ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Нафақаларни тайинлаш ва тўлашда умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 й. 596-сон "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2023 й.

N 596




"ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ"

АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН

ОИЛАЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРГА ИЖТИМОИЙ

НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ЭЛЕКТРОН

ШАКЛДА АРИЗА БЕРИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини кенгайтириш ҳамда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилсин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома тақдим этиш бўйича электрон шаклда давлат хизматини кўрсатишни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали жорий этади;

давлат хизматини кўрсатишни ЯИДХП орқали жорий этиш бўйича техник ҳужжатларни тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда тегишли ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлайди;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги ҳамда уларнинг чет элга бориш мақсадлари тўғрисидаги электрон маълумотлар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиб борилишини йўлга қўйсин.


3. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилсин.


4. Куйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:

Солиқ қўмитасининг иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотларига асосланиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, иш берувчилар томонидан ҳар бир ходим бўйича меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўз вақтида ўтказилиши бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш рад этилган, шунингдек, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ҳамда кетма-кет икки ва ундан ортиқ маротаба ижтимоий нафақалар олаётган оилалар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг даромадларини ошириш юзасидан аниқ чоралар кўриб борсин;

б) 2024 йил 1 январга қадар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги гематология, онкология, иммунология ва бошқа узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар тўғрисида ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқсин ва унинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда чет элда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, маълумотлар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тақдим этиб борилишини йўлга қўйсин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар базасига транспорт воситасининг русуми, двигатель қуввати ва бошқа зарур кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни мажбурий киритиш тизимини жорий этсин;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун мурожаат қилган оилаларнинг электр энергияси харажатлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини жорий этсин;

Солиқ қўмитаси ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган нафақалар тўғрисидаги маълумотлар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тақдим этилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Белгилансинки:

кам таъминланган оилаларни аниқлаш мезонларига киритилаётган ўзгартиришлар 2023 йил 15 ноябрдан сўнг тақдим этилган аризаларга нисбатан жорий этилади;

мазкур қарорга 1-илованинг 7-банди 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кучга киради.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижалар оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 ноябрдаги

596-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

ҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2021  йил  21  октябрдаги  654-сон  қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур банднинг учинчи хатбошиси 2024 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади".


2. 2-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. 1-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошиси "оиланинг 18 ёшга тўлган" сўзларидан кейин "ва фарзанди бор 18 ёшга тўлмаган" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда оиланинг даромадлари кам таъминланганлик мезонига мувофиқлигини аниқлашда минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим этилган аризаларга қўлланилади";


15-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари, аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари, ижарасидан ёки бошқа фаолиятдан олинган даромад ушбу оилага келиб тушадиган нотурар жойлари тўғрисида ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумот";


17-банднинг иккинчи хатбошисидаги "3" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда;

б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк ва ер участкаси ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жойлари мавжуд бўлганда.

Ушбу Низомга За-иловага мувофиқ олинган маълумотлар бўйича ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган бир ва ундан ортиқ даромад олиб келувчи нотурар жойлари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки ушбу Низомга За-иловадаги шакл бўйича маълумотномага мувофиқ ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:

ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берилган ойда бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил этувчи қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (эри (хотини) ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;

з) болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан такрорий ариза ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда тақдим этилганда. Бунда такроран тақдим этилган ариза "Ягона реестр" АТга киритилгандан сўнг ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабар орқали мобил телефон рақамига жўнатилади;

и) оилада камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

к) оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси томонидан камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ марта) рад этилган ҳолларда;

л) расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда.

Ушбу қоида қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

бола уч ёшга тўлгунига қадар парвариш қилаётган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);

таълим муассасаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи шакллари бундан мустасно);

ишламайдиган пенсионерларга, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача шахсларга;

2024 йил 16 августга қадар ариза тақдим этган аризачи ёки оила аъзолари номига расмийлаштирилган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган фақат битта оила аъзосига;

18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган, шу жумладан, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга;

чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига;

суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида бўлганлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;

оиланинг чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган аъзоларига;

боласини ёлғиз тарбиялаётган ёлғиз оналар (оталар)га ҳамда никоҳи бекор қилинган аёлларга;

расмий даромад манбаларига эга бўлмаган "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу бўлим томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахсларга;

тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосига нисбатан. Бунда 2024 йил 16 майдан бошлаб тақдим этилган аризалар бўйича аризачи ёки оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон оила аъзоси бўлганда ушбу қоида қўлланилади;

руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турган оила аъзоларига нисбатан;

м) 2024 йил 16 июлдан бошлаб ариза тақдим этган ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фақат Солиқ қўмитасининг фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларида иш ҳақи тўғрисида маълумотлари мавжуд, бироқ унинг меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобда турмаганда.

Мазкур бандда кўрсатилган мезонлар асосида болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига хабар "Ягона реестр" АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юборилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар Солиқ қўмитасининг "Ягона реестр" АТ томонидан электрон сўров юборилган кунда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган (тўлиқ) миқдорда ижтимоий солиқ тўланганда ҳисобга олинади.

Мазкур банднинг фақат "к" кичик банди асосида болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш рад этилган оилалар "Ягона реестр" АТ орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилади. Бунда оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланмайди, бироқ мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома тақдим этилади.

Боласини ёлғиз тарбиялаётган ёлғиз оналар (оталар) ҳамда никоҳи бекор қилинган аёллар тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлиги "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимидан олинган электрон маълумотларга асосан аниқлаштирилади";


21-банддаги "ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг таркиби бўйича" сўзлари "ўзини ўзи бошқариш органи ва аризачи томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-бандда:

биринчи хатбошида "мурожаат қилинган" сўзларидан кейин "ёки иқтисодий аҳволи ўзгариши қайта ўрганилаётган" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "шахслар" сўзидан кейин "ёки расман никоҳи бекор қилинмаган алимент тўлаётган эр (хотин)" сўзлари билан тўлдирилсин.


23-банднинг ўн бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


24-бандда:

биринчи хатбоши "Якка тартибдаги тадбиркорлик" сўзларидан кейин "ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "миқдори аниқланмаса" деган сўзлардан кейин "ёки ўтказмалар миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридан кам бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ахборот тизимидан олинган маълумотларда ариза берилган санадан камида бир ой аввал Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига қайтмаганлиги қайд этилган фуқаро чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахс сифатида қабул қилинади";


тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


26-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Аризачи ёки оила аъзоларининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдонида томорқа майдонини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот тизимидан электрон ахборот алмашинуви орқали олинган ҳамда ушбу Низомга За-иловага мувофиқ маълумотда ёки 6-иловага мувофиқ далолатномада акс эттирилган маълумотлар асосида куйидаги формуладан фойдаланилади:

         

ТЕМ = УМ - ҚМ - (УМ * 20%) бунда:

         

ТЕМ - томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги майдони;

УМ - ажратилган ернинг умумий майдони (кв.м);

ҚМ - қурилишларнинг майдони (кв.м);

(УМ * 20%) кўрсаткичи 200 кв.мдан ошмаган ҳолда ҳисоб-китоб учун қабул қилинади.

Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад миқдори сифатида ушбу бандда белгиланган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган бир ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.

Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган бир ойлик ўртача норматив даромад томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланилаётган сотихлар майдонини жами даромад аниқланаётган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,035 бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ушбу бандда кўрсатилган бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.

2024 йил 16 августга қадар ариза тақдим этган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги майдонида оиланинг фақат бир нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган деб ҳисобланади. Бунда:

оила аъзолари томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ишсиз бўлган, бола парвариши ва ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосининг парвариши билан банд бўлмаган, жазони ижро этиш жойларида жазони ўтамаётган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган оила аъзоси;

оиланинг вояга етган, таълим муассасасида таҳсил олмаётган, жазони ижро этиш жойларида жазони ўтамаётган ёки чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтамаётган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосининг парвариши билан банд бўлмаган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган, ўз оиласига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатли ишсиз фарзандига, шунингдек, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган шахс (бир нечта фарзанди бўлганда - ёш кетма-кетлиги бўйича);

таълим муассасасида таҳсил олмаётган, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтамаётган ёки чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтамаётган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосининг парвариши билан банд бўлмаган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган меҳнатга лаёқатли ишсиз отаси банд бўлган деб ҳисобга олинади";


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Ариза берувчи оиланинг ҳамда иқтисодий аҳволи ўзгариши қайта ўрганилаётган оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:

         

БОЎД - (МҲТД+МД+ОА-ТА+ТУ+ИН+ЖИМҲ+СНД+

ЯТТНД+ПЎ+ПН+ ТД+ЧМ+БД)/ОАС/3 бунда:

        

БОЎД - оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад;

МҲТД - меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги уч ойлик даромадлар (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда);

МД - уч ойлик мулкий даромадлар (ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда);

ОА - оила аъзолари томонидан олинган уч ойлик алиментлар;

ТА - оила аъзолари томонидан тўланган уч ойлик алиментлар;

ТУ - ташкилот таъсисчисига қўлланиладиган норматив даромад;

ИН - камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органлари томонидан ишсиз фуқароларга тўланган уч ойлик ишсизлик нафақаси (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда);

ЖИМҲ - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган уч ойлик меҳнат ҳақи (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда);

СНД - фуқаро бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда бошқа мақсадлар учун камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органлари томонидан ажратилган субсидиялар ва грантлар учун ҳисобланадиган ўртача уч ойлик норматив даромад;

ЯТТНД - якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун ҳисобланадиган ўртача уч ойлик норматив даромадлар;

ПЎ - пул ўтказмалари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан уч ойлик пул ўтказмалари суммаси (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда) ёки уларга ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромадлар;

ПН - пенсия ва нафақалар кўринишидаги уч ойлик (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда) даромадлар;

ТД - томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда) ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромадлар;

ЧМ - чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларга ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромад;

БД - оила аъзоларининг уч ойлик бошқа даромадлари;

ОАС - оила аъзолари сони.


35-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда 2024 йил 1 январдан бошлаб нафақа миқдорини қайта ҳисоблаш "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда тақдим этилган маълумотларга асосан амалга оширилади";


қуйидаги мазмундаги 35-1 ва 35-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"35-1. 2023 йил ноябрь ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оиланинг иқтисодий аҳволи ўзгариши белгиланган тайинлаш муддати якунига кадар ҳар ойда (янги тайинланган ҳолларда кейинги тўлов ойидан бошлаб) тўлов рўйхатлари шакллантирилгунга қадар қайта ариза талаб этмаган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотларга мувофиқ автоматик тарзда "Ягона реестр" АТ орқали қайта ўрганилади. Бунда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан маълумотлар электрон шаклда тўлиқ ёки қисман олинмаганда жорий ой тўлов рўйхатлари шакллантирилгунга қадар электрон шаклда олинган маълумотларга асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатиш ёки давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Қайта ўрганишда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оила мазкур Низомнинг 20-банди "а", "б", "в", "г", "д" ва "и" кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда кейинги тўлов рўйхатларини шакллантиришда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

Бунда 2023 йил 16 ноябрга қадар ариза берган оилаларнинг иқтисодий аҳволи ўзгариши мазкур Низомнинг 20-банди "в" кичик бандига мувофиқлиги 2023 йил 16 ноябрга қадар амалда бўлган мезонларга мувофиқ қайта ўрганилади.

2023 йил 16 ноябрдан бошлаб тақдим этилган аризалар бўйича иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса, марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса, ишга жойлашмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса ёки камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

Бунда ушбу оила болалар нафақаси тайинлаш учун қайта мурожаат қилган ҳолларда тўлов тўхтатилгандан кейин 9 ой давомида, моддий ёрдам тайинлаш учун қайта мурожаат қилган ҳолларда тўлов тўхтатилгандан кейин 3 ой давомида иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилган оила аъзосига нисбатан расмий бандлик талаб этилмаслик бўйича истисно қўлланилмайди.

35-2. 2024 йил 1 мартдан бошлаб - болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда чорва моллари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ўрганиб борилади ва ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда далолатнома (кейинги ўринларда - далолатнома) билан расмийлаштирилади. Бунда далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва камида 2 нафар масъул ходимлар томонидан тасдиқланади.

Ўрганиш натижалари "Ягона реестр" АТга ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан киритилади ва ахборот тизими томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича автоматик равишда қарор қабул қилинади.

Ушбу Низомга 6-иловага асосан қайта ўрганишда оилада мазкур Низомнинг 20-банди "б" кичик бандини иккинчи хатбошида ҳамда "в", "е" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда кейинги тўлов рўйхатларини шакллантиришда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатилади. Бунда тўловни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган оилаларнинг болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим қилган аризалари олти ой давомида кўриб чиқилмайди.

Далолатнома болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг икки ой ичида тузилиб, ахборот дастурига киритилиши лозим. 2024 йил 1 март ҳолатига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар бўйича далолатнома 2024 йил 1 июлгача расмийлаштирилиб, "Ягона реестр" АТга киритилади.

Белгиланган муддат ичида далолатнома тузилмаган, дастурга киритилмаган тақдирда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимларига огоҳлантириш юборилади.

Белгиланган муддатдан кейин ҳам бир ой давомида далолатнома расмийлаштирилмаган, ахборот тизимига киритилмаган тақдирда, "Ягона реестр" АТни юритишга масъул бўлган орган томонидан ушбу ходимларнинг иш берувчи юқори ташкилотига тегишли чоралар кўриш юзасидан тақдимнома киритилади.

Агар фуқаронинг қаршилиги ёки доимий равишда (масъул ходимлар томонидан 2 марта борилганда) уйда бўлмаслиги натижасида маҳалланинг масъул ходимлари томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг моддий аҳволини ўрганиш имкони бўлмаса, бу ҳақда ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилиб, ахборот дастурига киритилади. Ушбу далолатнома ахборот дастурига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлаш вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда аризачига СМС хабар юборилади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, "Ягона реестр" АТга киритилса ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган тартиб амал қилади.

Бунда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин 2 ой давомида ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилиб, "Ягона реестр" АТ томонидан тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўлов вақтинча тўхтатилган ойлар учун бир йўла тўлаб берилади. Бироқ, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин икки ой муддатдан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўловлар кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади ҳамда вақтинча тўхтатилган ойлар учун тўловлар амалга оширилмайди";


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

а) қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;

б) ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзоси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза берганда;

в) оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;

г) "Ягона реестр" АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишдаги техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда;

д) "Ягона реестр" АТ орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилаларнинг иқтисодий аҳволи ушбу Низомнинг 35-1 - 35-2-бандларида кўрсатилган тартибда қайта ўрганиш натижасида оила кам таъминланган деб эътироф этилмаганда;

е) болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;

ж) мазкур Низомнинг 20-банди "е" кичик бандида кўрсатилган ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганлиги аниқланганда;

з) мазкур Низомнинг 20-банди "ж" кичик бандига асосан Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда;

и) ортиқча тўловлар аниқланганда тўхтатилади. Бунда ортиқча тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун маблағлар ҳисобидан тўлиқ чегириб қолингандан сўнг тўловлар қайта амалга оширилади.

Мазкур банднинг "г" ва "д" кичик бандларига асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилган ҳолатларда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди.

Тўловларни тўхтатиш (қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаган ҳолатлар бундан мустасно) "Ягона реестр" АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали билдирилади.

Ариза берувчи билан Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд орқали ҳал этилади";


40-бандда:

биринчи хатбоши "техник сабабларга кўра," сўзларидан кейин ", шунингдек, мазкур Низомнинг 39-банди "е" кичик банди бўйича" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

"Мазкур Низомнинг 39-банди "ж" ва "з" кичик бандлари бўйича ортиқча тўловлар вужудга келганда мазкур банднинг учинчи - олтинчи хатбошиларида белгиланган тартиб асосида ундирилади."


еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


44-банддаги "Туман (шаҳар) молия бўлими" сўзлари "Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


49, 50 ва 51-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорат инспекцияси ҳамда Пенсия жамғармасининг ички аудит хизмати томонидан назорат қилинади.

Бунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўғри тайинланганлиги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидаги мавжуд ёки манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида ўрганилади.

50. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёнида техник носозликлар ва узилишлар юзага келган ёки электрон маълумотларни тўлиқ олинмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги алоҳида ахборот тизимларидаги маълумот алмашинувини тегишли тизимлар тўлақонли қайта ишга тушгунга қадар вақтинчалик тўхтатиш ҳамда оиланинг кам таъминланганлигини автоматик тарзда аниқлаш алгоритмига ўзгартириш киритиш ҳамда кўриб чиқиш, маблағларни АТ "Халқ банки"га молиялаштириш, тўлов рўйхат (ведомост)ларини юбориш муддатларини узайтириш ҳуқуқига эга.

51. Қуйидагилар учун:

оила таркиби, яшаш жойининг ўзгариши ва оиланинг чорва моллари ва паррандалари ҳамда аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги ва ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимини ўз вақтида хабардор қилиш бўйича - ариза берувчига;

АТ "Халқ банки"нинг махсус ҳисобварақларига бюджет маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш бўйича - туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбарига;

болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш бўйича аризаларни "Ягона реестр" АТга белгиланган тартибда ва ўз вақтида киритиш бўйича - Пенсия жамғармаси бўлими раҳбарига;

ариза берувчи ва унинг оила аъзолари мақомини аниқлаш, ариза берувчининг аризаси ва унга илова қилинган тўлиқ тўпламдаги ҳужжатларни Пенсия жамғармаси бўлимига ўз вақтида тақдим этиш бўйича - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисига;

"Ягона реестр" АТни меъёрий-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларга асосан тўғри ишлашини таъминлаш, ахборот тизимини такомиллаштириб бориш, ахборот тизими фойдаланувчиларига логин ва парол очиш (ёпиш), вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан маълумот алмашишини таъминлаш ва йўлга қўйиш, ахборот тизими орқали тегишли тўлов рўйхатларини шакллантириш ҳамда тўлов рўйхатларини АТ "Халқ банки"га юбориш бўйича - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот технологиялари маркази раҳбарига;

оилани кам таъминланган деб эътироф этиш учун "Ягона реестр" АТ орқали юборилган электрон сўровларга ўз вақтида ва тўғри (ишончли) маълумотларни электрон равишда онлайн режимида тақдим этилиши бўйича - манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарларига;

махсус ҳисобварақлардаги маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш ҳамда олувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағларни тегишли маҳаллий бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш бўйича - туман (шаҳар) АТ "Халқ банки" бўлими раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади".


2, 3, , ва 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Кам таъминланган оилаларни

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар

болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа

ва моддий ёрдам (ижтимоий нафақа) тайинлаш ва тўлаш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

      


     

Субъектлар

   


     

Тадбирлар

    


    

Бажариш муддатлари

     











1-босқич


Ариза берувчи


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёзма ариза беради.


       

Хоҳишига кўра, бироқ

жорий ойнинг

16-санасига қадар

    











2-босқич


Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи


Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби, мақомини аниқлайди.


     

2 иш куни мобайнида,

бироқ жорий ойнинг

18-санасига қадар

         











   

Пенсия жамғармаси бўлимига ариза ва тўлиқ тўпламдаги ҳужжатларни тақдим этади.

        


Ҳар 5 кунда, бироқ жорий

ойнинг 19-санасига қадар











3-босқич


Пенсия жамғармаси бўлими


    

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига маълумотларни киритади.

        


Ҳар куни, бироқ жорий

ойнинг 26-санасига қадар











4-босқич


"Ижтимоий ҳимоя ягона

реестри" ахборот тизими


       

1. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга солиштирилади.


2. Ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


3. Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аризалар кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун (кутиш рўйхатларига) ўтказилади.

4. Ариза берувчиларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига ижтимоий нафақа тайинланганлиги, тайинлаш рад этилганлиги ёки кўриб чиқиш учун кейинги ойда (кутиш рўйхатларига) ўтказилганлиги тўғрисида хабар юборилади.





Ариза берилган ойдан

кейинги ойнинг 1-санасига

қадар






5. Ижтимоий нафақалар тўлаш бўйича электрон ҳужжатлар шакллантирилади ва АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали)га юборилади.

         


Тўлов амалга ошириладиган

ойнинг 4-санасига қадар











5-босқич


Иқтисодиёт ва молия бўлими


Ижтимоий нафақалар тўлаш учун маблағларни АТ "Халқ банки" бўлими (филиали)нинг махсус ҳисобварағига молиялаштиради.


   

Тўлов амалга ошириладиган

ойнинг 4-санасидан

25-санасига қадар

      











6-босқич


АТ "Халқ банки" бўлими

(филиали)


1. Ижтимоий нафақа олувчиларга тўловларни амалга оширади.


    

Тўлов амалга ошириладиган

ойнинг 5-санасидан

27-санасига кадар

      











 

2. Пенсия жамғармаси бўлимларига ижтимоий нафақа тўловлари тўғрисида маълумот тақдим этади.


3. Тўланмаган маблағларни маҳаллий бюджетга қайтаради ва туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимларига маълумот тақдим этади.

        


Тўлов амалга оширилган

ойдан кейинги ойнинг

2-санасига қадар




           

           

Кам таъминланган оилаларни

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар

болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА




Бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасининг

____________ _________ туман (шаҳар)

(республика, вилоят, шаҳар)

бўлими бошлиғига


Қуйидаги манзилда яшайдиган фуқаро:

Маҳалла __________________

кўча (квартал) __________________

Уй __________________

Квартира __________________


_______________________томонидан

   (ариза берувчининг Ф.И.О.)

           

    

АРИЗА


Сиздан менинг оиламга қонунчиликда белгиланган ижтимоий нафақа (кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ёки кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам) тайинлашингизни сўрайман.

Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

q паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

q васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси.

Бошқа ҳужжатлар: ________________________________

Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабарни қуйида келтирилган телефон рақамига: +998___________ ёки электрон почта _______________га юборишингизни сўрайман.

Пенсия жамғармаси бўлимини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), яшаш жойим ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ёки ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

Менинг ва оила аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали текширилишига ҳамда ижтимоий нафақа тўловини банк картаси орқали амалга оширилишига розилик бераман.

Бунда, АТ "Халқ банки"да менинг номимга банк картаси очилмаган бўлса, АТ "Халқ банки"да номимга янги банк картасини очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.



Мурожаат қилувчининг имзоси: ________________

Сана: 20 ___ й "___" ___________


Аризани рўйхатдан ўтказдим


________________


(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими)



Кам таъминланган оилаларни

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар

болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

-ИЛОВА



Оиланинг мавжуд чорва моллари

ва паррандалари, аризачи ва унинг оила

аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ

фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари,

боғ ва деҳқон хўжалик ерлари, ижарасидан ёки

бошқа фаолиятдан олинган даромад

ушбу оилага келиб тушадиган

нотурар жойлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ


_________________________

______________________________________

(ариза берувчининг Ф.И.О.)

       

Т/р

       

Кўрсаткичлар

    

Миқдори

        

1.

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:



1.1

Буқа ва сигирлар



1.2

Ёш қорамоллар



1.3

От ва туялар



1.4

Катта ёшдаги чўчқалар



1.5

Қўйлар



1.6

Катта ёшдаги паррандалар



1.7

Ёш паррандалар



2.

Аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ оиланинг фойдаланувида бўлган,



2.1

Юк автотранспорт воситалари сони



2.1.1.

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.2.

Давлат рақами



2.1.3.

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.4.

Давлат рақами



2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони



2.2.1.

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.2.

Давлат рақами



2.2.3.

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.4.

Давлат рақами



2.3

Даромад олиб келувчи нотурар жойлари сони



2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)



Мен, _________________________________________:

                                     (Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади)


Хўжалигимизда мавжуд чорва моллари, паррандалари сони, оила аъзоларим номига расмийлаштирилмаган бироқ оиламнинг фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, қўшимча турар кўчмас мулклари ҳамда боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман.

Ушбу маълумотлар ҳаққонийлигини маҳаллага бириктирилган масъул ходимлар томонидан хонадонимга келиб ўрганиш ўтказишига розиман



Ариза берувчининг имзоси: _________________________


Сана: 20___ й "____" __________



Кам таъминланган оилаларни

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар

болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки ва тижорат

банклари раҳбарларига

"Кредит-ахборот таҳлилий маркази"

Кредит бюроси МЧЖга


Қуйидаги манзилда яшайдиган фуқаро:

Маҳалла _____________

кўча (квартал) _____________

Уй _____________

Квартира _____________

_________________________________ томонидан

                 (ариза берувчининг Ф.И.О.)

        

         

АРИЗА

  

20 йил ҳолатига кўра, менинг ёки оила аъзоларим номига очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар ва уларга ҳисобланган фоиз даромадлари ҳамда ариза берилган санадан олдинги уч ой мобайнида менинг ёки оила аъзоларим номига олинган пул ўтказмалари тўғрисидаги ҳамда мен ва оила аъзоларимнинг кредит тарихига оид маълумотларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тақдим этишингизни сўраймиз.

Ушбу ариза билан мен ва оила аъзоларим танишиб, юқорида кўрсатилган маълумотларнинг тақдим этилишига розилик берганимизни тасдиқлаб имзо чекмоқдамиз.

          

         

Ариза берувчи

_________

_______________

(Ф.И.О.)



20__ й "__" ______.


Оила аъзоси

_________

________________

(Ф.И.О.)




20__ й "__" ______.

Оила аъзоси

_________

________________

(Ф.И.О.)




20__ й "__" ______.

Оила аъзоси

_________

_______________

(Ф.И.О.)




20__ й "__" ______.

       

Изоҳ. Оила аъзосига - ота-она, турмуш ўртоғи ва ариза берувчи билан бирга яшовчи ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёш ва ундан катта ёшли фарзандлари кўрсатилади.



Кам таъминланган оилаларни

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар

болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



I. Ариза берувчи ва унинг оила таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТ

         

Оила аъзоларининг

Ф.И.О. (паспорт ёки

туғилганлик ҳақидаги

гувоҳномага қатъий

амал қилган ҳолда)

       

Қариндошлик

даражаси (*код

кўрсатилади)

      

Туғилган

санаси

(кун/ой/йил)

        

Паспорт ёки

туғилганлик

гувоҳномаси**

серияси ва рақами

(шахсини тасдиқловчи

бошқа ҳужжатлар)

         

Ҳар бир оила

аъзосининг

мақоми (***код

кўрсатилади)

        

Ариза берувчининг оила аъзолари

           

        

Изоҳ. Оила аъзоларининг мақоми идоралараро ахборот алмашинуви орқали олинган ҳолларда, айнан электрон маълумотлар инобатга олинади.


*) Қариндошлик даражаси кодланиши: 01-эр; 02-хотин; 03-қиз/ўғил; 04-ота/она; 05-опа/сингил, ака/ука;


**) Туғилганлик гувоҳномасининг қайд рақами кўрсатилади;


***) Мақом турлари кодланиши:

06 - чет элдаги олий таълим муассасаси талабаси (ўқишнинг фақат кундузги шакли бўлганида белгиланади);

07 - чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташи сабабли оилада бўлмаган шахс;

08 - ҳарбий таълим муассасасида таълим олиши сабабли оилада бўлмаган шахс;

09 - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар хизматчилари ва ходимлари ҳамда пенсионерлари.

       

     

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи раиси





(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О.)

        

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи масъул ходими





(имзо)


(Ф.И.О.)".

         

қуйидаги мазмундаги 6 ва 7-иловалар билан тўлдирилсин:


Кам таъминланган оилаларни

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар

болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



ДАЛОЛАТНОМА

         

____________ туман (шаҳар)


кун. ой. йил

         

           

_____________ туман (шаҳар) ва _____________ маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими томонидан ___________ кўчаси ________ уйда яшовчи ________________ Ф.И.О. оиласининг иқтисодий аҳволи ва оила таркибини ўрганиш мақсадида яшаш манзилига чиқилди.

Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.

       

Т/р

          

Кўрсаткичлар

        

Миқдори

      

1

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:



1.1

Буқа ва сигирлар



1.2

Ёш қорамоллар



1.3

От ва туялар



1.4

Катта ёшдаги чўчқалар



1.5

Қўйлар



1.6

Катта ёшдаги паррандалар



1.7

Ёш паррандалар



2

Аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ оиланинг фойдаланувида бўлган:



2.1

Юк автотранспорт воситалари сони



2.1.1.

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.2.

Давлат рақами белгиси



2.1.3.

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.4.

Давлат рақами белгиси



2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони



2.2.1.

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.2.

Давлат рақами белгиси



2.2.3.

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.4.

Давлат рақами белгиси



2.3

Даромад олиб келувчи нотурар жойлари сони



2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)



3.

Доимий бирга яшовчи турмуш ўртоғи (ФҲЦЁ органларида никоҳи қайд этилмаган, шу жумладан алимент тўлаётган, никоҳи бекор қилинмаган) паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) серияси ва рақами, Ф.И.О.



4.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки пенсионерлари бўлган оила аъзоси мавжудлиги (ҳа/йўқ)



5.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзоси мавжудлиги (ҳа/йўқ)



6.

Оила аъзоси чет элдаги олий таълим муассасаси талабасими? (ҳа/йўқ)



7.

Оила аъзоси чақириқ бўйича ҳарбий хизматдами? (ҳа/йўқ)



8.

Оила аъзоси ҳарбий таълим муассасаси тингловчисими (курсантими)? (ҳа/йўқ)



9.

Абонент рақамлари



9.1

Электр энергияси бўйича абонент рақами



9.2

Табиий газ бўйича абонент рақами



         

            

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

Ф.И.О.



Ҳоким ёрдамчиси:

Ф.И.О.



Ёшлар етакчиси:

Ф.И.О.



Хотин-қизлар фаоли:

Ф.И.О.



"Инсон" ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими

Ф.И.О.



Ижтимоий нафақа олувчи оила аъзоси

Ф.И.О.

         

          

Кам таъминланган оилаларни

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар

болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



ДАЛОЛАТНОМА

         

____________ туман (шаҳар)


кун. ой. йил

         

           

___________ туман (шаҳар) ва ________ маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими томонидан _________ кўчаси ______уйда яшовчи ______________________ Ф.И.О. оиласининг иқтисодий аҳволи ва оила таркибини ўрганиш мақсадида яшаш манзилига чиқилди ҳамда ўрганиш имконияти бўлмади.

1. Ўрганиш учун биринчи маротаба чиқилган сана __________.

Ўрганиш имконияти бўлмаганлиги сабаби (қаршилик кўрсатилган, уйда йўқ ва бошқа)

           


            


            


            


            

2. Ўрганиш учун иккинчи маротаба чиқилган сана _____________.

Ўрганиш имконияти бўлмаганлиги сабаби (қаршилик кўрсатилган, уйда йўқ ва бошқа)

       


            


            


            


            

       

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

Ф.И.О.



Ҳоким ёрдамчиси:

Ф.И.О.



Ёшлар етакчиси:

Ф.И.О.



Хотин-қизлар фаоли:

Ф.И.О.



"Инсон" ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими

Ф.И.О.



Ижтимоий нафақа олувчи оила аъзоси

Ф.И.О. ".

           

7. Қуйидаги мазмундаги 2 ва 3-иловалар билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 октябрдаги

654-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"

ахборот тизими орқали кам таъминланган

оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар

тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун

электрон кўринишда ариза бериш бўйича

давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) орқали оилаларни кам таъминланган деб эътироф этиш, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза тақдим этиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими - идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;

ариза берувчи - оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;

ижтимоий нафақа - кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам;

маълумотнома - "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали тақдим этиладиган, QR-кодга (матрик штрихли кодга) эга бўлган маълумотнома;

сўровнома - давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлдириладиган шакл.

3. Давлат хизмати кам таъминланган оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) кўрсатилади.

4. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилади ва ижтимоий нафақа АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) томонидан тўлаб берилади.

5. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ схемага мувофиқ кўрсатилади.

6. "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га ЯИДХП ёки давлат хизматлари маркази орқали уч дақиқа ичида ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома тақдим этилади.

Ушбу маълумотнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун тақдим этилади ва кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.

Агар битта оила сўнгги ўн икки ой давомида кетма-кет "Ягона реестр" АТ орқали бир неча маротаба:

кам таъминланган деб эътироф этилган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила охирги маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошланади;

кам таъминланган деб эътироф этилмаган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила кам таъминланган деб эътироф этилмаган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасида якунланади.

7. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

         

8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади, давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.

9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда давлат хизматлари маркази ходимига, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали ариза берувчи номидан бевосита уларнинг розилиги билан, ЯИДХП орқали мурожаат қилишда мустақил тарзда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда электрон сўровномани тўлдиради.

10. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи тўлдирилган ҳамда идоралараро ахборот алмашинуви тизими орқали олинган маълумотларни, шунингдек ўзининг оила аъзолари, шу жумладан, 18 ёшга тўлган оила аъзолари тўғрисидаги маълумотлар тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Бунда ариза берувчи томонидан унинг оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларда ноаниқликлар ва хатоликлар аниқланганда, ушбу ҳолатлар ариза берувчи томонидан тегишли орган билан биргаликда 3 иш куни ичида бартараф этилади.

11. Сўровнома давлат хизмати олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 26-санасига қадар тасдиқланиши лозим. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.

12. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, уни тасдиқлашнинг рад этилиши, тегишли ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки ариза берувчи оиласи "Ягона реестр" АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган бўлса давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди.

14. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчи томонидан юбориладиган сўровнома тасдиқлангандан сўнг "Ягона реестр" АТга электрон шаклда юборилади.

15. Сўровнома "Ягона реестр" АТ томонидан қабул қилинади.

16. "Ягона реестр" АТ томонидан, мазкур қарор билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомда белгиланган мезонларга асосан оилани кам таъминланган деб эътироф этиш, ижтимоий нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш ва кўриб чиқиш учун кейинги ойга (кутиш рўйхатларига) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

17. Давлат хизматини кўрсатиш натижаси ариза берувчининг сўровномада кўрсатилган уяли телефон рақамига ёки ЯИДХПга юборилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

         

18. "Ягона реестр" АТда ишлашга рухсат берилган ташкилот ва идоралар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ҳамда мониторинг олиб боради.

20. Ариза берувчи мазкур давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали кам таъминланган оилаларни

аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш

ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда

ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"

ахборот тизими орқали кам таъминланган

деб эътироф этилганлиги тўғрисида

маълумотномани тақдим этиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

     


     

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

    


     

Муддатлар

      











1-босқич


Ариза берувчи


    

1. Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.


3. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар томонидан мурожаат қилади.

       


Заруратга кўра











2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


           

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига юборади.



1. 5 дақиқа ичида


2. ЯИДХП



2. Сўровномани "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига юборади.

 


2. Автоматик тарзда








3-босқич


"Ижтимоий ҳимоя ягона

реестри" ахборот тизими


      

1. Сўров келиб тушгандан кейин "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидан зарур маълумотлар келиб тушади.


2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома расмийлаштирилади.


3. Маълумотнома ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.


4. Ариза берувчиларнинг мобил телефон рақамига маълумотномани юклаб олиш бўйича ҳавола кўрсатилган СМС хабарнома юборилади.

        


Автоматик тарзда











4-босқич


Давлат хизматлари маркази


Маълумотнома олингандан сўнг уни ариза берувчига тақдим этади.


        

Маълумотнома

олингандан кейин

3 дақиқа ичида

       




         

          

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали кам таъминланган оилаларни

аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш

ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда

ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1а-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этиш,

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа

ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун

электрон кўринишда ариза бериш бўйича

давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

    


     

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

          


    

Муддатлар

    











1-босқич


Ариза берувчи


     

1. Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради, текширади ва тасдиқлайди.


3. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар томонидан мурожаат қилади.

      


Хоҳишига кўра,

бироқ ҳар ойнинг

26-санасига қадар











2-босқич


1. Давлат

хизматлари

маркази


     

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига юборади.

      


1. Сўровнома

тўлдирилгандан кейин

5 дақиқа ичида


2. ЯИДХП


2. Сўровномани "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига юборади.

       


2. Автоматик тарзда








3-босқич


     

"Ижтимоий ҳимоя

ягона реестри"

ахборот тизими

       


Тегишли вазирлик ва идораларга электрон шаклда сўров юборади.


Автоматик тарзда











4-босқич


Вазирлик ва

идоралар


     

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига электрон шаклда жавоб қайтаради.

       


Автоматик тарзда











5-босқич


"Ижтимоий ҳимоя

ягона реестри"

ахборот тизими


        

1. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдорини аниқлайди ва белгиланган мезонларга солиштиради.


2. Ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Туман (шаҳар) бюджетида назарда тугилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аризаларни кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун (кутиш рўйхатларига) ўтказади.


4. Ариза берувчиларнинг уяли телефон рақамига ёки ЯИДХПга ижтимоий нафақа тайинланганлиги, тайинлаш рад этилганлиги ёки кўриб чиқиш учун кейинги ойда (кутиш рўйхатларига) ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарни юборади.

         


Ариза берилган ойдан

кейинги ойнинг

1-санасига қадар











6-босқич


1. Давлат

хизматлари маркази


2. ЯИДХП


          

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

         


Маълумот олинганидан

сўнг 5 дақиқада




        

Изоҳ. Мобил илова орқали электрон ариза тақдим этишда хам ушбу схема қўлланилади.



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали кам таъминланган оилаларни

аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш

ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда

ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2-ИЛОВА



Ягона интерактив давлат хизматлари портали логотипининг тасвири


Ўзбекистон Республикаси

Давлат гербининг тасвири

Давлат органининг номи

N ABC-123456789-DEF

Ҳужжат яратилган сана:

___________________

кун/ой/йил

Кимга берилган:

___________________________

Олувчининг Ф.И.О.


Олувчининг ЖШШИР:

____________________

        

         

МАЪЛУМОТНОМА

          

Фуқаро__________________________________нинг оиласи ҳақиқатда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган.

Кам таъминланган деб эътироф этилган оиланинг таркиби:

         

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган санаси

(кун/ой/йил)


Жинси

(аёл/эркак)


Паспорт

(IDкарта)

маълумотлари

(серия/рақами)

ЖШШИР


Оила аъзосининг

мақоми (ариза

берувчига

нисбатан)


          

        

Фуқаро аризаси рақами: ___________________.

Фуқаронинг яшаш манзили: _______________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар), _______________ туман (шаҳар), _______________ (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи), _____ уй, _____ хонадон.

Оиласи кам таъминланган деб эътироф этилган ой/йил: ______________.

         

          

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади.

Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун edoc.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.

Т

е

к

ш

и

р

у

в


к

о

д

и


Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

         

         

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали кам таъминланган оилаларни

аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш

ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда

ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

3-ИЛОВА



____________

(сана)


____________

(рақам)

         

           

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этиш,

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа

ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун

электрон кўринишда ариза бериш давлат

хизмати кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

          

     

I. МУРОЖААТ ҚИЛУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

        

1. Хизмат тури

Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ёки моддий ёрдамни олиш



Бепул ёки имтиёзли шартларда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар олиш учун кам таъминланган  деб эътироф этиш



2. Фамилияси



3. Исми



4. Отасининг исми:

(мавжуд бўлса)



5. Туғилган санаси



6. Маҳалла фуқаролар йиғини



7. Телефон рақами



8. Электрон почта манзили:

(мавжуд бўлса)



        

II. ОИЛАНИНГ МАВЖУД ЧОРВА МОЛЛАРИ, ПАРРАНДАЛАРИ

ҲАМДА АРИЗАЧИ ВА УНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ НОМИГА

РАСМИЙЛАШТИРИЛМАГАН БИРОҚ ФОЙДАЛАНУВИДА

БЎЛГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ, НОТУРАР

БИНОЛАРИ, КЎЧМАС МУЛКЛАРИ, БОҒ

ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИК ЕРЛАРИ

       

Т/р

     

Кўрсаткичлар

    

Миқдори

       

1.

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:



1.1

Буқа ва сигирлар



1.2

Ёш қорамоллар



1.3

От ва туялар



1.4

Катта ёшдаги чўчқалар



1.5

Қўйлар



1.6

Катта ёшдаги паррандалар



1.7

Ёш паррандалар



2.

Аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ оила фойдаланувида бўлган:



2.1

Юк автотранспорт воситалари сони



2.1.1

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.2

Давлат рақами белгиси



2.1.3

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.4

Давлат рақами белгиси



2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони



2.2.1

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.2

Давлат рақами белгиси



2.2.3

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.4

Давлат рақами белгиси



2.3

Даромад олиб келувчи нотурар бинолари сони



2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)




         

III. ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:

      


16. Бошқа ҳужжатлар:

(мавжуд бўлса)


- васийлик ва ҳомийлик органининг қарори;

- чет эл олий таълим муассасаси талабаси эканлигини тасдиқловчи маълумотнома;

- Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ва тижорат банклари раҳбарларига, "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" Кредит бюроси МЧЖга ариза.



          

Сўровномада розилик бериладиган оферталар:


1) Пенсия жамғармаси бўлимини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), яшаш жойим ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ёки ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

Менинг ва оила аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали текширилишига ҳамда ижтимоий нафақа тўловини банк картаси орқали амалга оширилишига розилик бераман.

Бунда АТ "Халқ банки"да менинг номимга банк картаси очилмаган бўлса, АТ "Халқ банки"да номимга янги банк картасини очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.


2) Хўжалигимизда мавжуд чорва моллари, паррандалари сони, оила аъзоларим номига расмийлаштирилмаган бироқ оиламнинг фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, қўшимча турар кўчмас мулклари ҳамда боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман.

Ушбу маълумотлар ҳаққонийлигини маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган масъул ходимлар томонидан хонадонимга келиб ўрганиш ўтказишига розиман.

        

        

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 октябрдаги

654-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот

алмашинуви доирасидаги маълумотлар

РЎЙХАТИ*

           

Т/р

     

Ташкилот номи

     

Талаб этиладиган маълумотлар

       

         

I. ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

ВА ИДОРАЛАР БЎЙИЧА

        

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Маҳаллий бюджетда ва бошқа манбаларда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг режаси тўғрисида маълумот.


2. Олий таълим ташкилотлари томонидан ҳисобланган стипендиялар миқдори тўғрисида маълумот.


3. Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялар, олинган дивидендлар тўғрисида маълумот.


4. Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.


1.1

Солиқ қўмитаси


1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган даромадлар тўғрисида маълумот.


2. Жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор, ёлланган ходим сифатидаги мақоми ва тўланган қатъий солиқ суммаси тўғрисида маълумот.


3. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумот.


4. Корхоналарнинг таъсисчилари ва таъсис этилган корхонанинг устав фондидаги улуши тўғрисида маълумот.


5. Жисмоний шахсларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи тўғрисида маълумот.


1.2

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:


1. Кўчмас мулк манзили ва кадастр рақами тўғрисидаги маълумотлар.


2. Якка тартибдаги уй-жойнинг умумий ер майдони ва қурилиши ости майдони тўғрисида маълумот.


3. Деҳқон хўжаликларининг ер майдони тўғрисида маълумот.


1.3

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси***


1. Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар ва уларга тўланган пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар миқдорлари тўғрисида маълумот.


2. Ўзгалар парваришига муҳтож 80 ёшга тўлган кексаларни ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилаётганлар шахслар тўғрисида маълумот.


2.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилувчилар (ишсиз, иш изловчи, ишсизлик нафақаси ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


2. Жамоат ишларида қатнашганлар ва уларга тўланган ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот.


3. Фуқароларга вазирлик тизимидаги жамғармалар томонидан берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.


4. Ташкиллаштирилган ҳолда чет элга вақтинча ишга юборилганлик тўғрисидаги маълумотлар.


2.1

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида маълумот.


2. Якка-ёлғиз шахсларга ажратилган бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари тўғрисида маълумот.


3. Болалар уйи, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида тарбияланаётган шахслар тўғрисида маълумот.


4. "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида тарбияланаётган шахслар тўғрисида маълумот.


5. Протез-ортопедия мосламалари, реабилитация қилишнинг техник воситалари ва ҳаракатланиш воситалари тўғрисида маълумот.


2.2

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


1. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида берилган субсидиялар тўғрисида маълумот.


2. "Онлайн маҳалла" электрон платформасига киритилган оилалар тўғрисида маълумот.

3.

Соғликни сақлаш вазирлиги

1. Бепул тиббий хизматлар олиш учун берилган ордерлар.


2. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турганлиги тўғрисида маълумот.


3. Онкологик касалликлар билан узоқ муддатли даволанишда бўлган шахслар тўғрисидаги маълумот.


4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва ушбу варақалар расмийлаштирилган шахслар тўғрисидаги маълумот.


4.

Ички ишлар вазирлиги

1. Жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган ёки ишончнома асосида фойдаланилаётган автотранспорт воситаси (ишлаб чиқарилган сана, тури, маркаси, техник ҳолати ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


2. Фуқароларга берилган паспортлар тўғрисида маълумот.


3. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган яшаш гувоҳномалари тўғрисида маълумот.


4. Фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.


5. Жазони ижро этиш муассасаларида бўлган, шу жумладан чет элда жазони ижро этиш муассасаларида бўлган шахслар тўғрисида маълумот.


6. "Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни олувчилар тўғрисида маълумот.


5.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари тўғрисида маълумот.


2. Васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисида маълумот.


3. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари тўғрисида маълумот.


4. Ўн саккиз ёшдан ошган мактаб ўқувчилари тўғрисида маълумот.


5. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчиларни уй-жой билан таъминлаш "Онлайн навбат" ахборот тизимига киритилган болалар тўғрисида маълумот.


6. Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (ота-оналар тўлови бўйича имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


7. Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (бепул қишки кийим-бош, дарсликлар тўплами, ота-оналар тўловида имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


6.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги**


Талаба (тингловчи)лар (таълим ташкилоти, уқиш шакли, ўқиш тури, таълим курси, йўналиши ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


7.

Транспорт вазирлиги

1. Фуқароларнинг айрим тоифаларига транспорт (шаҳар, ҳаво, темир йўл)да имтиёзли юриш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида маълумот.


2. Йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланадиган юридик шахслар томонидан лицензиялар берилган автотранспорт воситалари ва уларнинг эгалари тўғрисида маълумот.


8.

Адлия вазирлиги

1. Оила аъзоларининг фуқаролик ҳолати тўғрисида маълумот.


2. Оила таркиби тўғрисида маълумот.


3. Қайд этилган фуқаролик ҳолатлари (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги, вафот этганлик ва бошқалар) тўғрисида шу жумладан, чет элда қайд этилган ҳолатлар тўғрисида маълумот.


8.1

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги


1. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига бириктирилган ЖШШИРлар тўғрисида маълумот.


2. Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида ҳамда уларнинг чет элга бориш мақсадлари, ёши ва мамлакатлари тўғрисида маълумот.


9.

Марказий банк

1. Жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларидаги маблағлар тўғрисида маълумот.


2. Олинган пул ўтказмалари тўғрисида маълумот.


3. "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредит олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумот.


10.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси


Жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумот.


          

II. БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР БЎЙИЧА

       

1.

АТ "Халқ банки"

1. Тўланган (тўланмаган) болалар нафақаси, моддий ёрдам ва бошқа тўловлар, қайтарилган маблағлар ҳамда ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлар тўғрисида маълумот.


2. Фуқаролар номига очилган ва актив бўлган банк пластик карталар тўғрисида маълумот.


3. Нафақа ва моддий ёрдам ва бошқа тўловлар учун молиялаштирилган, тўланган ва тўланмасдан тегишли маҳаллий бюджетга қайтарилган маблағлар миқдорлари ва нафақа олувчилар тўғрисида маълумот.


2.

Ўзбекистон Банклари ассоциацияси


Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг кредит тарихига оид маълумот.


       

*) Реал вақт режимида маълумотлар базасига кириш дастурий комплекс ва маълумотлар базаси тузилмасига аралашиш ҳуқуқисиз ЖШШИРга асосан берилади.


**) Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари хамда касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейлар бўйича тақдим этилади.


***) Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича маълумотлар тақдим этилади.".

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 ноябрдаги

596-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорининг 10-банди ва унга 2-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармони ҳамда "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон қарори)" 2022 йил 9 июндаги 323-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 76-банди.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 ноябрь


























































































Время: 0.2037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск