ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2023 й. 560-сон "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2023 й.

N 560



БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона ва юк операцияларини амалга ошириш жараёнларини янада соддалаштириш мақсадида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, глобаллашув жараёнларида республиканинг ташқи савдо айланмаси ҳажмлари ортиб бораётганлиги, трансчегаравий электрон савдонинг ривожланиш омиллари соҳани тўлиқ рақамлаштиришнинг устувор йўналишларини белгилашни ҳамда ушбу соҳада коррупция омилларига йўл қўймаслик мақсадида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришни тақазо этмоқда.

Божхона органлари фаолиятига замонавий рақамли технологияларни янада кенг жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатига божхона органларини киритиш;

инвойс асосида экспорт қилишда олдиндан тўловни 100 фоиздан 50 фоизга тушириш;

божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни етарли даражада қайта ишлаш мезони асосида ҳосил қилинган қайта ишлаш маҳсулотини божхона ҳудудидан экспорт божхона режимига расмийлаштирган ҳолда олиб чиқиш;

ташқи савдо операцияларини амалга оширишда шартнома бўйича хорижий ҳамкор мамлакат ўзгариши билан боғлиқ қўшимчаларни божхона юк декларациясида қайд этиш талабини мақбуллаштириш;

ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартномалари маълумотларига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш киритиш имкониятини яратиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 24 октябрдаги

560-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатининг I-бўлими 3-бандидаги "Транспорт" сўзи "Товарнинг кузатув" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "Миллий гвардиянинг" сўзлари "Миллий гвардия ва божхона органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар";


в) 10-5-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "вазирликлар ва идораларининг" сўзлари "вазирлик ва идоралар, шу жумладан, Божхона қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорида:


а) 1-иловада:


2-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун Академияга кундузги таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан икки фоизли квота ажратилади";


тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


62-банднинг учинчи хатбошиси "Миллий гвардия" сўзларидан кейин "ва божхона органлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


63-банднинг биринчи хатбошиси "Миллий гвардия" сўзларидан кейин "ҳамда божхона органлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 2-иловада:


2-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун Академияга сиртқи таълим шаклига белгиланган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади";


тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


37-банднинг учинчи хатбошиси "Миллий гвардия" сўзларидан кейин "ва божхона органлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


38-банднинг биринчи хатбошиси "Миллий гвардия" сўзларидан кейин "ҳамда божхона органлари" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 18-банднинг олтинчи хатбошисидаги "хизматчиларнинг ва ички ишлар" сўзлари "хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг IV бўлими 5-бандидаги "хизматчиларнинг ва ички ишлар" сўзлари "хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органлари хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун Университет бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига икки фоизли давлат гранти асосидаги квота ажратилади";


б) 11-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар";


в) 2-боб қуйидаги мазмундаги 46-5 ва 46-6-бандлар билан тўлдирилсин:

"46-5. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимлари фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз (кириш имтиҳонларисиз) қабул қилинадилар.

46-6. Божхона органлари ходимларининг фарзандлари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида Университетга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси бўйича танлов асосида қабул қилинади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган икки фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 1-иловада:


2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Институт бакалавриатига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандларига Институтга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратилади";


иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Институт бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи тест синовлари топшириладиган имтиҳон фанлари мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

Шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган мажбурий имтиҳон фанлар мажмуаси Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Тест синовлари топшириладиган имтиҳон фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун ажратиладиган баллар миқдори Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади";


6-бандда:

тўртинчи хатбоши "ёшга тўладиган" сўзларидан кейин "ҳамда йигирма уч ёшда бўлган" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши "ёшга тўладиган" сўзлардан кейин "ҳамда йигирма беш ёшда бўлган" сўзлари билан тўлдирилсин;


11-банддаги "Давлат божхона" сўзлари "Божхона" сўзи билан алмаштирилсин;


38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда - Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги) қабул жараёни бўйича "Абитур" базасини шакллантириш мақсадида, ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг маълумоти тўғрисида (11-синф негизидаги умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар (бошланғич профессионал) таълим) ҳужжатларининг асли, ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлардан берилган тавсияноманинг асли (ҳарбий гувоҳномаси билан бирга), мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатининг асли ҳамда мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган маълумотни тўлдириб, уларнинг нусхаси ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган аризалар нусхаси билан биргаликда Қабул комиссиясига қабул йилининг 20 май кунига қадар етказишлари лозим.

Қабул йилида 11-синф негизидаги умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлаган номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар аслини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар Қабул комиссиясига етказишлари лозим.

Тест синовларига тавсия этилган номзодлар, шунингдек, уларнинг мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган имтиёзлари (агарда мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотлар қабул йилининг 1 июлига қадар Қабул комиссияси томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус онлайн дастурига киритилади";


49-банддаги "ўрта махсус ва касб-ҳунар" сўзлари "умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал" сўзлари билан алмаштирилсин;


53-банддаги "Давлат тест марказига" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


54-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" ва "Давлат тест марказига" сўзлари тегишлича "Рақамли технологиялар" ва "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55. Божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатлар қопланади:

тест синовлари ўтказиладиган кунда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;

тест синовларини ўтказиш жараёнида номзодлар, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминлаш учун маблағлар;

ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига келишув асосида жалб қилинган таълим муассасалари мутахассислари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш";


56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида бошқа чет тили (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади.

Бунда юқорида қайд этилмаган чет тилларда имтиҳон топшириш истагини билдирган номзодлар учун Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 14-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида чет тили фанидан тест синовларидан озод этиладилар.

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот қабул йилининг 1 июлига қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тақдим этилади";


61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Бакалавриатга қабул қилиш жараёнида номзодларга имтиёзларни қўллашда Институт олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаси деб қаралади.

Хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида қабул квотасидан ташқари дастлабки ва махсус касбий танлов натижаларига мувофиқ, Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Божхона қўмитаси раисининг тавсияномасига эга бўлган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига Институтга белгиланган умумий қабул ўринлари доирасида икки фоизли квота ажратилади ва дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида қабул қилинади.

Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг (Миллий гвардия ходимларининг) ҳамда хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаси асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз, белгиланган қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул қилинадилар.

Ички ишлар ва божхона органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш ва икки фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Махсус касбий танлов натижалари тенг бўлган ҳамда ажратилган беш ва икки фоизли қабул квоталари бўйича охирги ўринни эгаллашга даъвогарлар орасида касбий танлов босқичининг якка тартибдаги якуний суҳбат тадбирида энг юқори натижага эга бўлган номзод мазкур имтиёзли ўринга ўқишга қабул қилинади.

Ажратилган беш ва икки фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

Институтга номзодлар қабули учун умумий ўринлар сони таркибида имтиёзли квоталар доирасида вазирлик ва идораларга ажратиладиган ўринлар сонини белгилашда ўрта арифметик ҳисоблашдан фойдаланилади ва қуйидагиларга амал қилинади:

бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,5 - 0,99 оралиғини ташкил этса, яхлитланган ҳолда 1 та қўшимча ўрин ажратилади;

бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,01 - 0,49 оралиғини ташкил этса, яхлитланган ҳолда қўшимча ўрин ажратилмайди";


63-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"64. Қонунчиликда белгиланган тартибда номзодларга берилган тавсияномалар рўйхати мазкур тавсияномаларни берган вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида қабул йилининг 4 июлигача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади";


67-банд биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


70-банддаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илова номидаги "Давлат божхона қўмитасининг" ва "Давлат тест маркази" сўзлари тегишлича "Божхона қўмитасининг" ва "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2 - 16 иловалар номларидаги "Давлат божхона қўмитасининг" сўзлари "Божхона қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-иловадаги "Кадрлар бўлими" сўзлари "Кадрлар хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-иловада:

"Кадрлар бўлими" сўзлари "Кадрлар хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;

"(***) инглиз тили, немис тили, француз тили" сўзлари "(***) номзод танлаган чет тили" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-иловада:


8-банддаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Диктант матнини ўқиб эшиттиришда аудиоматндан фойдаланиш мумкин";


12-илованинг 7-бандидаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълими" сўзлари билан алмаштирилсин";


13-иловада:


4-банддаги "касб-ҳунар" сўзлари "бошланғич профессионал" сўзлари билан алмаштирилсин";


15, 16-бандлари ва иловалардаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-иловадаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" ва "муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси" сўзлари тегишлича "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" ва "Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-илова номидаги "Давлат божхона қўмитасининг" сўзлари "Божхона қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


илова номидаги "Давлат божхона қўмитасининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Давлат божхона қўмитасининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Институт магистратурасига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади";


3-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат божхона қўмитасининг" ва "магистратура таълим йўналишида" сўзлари тегишлича "Божхона қўмитасининг" ва "магистратурада" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

учинчи хатбошидаги "Давлат божхона қўмитаси" сўзлари "Божхона қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбоши билан тўдирилсин:

"хорижий тилларни билиш даражаси бўйича камида В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат нусхаси"

"Бунда номзодлар томонидан хорижий тилларни билиш даражаси бўйича тақдим этиладиган сертификатлар Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган бу турдаги сертификатларга қўйилган талабларга мос бўлиши лозим";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг интеллектуал салоҳияти, божхона соҳасидаги амалий кўникмаларини холисона баҳолашдан иборатдир.

Касбий танлов қабул йилининг 10 июлидан 25 июлигача бўлган муддатда мутахассислик фанлари бўйича ёзма имтиҳон (камида 2 та фандан) шаклда ўтказилади";


11-банддаги "Чет тили ва мутахассислик" сўзлари "Мутахассислик" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банддаги "Институтнинг магистратура таълим йўналишига" сўзлари "Институт магистратурасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-бандда "Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси" сўзлари "Божхона қўмитаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ёзма имтиҳон саволлари ҳар бир мутахассислик бўйича экспертлар гуруҳи томонидан тузилади.

43. Саволларни тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:

саволлар номзодларда таҳлилий фикрлаш даражасини, божхонага оид иқтисодий-ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш, шунингдек, қўйилган муаммолар бўйича хулосаларни баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;

саволлар тегишли фан ўқув дастурига, шунингдек, тегишли соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши лозим;

саволлар мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларини акс эттириши лозим;

саволлар лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши лозим;

саволларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши, шунингдек, улар қонунчилик ҳужжатларида ва фанда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилиши лозим;

саволлар умумий қабул қилинган грамматик, орфографик, пунктуация қоидаларига мувофиқ адабий тилда ва иқтисодий ҳамда юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда тузилиши лозим";


46-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир билет 3 та саволдан (иккита назарий ва битта амалий) иборат бўлиши лозим";


47, 62 - 65, 79 - 80-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


85-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"85. Махсус комиссия раиси текшириш ва баҳоларни қўйиш мақсадида имтиҳон натижалари ёзилган дафтарларни божхона иши ва юриспруденция соҳасидаги малакали мутахассислардан иборат бўлган комиссия аъзоларига тақсимлаб беради ҳамда улар томонидан имтихон натижалари текширилади";


86-банддаги "5 ва 6-иловаларида" сўзлари "5-иловада" сўзлари билан алмаштирилсин;


89-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


92-банддаги "ўзида" сўзи "эртасига" сўзи билан алмаштирилсин;


93 - 95-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


106-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"106. Ёзма имтиҳон бўйича максимал балл 100 баллни ташкил этади";


107 - 109-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


110-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"110. Номзодларнинг касбий танловда мутахассислик фанларидан имтиҳонда олган баллари асосида энг юқори балдан бошлаб камайиб бориш тартибида 8-иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ҳамда Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилишга асос бўлади";


111-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


112-банддаги "Касбий танлов босқичлари бўйича" сўзлари "Мутахассислик фанларидан имтиҳон юзасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


113-банддаги "касбий танлов" сўзлари "мутахассислик фанларидан имтиҳон" сўзлари билан алмаштирилсин;


116-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


1 - 5, 7, 8-иловалардаги "Давлат божхона қўмитасининг" сўзлари "Божхона қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


6, 9 - 13-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3-иловадаги "Чет тилидан имтиҳонни ________ тили бўйича топшираман" сўзлари чиқариб ташлансин;


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарори билан тасдиқланган Божхона постлари хизмат итларини кунлик овқатлантириш учун компенсация тўловлари ставкаларининг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона постларидаги хизмат итлари ҳудудий божхона бошқармалари томонидан марказлашган тартибда тайёр қуруқ озуқа билан таъминланиши мумкин. Бунда хизмат итларига кунлик озиқлантириш учун компенсация тўловлари тўланмайди".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги "100" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорида:


а) 3-банддаги "Давлат божхона қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-банднинг йигирма учинчи хатбоши "реэкспорт" сўзидан кейин "(шу жумладан, етарли даражада қайта ишланган товарларни экспорт)" сўзлари билан тўлдирилсин;


5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хорижий ҳамкор мамлакат Эркин савдо режимини яратган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатида қайд этилган давлатдан ушбу рўйхатда келтирилмаган бошқа давлатга ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида контракт бўйича тўлов амалга оширилмаган қисми доирасида "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилган сўнгги божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда ушбу контрактлар бўйича маблағлар (молиявий транзакциялар) божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг ўтказилади";


6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "100" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "кундан бошлаб 1 кун ичида" сўзлари "ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банд талабларига риоя қилмаслик ҳамда ТСОЯЭАТда шартнома маълумотларини нотўғри шакллантириш экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради";


11-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташқи савдо контрактларининг шартларига, шу жумладан, товарлар қисмига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади. Бундан, ТСОЯЭАТда контракт маълумотларини нотўғри шакллантирилганлик ҳолатлари мустасно";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бундай ҳолатда, хўжалик юритувчи субъект томонидан нотўғри шакллантирилган маълумотлар тўғирланиб, контрактлар каби ТСОЯЭАТга кири-тилади. Нотўғри шакллантирилган маълумотлар тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан тасдиқланади.

Киритилаётган ўзгартиришларнинг контракт ижросида амалга оширилган тўловларга таъсири тижорат банклари томонидан, расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига таъсири давлат божхона хизмати органлари томонидан ўрганиб чиқилади.

Ушбу ўзгартиришларнинг киритилиши контракт ижросида муқаддам расмийлаштирилган божхона юк декларациялари маълумотларини ўзгартиш заруратини келтириб чиқарган тақдирда, божхона юк декларациялари белгиланган тартибда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қайта расмийлаштирилиши лозим";


18-бандда:

"тўлиқ" сўзи "50 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга - заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади";


24-банднинг иккинчи хатбошиси "реэкспорт" сўзидан кейин "(шу жумладан, экспорт)" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) Низомга 2-илованинг 2-босқичидаги "Муддатлар" устунидаги 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда";


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомда:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Гувоҳноманинг қуйидаги уч тури мавжуд:

божхона масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда - божхона масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради;

хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда - хавфсизлик масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради;

божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда - божхона ва хавфсизлик масалаларида оператор) гувоҳномаси ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради";


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Гувоҳнома юридик шахс реестрга киритилган кундан бошлаб кучга киради ва 5 йил муддат амал қилади.

Юридик шахс операторлик фаолиятини давом эттириш мақсадида гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой аввал божхона органларига мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Белгиланган муддат ичида мурожаат қилмаслик, шу муддат тугагач гувоҳноманинг амалда бекор қилинишига сабаб бўлади.

Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади";


в) 7-банднинг биринчи хатбошиси "схемага мувофиқ" сўзларидан кейин "электрон тарзда" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 10 - 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс қуйидаги мезонларга мос келиши лозим:

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 171, 171-1, 174, 175, 176, 177 ва 227  227-21, 227-22-моддаларининг биринчи қисми, 227-23-227-27-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахси, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;

юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотлар томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона иши бўйича белгиланган ўқув дастурини тугатиши;

солиқлар ва йиғимларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

товарларни декларациялаш ва ҳисобга олиш бўйича божхона операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган автоматлаштирилган тизимга эга бўлиш;

божхона органларида реестрга киритиш ҳақида аризани қайд этиш кунига қадар камида 2 йил ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширган бўлиши, бунда:

божхона брокери сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар ҳар йили товарларнинг фактура қиймати камида 10 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 500 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияларини тақдим этиши;

божхона омбори эгаси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар, божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қиладиган 10 млн кг миқдордаги товарлар сақловини таъминлаши;

ташувчи сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар, ҳар йили 200 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга оширган бўлиши лозим.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг бошланиш санаси деб:

божхона омбори эгалари учун - божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган сана;

божхона брокери учун - божхона органларига эркин муомалага чиқариш (импорт)/экспорт божхона режимларига мувофиқ тақдим этилган дастлабки божхона юк декларациясини божхона расмийлаштируви санаси;

ташувчилар учун - юридик шахс ташкил этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган сана ҳисобланади.

11. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс мазкур Низомнинг 10-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган мезонларга, шунингдек, қуйидагиларга мос келиши лозим:

божхона органларида реестрга киритиш ҳақида аризани қайд этиш кунига қадар камида 3 йил ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширган бўлиши;

юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотлар томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона иши бўйича белгиланган ўқув дастурини тугатиши;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши;

товарлар импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 100 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирувини амалга оширган бўлиши;

ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги;

товарларни импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар учун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг бошланиш санаси деб, божхона органларига эркин муомалага чиқариш импорт/экспорт божхона режимларига мувофиқ тақдим этилган биринчи божхона юк декларациясининг божхона расмийлаштируви санаси ҳисобланади.

12. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс:

ариза берган кунига қадар камида 2 йил давомида божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор сифатида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши;

мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган мезонларга мос келиши лозим.

13. Оператор ушбу Низомнинг 10-12-бандларида келтирилган мезонларга мослиги бўйича маълумотларни календарь йилда бир марта электрон шаклда божхона органларига юборади.

Бир йиллик муддатнинг бошланиш санаси операторлик гувоҳномаси берилган сана ҳисобланади.

14. Юридик шахс реестрга киритиш учун божхона органига ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича Қўмитанинг расмий веб-сайтида мавжуд интерактив хизмат орқали электрон ариза тақдим этади.

Юридик шахс ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида ариза берилган санада ва ушбу аризани кўриб чиқиш даврида қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлмаслиги керак (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш бундан мустасно).

Аризага раҳбар, бош бухгалтер ва ваколатли шахснинг иш жойини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Оператор мақомини олиш учун божхона органларига мурожаат қилинган кунда ёки аризани кўриб чиқиш давомида ташкилотга нисбатан ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилган, суриштирув ва тергов органлари томонидан маъмурий ёки жиноий иш юритилган ҳолатларда аризани кўриб чиқиш суд ёки тергов органининг якуний қарори қабул қилунгунига қадар вақтинча тўхтатилади";


д) 16-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


е) Қуйидаги мазмундаги 16-1-банд билан тўлдирилсин:

"16-1. Қўмита қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқишни рад этади:

ариза ушбу Низомнинг 29-банди учинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахсга тегишли гувоҳнома бекор қилинган кундан эътиборан 3 йил ўтгунга қадар берилган бўлса;

ариза ушбу Низомнинг 29-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахсга тегишли гувоҳнома бекор қилинган кундан эътиборан 5 йил ўтгунга қадар берилган бўлса";


ё) 17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қўмита ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмай, юридик шахсни реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ёзма ёки электрон тарзда юборади";


ж) 19-бандда:

биринчи хатбошидаги "Биринчи турдаги гувоҳнома операторга" сўзлари "Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"чет эл товарлари ташилаётганда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламаслик";


з) 20 - 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:

товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш;

операторнинг товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишда божхона назорати шакллари қўлланилмаслиги, хавфни бошқариш тизимида белгиланган чоралар бундан мустасно;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни оператор томонидан гувоҳнома олиш учун тақдим қилинган аризада кўрсатилган манзил бўйича операторнинг бинолари, очиқ майдончалари ва божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда божхона назорати остида (сариқ ва яшил йўлакда - видеокузатув тизими остида, қизил йўлакда божхона ходими иштирокида) жойлаштириш;

божхона органлари билан келишилган ҳолда, операторнинг очиқ майдонлари ва бошқа ҳудудларида товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш;

божхона кўригини биринчи навбатда ўтказиш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини олтмиш иш кунигача кечиктирган ҳолда товарларни эркин муомалага чиқариш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни чиқаришда уларнинг божхона қийматини шартли равишда аниқлаш;

алоҳида ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) мавжуд бўлмаганда, товарларни (озиқ-овқат товарлари ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) шартли равишда чиқариш ва ҳужжатларни кейинчалик олтмиш календарь кун давомида тақдим этиш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 272-моддасига мувофиқ божхона юк декларацияси тақдим этилгунга қадар товарларни чиқариб юбориш;

товарларнинг ТИФ товарлар номенклатураси бўйича кодини аниқлаш юзасидан божхона органи томонидан тайинланган экспертиза якунлангунга қадар товарларни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш;

ваколатли давлат муассасалари билан операторларни ўзаро тан олиш ва махсус соддалаштиришларни биргаликда қўллашни назарда тутувчи ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этиш;

божхона органлари томонидан божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш ва тартибини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган тажриба лойиҳалари синовларида иштирок этиш;

божхона масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилишда операторга кўмаклашиш учун божхона хизмати органларининг масъул ходими (кейинги ўринларда - координатор) кўмагидан фойдаланиш.

21. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида фаолият юритувчи операторга мазкур Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган махсус соддалаштиришлар қўлланилади.

22. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ операторларга хорижий давлатлар ҳудудида қўлланиладиган имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар тақдим этилиши мумкин";


и) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Оператор мақоми қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:

операторнинг ёзма мурожаатига асосан;

операторга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилганда;

оператор ушбу Низомнинг 33-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда;

оператор томонидан ушбу Низомнинг 3-иловага мувофиқ товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) қўйилган талабларга риоя қилмасa;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 171-1, 174, 175, 176, 177 ва 227-227-21, 227-22-моддаларнинг биринчи қисми, 227-23-227-27-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарори кучга кирганда;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;

хабарномада белгиланган муддатда солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда;

ушбу Низомнинг 10-банди олтинчи хатбошисига мувофиқ белгиланган фаолият кўрсаткичлари камайганда;

ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар ўзгарганда ва (ёки) амал қилиш муддати тугаган ҳолда божхона органларини 15 кун ичида хабардор қилинмаганлиги маълум бўлганда";


й) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Қуйидаги ҳолатлар юзага келганда, мазкур Низомнинг:

24-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда - тўхтатиб туриш муддати бир йилни;

24-банди еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда - тўхтатиб туриш муддати суднинг оқлов ҳукми чиққунига қадар бўлган даврни;

24-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда - тўхтатиб туриш муддати ўттиз иш кунини;

24-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда - тўхтатиб туриш муддати 10-банди олтинчи ва 11-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган мезонларга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни ташкил қилади";


к) 9-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-боб. Оператор мақомини муддатидан олдин

тугатиш ва бекор қилиш асослари";


л) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Оператор мақомини муддатидан олдин тугатиш ёки бекор қилишга қуйидагилар асос бўлади:

операторнинг ўз хоҳиши билан реестрдан чиқариш тўғрисидаги ёзма мурожаати бўйича;

оператор мақомига эга бўлган юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан суд ҳукми кучга кирганда;

оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 24-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар ўттиз иш куни ичида бартараф этилмаганда;

оператор мақомини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ва ушбу Низомнинг 24-банди ўнинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бир йил ичида бартараф этилмаганда;

оператор томонидан ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган муддатда тўхтатиб туриш асослари бартараф этилганлиги ҳақида ҳудудий божхона бошқармасига хабарнома юбормаса;

оператор қайта ташкил этилганда, ўзгартириш орқали қайта ташкил этиш бундан мустасно;

оператор мақоми ваколатли орган томонидан тақдим этилган ва бундай мақомни бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ишончсиз маълумотлар асосида берилгани аниқланганда;

оператор томонидан ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бир йил мобайнида икки мартадан ортиқ бажарилмаганда".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Божхона йиғимлари ставкаларида:


а) "Божхона йиғими тури" устуни 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Декларант ёки декларацияловчи шахснинг БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича мурожаатига асосан БЮДни ўзгартириш ва (ёки) унга қўшимча киритиш учун (қоғоз шаклдаги БЮДда бир дона БЮД, электрон шаклдаги БЮДда бир дона БЮДни тузатиш шакли учун)";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"

3.

Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан*** ташқари ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун ("экспорт" божхона режими ва "реэкспорт" божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотлари ҳамда божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тартибда расмийлаштирувдан ўтказилган БЮДлар бундан мустасно):


";;


а) божхона органлари иш вақтидан ташқари вақтлар****, дам олиш ва байрам кунлари (ҳар бир БЮД учун);


БҲМнинг 2 баравари


б) божхона органи ходими томонидан (унинг иштирокида) исталган божхона назорати давомида божхона кўригини, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечирувни, юк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни бажарганлиги (бир соатлик иш учун) *****:


божхона органлари иш вақтида;


божхона органлари иш вақтидан ташқари вақтлар, дам олиш ва байрам кунлари.

        





БҲМнинг 25 фоизи,


БҲМнинг 2 баравари

       

     

в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

            

"

6.

Божхона органлари томонидан товар бўйича дастлабки қарорни қабул қилганлик учун:

           

БҲМнинг

75 фоизи


";

         

г) 7-банднинг "Йиғим ставкалари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида********";


д) изоҳ қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"**** божхона органларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланган кун тартибига мувофиқ иш вақтидан ташқари вақтда БЮД расмийлаштирганлиги БЮДнинг "D" графасига божхона органи томонидан белги қўйилган вақт орқали аниқланади. Бунда тадбиркорлик субъектининг божхона расмийлаштирувини иш вақтидан ташқари вақтда расмийлаштириш учун розилиги олиниши лозим".


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатида:


а) қуйидаги мазмундаги 86-1 ва 86-2-позициялар билан тўлдирилсин:

          

"

86-1

8418402009

Қон плазмасини шокли музлатиш учун ускуналар

         



86-2

8418408009

Инсон қон плазмасини сақлаш учун музлатиш камераси

       

";

         

б) қуйидаги мазмундаги 677-2-позиция билан тўлдирилсин:

         

"

677-2

9405190039

Иссиқхоналарда фойдаланиш учун натрий газразрядли, қуввати 750 Вт ва ундан юқори бўлган лампали электр ёритиш ускунаси

          

";


      

в) изоҳ қисмининг биринчи хатбошисидаги "ТИФ ТН кодлари" сўзлари "ТИФ ТН коди ва номлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 8 июлдаги 429-сон қарорининг 2-банди еттинчи хатбошиси "реэкспорт" сўзидан кейин "(шу жумладан, экспорт)" сўзлари билан тўлдирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 56-1-банд билан тўлдирилсин:

"56-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига мувофиқ:

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия ОҲТМга белгиланган қабул квоталаридан ташқари;

божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардияси ОҲТМга Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар".


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 201-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган "йўл харитаси"нинг 76-позициясида:


а) "Сарф этиладиган маблағ ва молиялаштириш манбалари" устунидаги "Божхона қўмитаси маблағлари" сўзлари "маҳаллий бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Масъуллар" устунининг "вазирлик ва идоралар" кичик устунидаги "Божхона қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандидаги "божхона юк декларациясида" сўзлари "транзит декларациясида" сўзлари билан алмаштирилсин.


Изоҳ. Мазкур илованинг 11 - 12-бандлари 2024 йил 1 январдан кучга киради.

           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 октябрь








































































Время: 0.1501
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск