ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 28.09.2023 й. 37-сон "Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.10.2023 й. 2034-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.2023 й.

N 2034-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

БОШЛИҒИНИНГ

28.09.2023 й.

N 37


БУЙРУҒИ



Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ

бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сон қарори (рўйхат рақами 2034, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 45-сон 492-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Департамент бошлиғи                                                  Д.Ф. Рахимов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан

боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотларни ҳар йили 15 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (бундан буён матнда Асиллик инспекцияси деб юритилади) ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этишлари шарт.

Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс уч иш куни мобайнида Асиллик инспекциясини ва махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиши лозим.".


2. 7-банднинг олтинчи хатбошисидаги "палатаси" деган сўз "инспекцияси" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 10-банддаги "палатаси" деган сўз "инспекцияси" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 17-3-банднинг учинчи хатбошисидаги "палатаси" деган сўз "инспекцияси" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 26-1-банддаги "палатаси" деган сўз "инспекцияси" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 27-банддаги "палатаси" деган сўз "инспекцияси" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 октябрь



















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск