Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Энерго-, тепло- и водоснабжение. Бытовое обслуживание населения /

"Яшил энергия" сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2023 й. 515-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 сентябрдаги

515-сон қарорига

ИЛОВА



"Яшил энергия" сертификатларини бериш

ва муомалага киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур Низом "яшил энергия" сертификатларини ҳисобга олиш, муомалага киритиш ва савдосини ташкил этиш ҳамда мониторингини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза - муайян даврда электр энергияси ишлаб чиқарилганлиги ва электр тармоғига узатилганлигини тасдиқловчи "яшил энергия" сертификатларини бериш учун эмитентга генерация объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;


генерация объекти - қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи;


иштирокчи - платформа реестрида савдо ҳисоб қайдномаларига эга бўлган, сертификатлар билан савдо қиладиган ва улардан фойдаланадиган эмитент бўлмаган маҳаллий ёки хорижий юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


марказ - "яшил" иқтисодиётни илгари суриш ва "яшил" ривожланиш тамойилларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро донор ташкилотларнинг техник кўмагини жалб қилган ҳолда тегишли шартномаларни имзолаши ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъсисчилигида давлат муассасаси шаклида ташкил этиладиган "Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси;


оператор - эмитентни қўллаб-қувватловчи ва платформа фаолиятини таъминловчи халқаро ташкилот (Evident/ I-REC Services BV);


регистрант (генератор) - генерация объектларига эгалик қилувчи субъект;


сертификатлар реестри - "яшил энергия" сертификатларининг тўлиқ ҳаётий даври ва улардан фойдаланиш ёзувларини сақловчи платформадаги маълумотлар базаси;


сертификатларни чиқариш - платформада ҳисоб қайдномасида бир ёки бир нечта "яшил энергия" сертификатлари қайд этилганлиги тўғрисидаги далолатнома;


қайта тикланувчи энергия манбалари - қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари;


ҳисоб қайдномаси (аккаунт) - "яшил энергия" сертификатларини рўйхатга олишда иштирокчи рўйхатга олинганда унга платформада очиладиган махсус аккаунт;


эмитент - "яшил энергия" сертификатлари тизимини юритиш, шу жумладан, "яшил энергия" сертификатларини чиқариш, уларнинг савдосини ташкил этиш ва мониторингини юритиш бўйича масъул орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;


электр энергиясининг қолдиқ ҳажми - талаб қилинмаган ёки муайян санага қадар сақланган ва ҳисоб-китоб қилинган миллий энергия баланси;


"яшил энергия" сертификати (кейинги ўринларда - сертификат) -платформа реестрига киритилган генерация объекти томонидан тегишли ҳажмда ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тармоғига узатилган электр энергиясини тасдиқловчи ёзув;


"яшил энергия" сертификатлари ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда - платформа) - Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти (I-REC) стандартлари асосида ишлаб чиқилган "яшил энергия" сертификатларини ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ва мониторингини юритиш, шунингдек, "яшил энергия" сертификатлари тизимининг барча иштирокчилари учун хизматлар кўрсатиш имкониятига эга электрон тизим;


I-REC - Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти.


3. Сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш

...
Время: 0.0481
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск