ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2023 й. ПҚ-291-сон "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2023 й.

N ПҚ-291



КАПИТАЛ БОЗОРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Капитал бозорини янада ривожлантириш, унинг инфратузилмасини такомиллаштириш, инвесторларни капитал бозорига жалб этишни рағбатлантириш, чет эл инвесторлари учун маҳаллий фонд бозорида қатнашиш тартибини соддалаштириш ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат унитар корхонасини "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" акциядорлик жамиятига ўзгартириш;

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат акциялари пакетини Марказий банкка беғараз ўтказиш;

"Ўзбекистон республика валюта биржаси" акциядорлик жамияти таъсисчилигида "Миллий клиринг маркази" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖнинг қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва сақлаш ҳамда қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича фаолияти қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан, қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пулдаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича фаолияти Марказий банк томонидан тартибга солинади;

2025 йил 1 январдан бошлаб давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖда юритилади;

"Миллий клиринг маркази" АЖнинг марказлашган клирингни амалга ошириш (Clearinghouse) ва "Марказий контрагент" сифатидаги фаолияти Марказий банк томонидан тартибга солинади;

2024 йил 1 майга қадар "Миллий клиринг маркази" АЖ ва "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖга ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Марказий банкда вакиллик ҳисобварағи очилади;

2028 йил 31 декабрга қадар "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ, "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ ва "Тошкент" республика фонд биржаси" АЖ маблағларни мақсадли равишда уларни ривожлантиришга йўналтирган ҳолда дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади.


3. Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими жорий қилинсин ва унинг доирасида:

капитал бозорида қўлланадиган асосий тушунчалар 1-иловага мувофиқ;

капитал бозорида чет эллик иштирокчиларнинг фаолияти ва операцияларига доир алоҳида қоидалар 2-иловага мувофиқ;

қимматли қоғозлар эгалари тўғрисидаги ахборотлар махфийлигини таъминлаш ва уларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

фуқароларга жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадалларини маҳаллий фонд бозоридаги қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтириш ҳуқуқини тақдим этиш. Бунда, қимматли қоғозларнинг олди-сотдисидан олинадиган ва дивиденд (фоиз) шаклидаги қўшимча даромадлар фуқаролар томонидан пенсия ёшига етгунга қадар ҳам мустақил тасарруф этилиши мумкин;

акциялар оммавий жойлаштирилганда корхоналар ходимлари корхона томонидан жорий қилинган ўз ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси (ESOP) доирасида уларга ушбу акцияларни сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқни тақдим этиш. Бунда, уларнинг акцияларни сотиб олишга йўналтирадиган ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларидан ошмайдиган маблағлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги "Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-90-сон қарори 1-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддатини 2028 йил 31 декабрга қадар узайтириш;

солиқ тўловчининг солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг юз бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган даромадларини уларни ўн икки ой ичида қайтариб олмаслик шарти билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш.


5. Миноритар акциядорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни капитал бозорига жалб этишни рағбатлантириш мақсадида:

а) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акциялари фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали жойлаштирилгандан сўнг камида етти йил давомида мазкур корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтирилсин, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар мустасно;

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарга хизмат кўрсатувчи андеррайтерларнинг хизмат ҳақи қимматли қоғозлар режалаштирилганга нисбатан қимматроқ ва (ёки) кўпроқ жойлаштирилганлиги натижасида шартномада келишилган миқдордан ошган ҳолларда, шартнома бошланғич нархини 10 фоиздан ортиққа оширмаслик тўғрисидаги чеклов бекор қилинсин;

б) 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ваколатли давлат органига қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ахборот ва ҳисоботлар бир йил ичида икки ва ундан ортиқ марта ўз вақтида ошкор этилмаганлиги учун эмитентнинг ижроия органини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида кўрсатма киритиш ва эмитентнинг қимматли қоғозлар чиқарилишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқи берилсин.


6. Қимматли қоғозлари фонд биржаси листингига киритилмаган акциядорлик жамиятларининг расмий веб-сайти бўлиши ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинсин, бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари мустасно.


7. "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан бир вақтнинг ўзида ҳам мулкдорнинг, ҳам тартибга солувчининг вазифаларини бажаришга йўл қўйилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


8. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг капитал бозорини, шу жумладан қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси фаолиятини тартибга солиш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, шунингдек, суғурта ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини Агентликка ўтказиш ва уни ушбу соҳаларда тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгилаш;

"Фонд бозорининг ахборот ресурс маркази" давлат унитар корхонаси ва Корпоратив ахборот ягона порталини Агентликка беғараз ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


9. Белгилансинки:

Агентлик Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг капитал бозори соҳасига оид шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

капитал бозори соҳасида аввал берилган лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар ўз кучини сақлаб қолади, мазкур қарор қабул қилинганлиги уларни бекор қилиш ёки ўзгартиришга олиб келмайди;

капитал бозори соҳасидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлигида кўриб чиқиш жараёнида бўлган ҳужжатлар (тегишли фаолиятни лицензиялаш, қимматли қоғозлар чиқаришни рўйхатга олиш, мурожаатлар ва бошқа ҳужжатлар) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Агентликка ўтказилади ва кўриб чиқиш натижалари Агентлик томонидан расмийлаштирилади;

фонд биржаси фаолияти, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ҳамда капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади.


10. 2023-2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


12. Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

суғурта бозорини янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини;

қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 2 сентябрдаги

ПҚ-291-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Тартибга солиш қумдони"

махсус ҳуқуқий режими доирасида

капитал бозорида қўлланадиган

АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


1. Тан олинган хорижий юрисдикция - Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тан олинган хорижий юрисдикция.


2. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи - тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи.


3. Чет эллик мижоз - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан берилган рухсатнома асосида мижозларга Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясидан ташқарида хизмат кўрсатувчи чет эллик номинал сақловчининг мижози (жисмоний ёки юридик шахс, шу жумладан бошқа чет эллик номинал сақловчи).


4. Чет эллик инвестиция воситачиси - Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунида белгиланган инвестиция воситачисининг профессионал фаолияти билан тенглаштириладиган тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган инвестиция компанияси (инвестиция ёки депозитар банк, брокер ёки инвестиция воситачиси), глобал кастодиан, кастодиан, банк ёки бошқа юридик шахс.


5. Чет эллик бенефициар мулкдор - Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳисобида ёки "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ (кейинги ўринларда - "ЎзРВБ" АЖ) депозитарий тизимида қимматли қоғозларнинг эгаси сифатида рўйхатга олинган ёки рўйхатга олинмаган, бироқ қимматли қоғозларга тўғридан-тўғри ёки билвосита эгалик қилиш ёки улардан фойда олиш ҳуқуқига эга бўлган ва чет эллик номинал сақловчи ҳисобида қимматли қоғозларнинг якуний эгаси ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс.


6. Чет эллик номинал сақловчи - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан маслаҳатлашувлар натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тан олинган чет эллик инвестиция воситачиси, хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бўлиб, профессионал фаолиятни амалга ошириш учун жумладан қуйидаги ваколатларга эга бўлади:

ўзининг чет эллик мижозлари (чет эллик бенефициар мулкдорлар ёки бошқа чет эллик номинал сақловчилар) номидан ва уларнинг топшириғига кўра ҳаракат қилиш;

қимматли қоғозлар билан ҳисоб-қитобларни амалга ошириш, агар улар хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бўлса;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан тартибга солинадиган чет эл биржаларидаги савдолар натижасига кўра хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳисоб-китоблари асосида ўзининг чет эллик мижозлари учун қимматли қоғозлар ва пул маблағлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

ўзининг чет эллик мижозлари топшириғига кўра ёки улар номидан қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ўтказиш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва (ёки) тасдиқлаш.


7. Хорижий номинал ҳисобварақ - чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки "ЎзРВБ" АЖ депозитарий тизимида бевосита битта чет эллик бенефициар мулкдор номига тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақ ёки омнибус ҳисобварақ шаклида очиладиган депо ҳисобварағининг тури.


8. Тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақ - чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки "ЎзРВБ" АЖ депозитарий тизимида бевосита чет эллик бенефициар мулкдор номидан ва унинг номига очилган депо ҳисобварағи.


9. Омнибус ҳисобварақ - чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки "ЎзРВБ" АЖ депозитарий тизимида очилган ва барча чет эллик бенефициар мулкдорлар ва/ёки чет эллик номинал сақловчиларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва қиймати жамланган ҳолда ҳисобга олинадиган хорижий номинал ҳисобварақ тури.

              

Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги асосий тушунчаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

"ЎзРВБ" АЖ депозитарий тизимида депо ҳисобварақлар очиш ягона депозитар тизим йўлга қўйилгунга қадар амалга оширилади.

      

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 2 сентябрдаги

ПҚ-291-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Тартибга солиш қумдони"

махсус ҳуқуқий режими доирасида капитал

бозорида чет эллик иштирокчиларнинг

фаолияти ва операцияларига доир

АЛОҲИДА ҚОИДАЛАР

           

1. Тан олинган хорижий юрисдикциялар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади ва у томонидан мазкур рўйхатга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


2. Чет эллик инвестиция воситачилари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга ошириши ва депо ҳисобварағини очиши мумкин.


3. Чет эллик номинал сақловчилар қимматли қоғозлар бўйича ҳисобварақлар очиши ва Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини тўғридан-тўғри ёки агент орқали амалга ошириши мумкин.


4. Чет эллик номинал сақловчилар, жумладан кастодиан банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида хорижий ва миллий валютада ҳисобварақлар очишга, шунингдек, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ва "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ (кейинги ўринларда - "ЎзРВБ" АЖ) депозитарий тизимида депо ҳисобварақлари очишга рухсат берилади.


5. Уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотувчи (сотиб олувчи) норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақлар очишга рухсат берилади.


6. Корпоратив облигацияларнинг чиқарилиши ва муомаласи ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда облигацияларнинг қийматини чет эл валютасида белгилаш ва мазкур валютада тўлашга рухсат берилади.


7. Чет эллик номинал сақловчилар ўзларининг Ўзбекистон Республикасида очилган ҳисобварақларидаги ҳисобга олинган қимматли қоғозлар ёки пул маблағларининг бенефициар мулкдори ҳисобланмайди.

Қимматли қоғозларнинг хорижий номинал ҳисобварағидан (ёки хорижий номинал ҳисобварағига) бенефициар мулкдор ўзгармаган ҳолда "қимматли қоғозларни тўловсиз етказиб бериш" (Free of Payment transfer of securities) орқали ўтказилиши ушбу қимматли қоғозларни реализация қилиш (сотиш) ҳисобланмайди ва томонларнинг ҳеч бири, шу жумладан чет эллик номинал сақловчи учун солиқ мажбуриятини келтириб чиқармайди.


8. Чет эллик номинал сақловчилар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини алоҳида лицензия олмасдан, филиал ёки янги юридик шахс ташкил этмасдан ёхуд маҳаллий юридик шахснинг устав капиталида иштирок этмасдан ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширади.


9. Чет эллик инвестиция воситачиларининг ходимларига тан олинган хорижий юрисдикцияларда берилган қимматли қоғозлар билан ишлаш имконини берувчи малака сертификатлари мазкур ходимларга Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ алоҳида қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатини олмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.


10. "ЎзРВБ" АЖ ўзининг депозитарий тизимида давлат қимматли қоғозларини сақлаш ва ҳисобга олиш ҳамда чет эллик номинал сақловчиларга бошқа депозитарий хизматлар кўрсатиш учун чет эллик номинал сақловчилар депо ҳисобварақларини юритиш ҳуқуқига эга.

         

Изоҳ: "ЎзРВБ" АЖ депозитарий тизимида депо ҳисобварақлар очиш ягона депозитар тизим йўлга қўйилгунга қадар амалга оширилади.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 2 сентябрдаги

ПҚ-291-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қимматли қоғозлар эгалари тўғрисидаги

ахборотлар махфийлигини таъминлаш ва уларнинг

мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари

         

1. Қуйидаги мажбуриятлар бўйича хатлов, мусодара қилиш, ундирувга қаратиш, тўхтатиб қўйиш (музлатиб қўйиш) ёки бошқа шаклда мажбурий ундиришга йўл қўйилмайди:

а) чет эллик номинал сақловчиларнинг мулки бўлмаган ва хорижий номинал ҳисобварақларда (тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақлар ва омнибус ҳисобварақларида) сақланадиган қимматли қоғозларга нисбатан;

б) чет эллик номинал сақловчилар мижозларининг омнибус ҳисобварақларида сақланадиган қимматли қоғозларига нисбатан, бундан аниқ шахсга тегишли эканлигини идентификация қилиш мумкин бўлган ва бевосита шу шахс номига очилган тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлар мустасно.


2. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси чет эллик номинал сақловчидан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида очилган омнибус ҳисобварағида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг хорижий бенефициар мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилишни талаб қилишга ҳақли. Бунда:

а) агар омнибус ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар аниқ бир бенефициарга тегишли эканлигини аниқлаш мумкин бўлса, ушбу қимматли қоғозлар суд қарори асосида чет эллик номинал сақловчи томонидан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги кўрсатилган бенефициар мулкдор номига очилган тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобвараққа ўтказилиши ва ундирувга қаратилиши мумкин;

б) агар омнибус ҳисобварағида сақланаётган қимматли қоғозларнинг аниқ бенефициар мулкдорини аниқлашнинг имкони бўлмаса, ҳар бир чет эллик номинал сақловчи қимматли қоғозларнинг бенефициар мулкдори аниқланмагунга қадар қимматли қоғозларга эгалик қилиш вертикал занжири бўйлаб сўров юборилиши таъминланиши шарт.


3. Чет эллик номинал сақловчининг омнибус ҳисобварағидаги қимматли қоғозларга бўлган эгалик ва бошқа ҳуқуқлар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан тақдим этилган депо ҳисобварағидан йиғма кўчирма билан тасдиқланади.


4. Қимматли қоғозлар эгалари тўғрисидаги маълумотлар чет эллик номинал сақловчилар томонидан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига:

а) қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини шакллантириш учун;

б) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг, монополияга қарши курашиш органининг, солиқ органларининг, судларнинг, тергов ва суриштирув органларининг сўровига кўра, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича юборилган ҳолларда ва тартибда тақдим этилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида омнибус ҳисобварағига эга бўлган чет эллик номинал сақловчилар қимматли қоғозларни сақлаш занжиридаги бошқа чет эллик номинал сақловчилари томонидан қимматли қоғозларнинг чет эллик бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда ва ўз вақтида тақдим этилмагани учун жавобгар бўлмайдилар.

       

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 2 сентябрдаги

ПҚ-291-сон қарорига

4-ИЛОВА



2023-2025 йилларда капитал

бозорини ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

    

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

     

Амалга ошириш

шакли

   

Ижро

муддати

   

Масъул ижрочилар

    

         

I. КАПИТАЛ БОЗОРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

      

1.

Хорижий инвесторлар учун давлат қимматли қоғозлари бозорида савдо қилиш тартибини соддалаштириш.

1. Молиявий ахборотларни алмашиш (FIX) протоколи ёки стандартлаштирилган API ёрдамида бозор маълумотларини учинчи шахсларга тарқатиш ва ички тизимлар, жумладан буюртмаларни бошқариш тизимлари (OMS), чет эллик инвестиция воситачилари ва бошқалардан келадиган савдо буюртмаларини қабул қилиш имконини яратиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

сентябрь

"Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ (ЎзРВБ)

2. Хорижий инвесторларга (тан олинган чет эл банклари, шу жумладан кастодиан банкларга) давлат қимматли қоғозлари бозорида бирламчи дилер фаолиятини олиб бориш имкониятини яратиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, ЎзРВБ

3. Давлат ва корпоратив қоғозларни ҳисобга олишнинг ягона депозитар тизими яратилгунга қадар "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ томонидан чет эллик номинал сақловчилар ва инвестицион воситачиларга ўз депозитар тизимида депозитар хизматларни кўрсатиш ва давлат қимматли қоғозлар депо ҳисобварақларини юритиш учун шароит яратиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

март

ЎзРВБ,

Марказий банк

2.

Давлат қимматли қоғозлари билан савдоларни амалга ошириш учун янги ҳисоб-китоблар (клиринг) моделини жорий қилиш.

1. Давлат қимматли қоғозлари билан савдоларни амалга оширишда пул маблағлари билан ҳисоб-китобларни Марказий банк орқали амалга ошириш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

ЎзРВБ, Марказий банк, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (ҚҚМД)


2. Давлат қимматли қоғозлари бўйича тўловлар амалга ошириши учун тан олинган чет эллик номинал сақловчилар (Clearstream, Euroclear) ҳамда кастодиан банкларнинг мурожаатига мувофиқ Марказий банкда уларга тўғридан-тўғри миллий ва чет эл валюталарида ҳисобварақларни очишни йўлга қўйиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

Марказий банк

3. Маҳаллий ва чет эллик профессионал иштирокчиларнинг, шу жумладан бошқа чет эллик номинал сақловчиларнинг Марказий банкнинг тўлов тизимида (RTGS - "Real Time Gross Settlement") маҳаллий банклар орқали иштирок этишларини таъминлаш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

Марказий банк, ҚҚМД, ЎзРВБ

4. Иккиламчи бозорда давлат қимматли қоғозлари учун ҳисоб-китобларни "T+2" шаклида ҳам жорий қилиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

ҚҚМД, ЎзРВБ

5. Давлат қимматли қоғозларини сақлаш, ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобни амалга оширишни таъминловчи депозитарий дастурий таъминотида чет эллик номинал сақловчи, жумладан кастодиан функциясини жорий этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

ҚҚМД, ЎзРВБ

6. Давлат қимматли қоғозлари билан савдолар амалга оширилганда қимматли қоғозлар ва пул маблағларини олдиндан депозитга қўйиш талабларини бекор қилиш ва янги ҳисоб-китоблар (клиринг) моделининг бир қисми сифатида риск менежменти амалиётини жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

июль

ЎзРВБ, ҚҚМД

3.

Корпоратив қимматли қоғозлар билан савдоларни амалга ошириш учун янги ҳисоб-китоблар (клиринг) моделини жорий қилиш.

1. "Тошкент" РФБ АЖнинг қимматли қоғозлар билан савдолардаги ҳисоб-китобларни (клиринг) амалга ошириш ва ҳисоб-китоб клиринг палатаси функцияларини Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ўтказиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

октябрь

"Тошкент" РФБ, ҚҚМД

2. Корпоратив қимматли қоғозлар билан савдоларни амалга оширишда пул маблағлари билан ҳисоб-китобларни Марказий банк орқали амалга ошириш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

октябрь

Марказий банк, ҚҚМД

3. Тан олинган чет эллик номинал сақловчилар (Clearstream, Euroclear) ҳамда кастодиан банкларнинг мурожаатига мувофиқ, уларга Марказий банкда тўғридан-тўғри миллий ва чет эл валюталарида ҳисобварақларни очишни йўлга қўйиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

январь

Марказий банк, ҚҚМД

4. Маҳаллий ва чет эллик профессионал иштирокчиларнинг, шу жумладан бошқа чет эллик номинал сақловчиларнинг Марказий банкнинг тўлов тизимида (RTGS - "Real Time Gross Settlement") маҳаллий банклар орқали иштирок этишларини таъминлаш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

октябрь

Марказий банк, ҚҚМД

5. Янги ҳисоб-китоблар (клиринг) моделида корпоратив қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китобларни фонд биржасининг "Main Board" савдо майдончаси учун "T+2" ва бошқа савдо майдончалари ("Nego Board", "IPO/SPO/PO Board", "Special Buy In/Special Sell Out Board", "Buy In / Sell Out Board" ва бошқалар) учун "Т+2", "Т+1" ва "Т" шаклида жорий қилиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

октябрь

"Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази" ДУК (Ахборот-ресурс маркази), ҚҚМД

6. Корпоратив қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобни амалга оширишни таъминловчи ягона дастурий техник комплекснинг (ЯДТК) депозитарий дастурий таъминотида чет эллик номинал сақловчи, шу жумладан кастодиан функциясини жорий этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

октябрь

Ахборот-ресурс маркази, ҚҚМД

7. Савдо битимлари амалга оширилганда қимматли қоғозлар ва пул маблағларини олдиндан депозитга қўйиш талабларини бекор қилиш ва янги ҳисоб-китоблар (клиринг) моделида, жумладан корпоратив қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобини юритувчи ва ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи ЯДТК депозитар дастурий таъминотида риск менежменти амалиётини жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

июль

ЎзРВБ, ҚҚМД, Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА)

4.

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖда SWIFT тизимини жорий этиш.

1. Давлат ва корпоратив қимматли қоғозлар учун жорий этилган SWIFT алоқаларининг турларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.


Таҳлилий маълумот

2023 йил

декабрь

ЎзРВБ, ҚҚМД

2. SWIFT тизимининг ишлатилиши, унга техник хизмат кўрсатиш ҳамда ISO 15022 ва ISO 20022 стандартлари бўйича тегишли ўқув курсларини ташкил этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023 йил

декабрь


ЎзРВБ, ҚҚМД

3. Давлат ва корпоратив қимматли қоғозлар учун қуйидаги SWIFT алоқаларини йўлга қўйиш:

барча операцияларнинг ISO 15022 стандартларига мувофиқлигини таъминлаш;

хорижий тажрибада ISO 20022 стандартлари қўлланадиган операцияларнинг Ўзбекистонда ушбу стандартларга мувофиқлигини таъминлаш;

ISO 15022 ва ISO 20022 хабарлари ўртасида икки томонлама конвертацияни (бир стандартдан иккинчи бир стандартга ўтиш) йўлга қўйиш;

хорижий тажрибага мувофиқ қолган операциялар учун ISO 20022 стандартларини 2028 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

ЎзРВБ, ҚҚМД

5.

Халқаро ва хорижий қимматли қоғозлар марказий депозитарийларига уланиш.

1. Халқаро ва хорижий қимматли қоғозлар марказий депозитарийлари, жумладан "Clearstream" мижозлари учун Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида хорижий номинал ҳисобварақлар очиш ҳамда "Clearstream" ташкилотида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳисобварағини очиш орқали ушбу ташкилот билан икки томонлама корреспондентлик муносабатларини ўрнатиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2025 йил

февраль

ҚҚМД, ЎзРВБ

6.

Корпоратив ва давлат қимматли қоғозларини сақлаш, ҳисобга олиш ва улар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилишини таъминловчи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ фаолиятини такомиллаштириш.

1. Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 107-уйда жойлашган бино биринчи қавати ва ертўласининг чап қисмини "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖнинг устав фондига баланс қийматида ўтказиш.


Далолатнома, буйруқ

2023 йил

октябрь

Давактив агентлиги, ҚҚМД

2. "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" ДУКни баланс қийматида акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этиш.


Акциялар чиқарилуви

2023 йил

октябрь

Давактив агентлиги, Марказий банк, ИЛМА

3. "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖдаги давлат акция пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқини амалга ошириш учун уларни Марказий банкка текинга ўтказиш.


Далолатнома

2023 йил

ноябрь

Давактив агентлиги, Марказий банк

4. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖнинг назорат пакетини сақлаган ҳолда бир қисм акцияларини сотиш бўйича таклиф киритиш.


Таклифлар

2024 йил

давомида

ИЛМА, Марказий банк, Давактив агентлиги

5. Корпоратив ва давлат қимматли қоғозларини сақловчи ва ҳисобга олувчи ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ягона депозитар дастурий таъминотни яратиш бўйича таклифларни киритиш.


Таҳлилий маълумот

2024 йил

апрель

ҚҚМД, ЎзРВБ, Ахборот-ресурс маркази

6. Қимматли қоғозлар бўйича комиссиялар халқаро ташкилоти (IOSCO) принципларига асосланган қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобини юритиш ва ҳисоб-китоб тизимини амалиётга жорий қилиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2024 йил

апрель

ИЛМА, ҚҚМД, ЎзРВБ

7.

Норезидентларнинг қимматли қоғозларини маҳаллий бозорда ҳамда резидентларнинг қимматли қоғозларини чет эл бозорларида муомалага киритиш тартибини такомиллаштириш.


Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 августдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган "Қимматли қоғозларни муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисида"ги Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

декабрь

ИЛМА, "Тошкент" РФБ, ҚҚМД, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Акциядорлик жамиятларининг акциядорлари тўғрисидаги ахборотларнинг долзарблигини таъминлаш.

1. Акциядорлик жамиятларининг акциядорлари тўғрисидаги маълумотларни солиштириш ва долзарблигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.


Чора-тадбирлар режаси

2023 йил

ноябрь

ИЛМА, ҚҚМД, Рақамлаштириш вазирлиги, Солиқ қўмитаси, ИИВ, Адлия вазирлиги, Персоналлаштириш агентлиги

2. Вафот этган, доимий яшаш учун хорижий давлатга кўчиб кетган, шахсини аниқлаш имкони бўлмаган, меросхўрлари акцияни олишдан воз кечган жисмоний шахсларга ёки давлат реестридан чиқарилган юридик шахсларга тегишли акциялар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таҳлилий маълумот

2023 йил

декабрь

Давактив агентлиги, ҚҚМД, ИЛМА

9.

"Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази" ДУК, Марказий депозитарий ва "Тошкент" РФБ фаолиятини янада такомиллаштириш.

1. "Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази" ДУК, Марказий депозитарий ва "Тошкент" РФБ фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш. Бунда, "Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази" ДУК ҳар йилги бюджетдан ажратиладиган маблағлар, Марказий депозитарий ва "Тошкент" РФБда амалга ошириладиган битимларни ҳисобга олган ҳолда унинг тарифларини қайта кўриб чиқиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023 йил

декабрь

ИЛМА, Ахборот ресурс маркази, Рақобат қўмитаси

2. Ягона дастурий техник комплекснинг дастурий таъминоти ва серверлари лицензияси бўйича Корея биржаси билан музокаралар олиб бориш ва таклифлар киритиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023 йил

декабрь

Ахборот ресурс маркази, ИЛМА

3. Мазкур дастурий таъминотдан фойдаланиш бўйича тегишли ўқув-тренинг курсларини ташкил этиш юзасидан ЯДТК яратувчилари билан музокара олиб бориш.


График асосида

2023 йил

сентябрь

4. "Total Market Surveillance" дастурий таъминотидан фойдаланиш бўйича тегишли ўқув-тренинг курсларини ташкил этиш.


График асосида

2023 йил

декабрь

10.

Акциядорларга жамият тўғрисидаги муҳим ахборотларни етказиш тартибини такомиллаштириш.

1. Жамият томонидан ҳисобланган дивиденд ва бошқа муҳим ахборотларни SMS хабар ва (ёки) электрон почта манзили орқали етказиш тартибини жорий этиш бўйича таклиф киритиш.


Таклиф

2024 йил

март

ИЛМА, Рақамлаштириш вазирлиги, ҚҚМД

2. Мазкур таклифни амалга ошириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

декабрь

11.

"Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш.


"Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш билан боғлиқ ҳужжатларни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2023 йил

декабрь

ИЛМА, Марказий банк

        

II. ЭМИТЕНТЛАР СОНИНИ КЎПАЙТИРИШ,

ЯНГИ МОЛИЯВИЙ МАҲСУЛОТЛАР ВА КОРПОРАТИВ

БОШҚАРУВНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ

ТАКЛИФНИ ОШИРИШ

         

12.

Тадбиркорлик субъектларининг кичик ва ўрта тоифалари учун талабларни соддалаштириш.


Тадбиркорлик субъектларининг кичик ва ўрта тоифалари учун савдо майдончаларини яратиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишиш.


Кузатув кенгаши қарори

2024 йил

декабрь

"Тошкент" РФБ, Ахборот-ресурс маркази, ИЛМА

13.

Фонд биржасида молиявий инструментлар турини кўпайтириш.


Илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, синов тариқасида "Gold ETF" фондини "Траст фонди" шаклида ташкил этиш ва унинг улушларини муваффақиятли жойлаштириш бўйича меъёрларни назарда тутган ҳолда таклиф киритиш.


Таклиф

2024 йил

июль

ИЛМА, Марказий банк, Адлия вазирлиги

14.

Корпоратив ахборот ягона порталини такомиллаштириш.


Маҳаллий ва халқаро консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда Корпоратив ахборот ягона порталини такомиллаштириш бўйича техник топшириқ тайёрлаш. Бунда, Порталда таҳлилий ахборотларни автоматик тарзда шакллантириш, манфаатдор шахсларга ахборотларни тақдим этиш имкониятини назарда тутиш.


Чора-тадбирлар режаси

2023 йил

ноябрь

ИЛМА,

Ахборот-ресурс маркази

15.

Фуқароларга жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадалларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.


Фуқароларга жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадалларини маҳаллий фонд бозоридаги қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтириш ва даромадларни олиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

декабрь

ИЛМА, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

16.

Ўз ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини (ESOP) жорий этиш.


1. Ўз ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини (ESOP) жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2024 йил

апрель


ИЛМА


2. Акциялари бирламчи оммавий таклиф қилиш орқали сотилиши белгиланган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари томонидан ўз ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини (ESOP) жорий қилиш.


Бошқарув органлари қарорлари

2024 йил

август


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давактив агентлиги, ИЛМА

17.

Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва пул маблағларининг ҳисобини юритиш.


1. Шахсий инвестиция ҳисобварағи, уни очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

декабрь


ИЛМА, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Шахсий инвестиция ҳисобварағи тўғрисида аҳоли орасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


Чора-тадбирлар режаси

2024 йил

февраль


"Тошкент" РФБ, ИЛМА, ЎзМТРК

18.

Қимматли қоғозлар ҳажмини ошириш.


1. Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари томонидан уюшган савдолардаги қимматли қоғозларга (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) киритиладиган инвестиция ҳажмини улар томонидан давлат қимматли қоғозларига қилинган жами инвестициялар ҳамда депозит ва/ёки депозит сертификатларига қўйилган маблағларга нисбатан 3 (уч) фоизга етказиш.


Чора-тадбирлар режаси


2024 йил

июнь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давактив агентлиги, ИЛМА


2. Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар бир молия йилида жалб қиладиган жами маблағларининг бир қисмини (кредитнинг камида 5 фоизини) маҳаллий капитал бозорида биржа ва корпоратив облигацияларни қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида жойлаштириш орқали жалб этиш.


2024-2025

йиллар учун

график асосида


2025 йил

март


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давактив агентлиги, ИЛМА

       

III. КАПИТАЛ БОЗОРИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

19.

"Капитал бозори тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Илғор хорижий тажриба асосида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирлаштиришни назарда тутувчи тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2024 йил

июль

ИЛМА, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Давактив агентлиги, ИССВ, Адлия вазирлиги


20.

Хўжалик жамиятлари бошқарув органлари йиғилишлари ва мажлисларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.

Хўжалик жамиятлари бошқарув органлари (таъсисчилар, акциядорлар, иштирокчилар, кузатув кенгаши) умумий йиғилишида ёки мажлисида масофадан туриб иштирок этиш ва овоз беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда, қуйидаги масалаларни назарда тутиш:

фонд биржаси котировка варағига киритилган акциядорлик жамиятлари акциядорлар йиғилишларини юзма-юз форматда ўтказиш билан бир қаторда, акциядорлар учун ушбу йиғилишларда авторизация ва идентификациядан ўтишни таъминловчи электрон каналлар орқали масофадан туриб иштирок этиш имкониятини яратиш;

қимматли қоғозларни номинал сақловчи, шу жумладан чет эллик номинал сақловчи учун акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибида турган масалалар бўйича акцияларнинг бенефициар мулкдорлари кўрсатмасига мувофиқ овоз бериш, шу жумладан ҳар бир бенефициар мулкдор номидан алоҳида овоз бериш (яъни қимматли қоғозларни номинал сақловчи ўз мижози бўлган бенефициар мулкдорларнинг бир қисми номидан "Ҳа" деб, бошқа бир қисми номидан "Йўқ" деб овоз бериши мумкин) имкониятини берувчи ҳуқуқий база ва технологик тизимни яратиш;

мазкур тизимда корпоратив қарорлар натижасида глобал депозитарий ҳаракатлар жараёнида тарқатиладиган қўшимча қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ эълонларнинг жамиятдан акциядорларга бориши ва бундай эълонларга жавоблар, мурожаатлар, акциядорлар ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича баёнотларнинг акциядорлардан жамиятга боришини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот алмашинувини кўзда тутиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

июль

ИЛМА, Давактив агентлиги, ҚҚМД, Рақамлаштириш вазирлиги

21.

Қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш тартибини такомиллаштириш.


Дивидендлар ва фоиз кўринишидаги даромадларни "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали қимматли қоғозлар эгалари, инвестиция воситачилари ёки чет эллик номинал сақловчиларнинг ҳисобварақларига тўлаш тартибини тасдиқлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

декабрь

ИЛМА, Марказий банк, ҚҚМД

22.

Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг малака имтиҳонларини ўтказиш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


1. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг малака имтиҳонларини ўтказиш ва малакасини ошириш соҳасида хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва илғор тажрибасини ўрганиш.


Таҳлилий маълумот


2024 йил

январь


ИЛМА

2. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг маҳаллий ва хорижий уюшмаларига (бирлашмаларига) қуйидаги функцияларни бериш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиққан ҳолда капитал бозорида малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш, уни бериш ва қайта расмийлаштириш тартибини қайта кўриб чиқиш:

капитал бозорида малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш, уни бериш ва қайта расмийлаштириш;

капитал бозори мутахассисларининг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

апрель


23.

Оффшор ҳудудларда рўйхатга олган инвесторлар учун акциялар олиш бўйича белгиланган чекловларни қайта кўриб чиқиш.


Илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида оффшор ҳудудлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.


Таҳлилий

маълумот

2023 йил

декабрь

ИЛМА, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, "Тошкент" РФБ


24.

Қимматли қоғозлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш.


Қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказишда "қутида рўйхатга олиш" (shelf-registration) амалиётини жорий этиш юзасидан таклиф киритиш.


Таҳлилий

маълумот

2024 йил

сентябрь

ИЛМА, Адлия вазирлиги


25.

Акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва ахборотларни ошкор этиш тартибини такомиллаштириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни акциядорлик жамиятлари ихтиёрида қолдириш тартибини бекор қилиш;

эмитентлар томонидан ошкор этилиши лозим бўлган ҳисоботлар, муҳим факт ва ахборотларни Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилиш ва мазкур ахборотларни "Тошкент" РФБ веб-сайтига автоматик тарзда юклаш.


Қонун лойиҳаси


2023 йил

декабрь

ИЛМА, Адлия вазирлиги


       

IV. КАПИТАЛ БОЗОРИДА СОЛИҚ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

          

26.

Капитал бозорида солиқ тартиботларини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

фуқароларга жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадалларини маҳаллий фонд бозоридаги қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтириш ҳуқуқини тақдим этиш. Бунда, қимматли қоғозларнинг олди-сотдиси ва дивиденд (фоиз) шаклидаги қўшимча даромадлар фуқаролар томонидан пенсия ёшига етгунга қадар ҳам мустақил тасарруф этилиши мумкин;

акциялар оммавий жойлаштирилишида (IPO) корхоналар ходимлари корхона томонидан жорий қилинган ўз ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси (ESOP) доирасида уларга ушбу акцияларни сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқни тақдим этиш. Бунда, уларнинг розилиги асосида бир календарь йил давомида акцияларни олишга йўналтирадиган ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларидан ошмайдиган маблағларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш;

солиқ тўловчининг солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг юз бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш. Бунда, солиқ тўловчи қимматли қоғозларни сотиб олиш ва маблағларини ўн икки ой ичида қайтариб олмаслик мажбуриятини олади. Солиқ тўловчи томонидан мазкур мажбуриятлар бажарилмаган ҳолда солиқ имтиёзининг амал қилиши солиқ имтиёзини қўллашнинг бутун даври учун солиқни тўлаш мажбурияти тикланган ҳолда бекор қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги "Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-90-сон қарори 1-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддатини 2028 йил 31 декабрга қадар узайтириш;

жами даромаддан РЕПО операциялари бўйича даромадни чиқариб ташлаш.


Қонун лойиҳаси

2023 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ИЛМА, Давактив агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

          

V. ИНВЕСТОРЛАР БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА

АҲОЛИНИНГ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ

        

27.

Норезидентлар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини очиш тартибини соддалаштириш.


Уюшган савдоларда акциялар билан бир қаторда корпоратив облигацияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторларга миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини очиш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

октябрь

Марказий банк, ИЛМА, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

28.

Биржа аъзоларини савдоларда қатнашиш имкониятини кенгайтириш.


"Тошкент" РФБ аъзоларини соддалаштирилган тартибда "ЎзРВБ" АЖ аъзолигига қабул қилиш бўйича ягона тартибни тасдиқлаш.

Бунда, икки биржа аъзоларини ўзаро тан олиш тамойиллари назарда тутилади.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

октябрь

ЎзРВБ, "Тошкент" РФБ, ИЛМА, Марказий банк

29.

Депо ҳисобварағини масофадан туриб очиш имкониятини яратиш.


Депо ҳисобварағини масофадан туриб очиш ва инвесторлар билан шартнома тузиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, инвесторларни идентификация қилиш "Электрон ҳукумат" тизими орқали давлат ахборот тизимларининг бепул олинадиган маълумотларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

октябрь

ИЛМА, Рақамлаштириш вазирлиги

30.

Аҳолининг капитал бозори соҳасига оид масалалар бўйича молиявий саводхонлигини ошириш дастурларини изчил амалга ошириш.

1. Капитал бозори асосларини ўрганиш бўйича мақолалар ва бошқа контентларни яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг finlit.uz молиявий саводхонлик сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш.


2. Аҳолининг капитал бозорида молиявий саводхонлигини ошириш масалалари ва унинг муаммоларини ёритиб бориш мақсадида веб-сайт ва телеграм канал орқали ахборот ва таълим ресурсларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023 йил

ноябрь

ИЛМА, Марказий банк


31.

Капитал бозори, шу жумладан фонд биржасидаги ҳолатни ёритиш ҳамда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш.


1. Капитал бозори бўйича телекўрсатувларни ташкил этиш.


График


2023 йил

декабрь


"Тошкент" РФБ, ЎзРВБ, ҚҚМД, ИЛМА, ЎзА, ЎзМТРК


2. Аҳолининг капитал бозори соҳасига оид масалалар бўйича молиявий саводхонлигини ошириш.


Чора-тадбирлар режаси

2023 йил

декабрь

"Тошкент" РФБ, ЎзРВБ, ҚҚМД, капитал бозори нодавлат нотижорат ташкилотлари

(келишувга кўра)


        

VI. КАПИТАЛ БОЗОРИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ, УЛАРНИ ЎҚИТИШ

ВА ҚАЙТА ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

        

32.

Кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича институционал базани ривожлантириш.


1. Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг барча даражаларини (магистратура, PhD) қамраб олувчи "Капитал бозори" мутахассислиги бўйича кадрларни узлуксиз тайёрлаш ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва олий таълим муассасалари иштирокида капитал бозоридаги камчилик ва муаммоларни тадқиқ қилишга доир мавзуларни олий таълим муассасаларида магистрлик диссертациялари ва илмий ишлар рўйхатига киритиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023 йил

давомида

ОТФИВ, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, ИЛМА, ОТМлар


2. Халқаро молия корпорациясининг Милкен институти капитал бозорлари дастури (Ifc-Milken Institute Capital Markets Program) орқали мутахассисларни мунтазам равишда ўқитиб бориш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024-2025

йиллар

давомида

ИЛМА, ОТФИВ, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, ОТМлар


3. Тажриба алмашиш ҳамда молиявий саводхонлик ва капитал бозорига оид масалаларни муҳокама қилиш учун маҳаллий ва халқаро конференцияларни ташкил этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йилдан

бошлаб,

доимий

4. Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда капитал бозори ривожланган хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини ошириш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

Доимий

равишда

ИЛМА, Марказий банк


5. Юқори малакали, шу жумладан хорижий давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органларида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни жалб этиш чораларини кўриш.

             

Ташкилий чора-

тадбирлар

Доимий

равишда

      

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 2 сентябрдаги

ПҚ-291-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5073-сон қарорида:


а) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан ", шунингдек, лотереяларни ташкил этиш фаолиятини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 3 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. 2023 йил 15 сентябрдан бошлаб қуйидаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига йўналтирилсин";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги "Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-90-сон қарорида:


а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "2024 йил 31 декабрга" сўзлари "2028 йил 31 декабрга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 2025 йил 1 февралга қадар эксперимент натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, уни қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган барча иштирокчиларга татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф киритсин.".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги "Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-415-сон қарорида:


а) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


7 ва 11-позициялар чиқариб ташлансин;

10 ва 12-позицияларнинг "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2025 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь






















































































Время: 0.0731
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск