ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2023 й. 649-сон "Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаганлиги учун ҳуқуқий таъсир чоралари кучайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2023 й.

N 649



ЎСИМЛИК ВА ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛМАГАНЛИГИ УЧУН

ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"БИОЛОГИК РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" 2014 ЙИЛ 20 ОКТЯБРДАГИ

290-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда биохилма-хилликни сақлаш ва ундан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг, айниқса, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларининг барқарор яшаш шароитларини таъминлаш ҳамда уларни сақлаб қолиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ноқонуний муносабатда бўлиш оқибатида етказилган зарарни ундириш миқдорларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармони ҳамда "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликларга етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоблаш учун коэффициентларни беш бараварга;

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибининг бузилиши сабабли етказилган зарар ҳажмини ҳисоблаш учун тўловлар миқдорларини ўн бараварга ошириш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 декабрдаги

649-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан

фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш

соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби

тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 19-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган

ўсимликларга етказилган ундириладиган

зарар миқдорини ҳисоблаш учун

КОЭФФИЦИЕНТ

Тоифасига кўра битта ўсимлик учун


Ундириладиган зарар миқдори, белгиланган

базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан

коэффициентларда (битта ўсимлик учун)


1 - йўқолиб кетаётган


10


2 - камёб


4


3 - камаяётган


2,5



".

2. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-иловада:


"Сут эмизувчилар" бўлимида:

"Қизил китобга киритилганлар" кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар


Қоплон, тарғил сиртлон (Дўлта), илвирс (қор қоплони)


3 000

400 000

Бурама шохли эчки (морхўр)


2 000

300 000

Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, асалхўр, Бухоро буғуси (хонгул)


1 500

250 000

Қизилқум архари (Северцов қўйи), Тянь-Шань тоғ қўйи, Устюрт кўйи, Бухоро тоғ қўйи, Тянь-Шань қўнғир айиғи


1 000

200 000

Сайғоқ, жайрон, мензбир суғури


500

50 000

Манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, қарсок, сариқ сассиқкўзан, олақўзан


200

20 000


халқаро Қизил китобга ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган сут эмизувчиларнинг бошқа турлари


100

10 000




";

"Бошқа турлар" кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Қизил бўри


20

2000


Тоғ эчкиси, тўнғиз


15

1500


Елик (буғу)


10

1200


Тоғ сувсари, қоракўзан (норка), қизил суғур, оқсувсар, олакўзан, тулки, корсак, чиябўри, нутрия, ёввойи мушуклар, сариқ сассиқкўзан, ондатра, латча


5

800


Бўри


-

200


Бўрсиқ, жайра


2

400


Қуён


1

200


Типратикан, кўршапалак, ўрмон соняси


0,5

100


Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа сут эмизувчилар


0,3

50


Сайғоқ, кийик, жайрон, буғу, эчки, қўчқор шохлари


бир жуфт шох ва жуфт бўлмаган ҳар бир алоҳида шох мазкур ҳайвоннинг биттасига мувофиқ келади



Мўйна буюмлар


мазкур буюмдаги терилар сони бўйича



Айиқ ёғи (100 г учун)


1

250


Бўрсиқ, суғур, жайра ёғи (100 г учун)


0,25

200


Айиқ сафроси (хомашё ҳолида 1 г учун)


1

200




";

"Қушлар" бўлимининг "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар" кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Маллабош лочин (шахин), итолғи, лочин (сапсан)


1 500

150 000


Тўхта тувалоқ (дудак), йўрға тувалоқ


1 000

100 000


Вишилдоқ ва қийқирдоқ оққушлар, соқақушлар, қумой, қора лайлак, сувқийғир (скопа), кичик бургут, қиронқора, чўл бургути, болтаютар, бургут, қирғий бургут, илонхўр бургут, узун думли ва оқ думли сувбургутлари, катта олачипор бургут, оқбош ўрдак, қошиқбурун, кичик оққўтон, сариқ қўтон, қизилтомоқ ғоз, қизилғоз (фламинго), оқ пешанали кичик ғоз, бизғалдоқ, оқ турна


500

50 000


Оқ лайлак, оқкўз (ола қанотли ўрдак), мармар чуррак, қоравой, Зарафшон қирғовули, оқбовур, қорабузов, қора кабутар, оддий ғуррак, тасқара, чўл бўктаргиси, чўл миққийси, қорабош балиқчи, чўл жиқтоғи, тарғоқ, кичик узунбурун (ингичка тумшуқли балиқчи), Осиё моки лойхўраги, оқбовур


100

30 000


Қушларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)


Мазкур турдаги қушларни ноқонуний овлангани учун етказилган зарарнинг 40 фоизи



халқаро Қизил китобга киритилган ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган қушларнинг бошқа турлари


100

20 000




";

"Судралиб юрувчилар" бўлимининг "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар" кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Капча илон (кобра)


200

30 000


Бўз эчкемар


100

20 000


Ўрта Осиё чўл тошбақаси


10

1 000


Судралиб юрувчиларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)


Мазкур турдаги судралиб юрувчиларни ноқонуний овлангани учун етказилган зарарнинг 40 фоизи



халқаро Қизил китобга киритилган ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган судралиб юрувчиларнинг бошқа турлари


30

2 500




";

"Балиқлар" бўлимининг "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар" кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Орол мўйлабдори (сўзанбалиқ), Орол баҳриси (бакра), Сирдарё куракбуруни, Амударё кичик куракбуруни ва Амударё катта куракбуруни, Орол сулаймонбалиғи, чўртансифат оққайроқ, Амударё гулбалиғи


100

5 000


халқаро Қизил китобга ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган балиқларнинг бошқа тузлари


70

3 000




";

"Умуртқасиз жониворлар" бўлимининг биринчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

халқаро Қизил китобга ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган умуртқасиз жониворлар


50

2 000




".

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 декабрь















































Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск