ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ижтимоий ва хусусий шериклик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2023 й. 558-сон "Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2023 й.

N 558



ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАЛАРИДАН ЮЗАГА

КЕЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ДАВЛАТНИНГ

ФИСКАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори 9-бандида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш механизмларини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Фискал хатарларни баҳолаш ва бошқариш бошқармаси ташкил этилганлиги ҳамда унга давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқиш, келишиш, ҳисобини юритиш, бошқариш ва тартибга солиш вазифалари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидаги давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш;

давлат шериги томонидан давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга тақдим этиш тартиби;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари билан боғлиқ давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини таҳлил қилиш, келгусида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни мониторинг қилиш имконини берувчи идоралараро ягона электрон базани яратиш.


3. Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келган давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқиш, келишиш, ҳисобини юритиш, бошқариш ва тартибга солиш доирасида ички жараёнларни мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 октябрдаги

558-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ғазначилиги ҳузурида давлат қарзига хизмат кўрсатиш

бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида" 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номидаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-банд ва 2-банднинг биринчи хатбошиларидаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:


а) номидаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 1-банддаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 4-банддаги "Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин.


г) 7-банднинг биринчи хатбошиси, 9-банднинг "г" ва "е" кичик бандлари, 15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 16-банди ва 18-бандларидаги тегишли келишикдаги "Молия вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


д) 9-банд қуйидаги мазмундаги "о" кичик банд билан тўлдирилсин:

"о) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар.".


е) 10-банд қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келадиган давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга ошириш".

           

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 октябрь






































































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск