Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Реклама /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2023 й. 428-сон "Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2023 й.

N 428



ТАШҚИ РЕКЛАМА ВА ИЖТИМОИЙ

АХБОРОТНИНГ АЙЛАНИШ СОҲАСИДАГИ

МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотни жойлаштириш соҳасини тизимли тартибга солиш, мазкур йўналишда қатъий назорат ўрнатиш, ташқи реклама бозорининг иштирокчилари учун тенг имкониятлар яратиб, мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда соҳага оид муносабатларни рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:

ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилади;

давлат мулки бўлган ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларда янги ўрнатиладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи учун электрон онлайн-аукцион якунлари бўйича тўлов ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун йигим ўрнига миқдори очиқ электрон аукцион савдолари орқали белгиланадиган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим (кейинги ўринларда - йигим) жорий этилади;

давлат мулки бўлган ер участкаларида, бино ҳамда иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида "E-auksion" электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида аукцион ғолибига автоматик тарзда берилади;

хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ҳамда транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойининг паспорти Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ахборот тизими орқали берилади.


2. Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташқи рекламани жойлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишига масъул этиб белгилансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан тақдим этилган намунавий тартиб асосида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) хатловдан ўтказиш тартибини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда Қўмита билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар манфаатдор ташкилотларни жалб қилган ҳолда, ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) хатловдан ўтказсин;

ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) белгиланган тартибларга мувофиқ ўрнатилганлиги устидан доимий назоратни таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ташқи реклама соҳасига оид вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида заруратга кўра 2024 йил 1 мартга қадар тегишли маҳаллий бюджетлардан, 2024 йил 1 мартдан бошлаб уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан молиялаштириладиган ташқи рекламани мувофиқлаштириш бўлинмаларини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилансинки:

а) амал қилиш муддати белгиланмаган реклама жойи паспортларининг амал қилиш муддати давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун 2024 йил 1 декабргача ва ер участкалари учун 2030 йил 1 декабргача этиб белгилансин. Бунда мазкур қоида қуйидаги талабларга жавоб берадиган ташқи реклама объектларига татбиқ этилади:

ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганда ёки мавжуд қарздорликни 9 ой муддатда ҳар ойнинг 10-санасигача тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан қоплаш мажбуриятини олганда. Бунда қарздорликни тенг миқдорда бўлиб тўлаш суммаси ҳар бир конструкция учун Тошкент шаҳрида 100 БҲМдан, қолган ҳудудларда 50 БҲМдан ошган қарздорликка нисбатан биринчи тўловни қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида амалга ошириш шарти билан қўлланилади. Паспортлар бекор қилинганда, амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди;

реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси мавжуд бўлганда;

рекламадан холи ҳудудларда жойлаштирилмаганда, жамоат транспорти тўхташ бекатлари бундан мустасно;

реклама жойлаштириш ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари тақдим қилинганда;

б) илгари берилган реклама жойининг паспорт эгалари томонидан Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар уларни янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ЯИДХП ахборот тизими орқали ариза топширилади.

Белгилансинки, мазкур банднинг "б" кичик бандида кўрсатилган муддатда янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ариза топширилмаганда, ушбу паспортлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023 йил 1 декабрга қадар:

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ва улардан фойдаланиш қоидалари ҳамда уларни ўрнатиш чизмалари тасдиқланишини таъминласин;

Қўмита билан биргаликда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасининг намунавий шаклини ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизими (кейинги ўринларда - электрон тизим) ишга туширилишини таъминласин.

Бунда:

электрон тизимни жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш учун - Департамент;

электрон тизим ишлашини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун - Рақамли технологиялар вазирлиги масъул ва жавобгар ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда электрон тизим жорий этилишига "Рақамли ҳудуд" дастури доирасида Департамент ҳузурида ташкил этиладиган ҳудудий лойиҳа офислари масъул этиб белгилансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ташқи рекламани мувофиқлаштириш бўлинмалари Департамент ҳузуридаги ҳудудий лойиҳа офислари билан биргаликда электрон тизимни юритсин.


8. Белгилансинки:

электрон тизимни ишга тушириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш Департаментнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

электрон тизим "E-auksion" электрон савдо платформаси ва ЯИДХП ахборот тизимига интеграция қилинади;

электрон тизимдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қўмита, Департамент, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан республиканинг барча ҳудудларида бепул фойдаланилади;

ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) ташқи реклама жойининг паспортини текшириш имконини берувчи махсус QR-код бўлиши шарт;

давлат мулки бўлган ер участкаларига ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида ютиб олган аукцион ғолиби билан ушбу ер участкалари бўйича алоҳида ер ижараси шартномаси тузилмайди;

давлат мулки бўлган бино-иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида ютиб олган аукцион ғолиби билан давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномаси ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) солиқ органларининг "E-Ijara" ахборот тизими орқали тўғридан-тўғри икки томонлама тузилади.

Бунда 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ижара ҳақининг ставкалари бир квадрат метр учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маъмурий марказларида 10 фоизи ҳамда бошқа ҳудудларда 7 фоизи миқдорида белгилансин.


9. Белгилансинки, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ электрон аукцион савдоларига чиқаришнинг бошланғич нархи тасдиқланган йиғим миқдорида белгиланади;

ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ электрон аукцион савдоларига алоҳида ёки бир нечта объектлардан иборат лот шаклида қўйилади;

йиғим Тошкент шаҳрида реклама майдонининг (сатҳининг) бир квадрат метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизидан ва бошқа ҳудудларда 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Бунда йиғим хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун ҳам татбиқ этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, йиғим миқдорини белгилаш ҳамда уларга 0,5 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тавсия этилади;

транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) рекламани жойлаштириш учун йиғим миқдори уларнинг тоифасидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади;

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ учун ойлик йиғимлардан тушадиган маблағлар 2-иловага мувофиқ тақсимланади. Бунда йиғимдан тушумни тақсимлашдан олдин "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказиладиган ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун 0,5 фоиз миқдордаги тўлов чегириб қолинади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига йиғимни ундириш чораларини кўриш вазифаси юклансин.


10. Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) эгаларининг ахборот хавфсизлиги юзасидан масъулиятини ошириш ва ташқи реклама соҳасини тартибга солиш мақсадида қуйидагилар жорий этилсин:

ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) сиёсий мақсадларга мўлжалланган ахборот фақат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган сиёсий партияларнинг, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг буюртмасига асосан жойлаштирилади;

йўл қатнов қисмида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи қисмида ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди;

юридик ёки жисмоний шахс томонидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳамда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида жойлаштирилган, реклама тусига эга бўлмаган, умумий майдони бир квадрат метрдан кўп бўлган эълонлар ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) сифатида эътироф этилади ҳамда улар учун белгиланган тартибда реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади.


11. Ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги барча муносабатларни тартибга солувчи комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга қуйидагилар юклансин:

ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

ҳар йили 1 декабрга қадар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан кейинги йилда эълон қилинадиган ижтимоий ахборот дастурини тасдиқлаш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тайёрланган ижтимоий ахборот жойлаштириладиган жойлар ва уларнинг графигини тасдиқлаш;

ижтимоий ахборотни тайёрлаш ва тарғибот жараёнларини назорат қилиш;

оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборот тарқатувчилар томонидан ижтимоий ахборотни жойлаштириш ҳамда тарқатиш тартибини белгилаш;

ижтимоий ахборот самарадорлиги натижалари юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги барча муносабатларни тартибга солувчи комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин.


12. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ижтимоий ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилсин.


13. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ижтимоий ахборотни тайёрлаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) теле ва радиоканалларда намойиш этиш (эшиттириш) жараёнида жойлаштириладиган ижтимоий ахборот

...
Время: 0.0715
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск