ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2023 й. 436-сон "Фуқароларни рўйхатга қўйиш тартибини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2023 й.

N 436



ФУҚАРОЛАРНИ РЎЙХАТГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ    МУНОСАБАТИ    БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Турар жой объектларининг тоифаси ўзгарган ёки улар бузилган тақдирда, ушбу жойларда доимий ёки вақтинча рўйхатда турувчи фуқароларни бошқа жойга рўйхатга қўйиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинчалик рўйхатда турган барча фуқароларни рўйхатдан чиқариш;

турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилаётган объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турувчи фуқаролар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиш;

объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш бўйича рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемасини илова қилиш.


2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов

      

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 2 сентябрдаги

436-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

_______________________________________________________

(туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари)


Ҳужжат тузилган сана: _________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.:________


Турар жой ихтисослашишини (реконструкция қилиб)

нотурар жойга ўзгартириш учун

РУХСАТНОМА


20___ й. "_____"_____-сон


1.

Ариза рақами



2.

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми



3.

Нотурар жойга ихтисослаштирилаётган объект номи



4.

Объект манзили



5.

Объектнинг ер майдони



6.

Кадастр рақами



7.

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилади



            

      

     

       

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.

(Бош режа бўлмаганда, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,

топохарита ёки "Google"дан фойдаланиш мумкин)

    

       

      

       

Эслатма:

1. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳа ҳужжатларини келишиш.

3. Кадастр паспортини расмийлаштириш.

4. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш.

5. Турар жой ихтисослашиши (реконструкция қилиб) нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилиши лозим (турар жойнинг бир қисми тоифаси ўзгарган ёки бузилган ҳоллар бундан мустасно).


Изоҳ.

1. Лойиҳа ҳужжатлари келишилиши қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади.

2. Рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемаси илова қилинади.


   

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

     

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    

".



       

         

б) 4-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

_________________________________________________________

(туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари)


Ҳужжат тузилган сана: _________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.:________


Турар жойни (реконструкция қилмасдан) нотурар

жойга / Нотурар жойни (реконструкция қилмасдан)

турар жойга / Объектни реконструкциясиз

фақат қайта ихтисослаштиришга

РУХСАТНОМА


20___ й. "_____"_____-сон


1.

Ариза рақами



2.

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми



3.

Қандай объектга ихтисослаштирилаётганлиги кўрсатилади



4.

Объект манзили



5.

Объектнинг ер майдони



6.

Кадастр рақами



7.

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилади



            

      

     

       

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.

(Бош режа бўлмаганда, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,

топохарита ёки "Google"дан фойдаланиш мумкин)

    

       

      

       

Эслатма:

1. Объектни реконструкция қилмасдан фақат ихтисослашишини ўзгартириш назарда тутилганда ушбу рухсатнома объектнинг кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади.

2. Турар жой ихтисослашиши (реконструкция қилмасдан) нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилиши лозим (турар жойнинг бир қисми тоифаси ўзгарган ёки бузилган ҳоллар бундан мустасно).


Изоҳ. Рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемаси илова қилинади.


   

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

     

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    

".



       

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 15-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилаётган объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турувчи фуқаролар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади";


б) учинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь













































































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск