Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2023 й. ПҚ-162-сон "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2023 й.

N ПҚ-162



РАҚАМЛИ ХИЗМАТЛАР ҚАМРОВИ

ВА СИФАТИНИ ОШИРИШ ҲАМДА СОҲА,

ТАРМОҚ ВА ҲУДУДЛАРНИ РАҚАМЛИ

ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бюрократик тартиботларни қисқартириш, шунингдек, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) "Рақамли ҳукумат" ва "Рақамли ҳудуд" дастурлари доирасида 2023-2024 йилларда амалга ошириладиган 300 та устувор лойиҳалар, шу жумладан:

давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича 112 та устувор лойиҳалар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини рақамлаштириш бўйича 51 та устувор лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича 137 та устувор лойиҳалар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

б) 2023 йил якунига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказиш доирасида порталда биринчи навбатда жорий этиладиган 95 та хизмат ва сервислар рўйхати ҳамда режа-жадвали 4-4а-иловаларга мувофиқ;

в) ижтимоий-иқтисодий соҳанинг айрим тармоқларида биллинг тизимларини жорий этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ;

г) "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинадиган 47 турдаги маълумотлар рўйхати 6-иловага мувофиқ;

д) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизматлардан фойдаланиш ҳолати бўйича юбориладиган эслатма ва хабарномалар рўйхати 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Х. Шерматов) соҳа ва тармоқларни, шу жумладан биринчи навбатда 2023-2024 йилларда соғлиқни сақлаш ва сув хўжалиги соҳасидаги рақамлаштириш лойиҳаларини мувофиқлаштириб бориш ва жадаллаштириш учун масъул ҳисобланади.

Бунда, рақамлаштириш лойиҳаларини самарали амалга ошириш ҳамда масъул вазирликлар билан ҳамкорликда ишлаш ва уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш учун "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган "лойиҳа офислари" фаолияти йўлга қўйилади.


3. Белгилансинки, 2023 йил 1 июндан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи кредит ва беғараз кўмак маблағлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рақамли компонентларга йўналтириладиган қисми Рақамли технологиялар вазирлиги билан мажбурий тарзда келишилади.


4. "Рақамли ҳудуд" дастури доирасида:

а) "Рақамли геопортал" ахборот тизими ва "Халқ назорати" платформаси 2023 йил 1 сентябрга қадар Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида, 2023 йил якунига қадар эса Жиззах ва Урганч шаҳарларида ишга туширилади.

Бунда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда "Халқ назорати" порталига аҳоли томонидан келиб тушган ариза ва шикоятларни таҳлил қилган ҳолда, уларнинг вужудга келиш сабабларини келгусида бартараф этиш мақсадида инобатга олиш мажбурий ҳисобланади;

б) "Рақамли геопортал" ахборот тизими ва "Халқ назорати" платформасига 8-иловадаги рўйхатга мувофиқ вазирлик ва идораларнинг 70 та маълумотлари интеграция қилинади;

в) ҳудудларни рақамлаштириш бўйича:

лойиҳалар амалга оширилиши учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, шу жумладан мазкур бандда назарда тутилган лойиҳалар жорий йилда ишга туширилиши учун Тошкент вилояти (З.Мирзаев), Жиззах вилояти (Э.Солиев) ва Хоразм вилояти (Ж.Рахимов) ҳокимлиги;

лойиҳаларни жорий этиш ҳамда уларни техник қўллаб-қувватлаш учун - "Рақамли ривожланиш департаменти" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Рақамли департамент);

лойиҳалар амалга оширилиши бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун - Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) масъул ва жавобгар ҳисобланади;

г) ҳудудларни рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни жорий этиш ҳамда уларни техник қўллаб-қувватлаш учун Рақамли департамент ҳузурида лойиҳа офислари ташкил этилади.


5. Белгилаб қўйилсинки, Рақамли департаментга:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарорининг 18-банди учинчи хатбошиси талаблари татбиқ этилади;

мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган платформа ва ахборот тизимларини жорий этиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ҳуқуқи берилади.


6. Белгилансинки, электрон тижорат соҳасини ривожлантириш орқали савдо айланмаси ҳажмини 2023 йилда 500 миллион АҚШ долларига етказиш, шунингдек, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш мақсадида 2023 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.


7. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - IT-парк) резидентлари томонидан амалга оширилишига рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги қўшимча йўналишлар киритилсин:

дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультимедиа, дизайн ва мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш;

IT-парк ва унинг филиаллари ҳудудида жойлашган ва юридик манзилда рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш.


8. Белгилансинки, IT-парк дирекцияси ҳамда устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахслар томонидан IT-парк ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларини рақамли технологиялар соҳасида илғор стартап лойиҳаларига эга IT-парк резидентларига тўғридан-тўғри ижарага беришга рухсат этилади.

Бунда, ижарага беришдан тушган маблағлар мазкур кўчмас мулк объектларини балансда сақловчилар ихтиёрида қолдирилади.


9. Рақамли технологиялар соҳасида юқори малакали мутахассис ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

а) "Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг навбатдаги босқичи сифатида хорижий нуфузли таълим платформаларида IT-йўналишдаги онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имконияти йўлга қўйилади.

Бунда:

курсларни муваффақиятли тамомлаган 15 минг нафар ёшлар сараланиб, уларда халқаро миқёсда фаолият юритиш кўникмалари шакллантирилади;

хорижий нуфузли таълим платформаларида муваффақиятли ўқишни якунлаган ва тегишли сертификатга эга ёшларга компьютер хариди учун истеъмол кредитлари ажратиш амалиёти давом эттирилади;

2023 йил 1 августдан бошлаб ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан микроқарз шаклида ҳамда "Ёшлар дафтари" ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини ижтимоий контракт асосида ёшлар хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказишга рухсат берилади;

б) 2024 йил 1 мартдан бошлаб B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга бўлган фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва "булутли" платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади;

в) битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади;

г) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб махсус ахборот платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича "ҳаёт давомида таълим олиш" тамойили асосида ўқитилади.


10. Белгилансинки, аҳолини сифатли рақамли инфратузилма билан таъминлаш мақсадида барча аҳоли яшаш масканлари 2024 йил якунига қадар кенг полосали мобил алоқа ва кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқлари билан тўлиқ қамраб олинади.


11. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жорий этилган рақамли технологиялар бўйича лойиҳалар самарадорлиги, кўрсатиладиган рақамли хизмат ва сервислар техник фаолиятининг сифати ҳамда барқарорлиги устидан рақамли назоратни ўрнатсин.

Рақамли назорат доирасида давлат органлари ва ташкилотларида рақамли технологиялар соҳасидаги лойиҳаларнинг мақсадлилиги, жорий этиш даражаси, фойдаланиш ҳолати, рақамли хизматлар ва сервислар ишидаги узилиш, тўхталиш ва техник-авариялар, алоқа марказлари (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа) хизматларининг боғланиш ва самарали техник фаолият кўрсатиш каби сифат кўрсаткичлари баҳоланади.


12. Белгилансинки, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига алоқа, ахборотлаштириш ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишларини бартараф этиш юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати берилади.


13. Рақамли технологиялар вазирлиги уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

        

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 24 майдаги

ПҚ-162-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2024 йилларда давлат

бошқарувини рақамлаштириш бўйича

устувор лойиҳалар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

        

Чора-тадбирлар номи

      

Амалга ошириш механизми

        

Муддати

    

Молиялаштириш

манбаи

     

Масъул ижрочилар

       

1.

Коммунал хизматлар учун тўловларни ягона шахсий ҳисобварақ орқали амалга оширишни жорий этиш.


1. Навоий, Бухоро шаҳарларида тажриба-синов тариқасида иссиқлик, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш, чиқиндиларни олиб чиқиш ва кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни сақлаш учун тўловларни ягона шахсий ҳисобварақ орқали амалга оширишни жорий этиш ва натижасига кўра ушбу тартибни коммунал тармоқларга (иссиқлик, газ, чиқинди, сув, электр энергия, мажбурий бадал) татбиқ этиш орқали хизмат кўрсатишни амалга ошириш.


2023 йил

июль


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Тажриба-синов натижасидан келиб чиқиб, ушбу тартибни республика миқёсида ишга тушириш.


2024 йил

март


3. Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш.


2024 йил

май


2.

"Ташқи иқтисодий фаолият портали" ахборот тизимини такомиллаштириш.


1. Ташқи савдо шартномалари бўйича аналитик ва статистик ҳисоботларни шакллантириш функциясини жорий этиш.


2023 йил

июль


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Ташқи савдо шартномаларининг жорий ҳолати тўғрисида реал вақт режимида маълумот олиш модулини жорий этиш.


2023 йил

октябрь


3. "Божхона калькулятори" хизматини жорий қилиш.


2023 йил

октябрь


3.

Сув етказиб бериш учун шартномалар ва сувга бўлган талабномаларни расмийлаштириш, сув истеъмолчилари кесимида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш учун мўлжалланган "Сув ҳисоби" ахборот тизимини яратиш.


1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.


2023 йил

июль


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар

Сув хўжалиги вазирлиги

2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

сентябрь


3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


4. Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш.


2024 йил

март


4.

Сув хўжалиги объектлари ва улардаги гидротехник иншоотларнинг техник кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш имконини берувчи "Сув хўжалиги объектлари" ахборот тизимини яратиш.


1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.


2023 йил

июль


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар


Сув хўжалиги вазирлиги

2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

сентябрь


3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


5.

Давлат хусусий шериклик шартлари асосида сув хўжалиги объектларини хусусий секторга бериш ҳамда инвестициявий мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.


2023 йил

август


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар


Сув хўжалиги вазирлиги

2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

декабрь


3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


6.

Соҳада мавжуд барча ахборот тизимлари маълумотларини йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш имконини берувчи "Вазиятлар маркази" ахборот тизимини такомиллаштирган ҳолда "Рақамли сув хўжалиги" ягона платформасини яратиш.


1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.


2023 йил

октябрь


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар


Сув хўжалиги вазирлиги

2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

март


3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


7.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув объектларининг муҳофаза зоналари, сел ва сув тошқинларини мониторинг қилиш жараёнларига давлат космик мониторинг тизимини жорий этиш ва доимий тарзда ундан фойдаланилишини таъминлаш.


1. Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликни ташкил этиш.


2023 йил

август


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар


Сув хўжалиги вазирлиги

2. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув объектларининг муҳофаза зоналари, сел ва сув тошқинларини мониторинг қилиш жараёнларида давлат космик мониторинг тизимларидан фойдаланишни йўлга қўйиш.


2023 йил

декабрь, доимий тарзда


8.

Ўрмон фонди ерлари маълумотларини геофазовий маълумотлар асосида йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш имкониятини берувчи "Smart forestry" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

июль


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар


Ўрмон хўжалиги агентлиги

2. Ижрочи ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.


2023 йил

август


3. Ахборот тизимни ишга тушириш.


2023 йил

декабрь


4. Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш.


2024 йил

март


9.

Вазирлик ва идораларнинг архив ҳужжатларини электрон сақлаш учун мўлжалланган идоравий электрон архив ахборот тизимини яратиш.


1. Тизимни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.


2023 йил

октябрь


Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар


Адлия вазирлиги

2. Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тадбиркорлик субъектларида шаклланган электрон архив ҳужжатларини тизим орқали электрон алмашинувини амалга ошириш.


2023 йил

декабрь


10.

FHIR (Fast Healthcare Interoperability Resources) халқаро стандарти асосида республика рақамли соғлиқни сақлашнинг қуйидагиларни ўз ичига оладиган ягона платформасини яратиш:

тиббий маълумотлар регистрлари ва омборлари;

ахборот воситачилиги хизматлари (Очиқ API);

ахборот тузилмалари ва тизимларининг ўзаро алоқаси бўйича протоколлари;

миллий тиббий регистрлар (аҳолисини ўз ичига олган беморлар, шифокор ва тиббиёт муассасалар ва бошқалар);

терминология сервери;

таҳлил ва ҳисобот хизматлари;

маҳаллийлаштириш;

дастурий таъминотнинг тегишли чекловсиз лицензиялари;

техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш.


1. Тиббий маълумотларни узатиш тизимларини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.


2023 йил

август


"KfW" банкининг кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

февраль


3.Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.


2024 йил

апрель


4. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.


5. Шартнома имзолаш.


2024 йил

июль


11.

"Диагностик тасвирлар алмашинуви, архиви ва телерадиология" миллий ахборот тизимини яратиш.


1. Республика бўйича тиббий тасвирлар архиви тизими серверлар архитектурасини яратиш.


2024 йил

сентябрь


"KfW" банкининг кредит маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

декабрь


3.Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.


2025 йил

февраль


4. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.


5. Шартнома имзолаш.


2025 йил

май


12.

Даволаш-профилактика муассасалари учун асосий функционалларини қамраб олувчи тиббий ахборот тизими (Medical information system) яратиш (ҳудудий кўп тармоқли шифохоналар).


1. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

декабрь


"KfW" банкининг кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2.Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.


2025 йил

февраль


3. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.


4. Шартнома имзолаш.


2025 йил

май


13.

Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган "Cancer-регистр" ахборот тизимини жорий этиш.


1. Ахборот тизими доирасида лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

июнь


Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг маълумотларини рақамлаштириш, ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь


3. Ахборот тизимини режа графикка асосан жорий этиш.


2023 йил

ноябрь


14.

Болалар учун дори-дармонлар ва витаминлар логистикасини бошқариш ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

декабрь


Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш ҳамда рақамли ҳукумат ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


2024 йил

декабрь


15.

Бирламчи тиббий ёрдамни такомиллаштириш ахборот тизимини яратиш ва жорий қилиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

декабрь


Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. Лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш ҳамда рақамли ҳукумат ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


2024 йил

декабрь


16.

"Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йилида аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш ва интерактив хизматларни кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мобил иловасини такомиллаштириш ва янги мобил иловани жорий этиш.


1. Мобил иловадаги интерактив хизматларни хатловдан ўтказиш.


2023 йил

июль


Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари, бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. Хатлов якунлари юзасидан мобил иловада янги интерактив хизматларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь


3. Мобил илованинг янги такомиллаштирилган тизимини синовдан ўтказиш ва ишга тушириш.


2023 йил

октябрь


4. Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш.


2023 йил

декабрь


17.

Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида Тиббиёт ахборот тизимининг янгиланган шаклини Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида жорий этиш

.

1. Тошкент шаҳридаги амбулатор тиббиёт муассасаларида аҳолини оилавий шифокорларга бириктириш, онлайн қабулга ёзиш, қабулларни амалга ошириш журналларини юритишни электрон шаклга ўтказиш, оилавий шифокорлардан тор доирадаги мутахассисларга ва амбулатор ташкилотлардан шифохоналарга йўлланмалар бериш имкониятларини яратиш.


2023 йил

июнь


Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Тошкент шаҳридаги стационар муассасаларда беморларни ётқизиш, тиббий статистик шаклини электрон тўлдириш, Давлат тиббиёт суғурта жамғармасига маълумотлар узатиш имкониятларини яратиш.


2023 йил

июль


3. Синов натижаларига асосан Тизимни республиканинг барча амбулатор ва стационар тиббиёт муассасаларида тўлиқ жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб Лойиҳа офисига киритиш.


2023 йил

сентябрь


18.

"Электрон рецепт" (реимбурсация) тизимини жорий этиш.

1. "Электрон рецепт" (реимбурсация) тизими доирасида фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари рўйхати ҳамда давлат ва хусусий дорихоналарни улаш тартибларини тасдиқлаш.


2023 йил

сентябрь


Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. "Электрон рецепт" (реимбурсация) тизимини синов тариқасида Тошкент шаҳрида ишга тушириш.


2023 йил

декабрь



3. Давлат ва хусусий дорихоналарнинг "Электрон рецепт" тизимига уланишини таъминлаш.


2024 йил

январь



4. "Электрон рецепт" тизимининг "Asl belgisi" рақамли маркировкалаш тизими билан синов тарзида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.


2024 йил

март


Солиқ қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19.

"Тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг ҳисоби ва назорати" ахборот тизимини яратиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2023 йил

ноябрь


Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3. Республикадаги барча давлат тиббиёт муассасаларида тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларни хатловдан ўтказиш ва тизимга киритиш.


2024-2025

йиллар


20.

"Электрон таълим" платформасини яратиш

.

1. Рақамли соғлиқни сақлаш тизими доирасида "Электрон таълим" платформасини ишга тушириш.


2024 йил

июль


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Платформада қуйидаги электрон таълим йўналишларини яратиш:

клиник таълим;

тиббиёт ходимларининг компьютер саводхонлиги курслари;

ҳамширалик иши;

электрон соғлиқни сақлаш тизимлари.


3. Платформанинг Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформасига интеграциясини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар

21.

"Лаборатория" ахборот тизимини жорий этиш (бирламчи тиббиёт муассасаларида).


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан амалиётга жорий этиш.


2024 йил

август


3. Ахборот тизимининг Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформасига интеграциялашувини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


22.

Электрон шифохона ва Ягона электрон рўйхатга олиш модулларини яратиш.


1. Электрон шифохона ва Ягона электрон рўйхатга олиш модулларининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органларидан экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

август


Халқаро молия институтлари маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. Модулларни ишлаб чиқиш ва синов тарзида Сирдарё вилоятида ишга тушириш.


2023 йил

октябрь


3. Модулларни Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформасига интеграция қилиш.


2023 йил

декабрь


23.

Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш.


1. Электрон реестрнинг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш


2023 йил

июнь


Халқаро молия институтлари маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Электрон реестрни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.


2023 йил

ноябрь


3. Реестрни Рақамли ҳукумат тизимлари билан интеграция қилиш ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда Ягона портал) фуқаронинг фтизиатрия касалликлари ҳисобида туриш ёки турмаслиги тўғрисида маълумот олиш хизматини ишга тушириш.


2024 йил

январь


24.

Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш.


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

февраль


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Ҳомиладорлик пайтида ва туғуруқдан кейинги биринчи йилда ўтказилган текширувлар ва диагностика маълумотларини ўз ичига олган она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш.


2024 йил

сентябрь


3. Ахборот тизимининг Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформасига интеграциялашувини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


25.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ахборот тизими ва маълумотлар базаси билан тўлиқ интеграциясини таъминлаш.


1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида маълумотларни ўзаро алмашиш тўғрисида келишув имзолаш.


2023 йил

май


Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси


2. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари интеграциясини таъминлаш учун технологик йўриқномаларни тасдиқлаш.


Доимий

равишда


3. Ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини таъминлаш.


Доимий

равишда


26.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона платформасида яратилаётган маълумотлар мониторингини олиб бориш, BI-дашбордларни жорий этиш.


1. Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш ва техник талабларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. BI-дашбордларни жорий этиш.


2024-2025

йиллар


27.

"Нефрологик касалликлар ягона реестри ва гемодиализ учун сарфлов материаллари мониторинги" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

июль


Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.


2024 йил

ноябрь


3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш.


2024 йил

декабрь


28.

"Мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларнинг реестри ва сарфлов материаллари мониторинги" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

июль


Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.


2024 йил

ноябрь


3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш.


2024 йил

декабрь


29.

Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантация қилинган беморларни реестри ва сарфлов материаллари мониторинги ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

июль


Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.


2024 йил

ноябрь


3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш.


2024 йил

декабрь


30.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида "101 - ягона навбатчи диспетчерлик хизмати" автоматлаштирилган тизимини тўлиқ ташкил этиш.


1. "101 - ягона навбатчи диспетчерлик хизмати" аппарат-дастурий комплексини харид қилиш.


2023 йил

декабрь


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Аппарат-дастурий комплексни вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмаларида жорий этиш.


2024 йил

ноябрь


3. Аппарат-дастурий комплексни "Хавфсиз шаҳар" ягона интеграцияланган тизимлари билан интеграция қилиш.


2024 йил

декабрь


31.

Республика ҳудудида ёнғин хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив-техник ҳужжатлар, шунингдек, ёнғин хавфлилиги бўйича синовдан ўтган қурилиш материаллари, ёнғин хавфсизлиги соҳасида сертификатланган маҳсулотлар реестрининг ягона электрон базасини яратиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


2023 йил

декабрь


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


2. Ягона электрон базани ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль


3. Ягона электрон базани амалиётга татбиқ этиш.


2024 йил

сентябрь


32.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий (туман, шаҳар) ва таркибий тузилмаларида электрон ҳужжат алмашинувини автоматлаштириш, кадрлар ҳисобини юритиш, ҳужжатларнинг электрон архивини ва ижро ҳолатини назорат қилиш мақсадида электрон тизимни жорий этиш.


1. Вазирлик ҳудудий (туман, шаҳар) ва таркибий тузилмаларининг мавжуд ахборот инфратузилмасини хатловдан ўтказиш.


2023 йил

июль


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


2. Вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмаларида электрон тизимни жорий этиш.


2023 йил

сентябрь


3. Ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш ҳамда тизимни тўлиқ ишга тушириш.


2023 йил

декабрь


33.

"ГАТ технологиялари ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда, видеомониторинг маълумотини масофадан кўрсатиш қурилмалари орқали етиб бориш имконияти чекланган ҳудудлардаги аҳолини огоҳлантириш ҳамда содир бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни барвақт аниқлаш имкониятини берувчи кўп функцияли мониторинг комплексларини вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалар фаолиятида жорий этиш.


1. Мониторинг комплексларини жорий этиш бўйича техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июль


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


2. Мониторинг комплексларини харид қилиш бўйича танлов (тендер) ўтказиш ва харид қилиш.


2023 йил

декабрь


3. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг автоматлаштирилган хабар бериш тизими билан ўзаро интеграция қилиш ва амалиётга жорий этиш.


2024 йил

август


34.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органига мурожаат келиб тушганда, мурожаат ҳолатини онлайн кузатиш имкониятини берувчи электрон тизим яратиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


2023

...
Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск