ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 й. 71-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2022 й.

N 71



"ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА

МЎЛЖАЛЛАНМАГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер участкаларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш, шунингдек, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш йўли билан амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида" 2019 йил 2 декабрдаги 963-сон қарорига мувофиқ Сирдарё вилоятида "Yerхususiylashtirish" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Yerхususiylashtirish" ААТ) орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги икки ҳафта муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги) раҳбар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этган ҳолда "Yerxususiylashtirish" AATни, уни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича тасдиқланган техник ҳужжатлар ва экспертиза хулосалари билан биргаликда Давактив агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида топширилишини таъминласин.

Давактив агентлиги "Yerxususiylashtirish" AATни заруратга кўра такомиллаштириб борсин, бунда "Yerxususiylashtirish" AATни қайта ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, техник қўллаб-қувватлаш, жараёнларга малакали мутахассисларни жалб қилиш ва у билан боғлиқ бошқа барча харажатлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш "Yerхususiylashtirish" ААТ орқали амалга оширилади;

б) Давактив агентлиги "Yerхususiylashtirish" ААТнинг техник қўллаб-қувватлаш бўйича оператори ҳисобланади;

в) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади, бунда:

бўш турган ер участкасига доир маълумотларни шакллантириш ва келишиш "Yerelektron" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Yerelektron" ААТ) орқали амалга оширилади;

бўш турган ер участкасининг захирага олинганлиги ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи кадастр органлари томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ушбу ер участкасини "Yerelektron" ААТга киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;

г) "Yerхususiylashtirish" ААТни техник қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ягона биллинг ҳисоб-китоб тизими хизматлари учун тўловлар ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент 1-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

"Yerхususiylashtirish" ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

"Yerelektron" ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига бир ой муддатда хусусийлаштирилган ер участкалари гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкинлигини инобатга олиб ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва кредит сиёсатларига ўзгартириш киритиш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариал палата билан биргаликда бир ой муддатда барча нотариусларга хусусийлаштирилган ер участкалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг хусусиятларини тушунтириш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давактив агентлиги икки ой муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи ставкалари маълумотлар базасининг кадастр рақами бўйича "Yerхususiylashtirish" ААТ билан интеграция қилинишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги:

Давактив агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими"нинг "Yerхususiylashtirish" ААТ билан интеграция қилинишини;

бир ой муддатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан очиқ маълумотлар портали орқали таклифлар киритишда ер участкасига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи турини танлаш имкониятини беришни назарда тутган ҳолда "Yerelektron" AАТнинг такомиллаштирилишини;

икки ой муддатда Кадастр агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат шаҳарсозлик кадастри ва давлат ер кадастри маълумотлар базаларининг интеграция қилинишини таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан келиб чиққан ҳолда аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш, мавжуд бош режаларга белгиланган тартибда тузатишлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарорига 9-иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари - ушбу ташкилотлар фойдаланишидаги ер участкаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари - захира ерлар, ободонлаштириш ерлари ва кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг 2022 йил охирига қадар Миллий географик ахборот тизимида тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши ва улардан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

вазирликлар ва идоралар фойдаланишидаги ер участкалари ҳамда деҳқон хўжаликларида 2022 йилда ер тузиш, геодезия ва хатлов ишлари, кадастр паспортларини тайёрлаш ва ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 6-иловага мувофиқ талаб этиладиган бюджет маблағлари республика бюджетининг 2022 йил 1 ва 2-чораклари даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар учун 6-иловага мувофиқ бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштирилиши лозим бўлган маблағларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тадбирлар ҳамда аҳоли пунктларининг бош режалари, ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тадбирлари учун тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давактив агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича аризаларни Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имкониятини яратсин ва ишга туширсин;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мазкур қарорга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:

бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида;

заруратга кўра мазкур қарор нормаларини такомиллаштириб бориш тўғрисида таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 февралдаги

71-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Yerхususiylashtirish" автоматлаштирилган

ахборот тизимига уланадиган вазирликлар,

идоралар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

      

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) прокуратуралари.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан "Yerхususiylashtirish" автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиши белгиланган бошқа ташкилотлар.


Изоҳ. Давлат органлари тизимга электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 февралдаги

71-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Yerelektron" автоматлаштирилган

ахборот тизимига уланадиган вазирликлар,

идоралар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

      

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) прокуратуралари.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


9. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари.

13. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармалари.

14. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан "Yerelektron" автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиши белгиланган бошқа ташкилотлар.


Эслатма. Давлат органлари тизимга электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 февралдаги

71-сон қарорига

6-ИЛОВА


Вазирлик ва идоралар фойдаланишидаги ер участкалари

ҳамда деҳқон хўжаликларида ер тузиш, геодезия ва хотлов

ишлари, кадастр паспортларини тайёрлаш ва ерга бўлган

ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2022 йилда

ажратиладиган маблағлар

ҲИСОБ-КИТОБИ

      

млн сўм

Т/р

Бюджет маблағларини

тақсимловчи (олувчи)

ердан фойдаланувчилар


Ишлар

Бажариладиган

ер турлари


2022 йил

учун Давлат

бюджети

маблағлари

ҳисобидан


Бюджетдан

ташқари

жамғармалар

ҳисобидан


1.

Сув хўжалиги вазирлиги


Сув фонди ерлари


10 547,0



2.

Мудофаа вазирлиги

Мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар


1 048,8


3.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Ўрмон фонди ерлари


9 351,9

3 349,3

4.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Давлат қўриқхоналари, давлат биосфера резерватлари ва бошқа муассасалар ерлари



129,3

5.

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи бюджет ташкилотлари


Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар


1 818,1


6.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси


Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ерлари


23 691,1


7.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги


Моддий маданий мерос объектлари ерлари


4 738,2

3 938,6

8.

Туман (шаҳар) ҳокимликларининг ободонлаштириш бўлинмалари


Ички йўллар, ободонлаштириш ерлари


28 259,5


9.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари


Захира тоифасидаги ерлар


2 088,9


10.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


Деҳқон хўжаликлари ерлари


10 394,9


Жами



91 938,5

7 417,1

     

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 февралдаги

71-сон қарорига

7-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки

объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги

низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар

     

1. 1-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ер участкаси ва давлат кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери шакли 4-1-иловага мувофиқ";


б) олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 4-1-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

4-1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ


ЕР УЧАСТКАСИ ВА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ

(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

       

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

     

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ

N ________

     

Мулкдорнинг номи



(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

       

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)




      

паспорт серияси ____ рақами __________ ким томонидан ва қачон берилган

       

(жисмоний шахслар учун)

     

СТИР

,

ЖШШИР





(жисмоний шахслар учун)

       


манзилидаги

      


қийматидаги

(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)


      

Умумий _____________ кв м ер майдони ва __________ кв м давлат кўчмас мулк объекти мулк ҳуқуқи билан берилди.

       

Ушбу ордер


томонидан


(ордерни берган давлат органининг номи)


      


га асосан берилди.

(ордерни беришнинг асоси)


        

Ордер рўйхатдан ўтказилган сана


         

Агентлик директори

(Ҳудудий бошқарма бошлиғи)

QR-коди

Ф.И.О.".

       

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 февралдаги

71-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

      

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида" 2019 йил 2 декабрдаги 963-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 50-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига 20-илованинг 7-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 февраль




















































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск