Умная подшивка

Моҳир тахлам / Юридик шахсларни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини амалга ошириш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш / Юридик шахсларни тугатиш /

Корхона тугатилаётганда мулкни тасарруф этиш ("СБҲ" 37-сон, 2023 йил 19 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал действителен на дату публикации*



КОРХОНА ТУГАТИЛАЁТГАНДА

МУЛКНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ


Агар таъсисчилар корхонани тугатиш ҳақида қарор қабул қилишган бўлса, корхона активларини қандай тасарруф этиш керак, деган савол туғилади.



МОЛ-МУЛК ИШТИРОКЧИЛАР ЎРТАСИДА

ТАҚСИМЛАНИШИДАН ОЛДИН

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК


Биринчи навбатда барча қарзларни тўлаш, кредиторлар, бюджет ва ходимлар билан ҳисоблашиш керак.

Агар пул маблағлари етарли бўлмаса:

q айланма активларни сотинг - товарлар, маҳсулотлар, материаллар қолдиқларини;

q дебиторларингиз билан ишланг, тугатилмаган барча шартномаларни мантиқий якунига етказинг;

Асосий воситаларни ва бошқа узоқ муддатли активларни сотинг.


Ушбу операцияларнинг барчаси солиқ оқибатларига олиб келади, шунинг учун пул маблағларини якуний тақсимлашда солиқ тўлаш учун етарли бўлиши кераклигини унутманг.


Барча қарзларни тўлаганингиздан сўнг балансингизда корхонанинг хусусий капиталига тенг бўлган активлар қолади. Бошқача қилиб айтганда, бу соф активлар. Одатда, асосий воситалар, пул ва бошқа молиявий активлар қолади.

Активлар ҳар бир таъсисчининг устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланиши кераклиги сабабли асосий воситаларни тақсимлашда қийинчилик юзага келади.

Кўпинча мулкдорлар ўзлари қўшган нарсаларни қайтариб олишлари керак деб ҳисоблашади. Бироқ, бу аллақачон корхона мулки эканлигини унутмаслигимиз керак ва бу ҳақда иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинган бўлса, бундай ёндашув ўзини оқлайдиган ҳаракат бўлиши мумкин.

Корхонанинг фаолият юритиши даврида сотиб олинган асосий воситалари билан бу қийинроқ бўлади. Бу ерда масалани ечиш йўллари қуйидагича бўлиши мумкин:

q асосий воситаларни сотиш, таъсисчиларга уларнинг улушига мутаносиб равишда пул маблағлари тўлаш;

q таъсисчиларнинг қарори билан асосий воситаларни тақсимлаш. Бунда асосий восита қиймати ва таъсисчининг улуши ўртасидаги ижобий фарқ у томонидан корхона ҳисобварағига тўланиши ёки унинг даромади сифатида тан олиниши мумкин. Салбий фарқ нақд пул ёки бошқа активлар билан қопланиши мумкин.


Мулкдорлар ўртасида активларни тақсимлаш солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. Шунинг учун пул маблағларини тақсимлашда ҳисобланган солиқларни тўлаш зарурлигини назарда тутинг.


Активларни тақсимлашда корхонанинг хусусий капитали таркибини ҳисобга олинг. Одатда унга устав капитали, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), жамланган қайта баҳолашлар киради.

Асосий воситаларни беришда солиқ солиш мақсадларида уларнинг чиқиб кетишидан даромад юзага келиши мумкин, ушбу даромад фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда жами даромад таркибига киритилади.

Жамғарилган фойдани тақсимлашда солиқлар ушлаб қолиниши керак бўлган дивидендлар ҳисобланади.

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск