Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Здравоохранение /

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 18.09.2023 й. 477-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 18 сентябрдаги

477-сон қарорига

ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари

бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) тиббиёт ва фармацевтика ходимларини (кейинги ўринларда - талабгор) аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи барча ташкилотларда фаолият юритадиган шифокорлар, фармацевтлар, "Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларида фаолият юритаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда - тиббиёт ва фармацевтика ходимлари) берилади.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


малака тоифаси - аттестация натижаларига кўра берилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билими, амалий кўникмалари, касбий малакаси даражасини тасдиқловчи ҳамда уларни моддий рағбатлантириш учун асос бўладиган даража;


малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда - сертификат) - тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


талабгор - ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча ташкилотларда меҳнат қиладиган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари.


4. Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади ("Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно).

Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган шифокорлар ҳамда фармацевтлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестациядан, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган шифокор ва фармацевтлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.


5. Қуйидагилар навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган олий тиббий таълим ташкилотларининг шифокор ва фармацевтлари;

тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган ва қонунчиликка мувофиқ пенсия ёшига тўлган шифокор ва фармацевтлар;

тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга шифокор ва фармацевтлар;

ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

узоқ вақт (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган шифокор ва фармацевтлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган (расмий ҳужжатлар билан асосланиши лозим) шифокор ва фармацевтлар.


6. Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

Бунда навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси туширилмайди.


7. Даволаш-профилактика ташкилотлари раҳбарлари:

навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин шифокор ва фармацевтларни аттестациядан ўтиши лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши;

тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг малака оширишини ташкил этиши лозим.


8. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

Малака тоифаси 5 йил муддатга берилади.


9. Учинчи малака тоифаси - керакли назарий билимга эга бўлган, лекин иккинчи малака тоифасини олиш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қуйидаги шифокорларга берилади:

умумий стоматология мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган шифокорларга - фақат умумий стоматология мутахассислиги бўйича;

магистратурани тамомлаган ёки қайта тайёрлашдан ўтган шифокорларга - олган тор мутахассислиги бўйича.

Учинчи малака тоифаси шифокорларнинг хусусий тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларига ишга кириши учун ва ушбу ташкилотлар фаолиятини лицензиялашга шароит яратиш мақсадида берилади. Давлат тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларининг учинчи малака тоифасига эга шифокорлари учун малака тоифасига эга бўлмаган шифокорлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари қўлланилади.


10. Иккинчи малака тоифаси - мутахассислиги бўйича камида уч йил иш стажига ҳамда зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади. Иккинчи малака тоифасини олиш учун учинчи малака тоифасининг бўлиши талаб қилинмайди.


11. Биринчи малака тоифаси - мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига, яхши назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда иккинчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади.


12. Олий малака тоифаси - мутахассислиги бўйича камида етти йил иш стажига, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда биринчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади.

Магистратура ва клиник ординатурани тугатган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ўқиш давридаги ва эгаллаган мутахассислиги бўйича асосий ҳамда ўриндош иш жойидаги иш стажи инобатга олинади.


13. Малака тоифасини олиш учун мурожаат қилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислик бўйича иш стажи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган турдош мутахассисликлар бўйича иш стажи ҳам ҳисобга олинади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходими мутахассислигининг номланиши ўзгарганда, унинг олдинги мутахассислиги бўйича олган малака тоифаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланади, кейинчалик янги номдаги мутахассислик бўйича малака тоифасини олиш учун мурожаат қилганда олдинги мутахассислиги бўйича иш стажи ва олган малака тоифаси

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск