ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сейсмология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 й. 513-сон "Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2023 й.

N 513




АҲОЛИНИ ЗИЛЗИЛАДА ҲАРАКАТЛАНИШГА

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини зилзилада ҳаракатланишга олдиндан тайёрлаш, кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармонига мувофиқ сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат органлари раҳбар кадрлари ва ходимларининг "Аҳолининг барча қатламларини зилзилага тайёрлашга мўлжалланган миллий электрон платформа" (кейинги ўринларда - миллий электрон платформа) орқали малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ўтказиб борилиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қароридаҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" доирасида ҳар йили режа-график асосида республиканинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларда аҳоли иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари ўтказиб борилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда олий таълим ташкилотлари талабаларини муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда, миллий электрон платформа орқали, шунингдек, аҳолини зилзила шароитида ҳаракатланишга тайёрлашга мўлжалланган машғулотлари орқали тайёргарликдан ўтказиш;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли, шунингдек, республика ижро этувчи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, масъул мутахассислари, қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари ишчи-хизматчиларини йиғинлар ва ўқув машқларида тайёргарликдан ўтказиш;

республика ижро этувчи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлари билан йиллик жамлаш режаси асосида, шунингдек, фуқаролар билан ихтиёрий равишда миллий электрон платформа орқали аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлашга мўлжалланган масофавий ўқув курсларини ташкил этиш;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристларга тегишли қўлланмалар тарқатиш, махсус радио ва теледастурларни эфирга узатиш, буклет ва эслатмаларни тарқатиш орқали, шунингдек, миллий электрон платформа ва махсус мобил иловалардан фойдаланган ҳолда тайёргарликдан ўтказиш;

миллий электрон платформанинг ўқув режа ва дастурларига ҳар уч йилда бир маротаба, соҳадаги инновацион ёндашувларни инобатга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиб бориш;

республика ижро этувчи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг аҳолини зилзила шароитида ҳаракатланишга тайёрлаш соҳасидаги ваколатлари;

фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг аҳолини зилзила шароитида ҳаракатланишга тайёрлаш соҳасидаги иштироки.


3. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

аҳолини зилзила шароитида ҳаракатланишга тайёрлаш бўйича миллий электрон платформа орқали малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курслари фаолиятини назоратга олиб, доимий мониторинг юритилишини;

миллий электрон платформа орқали тайёргарликдан ўтган фуқароларнинг жойларда ўтказиладиган қўмондонлик-штаб ва махсус-тактик ўқув машқларига жалб этиб борилишини таъминлансин.


4. Белгилансинки, аҳолини зилзила шароитида ҳаракатланишга тайёрлаш тадбирлари республика ижро этувчи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 сентябрь








































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск