ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 23.10.2023 й. МҲ-15-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 20.10.2023 й. 01/22-05/5345-сон "Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 22.11.2023 й. 2590-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2023 й.

N 2590-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ

ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.10.2023 й.

N МҲ-15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.10.2023 й.

N 01/22-05/5345

ҚАРОРИ



Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини

ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги ва 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сон "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 8 майдаги 92/1, 1-сон қарори (рўйхат рақами 2590, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

А.А. Абдухакимов

Вазир

А.Б. Воитов

            





Қарорга

ИЛОВА



Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини

ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 1-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатида (рўйхат рақами 2544, 2013 йил 26 декабрь)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатида (рўйхат рақами 3357, 2022 йил 31 март)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "карантин тадбирларини" деган сўзлар "ўсимликлар карантинига доир тадбирларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 2-бобнинг 4-параграфи номи ва 19-банддаги "Карантин тадбирларини" деган сўзлар "Ўсимликлар карантинига доир тадбирларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ўсимликлар карантинига доир тадбирларнинг мақсади ўсимликлар карантини объектларининг хорижий мамлакатлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектлари тарқалган ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлган ҳудудларига кириб келиши натижасида зарар етказилиши хавфининг олдини олиш, уни чеклаш ва бартараф этишдан иборат ҳисобланади.".


6. 17 ва 20-бандлардаги "Карантин тадбирлари" деган сўзлар "Ўсимликлар карантинига доир тадбирлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 18-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ўсимликлар карантинига доир тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назорати ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати органлари томонидан амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 ноябрь











































Время: 0.0269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск