Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг юридик таъминоти / Бошқа /

Мулкдорлар қандай қилиб ўз корхонаси директорини ишдан бўшата олади ("НМ" 42-сон, 2023 йил 24 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал действителен на дату публикации*



МУЛКДОРЛАР ҚАНДАЙ ҚИЛИБ

ЎЗ КОРХОНАСИ ДИРЕКТОРИНИ

ИШДАН БЎШАТА ОЛАДИ


Раҳбар - бу корхонанинг жорий фаолиятини бошқарадиган ягона ижрочи орган. У қандай номланиши муҳим эмас, асосийси у бажарадиган функциялар. Биз кўпроқ "Бош директор" ёки оддийгина "директор" деб номлашга ўрганганимиз, яъни раҳбар корхона номидан ишончномасиз иш олиб боради (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон ЎРҚ 39-м., 11.12.2003 йилдаги 558-II-сон ЎРҚ 14-м., 26.04.1996 йилдаги 223-I-сон ЎРҚ 79-м.). Бироқ, у ўз ишида тўлиқ эркинликка эга эмас. Турли тижорат тизимларида энг юқори бошқарув органи таъсисчилар ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.


Бир томондан, директор корхона ходимлари учун иш берувчи бўлса, бошқа томондан, корхонанинг иқтисодий муваффақияти кўп жиҳатдан унинг фаолиятига боғлиқ бўлган ёлланма ходимдир. Шу билан бирга, амалиётда директор билан меҳнат шартномасини бекор қилиш зарур бўлган ҳолатлар мавжуд. Уни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш ҳамма учун энг безарар жараён. Аммо, директор ишдан кетишни истамаган вазият жуда зиддиятли бўлиб, у нафақат ходимларнинг, балки бизнес шерикларнинг ҳам манфаатларига таъсир кўрсатади. Директор корхонанинг асосий шахсларидан бири бўлганлиги сабабли, уни ишдан бўшатиш билан боғлиқ ҳужжатлардаги хатолар жиддий оқибатларга олиб келади. Раҳбар билан меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш ўзига хос хусусиятларга эга ва оддий ходимларни ишдан бўшатиш тартибидан фарқ қилади.



ДИРЕКТОРНИ ИШДАН БЎШАТИШ

УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

УМУМИЙ АСОСЛАР


q Раҳбарнинг ўз хоҳишига кўра (МК 160, 489-м.)

Директор оддий ходим каби меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида икки ҳафта олдин корхона таъсисчиларига ишдан бўшаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши керак. Бунда огоҳлантириш даври барча календарь кунларини, шу жумладан байрам ва дам олиш кунларини, шунингдек раҳбар бетоб бўлган вақтни ҳам ўз ичига олади (17.04.1998 йилдаги 12-сон ОСПҚ 15-б.).

Агар корхона мулкдорлари у билан шундай келишувга эришса, директорни аввалроқ ишдан бўшатиш мумкин (МК 160-м. 4-қ.). Директорнинг истагига кўра икки ҳафталик муддатни қисқартириш мумкин эмас.

Иккала томон рози

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск