ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Давлат чегараси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2023 й. 522-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракатини янада тартибли ташкил этиш ҳамда назорат тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2023 й.

N 522



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ

ПУНКТЛАРИДА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАРАКАТИНИ ЯНАДА ТАРТИБЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ҲАМДА НАЗОРАТ ТАРТИБОТЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини давлат назоратидан ўтказиш тартиботларини соддалаштириш, республиканинг транзит салоҳияти ва жозибадорлигини ошириш, шунингдек, сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб республикага кириб келаётган ва транзит ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини давлат назоратидан ўтказишда, чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган йиғимларни (кейинги ўринларда - йиғимлар) божхона ҳудудида тўлаш имконияти яратилади.

2. Белгилансинки:

а) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар "E-tranzit" автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ягона ҳисобварақ асосида шакллантирилади ҳамда уларни QR-код (матрик штрихли кодли) асосида тўлаш имконияти яратилади;

б) тўловларни онлайн шаклда ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотлар ва серверлар фаолиятини лозим даражада таъминлаш мақсадида ветеринария хизматлари учун ундирилган йиғимлар суммасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси ҳисобварағига ўтказилиши белгиланган маблағларнинг 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ўтказилади;

в) йиғимлар автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктини (кейинги ўринларда - ўтказиш пункти) кесиб ўтганлиги тасдиқланган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар ичида тўланиши лозим:

божхона назоратидаги товарлар юкланган автотранспорт воситалари учун - божхона органлари томонидан белгиланган етказиб бериш муддати доирасида;

қолган барча ҳолатларда 10 календарь кун давомида;

г) йиғимлар улар ҳисобланган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси ва (ёки) ушбу кундаги базавий ҳисоблаш миқдори бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади;

д) йиғимларни тўлаш муддатлари бузилган тақдирда, уларни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар тўланмаган йиғимлар суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади. Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади;

е) тўланмаган йиғимлари ҳамда уларга ҳисобланган пенялари мавжуд автотранспорт воситаларининг республика ҳудудидан олиб чиқилиши ва ҳаракатланиши тақиқланади;

ж) йиғимларни тўлаш муддатини бир календарь йил давомида бир маротаба бузган шахсларга йиғимларни божхона ҳудудида (чегара божхона постларидан ташқари) тўлаш имконияти тақдим этилмайди.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарор талаблари оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг ёритилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси:

2024 йил 1 январга қадар тўланиши лозим бўлган йиғимларни "E-tranzit" автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ягона ҳисобварақ асосида, шу жумладан, QR-код (матрик штрихли кодли) асосида тўлаш ва тўланмай қолган йиғимлар бўйича электрон маълумотларни олиш имкониятини яратсин;

мазкур қарорда кўзда тутилган тартибларни амалга оширишда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилишини ва ахборот тизимларининг доимий ишлаб туришини таъминласин;

йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжуд автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқилаётганда, қарздорлик суммалари тўлиқ ундириб олингандан сўнг уларнинг чиқариб юборилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 октябрдаги

522-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йиғимлар миллий валюта "сўм"да нақд ёки нақд пулсиз шаклда тижорат банкларида йиғимлар ҳисобланган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ундирилади. Бунда чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун олинган маблағларнинг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига, 10 фоизи божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади";


б) 7-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Давлат божхона қўмитасига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Мазкур Низомда назарда тутилган тўловлар миллий валюта "сўм"да тижорат банклари томонидан йиғимлар ҳисобланган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ундирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 18-банднинг учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ташувчи томонидан товар ва транспорт воситаси белгиланган манзилга етказиб берилгандан ҳамда чегара божхона постида ҳисобланган йиғимлар тўлангандан сўнг божхона органи ахборот тизимида товар ва транспорт воситаси етказиб берилганлиги ҳамда йиғимлар тўланганлиги тасдиқланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 октябрь











































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск