Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / 2023 йил / Ноябрь, 2023 й. /

Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги Регламент (АВ томонидан 31.10.2023 й. 3472-сон билан рўйхатга олинган камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 06.10.2023 й. 75/2023-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 31 октябрда 3472-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирининг

2023 йил 6 октябрдаги

75/2023-сон буйруғига

ИЛОВА



Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга

ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон

давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги

РЕГЛАМЕНТ


Мазкур Регламент шахсларни (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизмати (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман, шаҳар бўлинмалари - Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (бундан буён матнда маҳаллий меҳнат органлари деб юритилади) томонидан кўрсатилади.


2. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МАҲАЛЛИЙ МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН АРИЗА БЕРУВЧИГА ДАВЛАТ

ХИЗМАТИНИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИШ


3. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.


4. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.


5. Ариза берувчи ЯИДХП орқали сўровномани тўлдиргандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади. Бунда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Ариза берувчи томонидан тўлдирилган сўровнома ЯИДХП орқали автоматик равишда доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборилади.


6. Маҳаллий меҳнат органи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунининг 45-моддаси биринчи қисми тўртинчи - ўнинчи хатбошиларига мувофиқ ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш бўйича рад қилиш учун асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини "Бандлик хизмати" ахборот тизими орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари маълумотлари асосида текширади.

Бунда, қуйидагилар ариза берувчини ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асос бўлади:

ариза берувчи таълим муассасаларида ва ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таҳсил олаётган бўлса, бундан таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олиш мустасно;

қонунчиликка мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлса (пенсия туридан қатъи назар);

бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилаётган, ишламаётган аёл бўлса;

ишини ўзгартирмоқчи бўлган, лекин маҳаллий

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск