Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / 2023 йил учун қонунчиликда янги / Сентябрь, 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2023 й. ПҚ-306-сон "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2023 й.

N ПҚ-306



КИЧИК БИЗНЕСНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯВИЙ ВА

ИНСТИТУЦИОНАЛ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жорий йилнинг 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича "узлуксиз хизматлар занжири"ни яратиш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банкининг (кейинги ўринларда - Бизнесни ривожлантириш банки) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) амалга ошириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Бизнесни ривожлантириш банки Дастурни самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгилансин.

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурининг ташкилий-институционал тузилмаси ва мутасадди ташкилотларнинг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурни 2023-2026 йилларда амалга ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан 6 триллион сўм ва халқаро молия институтларининг 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилсин.


2. Белгилансинки, қуйидагилар "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" масъулияти чекланган жамиятларига (кейинги ўринларда - марказлар) онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.

Бунда, Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларини шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиш тартиб-таомиллари 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

марказлар томонидан танлаб олинган ташаббускорлар бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишида қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида ўқитилади;

амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорлар Дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланади.


4. 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш чоралари этиб қуйидагилар белгилансин:

а) молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида:

тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш;

24 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг янги лойиҳаларига ва мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб кириш;

инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратиш;

б) консультатив қўллаб-қувватлаш йўналишида:

лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш масалалари, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;

давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва бино-иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш.

Дастур иштирокчиларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари ва улардан фойдаланиш шартлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказларга ўзи томонидан кичик бизнес лойиҳаларига киритилган улушни 7 йил давомида бозор қийматида лойиҳа ташаббускорига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилиш ҳуқуқи тақдим этилсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурни узлуксиз равишда зарур молиявий ресурслар билан таъминлаб боришга масъул этиб белгилансин. Бунда, Дастурни барқарор молиявий ресурслар билан таъминлаш учун халқаро молия бозорлари ҳамда халқаро молия институтлари ҳисобидан зарур ҳажм ва муддатларда маблағлар жалб этилади.


5. Бизнесни ривожлантириш банки уч ой муддатда халқаро молия институтларининг техник кўмаги ва бошқа манбалар ҳисобидан бизнес жараёнларини автоматлаштирган ҳолда ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш учун Бизнес порталнинг ишга туширилишини таъминласин.

Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:

2024 йил 1 январга қадар ушбу қарорга 4-иловага мувофиқ вазирлик ва идораларнинг тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Бизнес порталга интеграция қилинишини таъминласин;

2024 йил 1 майга қадар тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги мавжуд ахборот тизимлари ва маълумот базаларини Бизнес порталга бирлаштиришни назарда тутувчи амалий чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, АТ "Халқ банки" ва "Микрокредитбанк" АТБ билан биргаликда бир ой муддатда қуйидаги йўналишлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларнинг ҳар бирида деҳқончилик учун ижара ҳуқуқи билан берилаётган ер майдонларида маҳсулотни етиштиришдан бошлаб уни сотишгача занжирни яратишни назарда тутувчи камида биттадан "агрегатор" ва "кооперация" тизимига асосланган лойиҳаларни амалга ошириш;

тажрибали касаначилар билан бирга касаначиларга комплекс ёрдам берувчи "касаначилар мактабларини" ташкил этиш ва уларни ушбу мактабларнинг устав капиталида иштирок этишга жалб қилиш.

Бунда, ушбу йўналишдаги лойиҳаларни амалга оширишда Дастурда назарда тутилган механизм ва инструментлар қўлланилиши белгилансин.


7. Бизнесни ривожлантириш банки "Кичик бизнeсни ривожлантириш жамғармаси" МЧЖ (кейинги ўринларда - Жамғарма) билан биргаликда 2023 йил якунига қадар ҳар бир ҳудуд учун лойиҳаларни баҳолаш ва танлаб олиш, бизнесга ўқитиш, ташқи бозорларга чиқиш ҳамда марказлар фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича малакали хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилишни таъминласин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бизнесни ривожлантириш банкининг марказлар ходимларининг камида 20 фоизини ва камида бир нафар раҳбар ходимини хусусий секторда муваффақиятли фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари орасидан танлов асосида тайинлаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


8. Иқ

...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск