ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 28.11.2023 й. ЎРҚ-881-сон "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.11.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.10.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

28.11.2023 й.

N ЎРҚ-881



"ҚЎРИҚЛАШ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 22 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 28 октябрда маъқулланган


Мамлакатимизда қўриқлаш фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини, жисмоний ва юридик шахсларга қўриқлаш хизматларини кўрсатиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш мақсадларида "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, унда қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш асослари ҳамда қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектларнинг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамлаб қўйилди.

Шу билан бирга ҳуқуқни қўллаш амалиётида қўриқлаш фаолияти соҳасига доир айрим тушунчалар турлича талқин этилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш зарурияти мавжуд.

Мазкур Қонун билан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим нормаларини "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун қўриқлаш фаолияти соҳасидаги тушунчаларнинг аниқ ва бир хил қўлланилишига хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 10, 676-модда, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 5, 265-модда, N 8, 469-модда, N 9, 592-модда, N 11, 792-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 973-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 5, 464-модда, N 10, 979, 982-моддалар) 37-моддаси биринчи қисми "в" бандининг ўзбекча матнидаги "соқчиликдаги" деган сўз "қўриқлашдаги" деган сўз билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 250-модда:

учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи ва унинг ўринбосари, ёнғиннинг олдини олиш бўйича отряд (команда, ўт ўчириш поезди) бошлиғи ва унинг ўринбосари, катта йўриқчи ва йўриқчи, команданинг, ўт ўчириш поезди командасининг, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш командасининг (қоровул) бошлиғи";

тўртинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "соқчиликнинг бўлинмаси" деган сўзлар "қўриқлаш бўлинмасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 252-модданинг иккинчи қисмидаги "ҳарбийлаштирилган идоравий соқчилигининг" деган сўзлар "идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 284-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларига, бошқа мол-мулкига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари ёки ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ишчилари ва хизматчилари томонидан ҳуқуқбузарликка барҳам бериш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органига, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг хизмат биносига ёки ички ишлар органларига ушлаб келтирилиши мумкин";


4) 287-модданинг 3-бандидаги "ҳарбий соқчиликнинг" деган сўзлар "ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 289-модданинг:

биринчи қисмидаги "ҳарбий соқчилик" деган сўзлар "ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "ҳарбий соқчилик" деган сўзлар "ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 291-модда биринчи қисмининг "ж" бандидаги "ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг" деган сўзлар "ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 11, 653-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда, N 6, 570-модда) 28-моддасининг иккинчи қисмидаги "соқчилик бўлинмалари" деган сўзлар "қўриқлаш бўлинмалари ишчилари ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 ноябрь


"Халқ сўзи", 2023 йил 29 ноябрь





















































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск