ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2023 й. 470-сон "Нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ҳамкорлиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2023 й.

N 470



НОТАРИУСЛАР ВА КАДАСТР

ОРГАНЛАРИНИНГ ИДОРАЛАРАРО ҲАМКОРЛИГИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда битимларни нотариал тасдиқлаш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида аҳолига давлат хизматларини самарали кўрсатишга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар мавжуд.

Хусусан, кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар алмашинувида ер участкалари ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилмаганлиги ҳамда ипотека шартномалари нотариал идоралардан кадастр органларига юборилмаётганлиги ушбу давлат хизматларини кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, нотариал тасдиқлаш ва кўчмас мулкка кадастр паспортини бериш бўйича аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш ҳамда ушбу соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

нотариуслар билан маълумот алмашинувида ер участкалари ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиш;

турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда нотариусга кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш;

нотариуслар ва кадастр органларининг ўзаро ҳамкорлигини "Электрон ҳукумат" тизими орқали амалга ошириш;

кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр паспортини тайёрлашнинг аниқ муддатларини белгилаш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар маҳкамасининг

2023 йил 14 сентябрдаги

470-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

               

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди," сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

"12. Битимни нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

электрон аризанинг ноёб рақами;

паспорт ёки битим томонларининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

хусусийлаштирилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишда - кўчмас мулкни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тасдиқланган розилиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларидан (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонасидан) олинган хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;

агар кўчмас мулк биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса - эрнинг (хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги;

агар кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса - гаровга олувчининг розилиги;

агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса - васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;

юридик шахслар учун - юридик шахс ваколатли органининг қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатувчи кенгашнинг қарори, буйруқ ва бошқалар);

давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами, шунингдек, доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахсларнинг паспортига оид маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил оладилар.

Юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас";


в) 13-бандининг биринчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг" сўзлари "Давлат кадастрлари палатасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


3-позициянинг "Маълумотларни қабул қилувчи идора" устунидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"

6.

Кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари, кўчмас мулкни бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ва хатланганлиги ҳақидаги маълумотлар

       

Нотариал идоралар

    

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

      

Кўчмас мулкнинг кадастр рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича

   

";

      

7-позициянинг "Маълумотларни тақдим этувчи идора" устунидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ";


б) 1-иловада:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди," сўзлари чиқариб ташлансин;


6-банднинг олтинчи хатбошисидаги "йиғма жилди" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банднинг олтинчи хатбошисидаги "йиғма жилди" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-илованинг 1-босқич "Тадбирлар" устунидаги "кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди," сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти";


1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, сони, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги) (кейинги ўринларда - ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот) олишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

2. Нотариусларнинг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (кейинги ўринларда - Ахборот тизими) бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади";


2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-боб. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот олишда нотариуслар ва Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби";


4 - 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун нотариусга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

Бунда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тўлиқ бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлаш ишларини амалга оширишда маълумотлар нотариусларга курьерлик хизмати ёки "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида мустақил тақдим этилади.

5. Нотариуслар ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ курьерлик хизмати орқали ёзма ёки "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.

6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

сўров йўллаётган нотариал идора номи;

сўров йўллаётган нотариал идора манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);

сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;

сўров йўлланаётган Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи;

кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари (кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестри рақами ва кадастр рақами);

сўровнома йўлланган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;

сўровнома йўллаган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).

7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилади ва "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида жўнатилади.

8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали маълумотномани беришни рад этади.

Бошқа асосларга кўра ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.

9. Нотариуснинг сўровномасига Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали юборилса - бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;

"Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали юборилганда - зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб йўлланади.

Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Ахборот тизимида бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ёки курьерлик хизмати орқали тақдим этилади.

10. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари томонидан бепул берилади.

11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи;

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалининг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);

маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;

маълумотнома юборилаётган нотариал идора;

ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта рақами, юридик шахс бўлса, унинг номи);

ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар кадастр маълумотлари (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар таркиби, жойлашган манзили, уларга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами, кадастр рақами, умумий (яшаш) майдони ҳажми, кадастр қиймати);

кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, уларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот.

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;

имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса)";


1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси,

бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар

ҳақида маълумотлар олишнинг

маъмурий регламентига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси,

бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар

ҳақида маълумотларни олиш

СХЕМАСИ

         

    

Босқичлар

   


    

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

     


     

Бажариш муддатлари

        










1-босқич


Жисмоний ёки

юридик шахс


          

1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш.


2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш.

      


        

1. Ўз хоҳишига кўра




2. Мурожаат қилганда


















2-босқич


Нотариус


         

Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ҳудуддаги Давлат кадастр палатасининг туман (шаҳар) филиалига курьерлик хизмати ёки "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интегра-циялашув платформаси орқали ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотларни сўраб сўровнома юбориш.

    


Реал вақт режимида














3-босқич


Давлат кадастр

палатасининг туман

(шаҳар) филиали


    

Нотариус сўровига асосан ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегиш-лилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш.

       


      

Агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали

юборилса - бир соат ичида


"Электрон ҳукумат" тизимининг

Идоралараро интеграциялашув

платформаси орқали реал вақт

режимида














4-босқич


Нотариус


         

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нота-риал тасдиқлаш.

     


Ҳужжатлар тўлиқ тақдим

этилганда 30 дақиқа ичида









";

          

2 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси,

бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар

ҳақида маълумотлар олишнинг

маъмурий регламентига

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини

нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда

кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни

олиш учун сўровнома шакли

         


нотариал ташкилотнинг

номи ва манзили

  

сана

қайд рақами

  

Давлат кадастрлари

палатаси туман (шаҳар)

филиали номи

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини

нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда

кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун

СЎРОВНОМА

        

Бино ва иншоот тўғрисидаги маълумотлар

      

1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами



2. Кадастр рақами



        

      

                                __________________                                                                                                          ____________________

Нотариус Ф.И.О.

       

QR-код

     

имзо ва муҳр (агар сўровнома

ёзма шаклда бўлса)

     

    

"Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси,

бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар

ҳақида маълумотлар олишнинг

маъмурий регламентига

3-ИЛОВА



Кўчмас мулк ҳақида маълумот шакли

        


Давлат кадастрлари

палатаси туман (шаҳар)

филиали номи

  

сана

қайд рақами

  

нотариал ташкилотнинг

номи ва манзили

Кўчмас мулк ҳақида

МАЪЛУМОТ

        

Кўчмас мулк мулкдори - жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар


1. Фамилияси, исми, отасининг исми



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти



3. Доимий яшаш манзили



Кўчмас мулк мулкдори - юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар


1. Номи



2. СТИР



Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар


1. Кўчмас мулк жойлашган манзил



2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами



3. Кадастр рақами



4. Кўчмас мулк таркиби



5. Умумий майдони ҳажми



6. Яшаш майдони ҳажми



7. Кўчмас мулк инвентарь баҳоси



8. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги



         

           

                                   ________________________                                                                                                      ___________________

Давлат кадастрлари палатаси

туман (шаҳар) филиали

мансабдор шахси лавозими,

Ф.И.О.

     

QR-код

       

имзо ва муҳр

(агар сўровнома ёзма

шаклда бўлса)";

         

г) 4-иловада:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди," сўзлари чиқариб ташлансин;


1-илованинг 1-босқич "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш.

2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш";


д) 5-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10. Юридик шахс ҳақидаги маълумотлар давлат хизматлари марказлари томонидан бепул берилади";


е) 6-иловада:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди," сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари (кўчмас мулк жойлашган манзил, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан реестр рақами ва кадастр рақами)".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 16-банди "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси бўйича:

умумий майдони 1 гектаргача - 10 иш кунигача;

умумий майдони 1 гектардан 5 гектаргача - 15 иш кунигача;

умумий майдони 5 гектардан 10 гектаргача - 20 иш кунигача;

умумий майдони 10 гектардан 100 гектаргача - 25 иш кунигача;

умумий майдони 100 гектардан ортиқ - 30 иш кунигача".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (3-илова) 8-банди "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси бўйича:

умумий майдони 1 гектаргача - 10 иш кунигача;

умумий майдони 1 гектардан 5 гектаргача - 15 иш кунигача;

умумий майдони 5 гектардан 10 гектаргача - 20 иш кунигача;

умумий майдони 10 гектардан 100 гектаргача - 25 иш кунигача;

умумий майдони 100 гектардан ортиқ - 30 иш кунигача".

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 сентябрь
















































































Время: 0.0184
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск