Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / 2023 йил / Ноябрь, 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2023 й. ПҚ-353-сон "Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2023 й.

N ПҚ-353



АҲОЛИГА ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ

БЎЙИЧА КЎРСАТИЛАДИГАН ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ   СИФАТИНИ   ЯНАДА

ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда кекса, боқувчисини йўқотган ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, фуқароларга пенсияларни тайинлаш юзасидан кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада яхшилаш ҳамда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, фуқароларга тўланадиган тўрт турдаги ижтимоий тўловларни уларнинг мурожаатисиз проактив шаклда, икки турдаги ижтимоий тўловларни композит шаклда ҳамда яна тўрт турдаги ижтимоий тўловларни қўшимча ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда, биргина паспорт асосида тайинлаш амалиёти жорий этилди.

Аҳолига пенсия тайинлаш тизимига замонавий ахборот технологияларини фаол татбиқ этган ҳолда давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш амалиётида қуйидаги тартибларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

а) 2024 йил 1 январдан бошлаб:

фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади;

фуқароларга давлат пенсиялари тайинланганидан сўнг уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки АТ "Халқ банки"нинг мобиль иловаси орқали олиш имконияти яратилади.

Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинади;

б) 2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсияларни "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади.

Бунда, ёшга доир пенсиялар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрларга мувофиқ ҳисобланади ва тайинланади.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади.

Белгилансинки, ёшга доир пенсия фуқаронинг кейинчалик қилган мурожаатига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларга мувофиқ қайтадан ҳисобланади ва тайинланади.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) 2025 йил 1 мартга қадар:

Электрон технологияларини ривожлантириш маркази (О.Ходжакбаров) билан биргаликда Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали фуқароларга пенсия тайинланиши ёки пенсия миқдорига таъсир қилувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан фуқаронинг мобиль алоқа воситасига СМС-хабар юбориш тартиби жорий этилишини;

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ёшга доир пенсия олиш ёшига тўлиши муносабати билан пенсияни уларнинг алоҳида мурожаатисиз проактив шаклда тайинлаш тизимини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


4. Қуйидагилар:

Фуқароларга ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Фуқароларга ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини амалиётга жорий этиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади ва вазифалари, шу жумладан давлат пенсияларини тайинлаш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар тўғрисида видеороликлар ва ижтимоий рекламалар ишлаб чиққан ҳолда, уларнинг оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.


7. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Д.А. Кучкаров, адлия вазири А.Д. Ташкулов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

Қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

    

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 октябрдаги

ПҚ-353-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқароларга ёшга доир пенсияларни

проактив шаклда тайинлаш

СХЕМАСИ

       

         

Босқичлар

    

      

Субъектлар

        

        

Тадбирлар

      

      

Бажариш муддатлари

        

1-босқич

Адлия вазирлиги

        

Пенсия ёшига тўлган фуқаронинг паспорт (идентификация ID-карта) маълумотларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг "Пенсия" ахборот тизимига электрон шаклда юборади.

        

Фуқаро умумий

белгиланган пенсия ёшига

тўлган санада автоматик

тарзда






...
Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск