Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / 2023 йил / Октябрь, 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.2023 й. ПҚ-319-сон "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2023 й.

N ПҚ-319



АҲОЛИГА ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАР ВА ЁРДАМЛАР КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида ташкил этиш, ижтимоий хизмат ва ёрдамларни комплекс ёндашув асосида кўрсатиш, аҳолининг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш, шунингдек, ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги ва самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида:


1. 2023 йил 15 октябрдан бошлаб 1-иловага мувофиқ дастлаб 28 та туман (шаҳар)да эксперимент тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишнинг янги тизими йўлга қўйилсин.


2. Қуйидагилар туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари (кейинги ўринларда - ижтимоий ходимлар)нинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга (кейинги ўринларда - ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли) бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаларини (кейинги ўринларда - индивидуал ижтимоий хизматлар режаси) ишлаб чиқиш;

индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг кўрсатилишини ташкил қилиш, шунингдек, зарур ҳолларда индивидуал ижтимоий хизматлар режасига тегишли тузатишлар киритиб бориш;

ички ресурсларни, шу жумладан ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўнгиллиларни (қариндошлар, қўни-қўшнилар, волонтёрлар) ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишга жалб қилиш ҳамда уларнинг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

аҳолига давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисида, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматларни олишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш бериш.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишда ижтимоий ходимларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.


3. Белгилансинки:

2023 йил 15 октябрдан бошлаб талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш (ундан чиқариш) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг қарорига асосан амалга оширилади;

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари директорларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади.


4. Республика миқёсида ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган 28 та туман (шаҳар)да ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишининг янги тизимини йўлга қўйиш жараёнида юзага келадиган тизимли муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриб борсин.

Қайд этилсинки, эксперимент даврида туман (шаҳар) ҳокимликлари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларида аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни кўрсатиш тизимини ташкил этиш бўйича "йўл хариталари"ни тасдиқлайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Агентлик директори М.П. Оллоёров уч ой муддатда эксперимент натижаси бўйича ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тизимини барча ҳудудларда жорий этиш бўйича таклиф киритсин.


7. Ўрнатилсинки:

Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва болалар билан ишлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

ижтимоий ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ўрнатилган тартибда Агентлик томонидан тасдиқланади;

ижтимоий ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган мукофотлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларига Агентлик томонидан фаолияти мувофиқ

...
Время: 0.0211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск