ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2023 й. 448-сон "Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматида самарали бошқарув тизими жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2023 й.

N 448




АҲОЛИНИНГ РУҲИЙ

САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ХИЗМАТИДА САМАРАЛИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ

ЖОРИЙ   ЭТИЛИШИ   МУНОСАБАТИ   БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 19 июндаги ПҚ-196-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматида самарали бошқарув тизимини жорий этиш, илм-фанни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва психиатрия муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПҚ-196-сон қарори асосида Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Марказ) қайта ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Марказнинг базавий молиялаштиришга ўтказиладиган ва илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, 2024 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар маҳкамасининг

2023 йил 5 сентябрдаги

448-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 644-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларининг рўйхатида:


а) 3-позициядаги "наркология" сўзи "руҳий саломатлик" сўзлари билан ва "РИНИАТМ" сўзи "РИРСИАТМ" сўзи билан алмаштирилсин;

13, 20, 28, 32, 41, 49, 58, 68, 77, 83, 92 ва 104-позициялардаги "РИНИАТМ" сўзи "РИРСИАТМ" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 695-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида бириктирилган республика тиббиёт муассасалари рўйхатининг 19-позициясидаги "наркология" сўзи "руҳий саломатлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида" 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорида:


а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 22-позиция билан тўлдирилсин:


"

22.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

    

";

      

б) 2-иловада:


"Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича" бўлимида:

қуйидаги мазмундаги 21-1-позиция билан тўлдирилсин:

       

"

21-1.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)


Директор


1


Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари


1

Илмий котиб


1

Бўлим мудирлари


2

Лаборантлар


2

Жами


7

";

        

"Жами" позициясининг "Штат бирлиги сони" устунидаги "258" рақами "265" рақами билан алмаштирилсин;

2-иловадаги "Жами ташкилотлар бўйича" позициясининг "Штат бирлиги сони" устунидаги "321" рақами "328" рақами билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги 842-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошисидаги "наркология" сўзи "руҳий саломатлик" сўзлари билан алмаштирилсин.

      

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 сентябрь



































































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск