Умная подшивка
Моҳир тахлам / Банк карталарини қўллаган ҳолда ҳисоб-китоблар /Хорижий валютадаги корпоратив картадан фойдаланиш тартиби ("СБҲ" 42-сон, 2023 йил 24 октябрь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Материал действителен на дату публикации*
ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ КОРПОРАТИВ
КАРТАДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
КАРТА ҲИСОБРАҚАМИ НИМА
Карта ҳисобварағи - банк картаси орқали пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобрақами (Низом 1-б., АВ рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.).
Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз (Низом 16-б., АВ рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.):
q пул маблағларини карта ҳисобрақамига кирим қилиш;
q карта ҳисобрақамидан шартномалар, хизмат сафарлари, хўжалик ва бошқа харажатлар учун тўлаш;
q банк картасининг эмитенти билан тузилган шартномада кўрсатилган ва тегишли карта ҳисобрақамидан ўтказиш учун рухсат этилган бошқа операцияларни амалга ошириш.
Карта ҳисобварағини талаб қилиб олингунча исталган депозит ҳисобрақамидан тўлов топшириқномаси асосида тўлдириш мумкин.
КОРПОРАТИВ БАНК КАРТАСИ
ОРҚАЛИ ТЎЛОВ АМАЛГА
ОШИРИЛГАНИДА ҚАНДАЙ
ҲУЖЖАТЛАР РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ
Банк карталари орқали амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисобот ҳужжатлари сифатида қуйидагилар хизмат қилади (Низом 21-б., АВ рўйхат рақ
...