Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / 2023 йил учун қонунчиликда янги / Ноябрь, 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.11.2023 й. ПФ-193-сон "Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.11.2023 й.

N ПФ-193



КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСНИ

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришни комплекс қўллаб-қувватлашнинг "узлуксиз занжирини" яратиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, иқтисодиётнинг янги технология ва инновацияларга асосланган, сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчи бўғини бўлган ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш инструментлари етарлича яратилмасдан қолмоқда.

Молия бозорида ресурсларнинг юқори фоиз ставкалари сақланиб қолаётган шароитда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янгича ва муқобил инструментларини яратишга, хусусан тадбиркорлик лойиҳаларига улуш киритиш ва хизматлар ипотекасини жорий этишга, кафиллик ёрдамини тақдим этишни кенгайтиришга эҳтиёж ортмоқда.

Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимида асосий бўғинлардан бири бўлган Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) амалдаги ташкилий-ҳуқуқий шакли тадбиркорлик субъектларига етарлича ёрдам кўрсатиш, янги хизмат турларини жорий этиш, халқаро молия институтларидан тўғридан-тўғри маблағ жалб этиш имкониятини бермайди.

Жорий йилнинг 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда Жамғарма фаолиятини жаҳон тажрибаси асосида ташкил этиш ва тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича комплекс тизимни яратиш мақсадида:


1. Жамғарма Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъсисчилигида "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Компания) шаклида қайта ташкил қилинсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Компанияни жаҳон тажрибаси асосида трансформация қилиш ишларини давом эттирган ҳолда унинг фаолиятини қуйидагиларга йўналтириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:

кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларни комплекс қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча ёрдам инструментларини мустақил жорий этиш, тадбиркорларнинг қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиш имкониятини ошириш;

маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш;

кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш орқали иш ўринлари яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этиш;

ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турларидан келиб чиқиб уларнинг лойиҳаларига молиявий кўмаклашиш;

хизматлар кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш соҳасида "яшил" ва энергия тежовчи технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни кенг қўллаб-қувватлаш.


2. Компания томонидан 2024 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилсин:

а) ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига:

лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш;

кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва етти йилгача муддатга қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хизматлар ипотекаси асосида ташаббускорга бериш;

б) кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига:

кредит (лизинг) ажратиш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига миллий ва хорижий валютада молиявий ресурсларни жойлаштириш;

тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга умумий қиймати 5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш;

Компания маблағларидан фойдаланиш бўйича тижорат банклари билан тузиладиган воситачилик шартномаларига асосан белгиланган лимит ҳамда умумий миқдор ва шартлар доирасида кредитлар бўйича кафиллик (портфель кафиллиги) тақдим этиш;

в) 2024-2026 йилларда кичик тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этиш.

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари ва шартлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Компанияга ушбу банднинг "а" кичик бандидаги тадбирларни ташкил этиш учун ўн йил муддатга беш йиллик имтиёзли давр билан жами 1,2 триллион сўм, шу жумладан 2024 йил 1 июлга қадар 600 миллиард сўм ҳамда 2024 йил якунига қадар 600 миллиард сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси ажратсин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси шаклидаги молиявий ёрдамлар Компания томонидан 24 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ҳамда бир йил давомида камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган ўрта тадбиркорлик субъектлари орасида ўтказиладиган очиқ танлов орқали аниқланадиган лойиҳаларга тақдим этилади;

б) Компания ўзи томонидан ўрта тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига улушдор сифатида киритилган улушни етти йил давомида бозор қийматида лойиҳа ташаббускорига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилади;

в) "яхши" ва "аъло" кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича кафиллик ёрдамидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдорлар доирасида кафиллик тақдим этилади;

г) Компания томонидан компенсация:

"1+2" тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки йилига тақдим этилади, кейинги икки йил давомида тадбиркорлик субъекти томонидан яратиладиган янги иш ўринлари сони режаси бажарилиши ва реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушум камида ўн беш фоизга ошган тақдирда давом эттирилади;

Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ҳисобига Иқтисодиёт ва молия вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан тўланади ҳамда жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқи Компанияга берилади.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

2023-2024 йилларда Компания устав капиталининг 300 миллиард сўм миқдорида шакллантирилишини таъминласин;

2024-2025 йилларда хизмат кўрсатиш, "яшил" ва энергия самарадор лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига молиявий ресурсларни ажратиш мақсадида Компанияга халқаро молия институтларидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этсин;

Компания билан биргаликда халқаро молия институтлари техник кўмаги асосида 2024 йил 1 майга қадар Компанияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқсин;

Компаниянинг ресурс ажратиш ва хизматлар ипотекаси молиявий ёрдамини кўрсатиш имкониятини кенгайтириш ва уни зарур маблағ билан таъминлаш мақсадида Компаниянинг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ бюджет ссудасини ажратиб борсин.

Бунда, хизматлар ипотекаси устувор равишда ишлаб чиқариш, туризм, савдо ва сервис, шунингдек, йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга батафсил режалаштириш ва мастер-режалари мавжуд ҳудудларда тақдим этилади.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

халқаро молия институтлари, тижорат банклари ва бошқа хусусий инвесторларни Компаниянинг устав капиталида иштирок этишга жалб қилиш;

Компанияга халқаро молия институтлари ва ташкилотларидан қарз маблағларини жалб этиш ҳуқуқини бериш;

Марказий банкка ўз ваколатлари доирасида Компания фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш вазифасини юклаш;

2026 йилдан бошлаб Компанияда бошқарувнинг замонавий тизимлари ва халқаро стандартларни (ISO, SAP) жорий қилиш ва у томонидан етакчи халқаро агентликларнинг кредит рейтинги олинишини таъминлаш орқали маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида акция ва облигациялар чиқариш ҳамда ресурслар жалб қилиш;

2024-2027 йилларда босқичма-босқич Компания даромадларини камида 50 фоизга ошириш орқали ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш.


6. Белгилаб қўйилсинки:

а) Компания Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва унинг активларини баланс қийматида қабул қилади;

б) Компаниянинг Кузатув кенгашига:

Компания томонидан тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдамларни тақдим этишнинг миқдорлари, параметр ва қоидаларига ўзгартириш киритиш, шу жумладан янги хизмат турларини жорий этиш;

лойиҳаларнинг бизнес-режа ва самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган ҳолларда молиявий ёрдамларни тўхтатиш ваколати берилади;

в) Компанияга Кузатув кенгаши тасдиқлаган низомга асосан малакали мутахассислардан иборат танлов комиссияси томонидан мустақил равишда:

халқаро юридик, аудиторлик, инвестиция маслаҳатчилари, консалтинг компаниялари, малакали маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда консультантларни жалб этиш;

ахборотлаштириш қурилмалари ва хизматлари ҳамда дастурий таъминотларни етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳу

...
Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск