ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2023 й. 449-сон "Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2023 й.

N 449




НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ

МАҚОМИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, чорвачилик соҳасида наслчилик иши билан шуғулланувчи субъектларга наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"да наслчилик хўжаликлари мақомини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш ҳамда ушбу хизматни кўрсатиш учун мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали қабул қилишни йўлга қўйиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун мурожаат қилиш ва мурожаатга кўра давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

наслчилик хўжалиги мақомини бериш ва наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш тартиби;

наслчилик хўжалиги мақомини олган субъектга қўйиладиган талаблар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда ЯИДХП орқали наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин;

уч ой муддатда наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи тузилмалар ЯИДХПга интеграция қилинишини таъминласин;

наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ва йиғимларни тўлов тизимлари ҳамда ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўлаш имкониятини яратсин;

наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар маҳкамасининг

2023 йил 5 сентябрдаги

449-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари рўйхати

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 19 февралдаги 100-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 64-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-илованинг 30-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 791-банди.

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 сентябрь






































































Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск