Умная подшивка
Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Товар-моддий бойликлар ҳисоби /Импорт қилиш чоҳида активларнинг келиб тушиши ("СБҲ" 30-сон, 2023 йил 1 август)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*
ИМПОРТ ҚИЛИШ ЧОҲИДА
АКТИВЛАРНИНГ КЕЛИБ ТУШИШИ
Импорт қилинган активларнинг бошланғич қийматини сўмда аниқланг. Бунинг учун уларнинг сотиб олинишини тасдиқловчи дастлабки ҳисоб ҳужжатларида (товар кузатув ҳужжатлари ёки БЮД) кўрсатилган чет эл валютасидаги қийматини активларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасида Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинг (22-сон БҲМС 13-б.).
Активни тан олишнинг мезонларидан бири - бу унга бўлган мулк ҳуқуқининг берилиши пайтидан ўтиши (ФК 185-м.). ТМЗга мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти олди-сотди шартномаси асосида аниқланади, унда етказиб бериш шартлари ва муддатлари Инкотермс терминларида тартибга солинади.
БЮДни расмийлаштириш санаси активга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиш санаси билан (уни сотиб олиш санаси) ҳар доим ҳам мос келавермайди. Бу шартномада назарда тутилган (Инкотермс) етказиб бериш шартларига боғлиқ.
Етказиб бериш санасига қараб мулк ҳуқуқининг ўтиши қуйидагилар учун тан олинади:
q EXW - товарни етказиб берувчининг заводида юклаш пайти;
q FCA - тарафлар томонидан келишилган жойда товарни ташувчига (агар транспорт харажатларини харидор зиммасига олса) ёки харидорнинг вакилига (агар транспорт харажатларини етказиб берувчи зиммасига олса) бериш чоғида;
q CIP ва DAP - товарни харидорга бериш чоғида, сабаби ушбу шартларда транспорт харажатлари етказиб берувчи зиммасида бўлади.
МИСОЛ. Товарнинг божхона расмийлаштирувига қадар харид қилиниши
Импортчи EXW етказиб бериш шартлари бўйича 10 000 доллар суммага товарни етказиб берувчининг заводидан олди.
Ташиш ва божхона расмийлаштируви бўйича харажатлар импортёрнинг зиммасида.
АҚШ доллари курси: товарни олиш санасида - 8 315 сўм;
БЮДни расмийлаштириш санасида - 8 290 сўм.
Импорт қилувчи товарни етказиб берувчининг омборидан олаётганлиги сабабли, импорт қилувчининг омборига келиб тушгунга қадар товар 2970-"Йўлдаги товарлар" счётида ҳисобга олинади.
МИСОЛ. Товарни божхона расмийлаштирувидан кейин сотиб олиш
Импорт қилувчи "CIP - харидорнинг омбори" етказиб бериш шартлари бўйича унинг омборига етказиб берилган товарни 10 000 АҚШ долл.га олди.
Етказиб берувчи товарни ташиш ва божхона расмийлаштируви бўйича харажатларни зиммасига олди.
АҚШ долларининг МБ курси:
q БЮДни расмийлаштириш санасида - 8 315 сўм;
q товарни олиш санасида - 8 290 сўм.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|