ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2023 й. 615-сон "Ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2023 й.

N 615



ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШНИНГ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ

ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"

2013 ЙИЛ 4 ОКТЯБРДАГИ 272-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда ёнғинлар профилактикаси соҳасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, аҳолининг маиший ҳаётида ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар рўй бермоқда.

Нохуш ҳодисаларнинг юзага келиши давлат ёнғин назорати бўйича қонунчиликда белгиланган механизмларни қайта кўриб чиқиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ёнғин хавфсизлиги маданиятини оширишга қаратилган қатъий чора-тадбирларни амалга ошириш заруратини кўрсатмоқда.

"Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2023 йил 2 августдаги ПФ-125-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини амалга ошириш тизимини сифат жиҳатидан янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органларига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган объектларда батафсил, назорат ва тезкор текширувлар ўтказиш;

Давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифаларига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш (ёнғин аудити) хизматини кўрсатиш ва бу йўналишда мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

жамиятни оммавий ахборот воситалари орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш усуллари ҳақида хабардор қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев зиммасига юклансин.

            

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 ноябрдаги

615-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида" 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банддаги "Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига" ҳамда "қонун ҳужжатларида" сўзлари тегишлича "Фавқулодда вазиятлар вазирлигига" ҳамда "қонунчиликда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:


а) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ёнғинлар профилактикаси - ёнғинлар келиб чиқиш эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;"

учинчи - олтинчи хатбошлар тегишлича тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "қонунчиликда" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ички ишлар вазирлиги" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) таркибига кирувчи Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси ва Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда - Фавқулодда вазиятлар бошқармалари);"

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари (бўлим, бўлинмалари), "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси;"

тўртинчи ва бешинчи хатбошлар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туманлар (шаҳарлар) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари;

Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бевосита бўйсунувчи ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)";


г) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Қуйидагилар Давлат ёнғин назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори - Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ёнғин хавфсизлиги соҳасида профилактика ва назорат фаолиятини мувофиқлаштирувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосари - Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғининг ёнғин хавфсизлиги соҳасида профилактика йўналишидаги ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари - Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси ҳамда Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармасининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - тегишли равишда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари бошлиқлари ва уларнинг профилактика бўйича ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари - Ёнғинлар профилактикаси бўлими, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактикаси бўлими ҳамда Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлимининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари;

туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари, "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг бошлиқлари ва уларнинг профилактика бўйича ўринбосарлари;

туманлар (шаҳарлар)нинг ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари - туманлар (шаҳарлар)нинг фавқулодда вазиятлар бўлимларининг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари ҳамда "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг кичик инспектори;

ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари - Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари (бўлим, бўлинмалари), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)нинг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги касбий ёнғин хавфсизлиги бўлимлар (бўлинмалар) бошлиқлари ва уларнинг ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича ўринбосарлари".

12. Қуйидагилар давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат ёнғин назоратини амалга ошириш;

ёнғинлар профилактикасини ўтказиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид ишлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек, ёнғинларга доир ахборотларни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш ишларини олиб бориш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;

барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикаси ўтказилишига доир ишларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиялари, шунингдек, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни қабул қилиб олиш комиссиялари таркибида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этиш;

ёнғин автоматикаси тизимларини (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) монтаж қилиш, шунингдек, қурилиш конструкция ва материалларини оловбардошлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар сифатини текшириш ва қабул қилиш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ташкилотларнинг ходимларига, суғурталанган шахсларга, мактабгача таълим муассасаларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш сифати ва ташкил этилишини назорат қилиш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш сифатини назорат қилиш;

фуқаролар ва ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик асосида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш учун ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш (ёнғин аудити) хизматини бажариш;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий қўллаб - қувватлаш";


д) 13-бандда:

учинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "қонунчиликда" сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "ёнғин-профилактика кўригидан" сўзлари "профилактика тадбирини" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "ёнғин ҳақида одамларга хабар берадиган мосламаларнинг" сўзлари "одамларни ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилишни бошқариш тизимларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича ўтказилган ёнғин-профилактика кўриклари ёки текширишлар натижалари бўйича ташкилотлар раҳбарларига ва фуқароларга ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишини бартараф этишга қаратилган тавсиявий характерга эга бўлган маълумотномаларни ёки бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмаларни мос равишда бериш";


е) 14-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларига" сўзлари "қонунчиликка" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи ва еттинчи хатбошилардаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "қонунчиликда" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари" сўзлари "республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 15-банддаги "давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг" ҳамда "қонун ҳужжатларида" сўзлари тегишлича "республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг" ҳамда "қонунчиликда" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 16-банддаги ҳамда 17-банднинг иккинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "қонунчиликда" сўзи билан алмаштирилсин;


и) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13 - 17-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эгадирлар:

аҳоли пунктлари, ҳудудлар, бинолар, иншоотлар учун ёнғин хавфсизлигининг умумий талабларини белгилаш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги, шу жумладан ёнғин-техник маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни мустақил равишда ёки республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқишни ташкил этиш;

ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш, шунингдек, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳа ҳужжатларини ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига тааллуқли қисмини кўриб чиқиш ва келишиш;

ўрнатилган тартибда лойиҳа ҳужжатларини амалдаги шаҳарсозлик норма ва қоидаларидаги ёнғинга қарши талабларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқиш ва бу борада маслаҳат ҳамда тавсиялар бериш;

объектларни қуриш ва реконструкция қилишда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларининг лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан танлов асосида назоратни амалга ошириш;

ривожланган давлатлар амалиётидан келиб чиққан ҳолда, жамоат ва маъмурий биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш учун ишлаб чиқилган махсус техник шартларни кўриб чиқиш;

ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни келишиш";


к) 19 ва 22-бандлардаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "қонунчиликда" сўзи билан алмаштирилсин;


л) 23-банддаги "Ички ишлар" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан қуйидаги тартибда текширувлар ўтказилади:

батафсил (дастлабки) текширув ва назорат текширув - бир йилда кўпи билан бир мартадан;

тезкор текширув - жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаалардан олинган маълумотлар асосида.

Назорат объектларида ўтказиладиган батафсил текширувларнинг даврийлиги ушбу объектларнинг ёнғин чиқиш хавфи бўлган гуруҳига кўра белгиланади. Объектларнинг ёнғин чиқиш хавфи бўлган гуруҳи фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.

Уй-жой сектори объектлари ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлилидан келиб чиқиб текширилади".

25. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбурдирлар:

ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қонунчиликка мувофиқ берилган ваколатларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга;

ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашни ўргатиш ва умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этишга кўмаклашиш;

ёнғинга қарши тарғибот аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда жамиятни оммавий ахборот воситалари, махсус адабиётлар ва реклама маҳсулотларини нашр этиш ҳамда тарқатиш, муайян мавзуга бағишланган кўргазмалар, кўриклар, конференциялар ўтказиш ва аҳолини хабардор қилишнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларидан фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўллари ҳақида хабардор қилиш;

ташкилотларда ва аҳоли пунктларида ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати, идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ва идоравий ёнғин назоратини ташкил этилишига кўмаклашиш;

қонунчиликка, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш тадбирларини ўтказиш мақсадида фақат хизмат вазифаларини бажариш вақтида хизмат гувоҳномасини ҳамда давлат ёнғин назорати томонидан текширув ва ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш учун тасдиқланган буйруқ ва бошқа ҳужжатларни кўрсатган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ташкилотлар (ҳудудлари ва хоналари) объектларига бориш;

назорат тадбирларини ўтказиш вақтида ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар вакилларининг қатнашишига тўсқинлик қилмаслик, текширувларга дахлдор бўлган саволлар бўйича тушунтиришлар бериш;

назорат бўйича тадбирлар ўтказиш вақтида иштирок этаётган ташкилотлар раҳбарларига ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларига текшириш натижалари бўйича материаллар нусхаларини ва зарур маълумотларни тақдим этиш;

ташкилотлар раҳбарларини ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларини назорат тадбирлари натижалари билан таништириш;

аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича қўлланиладиган чораларни белгилашда кўрсатилган чораларнинг қоидабузарликнинг оғирлигига мувофиқлилигини, уларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиғига, мол-мулкига ва атроф муҳитга хавф солишини инобатга олиш, шунингдек фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини асоссиз чеклашга йўл қўймаслик;

норози бўлиб шикоят аризалари берилганда ўз хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини қонунчиликда белгиланган тартибда исботлаш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини ёнғин хавфи пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш мақсадида ўзига қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати тўғрисида хабардор қилиш;

ёнғинлар профилактикасини ва давлат ёнғин назорати ишини такомиллаштириш;

объектлар ва аҳоли пунктлари ёнғин хавфсизлигининг аҳволи, юз берган ёнғинлар, назорат фаолиятининг натижалари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш";


н) 26, 27 ва 30-бандлардаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "қонунчиликда" сўзи билан алмаштирилсин;


о) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги объектларида, ўрмон хўжалиги ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортидан фойдаланилаётганда давлат ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли республика ва ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари органлари ўртасидаги келишувлар билан белгиланади".

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 ноябрь












































































Время: 0.1839
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск