиб тушгандан сўнг

1 иш куни ичида



2. РЭВ учун ариза олинганидан сўнг олти иш куни ичида;

ЮЧҚ учун тўрт иш куни ичида


3. Ариза олингандан сўнг уч иш куни ичида




       

        




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш

учун рухсатномани бериш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

      


    

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

      


    

Муддатлар

      








1-босқич


Талабгор


     

1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди.


2. Аризани радиочастота органига электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали тақдим этади*.

       


Заруратга кўра











2-босқич


Радиочастота органи


     

1. Аризани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади.


2. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси ижобий бўлганда РЭВдан фойдаланиш рухсатномасини беради.


3. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси салбий бўлганда талабгорга рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали рухсатнома бериш рад этилиши ҳақида хабарнома юборилади*.

       



1. Келиб тушгандан сўнг

1 иш куни ичида


2. Тўққиз иш куни ичида



3. Экспертиза салбий

бўлганда икки иш куни

ичида




       

*) Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги радиочастота спектридан фойдаланувчиларига РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мазкур қарор асосида қабул қилинган ички йўриқномага мувофиқ расмийлаштирилади.

       

          




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фақат

"Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар

корхонасининг рухсати билан олиб киришга йўл

қўйиладиган радиоэлектрон воситалар

ва юқори частотали қурилмалар

РЎЙХАТИ

          

ТИФ ТН коди


Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг номи

     

8514 20 100 0


индукция ҳодисаси асосида ишлайдиган печлар ва камералар


8514 40 000 0


индукция ёки диэлектрик йўқотиш ҳодисаси ёрдамида материалларни қиздириш йўли билан ишлов бериш учун мўлжалланган бошқа ускуналар


8517 11 000 0


симли алоқа учун симсиз гўшакли телефон аппаратлари


8517 13 000 0


смартфонлар


8517 14 000 0


мобил (уяли) тармоқлар ёки бошқа симсиз тармоқлар (шу жумладан, глобал ва ҳудудий йўлдош тизимлари) учун бошқа телефон аппаратлари


8517 18 000 0


бошқалар:



овозли, тасвир ёки бошқа маълумотларни узатиш ёки қабул қилиш учун бошқа аппаратуралар, шу жумладан симли ёки симсиз алоқа тармоғи орқали коммуникация қилиш учун аппаратуралар (масалан, локал ёки глобал алоқа тармоғида)


8517 61 000


таянч (базавий) станциялар:


8517 61 000 2


2,2 - 10 ГГц ташувчи частоталар диапазонида ишлаш имкониятига эга симсиз алоқа тармоқлари учун


8517 61 000 8


бошқалар


8517 62 000 2


фақат ташувчининг тўлқин узунлиги 1270 - 1610 нм диапазонида ишлайдиган оптик толали алоқа тизимлари учун ускуналар


8517 62 000 3


бошқалар


8517 62 000 9


бошқалар


8517 71


қисмлар:


барча турдаги антенналар ва антенна рефлекторлари;

Ушбу маҳсулотлар билан ишлатиладиган қисмлар


8517 71 110 0


радиотелеграф ёки радиотелефон ускуналари учун антенналар


8517 71 150 0


автотранспортда ўрнатилган портатив қурилмалар ёки қурилмалар учун телескопик ва штирли антенналар (тескари антенналар)


8517 71 190 0


бошқалар


8517 70 900


бошқалар


8517 79 000 9


бошқалар


8525 50 000 0


узатувчи аппаратура


8525 60 000 0


таркибига қабул қилувчи аппаратура кирувчи узатувчи аппаратура


8526


Радиолокация, радионавигация аппаратуралари ва масофадан бошқариш радиоаппаратуралари:



масофадан бошқариш радиоаппаратуралари:


8526 92 000 8


бошқа


8543 20 000 0


сигнал генераторлари


8806


учувчисиз учиш аппаратлари:


8806 22 000 1


максимал учиш массаси 250 г дан ортиқ, аммо 7 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси


8806 23 000 1


максимал учиш массаси 7 кг дан ортиқ, аммо 25 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси


8806 24 000 1


максимал учиш массаси 25 кг дан ортиқ, аммо 150 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси


8806 29 002

8806 29 002 1

8806 29 002 2


самолётлар ва бошқа учиш аппаратлари:

бўш жиҳозланган аппаратнинг массаси 2 000 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси

бошқалар


8806 92 000

8806 92 000 1


максимал учиш массаси 250 г дан ортиқ, аммо 7 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси


8806 93 000

8806 93 000 1


максимал учиш массаси 7 кг дан ортиқ, аммо 25 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси


8806 94 000

8806 94 000 1


максимал учиш массаси 25 кг дан ортиқ, аммо 150 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси


          

Изоҳ. Қуйида санаб ўтилган товарлар бундан мустасно:

глобал ва ҳудудий йўлдош тизимларининг мобил телефон аппаратларидан ташқари мобил (уяли) алоқа тизимларининг абонент қурилмалари (ТИФ ТН коди 8517 13 000 0 ва 8517 14 000 0);

қуввати 5 Вт дан юқори бўлмаган, 26965 - 27860 кГц диапазонида ишлайдиган портатив қабул қилувчи/узатувчи радиостанциялар (ТИФ ТН коди 8525 60 000 0);

қуввати 2 Вт дан юқори бўлмаган, 26945 - 26965 кГц диапазонида ишлайдиган қўриқлаш радиосигнализацияси қурилмалари (ТИФ ТН коди 8525 60 000 0).

       

        




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Радиоэлектрон воситалар ва юқори

частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш)

ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома

ПАСПОРТИ

          

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш;

радиоэлектрон воситаларни қуриш;

юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш).


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик ва жисмоний шахслар


4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи "Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


а) Фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ҳамда қуриш учун рухсатнома расмийлаштириш учун аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс бўлган талабгор учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

жисмоний шахс бўлган талабгор учун - фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

РЭВ тури, ишлаб чиқарувчи, вазифаси, ўрнатиладиган жойи;

Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу турдаги РЭВдан муайян радиочастота полосасида фойдаланиш имконияти тўғрисидаги қарорига оид маълумотлар (рақами, қабул қилинган санаси);

талабгор бажаришни ёки амалга оширишни режалаштирган хатти-ҳаракат ва (ёки) фаолиятнинг муайян тури, лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланиладиган РЭВ учун лицензияга оид маълумотлар (серияси, рақами, берилган санаси).

Аризага қуйидаги материаллар илова қилинади:

1) ускунанинг тўлиқ техник тавсифи;

2) агар талабгор юридик шахс бўлса, РЭВни рўйхатга олиш ва ундан фойдаланиш учун масъул шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;

3) РЭВ жойлаштириладиган жойлар тўғрисидаги маълумот (манзили, секундгача аниқлик билан географик координаталари);

частоталар режаси (режалаштирилаётган радиочастота диапазони ёки номиналлари);

нурланиш таснифи;

антенналар тури, уларнинг миқдори ва ер сатҳига нисбатан осма баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланиш азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатувчи бошқа таснифлар;

радиоузатиш қурилмаларининг миқдори, турлари ва қуввати;

4) РЭВни жойлаштириш кўзда тутилган объектлар ва иншоотлар эгалари билан келишиш, агар талабгорнинг ўзи бу объектлар ва иншоотларнинг эгаси бўлмаса;

5) йўлдош алоқа хизматларининг ер станциялари учун - Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказиш бўйича зарур бўлган техник параметрлар;

6) махсус электрон тизимда ҳисоби олиб бориладиган электрон шаклдаги ЭМММ ва радиочастота спектридан потенциал фойдаланувчи ўртасидаги шартнома рақами ва санаси;

б) Фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс бўлган талабгор учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

жисмоний шахс бўлган талабгор учун - фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

талабгор ЮЧҚдан фойдаланиб бажарадиган ёки амалга оширадиган ҳаракат ва (ёки) фаолиятнинг муайян тури.

Аризага ЮЧҚнинг техник тавсифи илова қилинади.

 

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

а) радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

        

Т/Р

     

Хизматнинг номи ва қисқача

техник тавсифи

      

Электромагнит мослашув хизматларининг

радиоэлектрон воситаларини рўйхатга олиш

ва фойдаланиш учун тарифлар (ҚҚС билан)

БҲМдан % миқдорида

    

бюджет ташкилотлари

       

хўжалик ҳисобини

юритувчи ва бошқа

корхоналар

       

1

Ишчи частоталарни танлаш, РЭВнинг ЭММ экспертизаси ва узатгичнинг чиқиш қувватидан келиб чиққан ҳолда частоталардан фойдаланиш имкониятларини келишиш - ҳар бир частота учун:


4,8

10,2

2

Радиочастоталарга эгалик ҳуқуқини берувчи сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномаларни расмийлаштириш - ҳар бир частота учун:


3,2

6,8

3

РЭВни ўрнатиш майдончаларини келишиш


1,4

2,9

4

Радиочастоталарни бириктиришда электромагнит мослашув ҳисоб-китоби ва улардан фойдаланишда электромагнит мослашувининг экспертиза хулосаси - ҳар бир бириктирилган частота учун:



1) ТВ узатгичлар:


5,9

12,5

2) Радиоэшиттириш узатгичлар:


3,3

7,1

5

Радиочастоталарга эгалик ҳуқуқини берувчи сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномаларни расмийлаштириш - ҳар бир частота учун:



1) ТВ узатгичлар:


3,9

8,4


2) Радиоэшиттириш узатгичлар:


2,2

4,7

6

РЭВни ўрнатиш майдончаларини келишиш:


1,4

2,9

7

Радиочастоталарни бириктириш ва келишиш, РРЛни электромагнит мослашув ҳолатининг экспертизаси:


5,1

10,9

8

Радиочастоталарга эгалик ҳуқуқини берувчи сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномаларини расмийлаштириш - ҳар бир частота учун:


3,4

7,2

9

РЭВни ўрнатиш майдончаларини келишиш:


1,4

2,9

10

Сунъий йўлдош алоқа тизимларининг ер станцияларининг ЭММни экспертизасини ўтказиш (глобал йўлдошли кўчма радиоалоқалардан ташқари), ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун рухсатномалар бериш:


51,0

108,6

11

Муддати тугаганлиги сабабли рухсатномаларни қайта расмийлаштиришда сунъий йўлдош ер станцияларини экспертизадан ўтказиш:


15,5

33,0

12

Сунъий йўлдош ер станцияларининг жойлаштирилган жойи, узатгичнинг нурланиш қуввати ҳамда ЭММга таъсир қилувчи бошқа тавсифлари ўзгарганда фойдаланиш учун рухсатномаларни қайта расмийлаштириш:


51,0

108,6

13

РЭВни ўрнатиш майдончаларини келишиш:


1,4

2,9

14

Радиочастота тақдимотларини хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан мувофиқлаштириш ва Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказиш - битта частота тақдимоти учун:



1) Ер усти турғун радиохизмати:


1,7

3,7


2) Ўта юқори / ультра юқори частота диапазонидаги телевизион ва овоз эшиттириш станциялари:


3,7

7,9


3) Ер станцияси, радиоастрономик ва радионавигация станциялари:


17,3

36,9


4) Ер усти ҳаракатдаги радиоалоқа:


20,7

44,0


5) Йўлдош ва космик станциялар:


43,3

92,2


6) Битта йўлдош алоқа ер станциясининг мувофиқлаштириш ҳудудини ҳисоблаш:


31,4

66,9

         

б) юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

         

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

25 иш куни;

120 кун (халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда).

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

5 иш куни.


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонунчилик талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш;

РЧОни хабардор қилмасдан ва (ёки) фойдаланиш рухсатномасини олмасдан радиочастоталардан фойдаланмаслик*;

Кенгаш қарорларида, РЧО рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган доирадаги хатти-ҳаракатларни бажариш;

кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги;

мулкдор (эгалик қилувчи) - юридик шахс учун талабгор ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда мулкдор (эгалик қилувчи) - жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин беш иш куни давомида РЧОни хабардор қилиб тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт;

радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш;

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

турли хил қўлланиладиган ЮЧҚдан фойдаланишни фақат Кенгаш қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга ошириш;

ЭМММнинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), хориждан олиб кириш, шунингдек, улардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарномани тақдим қилмасдан фойдаланишга йўл қўйилмайди, хабарнома талаб қилинмайдиган ЮЧҚ бундан мустасно;

саноат радиохалақитларининг манбаи бўлиши мумкин бўлган ЮЧҚ улар ҳосил қиладиган радиохалақитлар бостирилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши шарт;

ЮЧҚни хориждан олиб кириш учун рухсатномаларни олишда талабгор олдин сотиб олиш (бериш) учун рухсатномани расмийлаштирган бўлиши лозим


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишиш хулосаси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан келишиш хулосаси.

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

мавжуд эмас


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

1 йил (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга йўл қўйилади);

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

1 йил


12.

Изоҳ:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш (қуриш) учун рухсатноманинг амал қилиш муддати даврида фойдаланиш учун рухсатномани расмийлаштирмасдан РЭВдан юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш (тижорат мақсадлари) учун фойдаланиш тақиқланади;

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

турли хил қўлланиладиган юқори частотали қурилмадан фойдаланиш фақат Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга оширилади.

*) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

        

        

       




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

ПАСПОРТИ

           

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик ва жисмоний шахслар


4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи "Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар турларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда олиб кириш учун рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза.

Аризага олиб кирилаётган ускунанинг тўлиқ техник тавсифи, товар-транспорт ҳужжатлари (инвойс, юкхатлар ва ш.к.) ҳамда талаб этилганда "Электромагнит мослашув маркази" ДУК томонидан РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун берилган рухсатнома рақами ва санасини кўрсатган ҳолда илова қилинади.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

7 иш куни.

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

5 иш куни.


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонунчилик талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш;

Кенгаш қарорларида, РЧО рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни бажариш;

кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги;

мулкдор (эгалик қилувчи) - юридик шахс учун талабгор ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, мулкдор (эгалик қилувчи) - жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин беш иш куни давомида РЧОни хабардор қилиб тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берилиши шарт;

радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш;

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

турли хил қўлланиладиган ЮЧҚдан фойдаланиш фақат Кенгаш қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга ошириш;

ЭМММнинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), хориждан олиб кириш, шунингдек, улардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарномани тақдим қилмасдан фойдаланишга йўл қўйилмайди, хабарнома талаб қилинмайдиган ЮЧҚ бундан мустасно;

Саноат радиохалақитларининг манбаи бўлиши мумкин бўлган ЮЧҚ улар ҳосил қиладиган радиохалақитлар бостирилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши шарт;

ЮЧҚни хориждан олиб кириш учун рухсатномаларни олишда талабгор олдин сотиб олиш (бериш) учун рухсатномани расмийлаштирган бўлиши лозим.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Чекланмаган


12.

Изоҳ:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

агар талабгор фуқаролик мақсадлардаги барча РЭВни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сотиш мақсадида олиб кираётган бўлса, ЭМММнинг олиб кириш рухсатномасини олишдан олдин Кенгашнинг радиочастота органлари билан келишиш натижалари асосида олинган техник хулосани тақдим қилиши керак.

РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасига эга бўлмасдан туриб хориждан олиб кириш рухсатномасини беришга Кенгашнинг тегишли қарори бўлган қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

1) фавқулодда вазиятларда;

2) Ҳукумат даражасида шошилинч тадбирлар ўтказилганда;

3) талабгорнинг РЭВни кейин олиб чиқиш тўғрисидаги мажбурияти остида радиочастоталардан вақтинчалик фойдаланган ҳолда чора-тадбирларни ўтказиш;

4) РЭВдан ўқув мақсадларида фойдаланиш (эфирга чиқиш ҳуқуқисиз);

5) мобил алоқа операторлари томонидан олиб кирилаётган РЭВ.

Бундай ҳолларда хориждан олиб кириш учун рухсатномаларни бериш уч иш куни давомида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фуқаролик мақсадлардаги радиоҳаваскорлик ускунасини олиб кириш фақат ЭМММнинг ҳаваскорлик радиостанциясидан фойдаланиш учун рухсатномаси бўлганда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоҳаваскорлик янги турдаги ва янги рақамли модуляция ускуналарини олиб кириш ва фойдаланиш Кенгашнинг алоҳида қарорлари асосида амалга оширилади.

Хориждан олиб кириш учун рухсатнома радиочастоталардан ва РЭВдан фойдаланиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди, ҳаваскорлик радиостанциялари бундан мустасно;

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

турли хил қўлланиладиган юқори частотали қурилмадан фойдаланиш фақат Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга оширилади.

          

         

    




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш

учун рухсатнома

ПАСПОРТИ

         

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатнома


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик ва жисмоний шахслар


4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи "Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1) ҳаракатдаги, турғун, йўлдошли алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш РЭВ учун:

сўровнома (турғун, таянч, йўлдошли алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш РЭВ учун);

рўйхатга олиш қайдномаси (транспорт воситасига ўрнатиладиган, кўтариб юриладиган РЭВ ва абонент терминаллари учун);

қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси (телевидение ва радиоэшиттириш, йўлдош алоқа РЭВ учун);

2) радиотелефонлар учун:

радиотелефон эгасининг фамилияси кўрсатилган ҳолда ҳар бир радиотелефон учун алоҳида тўлдирилган сўровнома;

радиотелефонни жойлаштириш жойи тўғрисида маълумот (манзили, секундгача аниқлик билан географик координаталари);

частоталар режаси (режалаштирилаётган радиочастота диапазони ёки номиналлари);

нурланиш таснифи;

антенналар тури, уларнинг миқдори ва ер сатҳига нисбатан осма баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланиш азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатувчи бошқа тавсифлар;

радиоузатиш қурилмаларининг миқдори, турлари ва қуввати;

ЭМММ томонидан ўтказилган радиотелефон техник тавсифларини ўлчаш протоколи рақами ва санаси;

радиотелефон эгасига антеннани ўрнатиш учун иншоот томидан фойдаланишга рухсат берувчи объектлар ва иншоотлар эгаларининг розилик хати;

мобил (транспорт воситасига ўрнатиладиган) ва кўтариб юриладиган (терминаллар) РЭВ учун рўйхатга олиш қайдномаси.

3) ҳаваскорлик радиостанциялари учун:

таржимаи ҳол - якка тартибда фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанцияларининг эгалари учун;

РЭВни жойлаштириш жойи тўғрисида - якка тартибдаги ва/ёки жамоавий фойдаланишдаги ҳаваскорлик радиостанцияларининг эгалари учун радиостанциянинг жойлашган жойи туширилган ва қуйидагилар кўрсатилган ҳолда маълумот:

антенналар тури, уларнинг сони ва ерга нисбатан осма баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланишлар азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатадиган бошқа тавсифлар;

радиоузатиш қурилмаларининг сони, турлари ва қуввати;

16 ёшга тўлмаган шахслар учун қўшимча равишда радиостанцияни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун ота-онасининг ёзма розилиги мажбурияти;

жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанциясини ишга тушириш учун қўшимча равишда бу радиостанциялар учун хонани ажратувчи ташкилот ёки шахснинг розилиги ҳамда ҳаваскорлик радиостанцияси эгасининг розилиги.

4) хорижий давлатларнинг ҳаваскорлик радиостанциялари учун:

хорижий давлатларнинг рухсатномаси (лицензияси) нусхаси;

хорижий давлат фуқаросининг паспорти нусхаси;

ҳаваскорлик радиостанцияларига тааллуқли спорт турларини мувофиқлаштирувчи ваколатли органининг илтимосномаси.

5) махсус электрон тизимда ҳисоби олиб бориладиган электрон шаклдаги ЭМММ билан радиочастота спектридан потенциал фойдаланувчи ўртасидаги шартнома рақами ва санаси.

       

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

        

Йиғим ундирилмайди

      

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

          

Т/Р

Хизматнинг номи ва қисқача

техник тавсифи

    

Электромагнит мослашув хизматларининг

радиоэлектрон воситаларни рўйхатга олиш

ва фойдаланиш учун тарифлар (ҚҚС билан)

БҲМдан % миқдорида

     

бюджет ташкилотлари

     

хўжалик ҳисобини

юритувчи ва бошқа

корхоналар

    

1

Рухсатнома беришда электромагнит мослашувига таъсир қилувчи очилаётган (ташкил этилаётган) радиотармоқ конфигурациялари ва параметрлари ёки радиоалоқа тизими ўзгарганда ҳар бир қурилмани (узаткич)ни рўйхатга олиш учун тўлов:


0,40

0,90

2

Рухсатнома беришда очилаётган (ташкил этилаётган) ёки радиотармоқ конфигурациялари ва параметрлари ёки радиоалоқа тизими ўзгарганда ҳар бир қабул қилувчи қурилмани рўйхатга олиш учун тўлов:


0,10

0,20

3

Рухсатномани муддатини узайтиришда радиотармоқ конфигурацияси ўзгармаганда ҳар бир радиостанция (узатгич ва (ёки) қабул қилувчи қурилма) учун:


0,25

0,55

4

Рухсатномани муддатини узайтиришда радиотармоқ конфигурацияси ўзгармаганда ҳар бир ТВ ва радиоэшиттириш узаткич учун:


0,20

0,45

       

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


10 иш куни


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонунчилик талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш;

рухсатномада белгиланмаган радиочастоталардан фойдаланмаслик*;

ахборот хавфсизлиги ва радиоалоқанинг конфиденциаллиги талабларини бузмаслик*;

Кенгаш қарорларида, РЧО рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни бажариш;

кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги;

мулкдор (эгалик қилувчи) - юридик шахс учун талабгор ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолда, мулкдор (эгалик қилувчи) - жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин беш иш куни давомида РЧОни хабардор қилиб тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт;

радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


3 йилдан кўп эмас.


12.

Изоҳ:

Агар РЭВдан лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланилса, у ҳолда РЭВдан фойдаланиш рухсатномасининг умумий амал қилиш муддати лицензиянинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

*) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

          

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

801-сон қарорига

3-ИЛОВА



Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки)

ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш

тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил

этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда

вазирликлар ва идораларнинг ўзаро

ҳамкорлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш, шунингдек, радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш тартибини белгилайди.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш ва улардан фойдаланиш бўйича рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунининг 6-бобига мувофиқ амалга оширилади.

2. Ушбу Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

а) телевидение, радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган қурилмалар, маиший радиоэлектроника маҳсулотлари, агар бундай қурилмалар ва маҳсулотларни савдо тармоғи орқали сотишга рухсат берилган бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда - РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда - ЮЧҚ);

б) Ўзбекистон Республикасининг мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан фойдаланиладиган ёки фойдаланишга мўлжалланган РЭВ ва ЮЧҚ;

в) парвозлар ва ҳаво ҳаракатдаги хизматининг радионавигациясини таъминлаш мақсадида фуқаро авиацияси корхоналари томонидан фойдаланиладиган ёки фойдаланишга мўлжалланган, Халқаро электралоқа иттифоқининг тавсияларига ва Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг стандартларига мос келадиган бортдаги ва ер усти РЭВ;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтадиган, божхона назорати остида бўладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақти давомида фойдаланилмайдиган РЭВ ва ЮЧҚ.

Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

радиочастота спектри - шартли равишда уч минг гигагерцдан камроқ қилиб қабул қилинган оралиқдаги радиочастоталар тўплами;

радиочастота полосаси - радиочастота спектрининг муайян шароитларда радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун мўлжалланган қисми;

радиочастота спектридан фойдаланувчи - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни ишлатиш учун радиочастота органининг рухсатномасига эга бўлган юридик ёхуд жисмоний шахс;

радиоэлектрон воситалар - радиотўлқинларни тарқатиш ва (ёки) қабул қилиш учун мўлжалланган техник қурилмалар ёки тизимлар;

радиочастота спектрининг мониторинги - радиочастота спектрининг ҳолатини кузатиш, ундан фойдаланишни баҳолаш, радиочастота спектри тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш учун мўлжалланган ташкилий-техник чора-тадбирлар комплекси;

электромагнит мослашув - радиоэлектрон воситаларнинг уларга радиохалақитлар таъсир этиб турган бир вақтнинг ўзида мавжуд ишлатиш шароитларида талаб даражасидаги сифат билан ишлай олиш қобилияти;

радиохалақитлар - радиоэлектрон воситалар ёрдамида радиосигналлар қабул қилишни ва улардан фойдали ахборот ажратилишини қийинлаштирадиган ёки умуман имкон бермайдиган электромагнит нурланишлар.

3. Радиочастота спектри, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланишни мониторинг қилиш ишларини ўтказиш, шунингдек, радиохалақитларни, шу жумладан, индустриал радиохалақитларнинг олдини олиш "Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - ЭМММ) томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. РЭВ ВА ЮЧҚНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА СОТИБ ОЛИШ (БЕРИШ), СОТИШ ВА (ЁКИ)

ЎРНАТИШ (ҚУРИШ), ХОРИЖДАН ОЛИБ КИРИШ ВА

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ

УСТИДАН НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ


4. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда -Ўзкомназорат) томонидан амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиш (бериш)нинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилиш Ўзкомназорат томонидан амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси назорати остидаги автомобилларда ва бошқа транспорт воситаларида РЭВни ўрнатиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар борлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ноқонуний равишда фойдаланилаётган РЭВ ва ЮЧҚни, шунингдек радиобошқарув мосламаси билан таъминланган учувчисиз учадиган аппаратларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

8. РЭВ ва ЮЧҚнинг божхона чегараси орқали ҳаракатланишининг назорат қилиниши амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

9. ЭМММ ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари радиочастота спектридан фойдаланиш тартиби бузилишларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича радиочастота спектри мониторингини амалга оширишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган маълумотлар билан ёки белгиланган қоидаларни бузган ҳолда узатувчи РЭВдан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган талабларни бузган ҳолда давлат сирини ташкил қилувчи ахборот билан ишлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. НОҚОНУНИЙ ИШЛАТИЛАЁТГАН РЭВ

ВА ЮЧҚНИ АНИҚЛАШ


11. Ноқонуний ишлатилаётган РЭВ ва ЮЧҚни аниқлаш қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади:

ЭМММ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан - радиочастота спектрининг мониторингини ўтказишда;

Ўзкомназорат томонидан - алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини белгиланган тартибда назорат қилиш, ўрганиш ва текширишда;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан - автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказганда;

Ички ишлар органлари томонидан - белгиланган тартибда текширувларни, шунингдек, тезкор-қидирув чора-тадбирларини ўтказишда.

Назорат самарадорлигини таъминлаш учун Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари юқорида кўрсатилган органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шунингдек, белгиланган тартибда келишилган режа бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни ўтказади.

12. ЭМММ радиочастота спектрининг мониторингини қонунчиликка мувофиқ амалга оширади.

Радиочастота спектрининг мониторинги бўйича маълумотлар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ расмийлаштирилади, таҳлил қилингандан ва умумлаштирилгандан кейин Вазирликка тақдим этилади.

13. Ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган органлар ҳар йили биргаликда ўтказиладиган чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди, бу чора-тадбирларнинг бажарилиши Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.

14. Радиочастота спектрининг мониторинги маълумотлари, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган тартибда аниқланган ноқонуний ишлатилаётган узаткичлар бўйича маълумотлар асосида ушбу Низомнинг 2-бобида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, ҳуқуқбузарларга нисбатан чоралар кўради.

Бунда РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибининг бузилиши бўйича аниқланган ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодексининг 281-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома белгиланган тартибда тузилади.

15. РЭВ ва ЮЧҚни тайёрлаш, олиш ёки доимий ёхуд вақтинча фойдаланишга беришда белгиланган тартибнинг бузилишлари аниқланганда Ички ишлар вазирлиги органлари ва Ўзкомназорат томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодексининг 281 ва 290-моддаларига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги томонидан ускунани олиб қўйган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома белгиланган тартибда тузилади.

16. Зарурат юзасидан олиб қўйилган РЭВ ва ЮЧҚ эксперт хулосасини тайёрлаш учун ЭМММга юборилиши мумкин. Бунда ЭМММ ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклга кўра далолатномани расмийлаштирган ҳолда РЭВ ва ЮЧҚ тақдим этилган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай РЭВ ва ЮЧҚни техник экспертизадан ўтказади.

17. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома иш бўйича бошқа ҳужжатлар ва ашёвий далиллар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодексининг 282-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган ваколатли органга юборилади.

18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), фойдаланиш ҳамда дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари - радиочастота спектридан фойдаланувчилари томонидан уларни хориждан олиб кириш тартибининг бузилишлари аниқланган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги назорат қилувчи органларининг тақдимоти бўйича бу ташкилотларни аниқланган бузилишлар тўғрисида хабардор қилади.

Юқорида кўрсатилган тартибнинг бузилишига йўл қўйган хорижий юридик шахслар ва фуқароларга, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилади.



4-БОБ. РАДИОАЛОҚА ВОСИТАЛАРИГА,

ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОЭШИТТИРИШ

ДАСТУРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ТАЪСИР

ЭТУВЧИ РАДИОХАЛАҚИТЛАРНИ

БАРТАРАФ ЭТИШ


19. Радиочастота органлари (кейинги ўринларда - РЧО) радиочастота спектри фойдаланувчиларидан ҳар хил радиохизмат турларига таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмаларни қабул қилади, шунингдек, ушбу радиохалақитлар келиб чиқишига сабабчи бўлган РЭВ ва ЮЧҚ эгаларига ушбу манбаларнинг салбий таъсирини бартараф этиш тўғрисида даъволарни тақдим қилади.

20. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВдан ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда ҳосил бўладиган радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмаларни кўриб чиқиш бўйича зарур ташкилий-техник чора-тадбирлар РЧО - ЭМММ томонидан амалга оширилади.

Ариза берувчи мустақил равишда буюртмани электрон шаклда тўлдирган ҳолда ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали ЭМММга мурожаат этади.

ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали юборилган буюртмалар автоматик равишда ЭМММ томонидан иш кунлари қабул қилиб олинади.

Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмаларни кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.

21. Ҳарбий ва ҳукумат тузилмасининг радиоалоқа воситалари ва тизимларига таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш ишлари Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади.

22. Халақитларни текшириш ва бартараф этиш жараёнлари, бир РЧО радиочастота таъминотида бўлган РЭВга нисбатан радиохалақит учун буюртмани бошқа РЧО томонидан кўриб чиқиш ва энг муҳим аҳамиятга эга мураккаб халақитларни текшириш иккита ёки барча РЧО томонидан биргаликда ўтказилади.

23. РЭВ эгалари ва бошқа РЧОдан буюртмаларни фақат ўзига тегишли бўлган РЭВ ушбу РЧОда рўйхатдан ўтган ва фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлган радиочастота спектри фойдаланувчиларидан қабул қилади.

Буюртмалар ихтиёрий шаклда расмийлаштирилади, радиохалақитнинг пайдо бўлиши қисқа муддатли тусга эга бўлса, буюртмада радиохалақит пайдо бўлишининг вақти даври кўрсатилади.

24. Радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмалар РЧО томонидан уларнинг келиб тушиш тартибида кўриб чиқилади.

25. Қуйидаги буюртмалар навбатдан ташқари кўриб чиқилади:

фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган радиоалоқа воситалари ва тизимларига таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидаги ҳарбий ва фуқаро ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминловчи радиотизимлар ва радиоалоқа воситаларига таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш;

давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, давлат ичидаги конституциявий тузумни муҳофаза қилиш учун фойдаланиладиган радиоалоқа тизимлари ва воситаларига таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш;

телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш.

26. Радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмаларни кўриб чиқиш муддатлари қуйидагиларни ташкил қилади:

5 иш кунидан кўп эмас - радиохалақитлар манбаини аниқлаш мураккаб бўлмаган ҳолларда;

12 иш кунидан кўп эмас - радиохалақитлар манбаини қидириш ва аниқлаш зарур бўлганда;

30 иш кунидан кўп эмас - радиохалақитлар манбаини аниқлаш, топиш қийин бўлган ҳолларда.

Шу билан бирга, 12 иш кунидан кейин талабгор буюртмани кўриб чиқиш муддатлари узайтирилганлиги тўғрисида хабардор қилиниши керак.

Радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмани кўриб чиқиш муддати ушбу буюртма тушган ва РЧОда рўйхатга олинган кундан бошлаб радиохалақитлар манбаи аниқланган ва бартараф этилган кунгача ҳисобланади.

Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш давлат хизмати мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

27. Агар буюртмани кўриб чиқиш давомида радиохалақит манбаи хорижий (чегарадош) давлат ҳудудида жойлашганлиги аниқланса, ЭМММ тегишли давлатнинг алоқа соҳасидаги ваколатли органига мурожаатни тайёрлаш учун керакли маълумотлар кўрсатилган ахборотни Халқаро электралоқа иттифоқининг (кейинги ўринларда - ХЭИ) ПР-10 шаклида Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи - Вазирликка юборади.

Бунда ушбу буюртма бўйича радиохалақит манбаи бартараф этилганлиги тўғрисида Вазирликдан ахборот олингунга қадар ЭМММ томонидан радиохалақит бўйича радиочастота спектри мониторинги ишлари тўхтатиб турилади.

Бундай ҳолда ЭМММ буюртма берувчига радиохалақитлар манбаини аниқлаш ишларининг натижалари тўғрисида ёзма равишда хабар қилади.

ЭМММ Вазирликдан ахборотни олгандан кейин буюртма берувчига радиохалақитлар манбаини бартараф этиш ишларининг ҳолати тўғрисида ёзма равишда хабар қилади.

28. Мазмунидан радио қабул қилиш бузилишининг сабаби ноаниқ бўлган буюртмалар бўйича РЧО вакиллари жойига чиқиб радиочастота спектри мониторинги ишларини амалга оширади.

ЭМММ фақат ушбу ҳудудни радиоэшиттириш дастурлари билан таъминлаш учун мўлжалланган радиостанциялардан сигналларни қабул қилишда бузилишлар кузатилган ҳолларда узун (УТ), ўрта (ЎТ) ва қисқа тўлқинларда (ҚТ) радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш ишларини ўтказади.

29. ЭМММ буюртмачининг қабул қилиш қурилмаси ишончли қабул қилиш ҳудудида бўлган ҳолдагина телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш ишларини амалга оширади.

Ташқи радионурланишлар таъсирида радиочастота спектридан фойдаланувчиларининг РЭВга халақитлар юзага келганда улар РЧО билан биргаликда радиохалақитлар манбаини қидиришда иштирок этишлари мумкин.

Ташқи радионурланишлар ва/ёки қабул қилгич (узаткич)нинг жамламалари билан боғлиқ бўлган носозликлар ва етарлича ҳимояланмаганлиги сабабли РЭВнинг ишлашида салбий ҳолатлар аниқланганда буюртма берувчига асосланган рад жавоби юборилади ва буюртмани кўриб чиқиш тўхтатилади.

30. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВ, ЮЧҚ, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган турли техник воситалар томонидан ҳосил қилинадиган радиохалақитлар манбаи аниқланганда ЭМММ вакиллари томонидан аниқланган бузилишларни бартараф этиш муддати кўрсатилган ҳолда радиохалақитлар манбаининг эгасига огоҳлантириш хати топширилади. Огоҳлантириш хатида кўрсатмани бажариш муддати радиохалақитлар турига ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мураккаблигига қараб белгиланади, аммо унинг максимал муддати ўн кундан ошмаслиги керак.

31. ЭМММ буюртма берувчи билан амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома тузади ва радиохалақитлар манбаи аниқланганлиги, ушбу манба эгасига эса унинг халақит қилувчи таъсирини бартараф этиш талаби қўйилганлиги тўғрисида хабар қилади.

ЭМММ томонидан имзоланган далолатноманинг электрон шакли ва радиохалақитнинг бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали ариза берувчига тақдим этилади.

32. Радиохалақитлар манбаининг эгаси томонидан огоҳлантириш хатидаги кўрсатма белгиланган муддатда сабабсиз бажарилмаган ҳолларда ЭМММ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда РЭВ ёки ЮЧҚдан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиш чоралари кўрилади.

Агар радиохалақитларни бартараф этиш буюртмасини кўриб чиқиш давомида РЧО томонидан РЭВ ёки ЮЧҚнинг ишлаши фуқароларнинг соғлиғига ва атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатиши аниқланса, бу воситалар ва қурилмаларнинг фаолияти дарҳол тўхтатилади.

Телевидение ёки радиоэшиттиришни қабул қилишнинг бузилишига қабул қилувчи ёки антенна-фидер қурилмасининг носозлиги сабаб эканлиги аниқланганда ЭМММ вакили тегишли таъмирлаш хизматларига мурожаат қилиш тавсия қилинган ёзма хулосани беради, буюртма бўйича кейинги ишлар тўхтатилади.

33. Радиохалақитлар пайдо бўлиши қисқа муддатли даврий тусга эга бўлганда ЭМММ вакили радиохалақит пайдо бўлишининг тахмин қилинган вақтидан 30 дақиқа олдин буюртма берувчининг олдига боришга ва бир соат давомида ушбу радиохалақитларнинг пайдо бўлишини кутишга мажбур.

Агар буюртмани текшириш давомида даврий тусга эга бўлмаган, унинг таъсир вақти уни қидириш имконини бермайдиган даражадаги қисқа муддатли радиохалақит бўлса, ушбу буюртма бўйича текширув тўхтатилади, буюртмачига эса асосланган тушунтириш берилади.

34. Телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини ҳамда радиоалоқани қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмаларни кўриб чиқишда ЭМММ биргаликда текшириш учун телерадиоэшиттириш ва радиоалоқа операторларини жалб қилиши мумкин.

Телерадиоэшиттириш ва радиоалоқа операторлари ЭМММга радиохалақитлар манбаларини аниқлашда ўзининг радиоузатиш воситаларини қисқа муддатга ўчириб қўйишгача бўлган керакли ёрдамни кўрсатади.

Агар телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини ишончли қабул қилиш ҳудудидаги РЭВ радиохалақитларни ҳосил қилса, уларнинг эгалари, гарчи улар томонидан фойдаланилаётган РЭВ параметрлари ва техник хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган стандартлар ва техник меъёрларга мос келса ҳам ушбу радиохалақитларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўришга мажбур.

35. Агар буюртмани кўриб чиқиш давомида йўл қўйиб бўлмайдиган радиохалақитлар РЧОнинг хатолари оқибатида келиб чиққан бўлса, у ҳолда ушбу РЧО юзага келган радиохалақитларни бартараф этиш учун зарур чораларни кўришга мажбур.

36. Радиохалақитнинг халақит қилувчи таъсирини ўз кучлари ва воситалари билан бартараф этиш имкони бўлмаган ҳолларда РЧО, зарур бўлганда, радиохалақитлар манбаларини аниқлаш ва бартараф этишда бир-бирларига кўмаклашади.

37. Радиочастота спектридан фойдаланишнинг белгиланган тартиби (РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб кириш, сотиш, олиш ва ишлатиш, шу жумладан, ЭМММ рухсатномаси талаб этилмайдиган, Кенгаш қарори билан фойдаланаётган РЭВ ҳамда индустриал радиоҳалақит манбаи) бузилиши билан боғлиқ радиохалақитлар манбалари аниқланганда ЭМММ қонунчиликка мувофиқ зарур бўлган маъмурий жавобгарлик чораларини кўриш учун Ўзкомназоратга тегишли ахборотни тақдим этади.

38. Ўзбекистон Республикаси РЭВ томонидан ҳосил қилинадиган радиохалақитларга хорижий давлатлар томонидан даъволар келиб тушганда Вазирлик томонидан РЧО билан биргаликда бу даъволарнинг ҳуқуқий асоси, радиохалақитларни ҳосил қилувчи РЭВнинг кимга тегишлилиги аниқланади ва агар ушбу даъволар асосланган ҳамда тегишли келишувлар билан мустаҳкамланган бўлса, радиохалақитларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

39. Агар Ўзбекистон Республикасидаги радиохалақитларга учраётган РЭВ Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа бюросида рўйхатга олинган ҳамда радиочастота ажратилиши халқаро мувофиқлаштиришни ҳисобга олиб амалга оширилган бўлса, Вазирлик бу давлатга тегишли РЭВ томонидан ҳосил қилинадиган радиохалақитларни бартараф этиш зарур чораларини кўриш талаби билан хатни тайёрлайди ва белгиланган тартибда тегишли давлатнинг алоқа маъмуриятига юборади.

40. РЧО радиохалақитларнинг ўз вақтида аниқланмаганлиги ва бартараф этилмаганлиги, шунингдек, РЭВ электромагнит мослашувининг хато экспертиза қилинганлиги сабабли юзага келган радиохалақитлар учун жавоб беради.

41. Радиохалақитларни бартараф этиш учун телефон орқали оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда қабул қилинган буюртмаларни РЧОларда кўриб чиқиш натижаларини бирламчи ҳисобга олиш мақсадида буюртмаларнинг тушишини ва кўриб чиқилишини ҳисобга олиш журнали юритилади.

Буюртма бўйича кўрилган чораларни назорат қилиш буюртма берувчидан радиоқабул қилишга таъсир бартараф этилганлигининг тасдиғи олингунга қадар юритилади.

42. Радиоқабул қилишнинг сифати тўғрисида буюртма берувчига сўров юборилгандан кейин ундан ўн кун мобайнида жавоб келмаса, буюртма назоратдан олинади.

43. Ўтказилган ишлар натижаларига кўра РЧО томонидан белгиланган шаклда радиоқабул қилишга радиохалақитларни бартараф этиш учун берилган буюртмаларни кўриб чиқишнинг йиллик таҳлили ўтказилади.



5-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ БЕРИШ


44. Йилнинг ҳар чорагида, чоракдан кейинги ойнинг бешинчи кунигача Ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, шунингдек, Ўзкомназоратнинг ҳудудий бўлинмалари ва ЭМММнинг ҳудудий бўлинмалари аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ўзаро солиштиришларни амалга оширади.

45. Ўзаро солиштириб чиқиш якунлари бўйича ЭМММнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича умумлаштирилган ахборот тайёрланади.

46. ЭМММ томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиш ишларининг якунлари бўйича умумлаштирилган ахборот чоракдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Вазирликка Радиочастоталар бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) ҳисоботларига киритиш учун тақдим этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

       

        




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни

ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар

ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Радиоалоқа воситаларига, телевидение

ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга

таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф

этиш учун буюртмаларни кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

          

       

Босқичлар

  


       

Субъектлар

      


       

Тадбирлар

       


       

Муддатлар

        








1-босқич


Талабгор


       

1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди.


2. Аризани радиочастота органига ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали тақдим этади*.

       


Заруратга кўра











2-босқич


Радиочастота

органлари


      

1. Аризани тегишли радиочастота органидан рўйхатдан ўтган ва фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлган радиочастота спектри фойдаланувчиларидан ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали қабул қилади*.


2. Аҳолидан телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда юзага келаётган радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмалар ЭМММ томонидан қабул қилинади.

Буюртмалар ихтиёрий шаклда расмийлаштирилади, радиохалақитнинг пайдо бўлиши қисқа муддатли тусга эга бўлса, буюртмада радиохалақит пайдо бўлишининг вақти кўрсатилади.

         


1-2. Келиб тушгандан сўнг халақит 5 иш кунидан кўп бўлмаган радиохалақитлар манбаини аниқлаш мураккаб бўлмаган ҳолларда;

12 иш кунидан кўп бўлмаган халақитлар манбаини қидириш ва аниқлаш зарур бўлганда;

30 иш кунидан кўп бўлмаган халақитлар манбаини аниқлаш, топиш қийин бўлган ҳолларда.











3-босқич


"Электромагнит

мослашуви маркази"

ДУК


1. Агар буюртмани кўриб чиқиш давомида радиохалақит манбаи хорижий (чегарадош) давлат ҳудудида жойлашганлиги аниқланса, ЭМММ тегишли давлатнинг алоқа соҳасидаги ваколатли органига мурожаатни тайёрлаш учун керакли маълумотлар кўрсатилган ахборотни Халқаро электралоқа иттифоқининг ПР-10 шаклида Кенгашининг ишчи органи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига юборади.


       

Ушбу буюртма бўйича радиохалақит манбаи бартараф этилганлиги тўғрисида Вазирликдан ахборот олингунга қадар ЭМММ томонидан халақит бўйича радиочастота спектри мониторинги ишлари тўхтатиб турилади.

Бундай ҳолда ЭМММ буюртмачига ёзма равишда хабар қилади.

       











4-босқич


     

Кенгашнинг ишчи

органи (Рақамли

технологиялар

вазирлиги)

     


1. Бошқа давлатлар алоқа маъмуриятларига халақитларни бартараф қилиш учун юборади.


Беш иш куни ичида











5-босқич


"Электромагнит

мослашуви маркази"

ДУК


      

1. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВ, ЮЧҚ, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган турли техник воситалар томонидан ҳосил қилинадиган радиохалақитлар манбаи аниқланганда ЭМММ вакиллари томонидан аниқланган бузилишларни бартараф этиш муддати кўрсатилган ҳолда радиохалақитлар манбаининг эгасига огоҳлантириш хати топширилади.

      


Уч иш куни ичида











6-босқич


Радиочастота

органлари


      

1. Буюртма берувчи билан амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома тузади ва радиохалақитлар манбаи аниқланганлиги, ушбу манба эгасига эса унинг халақит қилувчи таъсирини бартараф этиш талаби қўйилганлиги тўғрисида ЯИДХП ёки "Лицензия" АТ орқали буюртмачига хабар қилади*.

      


Уч иш куни ичида




        

*) Ҳарбий ва ҳукумат тузилмасининг радиоалоқа воситалари ва тизимларига таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш ишлари радиочастота органлари: Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мазкур қарор асосида қабул қилинган ички йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

       

       




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни

ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар

ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Намуна



Ўрта тўлқинлар, қисқа тўлқинлар ва ультра қисқа

тўлқинлар диапазонларида радиочастота спектри

мониторинги давомида ва жамоавий радиоҳаваскорлик

станциялари томонидан қайд қилинган ноқонуний

радиоузатиш қурилмаларининг ишлаши

тўғрисидаги маълумотлар

          

1. Радионазорат пунктида (РНП) рўйхатга олинган сигналлар, РЭВ сони, жами


        

шу жумладан:

Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда


        

Ультра қисқа тўлқинли диапазонда


        

хорижий (чегарадош) давлат (республика)лар ҳудудидан, жами


        

2. Аниқланган ноқонуний ишлатилаётган узаткичлар сони, жами ________ шу жумладан:

           

Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда

ишлатилаётганлари (радиоҳаваскорлик,

ясама тайёрланган)


        

Ультра қисқа тўлқинли диапазонда ишлатилаётганлари, жами


        

шу жумладан:

хорижий (чегарадош) давлат ҳудудидан, жами


        

радиотелефонлар, радиоузайтиргичлар


        

радиостанциялар (радиотармоқ)


        

бошқа узатиш қурилмалари (ТВ узаткичлар, ва ҳ.)


        

Бошлиқ _______________________

                                   (Ф.И.О.)

                                       сана

        

          




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни

ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар

ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Намуна



Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмаларни техник экспертизадан

ўтказиш __________-сон

                        

ДАЛОЛАТНОМАСИ

        

_________сана



Ушбу далолатнома "Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонасининг

            


мутахассислари томонидан тузилди.

(далолатномани тузган шахсларнинг Ф.И.О, лавозими)


         


га мувофиқ

(ҳужжат номи (хат, ариза, РЭВдан фойдаланиш бузилганлиги аниқланганлиги ҳақида далолатнома); ҳужжат рақами, сана)


           


туридаги

(номи ва маркаси; завод рақами)


            


га тегишли РЭВ ва/ёки ЮЧҚ техник экспертизадан ўтказилди

(РЭВ ва/ёки ЮЧҚ эгасининг Ф.И.О.)


         

ва натижада шу аниқландики:




         

1. Қабул қилиш/узатишнинг ишчи частоталари (каналлари)


            

2. РЭВ ёки ЮЧҚ қуввати


            

Кўрсатилган қурилмадан радиоузатишларни олиб бориш учун фойдаланилган, фойдаланилиши мумкин (кераклисининг тагига чизилсин).


Техник экспертиза хулосаси:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқорида кўрсатилган РЭВ ва/ёки ЮЧҚдан

          

фойдаланишга (рухсат берилади* ёки тақиқланади**)

.


(сўзлар билан ёзилади)

       

*) Белгиланган тартибда РЭВ ва/ёки ЮЧҚни ўрнатиш ва РЭВдан фойдаланиш учун тегишли рухсатномани расмийлаштириш зарур.

*) Назорат қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.

         


(Бўлинма раҳбарининг фамилияси, исм ва отасининг исми, имзоси)

        

          




Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш,

улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни

ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар

ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Намуна



____________________ ҳисобот даври учун

Ноқонуний ишлатилаётган узаткичларни аниқлаш

бўйича бажарилган иш тўғрисида маълумотлар

         

Т/р

        

Бажарилган ишлар

       

Кўрсаткич (бирликда)

         

1.

Ўтказилган рейдлар сони



2.

Аниқланган РЭВ ёки ЮЧҚ сони



шундан:



хориждан олиб киришда



сотишда, олиш (бериш)да



сотиб олиш (бериш), ўрнатиш (қуриш), фойдаланишда



2.1

Шу жумладан ЎТ ва ҚТ диапазонида ишлатилаётганлари



2.2

УҚТ диапазонида ишлатилаётганлари



3.

Аниқланган РЭВ ёки ЮЧҚга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилди



3.1

Олиб қўйилган РЭВ ёки ЮЧҚ сони, шундан:



3.1.1

Маъмурий жавобгарликка (жаримага) тортилган РЭВ ёки ЮЧҚ эгалари сони



3.2

Радиочастота органлари томонидан берилган рухсатномалари сони



3.3

Кейинчалик фойдаланиш тақиқланган (давлат ҳисобига мусодара қилинган, йўқ қилинган) РЭВ ёки ЮЧҚ сони



3.4

Материаллар радиочастота органи томонидан расмийлаштириш босқичида



3.5

Судга берилган материаллар



         

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кирилган, сотилаётган мобил алоқа тизимларининг абонент мобил қурилмаларини (глобал ва ҳудудий йўлдош тизимларининг мобил телефонлари, GSM шлюз ҳамда мобил репитор кучайтиргичлар бундан мустасно) аниқлаш бўйича бажарилган ишлар ҳисоби мазкур маълумотларга киритилмайди.

         

"ЭМММ" ДУКнинг ҳудудий



сана


бошқармаси бошлиғи


(имзо, Ф.И.О.)



        

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

801-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси радиочастота

бириктиришларини халқаро ҳуқуқий

ҳимоя қилиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси радиоэлектрон воситаларига бириктирилган радиочастоталарни халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадлари ва тартибини, радиочастоталарни халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг бажарилиши жараёнида радиочастота спектридан фойдаланувчилари - юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзаро муносабатлари тартиби ва асосий мажбуриятларини белгилайди.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатилган турли радиохизматлардаги радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда - РЭВ) учун радиочастота бириктиришларга ариза бериш, мувофиқлаштириш, рўйхатдан ўтказиш каби халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган турли мақсадлар учун радиоалоқа воситалари ва тизимларига буюртма берадиган, олиб кирадиган, ишлаб чиқадиган, ишлаб чиқарадиган (сотиб оладиган) ва улардан фойдаланадиган радиочастота спектрининг барча фойдаланувчилари учун мажбурий ҳисобланади.

Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

радиочастота спектри - шартли равишда уч минг гигагерцдан камроқ қилиб қабул қилинган оралиқдаги радиочастоталар тўплами;

радиочастота полосаси - радиочастота спектрининг муайян шароитларда радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун мўлжалланган қисми;

радиочастота спектридан фойдаланувчи - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни ишлатиш учун радиочастота органининг рухсатномасига эга бўлган юридик ёхуд жисмоний шахс;

радиоэлектрон воситалар - радиотўлқинларни тарқатиш ва (ёки) қабул қилиш учун мўлжалланган техник қурилмалар ёки тизимлар;

радиочастота спектрининг мониторинги - радиочастота спектрининг ҳолатини кузатиш, ундан фойдаланишни баҳолаш, радиочастота спектри тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш учун мўлжалланган ташкилий-техник чора-тадбирлар мажмуи;

электромагнит мослашув - радиоэлектрон воситаларнинг уларга радиохалақитлар таъсир этиб турган бир вақтнинг ўзида мавжуд ишлатиш шароитларида талаб даражасидаги сифат билан ишлай олиш қобилияти.



2-БОБ. РАДИОЧАСТОТА БИРИКТИРИШЛАРНИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ

АСОСИЙ МАҚСАД ВА ТАМОЙИЛЛАРИ


3. Радиочастота бириктиришларни халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг турли радиоалоқа хизматлари томонидан чекланган ресурс ҳисобланган радиочастота спектридан фойдаланишнинг ҳуқуқий таъминоти;

б) Ўзбекистон Республикасининг турли мақсадлардаги радиоалоқа воситалари ёки муайян қурилмаларнинг радиочастота полосалари ёки алоҳида радиочастота бириктиришларидан фойдаланиш ҳуқуқининг халқаро миқёсда тан олиниши;

в) Ўзбекистон Республикасининг турли мақсадлардаги воситалари ва тизимларига бошқа давлатларнинг сунъий йўлдош ва ерусти радиоалоқа хизматлари РЭВ томонидан бирор мақсадсиз юзага келган халақитларини бартараф этиш;

г) истиқболли алоқа тизимлари учун радиочастота полосаларидан ва ер сунъий йўлдошларининг орбитал позицияларидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси радиоалоқа хизматлари манфаатларини ҳимоя қилиш.

4. Радиочастота бириктиришларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг маҳаллий ва хорижий ерусти ва сунъий йўлдош тизимларининг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, радиохизматларнинг эҳтиёжларини қондириш учун радиочастота спектридан фойдаланишнинг халқаро тартибга солиш механизми таҳлил қилиш асосида мақсадли равишда амалга оширилади.

5. Радиочастота бириктиришларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш, Халқаро электралоқа иттифоқининг (кейинги ўринларда - ХЭИ) Низоми ва Конвенцияси, ХЭИ Радиоалоқа регламенти (кейинги ўринларда - Радиоалоқа регламенти), радиочастота спектридан фойдаланиш масалалари бўйича минтақавий келишувлар, шунингдек, чегарадош давлатлар билан радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги келишувлар асосида амалга оширилади.

6. Радиочастота бириктиришларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш ўзаро боғлиқ бўлган ташкилий-техникавий ва халқаро ҳуқуқий характердаги комплекс чора-тадбирлар ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг ушбу соҳадаги давлат сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. РАДИОЧАСТОТА БИРИКТИРИШЛАРНИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА АСОСИЙ ТАДБИРЛАР


7. Радиочастота бириктиришларни халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича асосий тадбирлар қуйидагилардан иборат:

а) радиочастота бириктиришларнинг халқаро мувофиқлаштирилиши заруриятини аниқлаш ва ўтказиш;

б) ХЭИнинг частоталарни ҳисобга олиш Халқаро маълумот регистрида радиочастота бириктиришларга талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш;

в) талабнома бераётган хорижий РЭВнинг амалдаги ва режадаги маҳаллий РЭВга нисбатан зарарли халақитларни пайдо қилиши эҳтимолини ва электромагнит мослашувни (кейинги ўринларда - ЭММ) баҳолаш техник экспертизасини ўтказиш;

г) радиочастота бириктиришлардан амалда фойдаланиш тўғрисидаги холисона маълумотларни олиш мақсадида РЭВ нурланишини назорат қилиш;

д) ХЭИда эълон қилинган ва рўйхатдан ўтказилган барча радиочастота бириктиришлар тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;

е) турли хил радиоалоқа воситалари ва тизимларига буюртма бераётган, ишлаб чиқараётган ва фойдаланаётган юридик шахсларни ахборот билан таъминлаш;

ж) Ўзбекистон Республикаси алоқа маъмурияти томонидан ХЭИнинг ваколатли, бутунжаҳон ва минтақавий конференцияларида ва ХЭИ Радиоалоқа секторининг илмий-тадқиқот комиссиялари учун таклифлар (улушлар) тайёрлаш, ушбу конференцияларда иштирок этиш ва бошқа давлатларнинг конференцияларга таклифлари ва ҳиссаларини экспертизадан ўтказиш;

з) ХЭИнинг ваколатли, бутунжаҳон ва минтақавий конференциялари томонидан қабул қилинган тегишли қарорларни бажариш.



4-БОБ. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ, РАДИОЧАСТОТА

ОРГАНЛАРИ ВА РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИНИНГ АСОСИЙ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш ва ХЭИда рўйхатдан ўтказишга манфаатдор шахслар ҳамда РЭВга буюртма берувчи, ишлаб чиқувчи (модернизацияловчи) ва улардан фойдаланувчи радиочастота спектридан фойдаланувчиларга қуйидагилар юклатилади:

а) ишлаб чиқиладиган (модернизацияланадиган) ёки олиб кириладиган РЭВ учун радиочастота бириктиришга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ариза тайёрлаш ва бериш;

б) РЭВга радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича ХЭИ ва хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларига материалларни тайёрлаш учун техник асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

9. Радиочастота органларига (кейинги ўринларда - РЧО) қуйидагилар юклатилади:

а) ишлаб чиқиладиган, олиб кириладиган РЭВ учун радиочастота бириктиришларга аризаларни кўриб чиқиш, ушбу радиочастота бириктиришни хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан халқаро мувофиқлаштириш ва ХЭИда рўйхатдан ўтказиш заруриятини аниқлаш;

б) Ўзбекистон Республикаси РЭВга радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштиришдан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш;

в) хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан мувофиқлаштиришга юбориладиган РЭВ радиочастота бириктиришларини ҳисобга олиш;

г) ХЭИда рўйхатдан ўтказиладиган РЭВ тавсифномалари ҳақидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;

д) мувофиқлаштириш учун хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларидан қабул қилинган (тушган) РЭВ радиочастота бириктиришлари, шунингдек ХЭИ ахборот циркулярларида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ва режалаштирилаётган РЭВ билан ЭММни баҳолаш;

е) радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштириш бўйича бошқа давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан музокараларда қатнашиш.

10. Радиочастоталар бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда -Кенгаш) қуйидагилар юклатилади:

а) радиочастота бириктиришларни халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил этиш;

б) Радиоалоқа регламенти, минтақавий келишувлар ва чегарадош давлатлар билан икки томонлама келишувларда кўзда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси РЭВ радиочастота бириктиришларни хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан халқаро мувофиқлаштириш ва ХЭИда рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш;

в) Радиоалоқа регламентида ва ХЭИнинг бошқа ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда ва муддатларда РЭВ радиочастота бириктиришлари бўйича материалларни ХЭИга тақдим этишни назорат қилиш;

г) радиочастота спектридан фойдаланиш ва режалаштириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва ХЭИ билан ўзаро алоқа ва ёзишмалар;

д) халқаро ҳуқуқий тавсифга эга ХЭИ Низоми ва Конвенцияси ҳамда бошқа халқаро ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларига дахлдор масалаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиш (масалаларнинг техник жиҳати бўйича талаб ва шартлар белгиланадиган Радиоалоқа регламенти ва уни шакллантиришда тузиладиган актлар бундан мустасно);

е) манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари иштирокида хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан музокаралар ўтказишни режалаштириш, ташкил этиш ва радиочастоталардан фойдаланиш ва мувофиқлаштириш бўйича шартномалар тайёрлаш, шунингдек, амалдаги шартномаларда кўрсатилган қоидаларнинг бажарилишини назоратга олиш;

ж) зарур бўлганда ХЭИ ҳужжатларини, шу жумладан, уларга тегишли ахборот циркулярларини РЧОга ва Кенгаш аъзоларига етказиш.



5-БОБ. РАДИОЧАСТОТА БИРИКТИРИШЛАРНИ

ХАЛҚАРО МУВОФИҚЛАШТИРИШ, ТАЛАБНОМА

БЕРИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


11. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг асосий чора-тадбирларидан бири ҳисобланади.

12. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар Радиоалоқа регламенти ҳамда ХЭИ бошқа ҳужжатлари асосида радиохизматлар томонидан радиочастоталарни тақсимлаш ва фойдаланиш, уларни халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари мазкур Низом ва Кенгашнинг тегишли қарорларига, шунингдек, радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштириш бўйича хорижий (чегарадош) давлатлар билан амалдаги минтақавий ва икки томонлама келишувларига асосан олиб борилиши лозим.

13. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича асосий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

а) радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштириш бўйича ишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;

б) электромагнит мослашув шартларини белгиловчи Радиоалоқа регламенти талабларини, амалдаги ва режалаштирилаётган маҳаллий ва халқаро йўлдошли тизимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олинган РЭВнинг радиочастота полосалари ва орбитал ҳолатларини ажратиш босқичидаги танлов;

в) Ўзбекистон Республикаси РЭВ радиочастота бириктиришлари бўйича ХЭИга талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш.

14. Қуйидаги режалаштирилаётган частота бириктиришларининг халқаро мувофиқлаштирилиши мажбурийдир:

а) Радиоалоқа регламентининг Частоталар тақсимлаш жадвали изоҳига ёки Ўзбекистон Республикаси ва унга чегарадош давлатларнинг алоқа маъмуриятлари ўртасида имзоланган радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштиришнинг техник асослари бўйича амалдаги ҳукуматлараро келишувга киритилган мувофиқлаштирилиши лозим бўлган станциялар;

б) мувофиқлаштириш зонаси хорижий давлатлар ҳудудини ўз ичига олган ва/ёки хорижий давлатларнинг йўлдош ва бошқа хизмат кўрсатувчи станцияларига қарама-қарши йўналишда узатиш ташкил этилган йўлдошли алоқа хизматлари станциялари;

в) мувофиқлаштириш зоналари республика ҳудуди чегараларидан ташқарига чиқувчи халқаро радиоалоқани, шунингдек, тўғридан-тўғри кўринишдаги радиореле линиялари ва тропосфера алоқасини таъминловчи турғун хизмат станциялари;

г) узун, ўрта ва қисқа тўлқинлар диапазонида радиоэшиттириш хизматининг Радиоалоқа регламенти томонидан ажратилган радиочастота полосаларидаги радиоэшиттириш хизмати станциялари;

д) мувофиқлаштириш масофаларидан ташқарида Ўзбекистон Республикасининг чегарадош ҳудудда жойлашган ультрақисқа тўлқинлар диапазонидаги радиоэшиттириш хизмати станциялари;

е) денгиздаги кўчма хизмат станциялари;

ж) радиоаниқлаш, радионавигацион ва радиолокацион хизматлар станциялари;

з) кўчма ҳаво хизмати станциялари;

и) ёрдамчи метеорология радиохизмат ва метеорология йўлдош хизмат станциялари.

15. РЭВнинг қуйидаги радиочастота бириктиришлари учун ХЭИга талабнома берилиши ва рўйхатдан ўтказилиши лозим:

а) агар ушбу бириктиришдан фойдаланиш бошқа маъмурият хизматига зарарли халақитларни келтириб чиқарса;

б) агар ушбу бириктиришлар халқаро радиоалоқа хизматларида фойдаланилиши керак бўлса;

в) агар ушбу бириктиришлар радиочастота спектридан фойдаланувчининг талабномаси олдиндан берилиши назарда тутилмаган, радиочастоталарни ажратиш ёки бириктириш қайсидир бутунжаҳон ёки минтақавий режасига тегишли бўлса;

г) агар ушбу бириктиришлар учун мазкур Низомнинг 14-бандига асосан мувофиқлаштириш талаб қилинса ёки агар бундай мувофиқлаштиришга киритилган бўлса;

д) агар бундай бириктиришлар учун халқаро тан олиниш мақсадга мувофиқ бўлса;

е) агар ушбу бириктиришлардан фойдаланиш радиочастоталарнинг тақсимлашни халқаро жадвалига мос келмаса ва алоқа маъмурияти фақат маълумот учун ХЭИда рўйхатдан ўтказишни истаса.

16. Мазкур Низомнинг 14-бандидан фарқли бўлган радиохизматлардаги РЭВнинг радиочастота бириктиришларининг ХЭИда рўйхатдан ўтказилиши зарурлигини мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда ушбу РЭВга буюртма берувчи ва улардан фойдаланувчи радиочастота спектридан фойдаланувчилар белгилайди.

17. Ҳукумат томонидан фойдаланиладиган РЭВнинг радиочастота бириктиришларини ХЭИда мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш зарурияти тегишли радиочастота органлари - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.

18. Радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш бўйича ишлар Кенгаш томонидан Радиочастота органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.



6-БОБ. ХЭИДА РАДИОЧАСТОТА БИРИКТИРИШЛАРНИ

ХАЛҚАРО МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА МАТЕРИАЛЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


19. ХЭИда Ўзбекистон Республикасининг РЭВ радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш учун зарур материаллар ушбу Низомга мувофиқ тайёрланади.

20. Материалларда матбуотда очиқ-ойдин нашр қилиш тақиқланган маълумотлар бўлмаслиги керак. Ерусти станцияларининг координаталари белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилиши зарур. Ушбу талабларни бажаришда жавобгарлик ХЭИда радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар олиб боришда материалларни тақдим этувчи радиочастота спектридан фойдаланувчилари зиммасига юклатилади.

21. Материаллар РЭВга талабнома берувчи радиочастота спектридан фойдаланувчилари томонидан тайёрланади.

Зарур ҳолларда ушбу материалларни тайёрлашда рўйхатдан ўтувчи РЭВни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ёки лойиҳалаш ташкилотларини талабнома берувчи ўз ҳисобидан жалб қилиши мумкин.

22. Радиочастота спектридан фойдаланувчилари томонидан тайёрланган материаллар тегишли радиочастота органига кўриб чиқиш учун юборилади.

23. РЧО олинган материалларнинг радиочастота бириктиришларини белгилашда асосий амал қилинувчи ҳужжатларга мувофиқлигини кўриб чиқади, ЭММ таҳлилини ўтказади ва бошқа радиочастота органлари билан келишади.

Ижобий қарор қабул қилинганда Радиоалоқа регламентида кўзда тутилган шакл бўйича хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари ва ХЭИга юбориш учун Кенгашга тегишли ҳужжатлар ва материаллар тайёрлайди.

24. Космик станциялар тизимларининг радиочастота бириктиришларини халқаро мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни олиб бориш учун зарур материаллар космик тизимларни ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан буюртма берувчи вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланади.

25. Агар космик тизимлар бир нечта вазирлик ва идора манфаатлари бўйича режалаштирилган бўлса, кўрсатилган материаллар ушбу тизимнинг бош ишлаб чиқарувчиси томонидан буюртмачи билан ҳамкорликда ушбу тизимда ишлаш учун мўлжалланган Ер станцияларини ишлаб чиқувчи вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида тайёрланади.

26. Хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларидан эътирозлар тушганда РЧО уларни тегишли вазирлик, идорага ишлаб чиқувчи ва фойдаланувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу эътирозларни кўриб чиқиш учун юборади ва ушбу эътирозларни ҳисобга олган ҳолда радиочастота бириктиришларнинг техник тавсифларини таклиф қилинаётган ўзгаришлар бўйича бошқа радиочастота органлари билан келишилгандан кейин қайта мувофиқлаштириш учун зарур материалларни тайёрлайди.

27. Хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларига жавоб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тайёрланган таклифлар бошқа вазирлик ва идораларга, агар уларнинг манфаатларига таъсир қилмаса, келишиш учун юборилмайди.

28. Хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан белгиланган тартибда олиб борилаётган ёзишмалар РЭВнинг радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштиришга олиб келмаса, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклифларига биноан Ўзбекистон ва хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари ўртасида икки томонлама ёки кўп томонлама музокаралар ўтказилади.


7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар".

           

                

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 август




































































Время: 0.0811
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск