Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / 2023 йил учун қонунчиликда янги / Сентябрь, 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2023 й. ПҚ-300-сон "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2023 й.

N ПҚ-300



"ЎЗБЕКИСТОН - 2030" СТРАТЕГИЯСИНИ

2023 ЙИЛДА СИФАТЛИ ВА ЎЗ ВАҚТИДА

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегияси тўғрисида"ги ПФ-158-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида қуйидаги устувор йўналишлар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

"хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.


2. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши доирасида:

а) 2024 йил 1 январдан бошлаб:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилсин;

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминлансин, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилсин;

банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилсин;

б) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги 10-синф ўқувчилари учун тегишли ҳудудларда талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилсин.

Бунда, дастлабки босқичда ушбу тартиб зарур кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базасига эга бўлган ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланган умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилсин;

в) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун "таянч мактаб" этиб белгилансин.

Бунда, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари "таянч мактаблар" томонидан янги таълим дастурлари, дарс ўтишнинг илғор методикалари ва ўқувчи билимини баҳолашнинг замонавий усулларига ўргатилади.


3. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

онкогематологик касалликларга чалинган болалар учун Болалар миллий тиббиёт марказида гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиёти жорий этилади;

вирусли гепатитнинг "С" тури билан касалланган беморларни ҳамда гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси муолажасига муҳтож онкологик касалликларга чалинган болаларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб оғир ҳаётий вазиятга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида "ижтимоий хизмат иши"ни юритиш тартиби амалиётга жорий этилади. Бунда, ушбу оилаларда шароитни яхшилаш, уларга даволаш, дори воситалари билан таъминлаш, фарзандларини мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларига жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назарда тутилади;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб:

Тошкент шаҳрининг тиббиёт муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва дори воситалари рўйхатини амалиётга киритишни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади;

ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари билан таъминлаш ишлари "ваучер" тизими асосида босқичма-босқич ташкил этилади. Бунда, ногиронлиги бўлган шахсларга товар ва хизматларни ўзлари танлаган етказиб берувчидан харид қилиш имконияти яратилади ва уларнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


5. Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга ўз салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариши учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қайта касбга тайёрлаш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилсин.


6. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича:

2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар 1а-иловага мувофиқ;

2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати 1б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши доирасида:

а) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилсин;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш тартиби жорий этилсин;

"Изланиш ва ривожланиш" (R&D) марказлари учун улар ташкил этилган кундан бошлаб 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумма миқдорининг 1 фоизини тўлаш, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш тартиби жорий этилсин;

давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш тартиби жорий этилсин.


8. 2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими қуйидагилар ҳисобидан кенгайтирилсин:

хорижий туристларга - Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва "Tax free" тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун;

тур-операторларга - хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:

Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари сифатида энергетика, коммунал хўжалик, транспорт, экология, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа устувор соҳаларда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқишни белгилаш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан келиб чиқувчи давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини мониторинг қилиш, бошқариш ва тартибга солиш тизимини амалиётга татбиқ этиш;

Давлат бюджети лойиҳасини шакллантириш ва ижроси бўйича ҳисоботларда бюджет харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров):

а) икки ҳафта муддатда:

халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш механизмларини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳаси;

б) 2024 йил 1 февралга қадар Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси киритилишини таъминласин.

10. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича:

2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар 2а-иловага мувофиқ;

2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати 2б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши доирасида:

а) 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб:

ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилсин;

экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат даавомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклансин;

б) сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб:

республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, шу жумладан уни ҳар йили янгилаш ва сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг, кейинчалик эса, босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилиши таъминлансин;

в) атмосферага зарарли ташланмалар ҳажмини камайтириш мақсадида халқаро "карбон маркет" тизими доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан барпо этиладиган яшил майдонларни ташкил қилиш харажатларини қисман жалб қилинган грант маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш амалиёти йўлга қўйилсин.

Бунда, барпо этилган яшил майдонлар (яйловларни озуқабоп экинлар билан, қишлоқ хўжалиги ерларини дарахтлар билан қоплаш) бўйича компенсациялар иссиқхона газларини зарарсизлантириш даражасига мутаносиб равишда ажратилади.


12. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича:

2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар 3а-иловага мувофиқ;

2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати 3б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


13. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида:

а) давлат хизматларини кўрсатишда аҳолига янада қулайликлар яратиш ва ортиқча сансалорликларга барҳам бериш мақсадида:

2024 йил 1 январдан бошлаб аҳолига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатишда, шу жумладан автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимларни "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимидан олиш амалиёти йўлга қўйилсин ва ариза берувчилардан мазкур ҳужжатларни талаб қилиш тақиқлансин;

2024 йил 1 мартдан бошлаб нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилсин;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда "Маҳалла бюджети" тизими жорий этилсин.

Бунда, туман ва шаҳар бюджетларига тушадиган солиқ тушумларининг бир қисми маҳаллаларнинг ижтимоий-иктисодий муаммоларини ҳал қилиш жамғармаларига йўналтирилиши белгилансин;

в) ташаббусли бюджет амалиётини ва маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 10 триллион сўм, шундан "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари учун камида 4 триллион сўм йўналтирилсин;

г) 2024 йил якунига қадар қонунда белгиланган асосларда тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатларига санкция бериш масаласини алоҳида судьялар - тергов судьялари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилсин;

д) тадбиркорлик соҳасида жавобгарликни янада либераллаштириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб:

биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;

тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан бошлаб тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиши (хабар қилиш) тартиби жорий этилсин;

е) 2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгилансин.


14. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича:

2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар 4а-иловага мувофиқ;

2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати 4б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


15. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг "хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига асосланган сиёсатини изчил давом эттириш йўналиши доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг учрашуви юқори савияда ўтказилишини таъминласин.


16. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг "хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши бўйича:

2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар 5а-иловага мувофиқ;

2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати 5б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


17. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мунтазам равишда:

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш натижаларининг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда кенг шарҳлаб борилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка тушунтирилишини;

"Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида амалга оширилаётган барча тадбирларнинг ижроси ва натижалари тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумот аҳолига тезлик билан етказилишини таъминласин.


18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси зиммасига юклансин.

         

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

     

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-300-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш

учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши

бўйича 2023 йилга мўлжалланган

АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

       

Т/р

       

Вазифа

     

Амалий чора-тадбир

     

Ижро

муддати

      

Молиялаштириш

манбалари

       

Масъул ижрочилар

         

       

I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА

ЧИҚАРИШ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

        

     

1.1. Таълим тизими ислоҳотлари

(Масъул - А.Арипов)

      

         

1-мақсад: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб

чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш

         

1.

Мактабгача таълим билан қамров даражасини 74 фоизга етказиш.


Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари сонини 26 мингтага етказиш.


2023 йил

якунига қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов


2.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш.


1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш учун мавжуд имкониятларни таҳлил қилиш.


2023 йил

ноябрь


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов


2. Мактабгача таълим тизимида ноқонуний молиявий хатти-ҳаракатлар, коррупция ва бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаш ҳолатларининг вужудга келишига сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш.


2023 йил

ноябрь


3. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида биометрик идентификация қилиш технологиясини қўллаган ҳолда ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давоматини юритишни йўлга қўйиш орқали бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


         

2-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимида

"Таълим учун қулай муҳит" дастурини амалга ошириш

          

3.

Ислом тараққиёт банки, Араб мувофиқлаштириш гуруҳи ва Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилотининг "Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш" қўшма молиялаштириш лойиҳасини амалга ошириш.


1. Лойиҳани бошқариш гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш, янги қуриладиган объектларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларга Давлат бюджетидан маблағларни ажратиш.


2023 йил

октябрь


Ҳисоб-китобларга

асосан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Қудратов


2. Лойиҳа бўйича амалга оширилган харажатларни Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан ретроактив молиялаштириш асосида қоплаш бўйича таклиф киритиш.


2023 йил

ноябрь


3. Лойиҳа доирасида умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш учун зарур ер участкаларини ажратиш.


2023 йил

ноябрь

4.

Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг қурилиш ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.


Янги қуриладиган ёки реконструкция қилинадиган мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида олиб борилаётган ишларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган болаларга "тўсиқсиз муҳит" яратиш устидан доимий назорат қилиш ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш.

Умумтаълим мактаблари қурилиши ва сақланиши тўғрисида алоҳида шаҳарсозлик, санитария қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда янги қуриладиган мактабларнинг намунавий лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини халқаро ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқиш амалиётини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар киритиш.


2023 йил

декабрь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова


         

3-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимини

янги босқичга олиб чиқиш

       

5.

Умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида амалдаги таянч ўқув режаси доирасида 1-синфда "Информатика ва ахборот технологиялари" фанининг ҳафтасига бир соатдан ўқитилишини йўлга қўйиш.


2. "Информатика ва ахборот технологиялари" фани бўйича бошланғич синф ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш.


2023 йил

декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази В.Ҳамидов


6.

Умумий ўрта таълим муассасаларида юқори синф ўқувчиларининг қобилияти ва танлови асосида таълим жараёнларини ташкил этиш.


1. Таянч ўқув режаси ҳамда амалда мавжуд синфлар доирасида кимё - биология, физика - математика, она тили - чет тили, математика - чет тили йўналишларида ўқув режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2. 2023/2024 ўқув йилида республика бўйича 120 дан ортиқ умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида танлов фанларини жорий қилиш.


2023 йил

сентябрдан

бошлаб

босқичма-

босқич

2023 йил учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази В.Ҳамидов


         

4-мақсад: Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими

ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

          

7.

Педагогларга малакасини ошириш имкониятларини кенгайтириш.


"Эл-юрт умиди" жамғармаси кўмагида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш режасини ишлаб чиқиш.

Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, "Эл-юрт умиди" жамғармаси А.Бекмуродов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов


        

5-мақсад: Умумий ўрта таълимни ривожлантириш

учун хусусий секторни кенг жалб қилиш

            

8.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш.


Ҳар йили нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун камида республика бўйича 50 гектар ер участкаларини аукционга чиқариш.


2023 йил

октябрдан

бошлаб


-

Давлат активларини бошқариш агентлиги А.Ортиқов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


        

6-мақсад: Профессионал таълим тизимини ривожлантириш

орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш

       

9.

Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашда давлат грантини ахборот технологиялари, қурилиш, транспорт ва логистика йўналишларида 100 фоизга етказиш.


1. Коллеж ва техникумларга 2024/2025 ўқув йили учун тасарруфида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифи асосида қабул параметрларини шакллантириш бўйича чораларни кўриш.


2023 йил

декабрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов


10.

Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий узлуксиз шаклини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада ягона методик таъминотни амалга ошириш.


1. Давлат олий таълим ташкилотлари ҳузуридаги профессионал таълим муассасалари ходимларининг малакасини оширишга ихтисослашган факультетлар фаолиятини босқичма-босқич тугатиш.


2. Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илғор профессионал тайёргарлик марказларини ташкил этиш.


2023 йил

октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов


11.

Малака оширишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш учун рақамли портфолио тизимини жорий этиш, ҳар бир ходимнинг индивидуал касбий ривожланиш траекториясини тузиш.


1. Профессионал таълим муассасалари ходимлари фаолиятини ўрганиш ва малака оширишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш учун махсус электрон ахборот тизимида рақамли портфолио модулини ишлаб чиқиш.


2. Рақамли портфолио модули орқали профессионал таълим муассасалари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмини йўлга қўйиш.


2023 йил

декабрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов


         

7-мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий

маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш

         

12.

5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш.


Йиллар кесимида хорижий ва маҳаллий грант маблағлари доирасида профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш ва ёш олимларни илмий даража олиш учун хорижий илмий ташкилотларга юбориш режасини тасдиқлаш.


2023 йил

ноябрь

Ҳисоб-китобларга асосан


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов, "Эл-юрт умиди" жамғармаси А.Бекмурадов


       

8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини

такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш

             

13.

Олий таълим ташкилотларининг молиявий мустақиллигини такомиллаштириш ва ректорларни сайлаш тизимини жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


Олий таълим ташкилотлари ректорларини ташкилот кенгаши (жамоаси) томонидан сайлаш тизимини жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов, олий таълим ташкилотлари (келишув асосида)



9-мақсад: Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан

келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш

          

14.

Дунёда тан олинган илмий мактаблар билан ҳамкорликда математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун комплекс илмий дастурларни ишлаб чиқиш.

1. Фундаментал тадқиқотлар соҳасида комплекс илмий дастурларни шакллантириш учун нуфузли олимлар (академиклар, фан докторлари) таркибидан илмий кенгашлар (эксперт гуруҳлари) ташкил этиш талабларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь

-

Фанлар академияси Б.Юлдашев

2. Хорижий нуфузли илмий мактаблар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш.


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов

3. Математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун комплекс илмий дастурларни шакллантириш.


2023 йил

ноябрь


-

15.

Тил ва адабиёт, тарих, археология, маънавият, маданият ва санъат каби ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича алоҳида илмий-тадқиқот дастурларини амалга ошириш.


1. Ўзбекистонни жаҳонга танитиб, тарихимиз, миллий қадриятларимиз, маданий меросимизга оид тадқиқотларни фаол қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов


2. Тил ва адабиёт, тарих, археология, маънавият, маданият ва санъат каби ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича алоҳида илмий-тадқиқот дастурларини шакллантириш учун нуфузли олимлар (академиклар, фан докторлари) таркибидан илмий кенгашлар (эксперт гуруҳлари) ташкил этиш талабларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов, Фанлар академияси Б.Юлдашев


        

10-мақсад: Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида

амалий тадқиқотларни кучайтириш, "корхона - олийгоҳ - илмий

ташкилот" кластер тизимини жорий этиш

         

16.

Ташкилотлар, вазирлик ва идораларнинг илмий-таҳлилий ва услубий ишларга буюртмаларини олийгоҳлар, илмий ташкилотлар томонидан амалга ошириш бўйича ягона электрон портални ташкил этиш.


1. Илмий-таҳлилий ва услубий ишларга буюртмаларни амалга ошириш мақсадида cooperation.uz ягона электрон порталида махсус бўлинма ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


Ижрочиларнинг маблағлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Қудратов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


2. Синовлар натижасида портални қайта такомиллаштириб, амалиётга жорий қилиш.


2023 йил

декабрь

         

11- мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш,

уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш

         

17.

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мақсадли докторантура квоталари сонини босқичма-босқич ошириш.


1. Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралардан стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага ҳамда мақсадли докторантурага қабул квоталари талабномаларини ўрнатилган тартибда қабул қилиш.


2. Қабул квоталари талабномаларини умумлаштирган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўрнатилган тартибда тақдим этиш.


3. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари кесимида аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларини ошириш.


2023 йил

сентябрь

Давлат бюджети маблағлари доирасида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов, Фанлар академияси Б.Юлдашев


          

12- мақсад: Барча йўналишларда инновацион фаолиятни

кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион

ташаббусларни қўллаб-қувватлаш

          

18.

Глобал инновация индексида (ГИИ) қайд этилган паст индикаторлар бўйича Ўзбекистон позициясини яхшилаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. ГИИ-2023 ҳисоботи ва аввалги икки йиллик ҳисоботлардаги доимий паст баҳоланган, маълумоти мавжуд бўлмаган ва эскирган индикаторларни таҳлил қилиш.


2023 йил

октябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов

2. Масъул давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ГИИ-2023 ҳисоботи индикаторлари маълумотларини шакллантириш ва баҳосини кўтариш бўйича Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш республика комиссиясининг 2024-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

ноябрь


3. Тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ белгиланган ишларни муддатида амалга ошириш чораларини кўриш.


иш

режасига

асосан


      

1.2. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар

(Масъул - А.Арипов)

      

        

13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш

        

19.

Аҳоли ўртасида ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш.


1. Ойлар кесимида 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолини (2,1 млн) қандли диабет, юрак-қон томир касаллигининг хавф омилларини аниқлаш бўйича скрининг текшируви билан қамраб олиш дастурини тасдиқлаш.


2. Қандли диабет ва юрак-қон томир касалликларига мойиллиги бор фуқароларга (камида 5 млн) тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш чораларини кўриш.


3. Хавф гуруҳига мансуб аёлларни (1 млн) хавфли ўсма касаллигини эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувидан ўтказиш.

       

2023 йил

декабрдан

бошлаб

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов



14-мақсад: Аҳолига бирламчи тиббий

хизматларни янада яқинлаштириш

        

20.

Беморларнинг тиббий хизматлар сифатидан қониқишини баҳолаш бўйича электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Беморларнинг тиббий хизматлар сифатидан қониқишини баҳолаш бўйича электрон ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2. Соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларининг малакасини ошириш ва узлуксиз тиббий таълим жараёнларида жамоатчилик иштироки учун имкониятларни яратиш.


2023 йил

ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


       

15-мақсад: Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг

олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш

       

21.

Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғишлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш, ирсий касалликлар профилактикаси долзарблигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш.


1. ФҲДЁ органларида "Ёш келин-куёвлар мактаби" фаолиятини олиб бориш ва уларнинг махсус курслардан тўлиқ ўтишини таъминлаш.


2. Мактабларда, маҳалла ва оилаларда ўсмир йигитлар ва уларнинг оталари, шунингдек, вояга етмаган қизлар ва уларнинг оналари билан қариндошлар орасидаги ҳамда эрта никоҳ ва ҳомиладорликнинг салбий оқибатлари бўйича алоҳида давра суҳбатлари ўтказиш.


3. Мақбул оралиққа риоя қилмаган ҳолда туғишларнинг она ва бола организмига салбий оқибатлари, туғишлар орасидаги мақбул оралиққа риоя қилишнинг афзалликлари ва замонавий чоралари тўғрисида оилаларда ёш келинчак ва унинг оила аъзолари билан биргаликда индивидуал суҳбатлар ўтказиш.


4. Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғишлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш, ирсий касалликлар профилактикаси масалалари бўйича тарқатма материаллар (флайер, буклет), видеоматериал ва роликлар тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда намойиш қилиш.


2023 йил

декабрь

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси З.Махкамова, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


           

16-мақсад: Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш,

соғлом болаликни таъминлаш

          

22.

Аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш тадбирларини янада такомиллаштириш.


1. Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг "Аёллар маслаҳатхонаси" бўлимида ҳомиладорларни ҳисобга олишдан бошлаб, туғруқдан кейинги 42 кунга қадар бўлган даврни қамраб олувчи ягона электрон базани шакллантириш ва амалиётга тўлиқ жорий қилиш.


2. 15-49 ёшли аёлларни ҳар йили 1 марта профилактик кўриклардан ўтказиш, экстрагенитал касаллик аниқланганларни ҳомиладорликкача соғломлаштириш чораларини кўриш.


Доимий

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов


23.

Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга ҳамда болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатиш ишларини давом эттириш.


Қуйидагилар:

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни "A" витамини билан;

1,0 миллион нафар ҳомиладор ва 1,5 миллион нафар бола эмизувчи аёлларни йод препарати билан;

5,9 миллион нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш.


2023 йил

ноябрь

ойидан

бошлаб

ҳар

йили


Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджети маблағлари ва халқаро молия институтлари маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов


24.

Болаларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш орқали рационал ўсиши ва ривожланиши, ақлан баркамол бўлиб шаклланишини таъминлаш.


1. Республика бўйича 6-23 ойлик бўлган жами 1,2 миллион нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш.


2. Қуйидагиларни:

6,5 миллион нафар 2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан;

8,8 миллион нафар 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш.


2023 йил

ноябрь

ойидан

бошлаб

ҳар

йили


Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов


25.

Кохлеар имплантация операцияси ўтказган болаларда доимий асосда нутқ процессорларини алмаштириш дастурини йўлга қўйиш.


2023 йилда 132 нафар, 2024 йилда 125 нафар болаларда нутқ процессорларини алмаштириш.


2023 йил

ноябрь

ойидан

бошлаб

ҳар

йили


Ижрочилар маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов


26.

Бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида профилактик эмлаш тадбирларини давом эттириш.


Республика бўйича 12 миллион нафар болани 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш.


2023 йил

сентябрь-

декабрь

ойлари


Давлат бюджети маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов


         

17-мақсад: Онкологик касалликларни эрта аниқлаш

ва ўлим кўрсаткичини камайтириш

         

27.

Хавф гуруҳига мансуб аҳолини онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш.


45-65 ёшдаги 2 миллион нафар аёлни 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича оммавий скрининг текширувидан ўтказиш.


Ҳар йили

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов


         

18-мақсад: Юқумли бўлмаган касалликлар

профилактикаси самарадорлигини ошириш

         

28.

Болалар ва катта ёшдаги аҳоли орасида профилактик кўриклар ва скрининг текширувлар қамровини ошириш.


1. 3 миллион нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш.


2. 2-10 ёшли 1,3 миллион нафар болани гельминтозни, 3-18 ёшли 3 миллион нафар болани 2 йилда 1 марта гематоонкологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида оммавий ва селектив скрининг текширувларидан ўтказиш.


3. 4 миллион нафар 18-40 ёшли аҳолини ҳар йили 1 марта профилактик кўрикдан ўтказиш ва саломатлик ҳолатини баҳолаш.


4. 2,1 миллион нафар 40 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини эрта аниқлаш мақсадида скрининг текширувларини жорий қилиш.


Тармоқ режа асосида


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов


     

19-мақсад: Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш

          

29.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Фаол кексалик концепцияси ва Кекса одамларнинг саломатлиги ҳамда фаровонлигини баҳолаш индикаторларини амалиётга жорий этиш.


1. Кекса ёшдаги аҳолининг саломатлигини ва фаоллигини баҳолаш тизимини жорий этиш.


2. 4,6 миллион нафар 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини ҳар йили профилактик кўрикдан ўтказиш.


3. Сурункали касаллиги аниқланганларнинг тизимли назоратини, амбулатор ва стационар соғломлаштиришни ташкиллаштириш.


4. Юқумли бўлмаган касалликка чалинган кекса ёшдаги беморлар ва уларнинг фарзандларини ўзини ўзи парвариш қилишга ўргатиш мақсадида кўп тармоқли марказий поликлиникаларда "Профилактика мактаби" машғулотларини ўтказиш.


Тармоқ режа асосида


Ҳисоб- китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов


30.

Катта ёшдаги аҳоли орасида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича индивидуал ва оммавий тарғибот тадбирларини ўтказиш.


1. Кекса ёшдаги аҳоли вакилларининг кун тартибини ташкиллаштириш, жисмоний фаоллиги ва касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот материалларини тайёрлаш.


2. Катта ёшдаги аҳоли орасида скандинавча юриш ва уларга мос бошқа спорт турларини жорий қилиш, "Кексалик гашти" шиори остида енгил спорт мусобақаларини ўтказиб бориш.


2023 йил

декабрь


"Нуроний" жамғармаси маблағлари


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов


      

20-мақсад: Аҳоли орасида тўғри овқатланиш

ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

           

31.

Касаллик турлари, жумладан юрак-қон томир ва диабет касаллиги бўйича беморлар учун парҳез одатларига асосланган овқатланишни баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.


1. Касаллик турлари, жумладан юрак-қон томир ва диабет касаллиги бўйича беморлар учун парҳез одатларига асосланган овқатланишни баҳолашга оид илмий-тадқиқот лойиҳасини тайёрлаш бўйича танлов ўтказиш.


2. Касаллик турларига кўра беморларни овқатлантириш бўйича парҳез столлари бўйича меъёрий ҳужжатни ЖССТ тавсиялари ва илғор мамлакатлар тажрибаси асосида қайта кўриб чиқиш.


2023 йил

декабрь

Илмий дастурларга ажратилган маблағлар


Инновацион ривожланиш агентлиги О.Тўйчиев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов


32.

Озиқ-овқат маҳсулотларида трансёғлар ва бошқа зарарли моддаларни аниқлаш тизимини йўлга қўйиш.


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Миллий референс-лабораторияси, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг илмий-тадқиқот лабораторияси ҳамда Хоразм, Самарқанд, Наманган вилоятлари минтақавий лабораторияларининг озиқ-овқат маҳсулотларида трансёғлар ва бошқа зарарли моддаларни аниқлаш имконини берувчи асбоб-ускуналар рўйхатини ва тендер ҳужжатларини шакллантириш.


2023 йил

ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Б.Юсупалиев


          

21-мақсад: Тиббиёт соҳасида рақамли

технологияларни кенг жорий қилиш

        

33.

Даволашнинг узлуксизлигини таъминлаш учун беморнинг умри давомидаги клиник маълумотларини электрон тизимда республика ҳудудида алмашиш имконини яратиш.


Электрон

...
Время: 0.0331
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск