Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Транспорт и дорожное хозяйство /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2023 й. ПҚ-329-сон "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2023 й.

N ПҚ-329



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕМИР ЙЎЛ

ТРАНСПОРТИ СОҲАСИНИ ТУБДАН ИСЛОҲ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Қуйидагилар темир йўл транспорти соҳасини босқичма-босқич ислоҳ қилишнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:

темир йўлда ташиш хизматлари бозорида рақобатни шакллантириш ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш орқали ташиш жараёнларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш;

темир йўл соҳасини трансформация қилиш ва рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, хизматлар кўрсатиш жараёнининг узлуксизлиги, сифатлилиги, хавфсизлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш;

темир йўл корхоналарининг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, йўловчи ва юк ташишда таннарх ва харажатларни камайтириш, операцион самарадорликни таъминлаш борасида ҳисобдорлик ва рағбатлантирувчи муҳитни яратиш;

тадбиркорлик субъектлари учун темир йўл орқали юк ташиш хизматини кўрсатувчи вагон операторларини эркин танлаш ҳуқуқини таъминлаш;

темир йўл хизматларини кўрсатишда иқтисодий ва молиявий салоҳияти юқори бўлган йўналиш ва соҳаларга мустақил ривожланиш, шу жумладан маҳаллий ва халқаро молия бозорларига чиқиш ҳамда давлат кўмагисиз кредит ресурсларини жалб қилиш учун имконият яратиш;

темир йўл соҳасидаги давлат улуши мавжуд компанияларда корпоратив бошқарув тизимини тубдан яхшилаш, соҳага малакали хорижий менежерлар ва мутахассисларни жалб қилиш.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлигининг "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январга қадар алоҳида йўналишлар бўйича қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

йўл хўжалиги, электр таъминоти, сигналлаштириш ва алоқа, локомотив хўжалиги, ягона диспетчерлик маркази ва юк станциялари иш фаолиятини таъминлаш ҳамда мазкур инфратузилма объектларини ривожлантириш бўйича "Темирйўлинфратузилма" АЖ;

юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагон ва контейнер хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, мультимодал "эшикдан эшиккача" ташувларни йўлга қўйиш, логистика марказлари ва терминалларини ташкил этиш бўйича "Темирйўлкарго" АЖ;

юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш бўйича "Темирйўлэкспресс" АЖ;

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ таркибида вокзаллар фаолиятини таъминлаш бўйича "Темир йўл вокзаллари" МЧЖ ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш бўйича "Шаҳар атрофида йўловчи ташиш" МЧЖ;

болалар оромгоҳлари, соғлиқни сақлаш, маданий-маърифий ва спорт объектларини сақлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган тушумларни ошириш ҳамда уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш бўйича "Темир йўл ижтимоий хизматлар" муассасаси.

Мазкур банд билан ташкил этилаётган акциядорлик жамиятлари ва муассасанинг таъсисчиси (акциядори, мулкдори) этиб холдинг сифатида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ белгилансин.


3. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга ўзининг таркибидаги корхоналарга бухгалтерия ҳисоби, молия, менежмент, рақамлаштириш, харидлар, кадрлар малакасини ошириш ва бошқа йўналишларда хизмат кўрсатиш вазифаси юклансин.


4. Қуйидагилар:

2023-2026 йилларда темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

темир йўл транспорти соҳасида ислоҳотларнинг қисқа муддатларда ва самарали амалга оширилишини таъминлаш йўлида барча мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ваколатига эга бўлган Темир йўл транспорти соҳасида ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия ва унинг ҳузуридаги ишчи гуруҳ таркиблари 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

2023-2025 йилларда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибидаги айрим хўжалик жамиятлари ва корхоналарни қайта ташкил этиш механизмлари 4-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибидаги корхоналарнинг оммавий савдолар орқали сотиладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати 5-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг оммавий савдолар орқали сотиладиган кўчмас мулк объектлари рўйхати 6-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кейинчалик самарали фойдаланиш учун баланс қийматида текинга ўтказиладиган активлари рўйхати 7-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг "Темир йўл ижтимоий хизматлар" муассасасига баланс қийматида ўтказиладиган мол-мулклари рўйхати 8-иловага мувофиқ;

юк ташиш ҳажмини ошириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш шарти билан аукцион орқали ижарага таклиф этиладиган темир йўл станциялари ҳудуди рўйхати 9-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарни қайта ташкил этишда мол-мулкларни бериш, сотиш ҳамда сақлашнинг алоҳида тартиби 10-иловага* мувофиқ;

темир йўл транспорти секторини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш жараёнларида иштирок этувчи мутасадди ташкилотлар ва уларнинг асосий вазифалари 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи дастурларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарни модернизация қилиш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, локомотив ва вагонлар паркини янгилаш;

тегишли инфратузилмани яратган ҳолда Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган станцияларни шаҳардан ташқарига чиқариш ва бўшайдиган ер участкаларини онлайн аукцион орқали сотиш ҳамда тушадиган маблағларни (сотиш харажатларини чегирган ҳолда) тенг улушларда темир йўл соҳаси инфратузилмасини ривожлантиришга ва республика бюджетига йўналтириш.


6. Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар (икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар бундан мустасно) 2024 йил 1 январдан бекор қилинсин ҳамда уларни фақат Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тақдим этиш тартиби жорий этилсин.

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов) 2023 йил 1 декабрга қадар темир йўлларда юкларни ташиш тарифларига тақдим этиладиган чегирмалар рўйхатини тасдиқласин.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

2024 йил 1 январдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиб, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш;

2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматларини (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) кўрсатишдан кўрилган зарарлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан темир йўл транспортида юк ташиш хизматларига берилган чегирмаларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш.

Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарлар ҳамда темир йўл транспортида юк ташиш хизматларига берилган чегирмаларни (Public service obligation) Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Белгилансинки:

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари, магистраль локомотив ва рўйхати Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус вагонларнинг учинчи шахсларга сотилиши, бегоналаштирилиши ёки бошқарувга ўтказилишига рухсат этилмайди;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари, локомотивларни тақдим этиш, маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматлари (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) тарифлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тартибга солинади.


9. Давлат активларини бошқариш агентлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг активларини савдога чиқаришда харид тўловларини, миқдоридан қатъи назар, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини назарда тутсин ҳамда уч ойдан ортиқ муддат мобайнида сотилмасдан турган активларнинг бошланғич баҳосини 30 фоизигача пасайтириш, зарур ҳолларда баланс (қолдиқ) қийматида сотиш чораларининг кўрилишини таъминласин.


10. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, истисно тариқасида, экспортни кўпайтириш учун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга унинг таркибидаги корхоналарнинг кафиллиги асосида юк ва йўловчи вагонларини ишлаб чиқариш ҳамда мавжуд қувватларни ошириш учун жами 150 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағларини йиллик 5 фоиз ставкада, 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга тўғридан-тўғри ажратсин.

Белгилансинки, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва улар доирасида тузилган шартномалар "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан экспертизадан ўтказилади.


11. Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ орқали жалб қилинган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш муддатини, фоиз ставкаларини ўзгартирмаган ҳолда, беш йилга узайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, Марказий банкка, истисно тариқасида, "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга нисбатан кредитлар бўйича асосий қарзни қайтариш муддатини узайтириш натижасида активлар сифатини таснифлаш бўйича талабларни ва жарималарни қўлламаслик тавсия этилсин.


12. Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ икки ой муддатда:

а) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда қуйидаги лойиҳаларнинг самарадорлигини ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин:

"Навоий КМК" АЖ билан биргаликда "Навоий-Учқудуқ" темир йўл участкасини электрлаштириш;

"Олмалиқ КМК" АЖ билан биргаликда "Тошкент-Ангрен" темир йўл участкасида иккинчи электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш, мавжуд йўл участкасини модернизация қилиш ҳамда мазкур йўналишда жойлашган саноат корхоналари экспорт юкларига логистика хизматларини йўлга қўйиш учун терминал ҳамда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида мультимодал транспорт логистика марказини ташкил этиш;

"Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва бошқа экспортёр корхоналар томонидан темир йўл хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида транспорт логистика компанияларини ташкил қилиш;

б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент, Самарқанд ва Қўқон шаҳарларида жойлашган темир йўл вокзалларини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш юзасидан қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. 2027 йил 1 январга қадар темир йўл транспорти хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган ортиш-тушириш ишлари учун мўлжалланган механизм ва ускуналарга (ТИФ ТН коди 8425 11 000 0, 8425 42 000 0, 8425 49 000 0) божхона божининг ноль ставкаси қўлланилсин.


14. Белгилансинки, 2026 йил 1 январга қадар:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар асосида товарларни сотиш, ижарага бериш, харид қилиш, етказиш, иш (хизмат)ларни бажаришга;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖга, истисно тариқасида, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида ҳаракат таркибини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуналар, товар (иш, хизмат)лар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, темир йўлларни таъмирлаш, қуриш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва техникалар ҳамда дастурий маҳсулотларни харид қилишга рухсат берилади.


15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга 2026 йил 1 январга қадар темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш доирасида халқаро экспертларни, консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиларини, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни, истисно тариқасида, энг яхши таклифларни саралаб олиш орқали тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб этишга рухсат этилсин. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни ва шартномага оид қўшимча келишувларни мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.


16. Темир йўл транспорти соҳасида ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия:

бир ой муддатда белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ темир йўл транспорти соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖни трансформация қилиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланишини таъминласин;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан хусусий вагон ва контейнер операторларига темир йўл инфратузилмаси ва локомотив хизматлари тенг ҳуқуқ асосида кўрсатилишини қатъий назорат қилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 12-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


18. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев



*) 10-илова берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 октябрдаги

ПҚ-329-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2026 йилларда темир йўл транспорти

соҳасини ислоҳ қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

     

Т/р

      

Тадбирлар номи

          

Амалга ошириш механизми

      

Ижро

муддатлари

    

Масъул ижрочилар

       

       

I. "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" АЖ

ВА УНИНГ КОРХОНАЛАРИДА КОРПОРАТИВ

БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

         

1.

Трансформация жараёнларини мувофиқлаштириш учун профессионал ташкилотни жалб этиш.


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ("ЎТЙ" АЖ) ва унинг таркибидаги ташкилотларни ташкил этиш жараёнларига ҳамроҳлик қилиш ва ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш ҳамда замонавий корпоратив бошқарувни жорий этиш учун жамият ҳисобидан нуфузли халқаро консалтинг ташкилотлари ва консультантларни тўғридан-тўғри жалб қилиш.


2023 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


2.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузиш ва аудитдан ўтказиш.


1. Маҳаллий ва халқаро консалтинг ташкилотларини жалб қилиш.


2024 йил

январь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


2. "ЎТЙ" АЖ ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ юритиш ва эълон қилиш бўйича график ва чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.


2024 йил

февраль


3. "Катта тўртлик"ка кирувчи аудиторлик компанияларини жалб қилиш.


2025 йил

апрель


4. "ЎТЙ" АЖ ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ "катта тўртлик"ка кирувчи аудиторлик компаниялари томонидан ташқи аудитдан ўтказиш.


2025 йил

июнь

3.

"ЎТЙ" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга нисбатан нотижорат мақсадларни белгилаш.


1. "ЎТЙ" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг функция ва вазифаларини хатловдан ўтказиш ҳамда уларга нисбатан нотижорат мақсадларни аниқлаш.


2. "ЎТЙ" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга нисбатан давлатнинг нотижорат мақсадлари (PSO) ва уни амалга ошириш шартларини тасдиқлаш.


3. "ЎТЙ" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга нисбатан нотижорат мақсадлар ва уларни молиялаштириш манбаларини жамият сайтига жойлаштириш.


2024 йил

февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


...
Время: 0.1291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск