ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Лицензиялаш ва сертификатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2023 й. 485-сон "Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2023 й.

N 485



ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ    ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўтган давр мобайнида телекоммуникация соҳасида маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ва мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Жумладан, телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритаётган субъектларга енгилликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2023 йил 14 июндаги ЎРҚ-846-сон Қонуни билан телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматлар кўрсатиш фаолиятига лицензия берганлик учун давлат божи миқдори икки баробарга камайтирилди ҳамда тармоғига эга бўлмаган уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар)га лицензия берганлик учун алоҳида давлат божи миқдори белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2023 йил 14 июндаги ЎРҚ-846-сон Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар соҳасидаги, хусусан, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензия учун давлат божининг миқдорини уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан хизматлар кўрсатиш учун мақбуллаштириш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензия берганлик учун давлат божининг миқдорини камайтириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Лицензия" ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мазкур қарорга мувофиқ такомиллаштирилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар маҳкамасининг

2023 йил 21 сентябрдаги

485-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 15-иловада:


а) 4-позициядаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-позицияда:

"м" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш - БҲМнинг 140 000 баравари (бунда уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш - БҲМнинг 25 000 баравари**)";

"с" ва "т" кичик бандлардаги "20" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;

"у" ва "ф" кичик бандлардаги "150" рақами "75" рақами билан алмаштирилсин;


в) 12-позиция қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"**Агар уяли алоқа виртуал оператори (провайдер) томонидан навбатдаги йиллик давлат божини тўлаш давридан олдинги молия йили учун кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 миллион бараваридан ошса, "м" кичик бандда назарда тутилган фаолият тури учун давлат божининг суммасига кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматлари қийматининг 1 фоизи миқдорида қўшимча белгиланади.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "беш" сўзи "бир" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 10-1-банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 23-банд ва 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 сентябрь



































































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск