ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот ва ахборотлаштиришнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2023 й. 447-сон "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2023 й.

N 447



АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ

ХИЗМАТЛАР ТУРЛАРИ РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турларини аниқ белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сон Фармонида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турларини аниқ белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 сентябрдаги

447-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ахборот-коммуникация технологиялари

соҳасидаги хизматлар турлари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

    

Синф номи

     

Позиция номи

       

Субпозиция номи

      

1.

Телекоммуникация хизматлари

Симли телекоммуникация хизматлари

Симли телекоммуникация соҳасидаги операторларнинг хизматлари


2.

Интернет тармоғидаги симли телекоммуникация хизматлари


3.

Маълумотлар ва хабарларни узатиш учун симли телекоммуникация хизматлари


4.

Кабель инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда, энг сўнгги истеъмолчиларга дастурларни тарқатиш бўйича хизматлар


5.

Симсиз телекоммуникация хизматлари

Симсиз телекоммуникация соҳасидаги операторлар хизматлари


6.

Симсиз телекоммуникация тармоқлари орқали маълумот узатиш бўйича хизматлар


7.

Интернет тармоғидаги симсиз телекоммуникация хизматлари


8.

Симсиз тармоқлардан фойдаланган ҳолда, энг сўнгги истеъмолчиларга дастурларни тарқатиш бўйича хизматлар


9.

Мобил телекоммуникация алоқаси хизматлари ва симсиз телекоммуникация тизимларидаги хусусий тармоқлар хизматлари


10.

Сунъий йўлдош алоқаси хизматлари

Сунъий йўлдош алоқаси хизматлари, шу жумладан, йўлдош алоқасидан фойдаланган ҳолда, энг сўнгги истеъмолчиларга дастурларни тарқатиш бўйича хизматлар


11.

Транспортларни сунъий йўлдош орқали мониторинг қилиш хизматлари


12.

GPS ускунасига ҳар ойлик хизмат кўрсатиш


13.

Сунъий йўлдош алоқаси соҳасидаги бошқа хизматлар


14.

Телекоммуникация соҳасидаги бошқа хизматлар

Телекоммуникациянинг техник воситаларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш хизматлари


15.

Телекоммуникация хизматларини лицензиялаш хизматлари


16.

Мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш


17.

Телекоммуникация соҳасидаги бошқа хизматлар


18.

Дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, кўмаклашиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизматлари, ушбу соҳадаги бошқа хизматлар

Ахборот ва бошқарув тизимлари ва ҳар қандай платформалар учун дастурий таъминотни лойиҳалаштириш, уларнинг алоҳида босқичларини амалга ошириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва/ёки реализация қилиш (сотиш) хизматлари


Ахборот ва бошқарув тизимлари ва хар қандай платформалар учун дастурий таъминотни лойиҳалаштириш, уларнинг алоҳида босқичларини амалга ошириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва/ёки реализация қилиш (сотиш) хизматлари


19.

Дастурий-аппарат комплексларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва/ёки реализация қилиш (сотиш) хизматлари


Дастурий-аппарат комплексларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва/ёки реализация қилиш (сотиш) хизматлари


20.

Ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотнинг ишлашига техник кўмаклашиш, такомиллаштириш, модификация қилиш, кўллаб-қувватлаш ва интеграция қилиш хизматлари


Ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотни ишлашига техник кўмаклашиш, такомиллаштириш, модификация қилиш, қўллаб-қувватлаш ва интеграция қилиш хизматлари


21.

Дастурий аппарат комплексларининг ишлашига техник кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва интеграция қилиш хизматлари


Дастурий аппарат комплексларининг ишлашига техник кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва интеграция қилиш хизматлари


22.

Дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимларида ишлашни (малака ошириш) ўргатиш хизматлари


Дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув

тизимларида ишлашни (малака ошириш) ўргатиш хизматлари

23.

Дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия/рухсат бериш хизматлари


Дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини (шу жумладан, лицензия, сублицензия) тақдим этиш/рухсат бериш хизматлари


24.

Учинчи шахсларга дастурий таъминот (маълумотлар базаси)дан фойдаланиш имкониятини бериш (шу жумладан, дастурий таъминотнинг қўшимча функцияларини тақдим этиш) хизматлари


25.

Дастурий таъминотда мижоз томонидан тақдим этилган реклама ва эълонларни жойлаштириш хизматлари


26.

Ахборот технологиялари соҳасида консалтинг ҳамда ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни киберхавфсизлик бўйича текшириш, ҳимоя қилиш хизматлари


Ахборот технологиялари соҳасида консалтинг (шу жумладан, техник талаб, аудит, таҳлил, бизнес инжиниринг, синовдан ўтказиш)


27.

Ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни киберхавфсизлик бўйича текшириш, ҳимоя қилиш (шу жумладан, криптографик) хизматлари


28.

Ахборот ва маълумотлар билан ишлаш хизматлари

Маълумотлар базаларини яратиш, маълумотларни қайта ишлаш, узатиш, жойлаштириш, сақлаш, домен номларини рўйхатдан ўтказиш, SSL сертификатларини бериш хизматлари


Маълумотлар базаларини яратиш, маълумотларни қайта ишлаш, узатиш (реализация қилиш, шу жумладан, учинчи шахсларга), сақлаш хизматлари (электрон ҳужжат айланиши бўйича хизматлардан ташқари)


29.

Процессинг хизматлари


30.

Хостинг хизматлари, шунингдек, серверларни ижарага бериш хизматлари


31.

Электрон ҳужжат айланиш соҳасидаги хизматлар


32.

Домен номларини рўйхатга олиш хизматлари


33.

SSL сертификатларини бериш хизматлари


34.

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт (аутсорсинг) қилиш (бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш)


Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт (аутсорсинг) қилиш (бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш)


35.

Ахборот агентликлари хизматлари (барча турдаги хизматлар)


Ахборот агентликлари хизматлари (барча турдаги хизматлар)


36.

Ахборот-ком муникация технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали) таълим бериш хизматлари


Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали) таълим бериш хизматлари


37.

Электрон рақамли имзони яратиш, рўйхатдан ўтказиш, USB-токенга ёзиш хизматлари


Электрон рақамли имзони яратиш ва рўйхатдан ўтказиш хизматлари


38.

Электрон рақамли имзо калитини ҳимояланган USB-токенга ёзиш хизмати


39.

Call-center (диспетчерлик) хизматлари


Call-center (диспетчерлик) хизматлари


40.

Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда (СММ) кўрсатиладиган хизматлар


Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда (СММ) кўрсатиладиган хизматлар


41.

Мультимедиа, веб, график, техник, моушин, визуаллаштирувчи, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D графикаси, мультипликация йўналишларидаги бошқа хизматлар


Мультимедиа, веб, график, техник, моушин. визуаллаштирувчи, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D графикаси, мультипликация йўналишларидаги бошқа хизматлар


42.

Ахборот технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар


Ахборот технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар


          

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 сентябрдаги

447-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори

билан тасдиқланган Маҳсулотлар (товар ва хизматлар)

ягона электрон миллий каталогига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча

         

1. 930-позициянинг "Синф тавсифи" устунидаги "Телекоммуникация хизматлари" сўзлари "Телекоммуникация хизматлари***" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 931-позициянинг "Синф тавсифи" устунидаги "Дастурлаш хизматлари" сўзлари "Дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, кўмаклашиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизматлари, ушбу соҳадаги бошқа хизматлар***" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 932-позициянинг "Синф тавсифи" устунидаги "Ахборот соҳасидаги хизматлар" сўзлари "Ахборот ва маълумотлар билан ишлаш хизматлари***" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 934-позициянинг "Синф тавсифи" устунидаги "Ахборот тизимларини, тармоқларни хизмат кўрсатиш ва бошқариш" сўзлари "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар***" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 935-позиция чиқариб ташлансин.


6. Изоҳ қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"*** Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар".

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 сентябрь











































































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск