ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2023 й. 648-сон "Профессионал таълимда кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2023 й.

N 648




ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА КРЕДИТ-

МОДУЛЬ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда профессионал таълимда кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини трансформация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича "йўл харитаси"нинг 31-бандида:

профессионал таълим муассасалари педагог ходимларининг ўқув-меъёрий ҳужжатлари ҳамда педагогик юкламаларини қайта кўриб чиқиш;

профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 7-бандида техникумларда кредит-модуль тизимини жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ўрта бўғин кадрлар тайёрлашда кредит-модуль тизими бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш;

ўқувчилар томонидан ўқув йили ва семестр давомида тўпланадиган кредитлар миқдори ва ўзлаштириш лозим бўлган фанларни белгилаш;

ўрта бўғин кадрларни тайёрлашда кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолаш;

ўқувчилар академик мобиллиги ҳамда кредитларни тан олишни амалга ошириш, кредит-модуль тизимида рўйхатга олиш хизматини ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

а) тизимида техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича:

таълимнинг кредит-модуль тизимига техникумларни босқичма-босқич ўтказиб бориш чораларини кўрсин;

ўқув жараёнига кредит-модуль тизими жорий этиладиган профессионал таълим йўналишлари, касб ва мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини қайта ишлаб чиқсин;

б) профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш бўйича 2024 йил 1 январдан бошлаб:

кредит-модуль тизими жорий этилиши орқали малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва ўқув дастурлари такомиллаштирилишини ва тингловчиларнинг муайян модуль (фан) бўйича ўзлаштирилган ўқув юкламаси кредитлар асосида ҳисобланишини таъминласин;

раҳбар ва педагог ходимларнинг малака ошириш шаклларини мустақил танлаш имкониятини йўлга қўйсин ҳамда ҳар ўқув курси якуни бўйича таълим натижаларини мониторинг қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Х. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 декабрдаги

648-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 61-1 - 61-5-бандлар билан тўлдирилсин:

"61-1. Техникум ўқувчиларини ўқишдан четлаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўқувчи четлаштирилгунига қадар ўзлаштирган кредитлар миқдори техникум томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади.

Четлаштирилган ўқувчига белгиланган шаклдаги академик маълумотнома берилади.

61-2. Ўқувчилар қонунчилик ҳужжатлари асосида ўқишини қайта тиклаш ва кўчириш ҳуқуқига эга.

61-3. Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган ўқувчи ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади.

Якуний назоратга киритилмаган ёки кирмаган, шунингдек, ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган ўқувчи академик қарздор ҳисобланади.

Техникумда академик қарздор ўқувчилар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўловни амалга оширгандан сўнг ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга бўлади.

Техникум педагогик кенгаши қарори билан академик қарздорликни бир марта бепул топширишга рухсат берилиши мумкин.

61-4. Ўқувчини курсдан курсга ўтказиш, унинг GPA қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бунда GPA кўрсаткичи 2,4 дан кам бўлмаслиги талаб этилади. GPA кўрсаткичини тўплай олмаган ўқувчи қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади.

61-5. Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди ва курсда қолдирилади.

Курсда қолган ўқувчилар фақат қарздор бўлган модулларни ўзлаштириб, уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди. Шартнома асосида бир курсда қайта ўқиш сони чегараланмайди.

GPA кўрсаткичини ҳисоблашда ўқувчи таҳсил олган курс якунига кўра қайта топшириш натижалари ҳам инобатга олинади.

Ўқувчи ишлаб чиқариш (дипломолди) амалиётига қатнашмаган ёки амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо билан баҳоланган ҳолларда, у академик қарздор ҳисобланади ва GPA кўрсаткичидан қатъи назар курсда қолдирилади.

Ўқув режасида белгиланган таълим олиш муддатида тегишли курсларни тамомлаган, лекин белгиланган кредит миқдорини тўплай олмаган ўқувчи техникумда ўқишни битираётган ўқувчи сифатида қайд этилади.

Жами таълим олиш муддати биринчи курсга ўқишга қабул қилингандан сўнг 6 йилгача деб белгиланади.

Ўқувчи таълим дастури бўйича якуний курсни тугатгандан сўнг белгиланган энг кам кредитлар миқдорини тўплаб, шартнома тўловидан қарзи бўлмаса, "битирувчи" мақомига эга бўлади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"кредит - таълим олиш натижаларига кўра тингловчи томонидан муайян модул бўйича ўзлаштирилган ўқув юкламасининг ўлчов бирлиги;

кредит тўплаш - таълим элементларини ўзлаштириш ва касбий фаолият натижасида эришган ютуқлар бўйича тақдим этиладиган кредит бирликларини йиғиш;

касбий ривожланиш траекторияси - тингловчи томонидан танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва хоҳлаган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини берадиган йўналиш (маршрут). Таълим траекторияси институционал ҳужжатлар ва йўриқномалар ёрдамида тузилиши ҳамда турли таълим траекториялари натижада бир хил малака олишга олиб келиши мумкин;

модуль - тингловчининг тегишли билимга эгалик қилиш, касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув дастурининг мустақил таркибий қисми;

кредит-модуль - ҳар бир ўзлаштирилган модуль бўйича кредит бирликлари жамлаб бориладиган ўқитиш-баҳолаш тизими;

тингловчи - қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларида белгилаган тартибда таҳсил олаётган жисмоний шахс;

GPA (Grade Point Average) - тингловчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

         

GPA =

K1 * U1 + K2 * U2 + K3 * U3 +... + Kn * Un

               бунда:

K1 + K2 + K3+... + Kn

          

Kn - ҳар бир модулга ажратилган кредитлар миқдори;

Un - ҳар бир модуль бўйича тингловчи тўплаган балл;

n - модулнинг сони.

Бунда тингловчи фақат модулни муваффақиятли якунлаган тақдирда, ушбу модуль бўйича кредит берилади.";


б) 21-банддаги "иловасида" сўзи "1-иловасида" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 39-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 5-1-боб билан тўлдирилсин:


"5-1-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ЖАРАЁНИГА КРЕДИТ-МОДУЛЬ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ


39-1. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаси ва ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

39-2. Ўқув режаси ва ўқув дастури ҳар бир таълим элементига мос келадиган таълим олиш натижаларини кўрсатган ҳолда, малака ошириш курсларида 24 кредит ва қайта тайёрлаш курсларида 96 кредитга мос келишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

39-3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини режалаштириш тасдиқланган контингент режа-жадвали ва назорат тадбирлари (гуруҳларни шакллантириш, малака ошириш шакллари бўйича тақсимлаш: муқобил, мустақил, таълим муассасасида бевосита малака ошириш, кредитларни ҳисоблаш) мажмуини ўз ичига олади.

Қайта тайёрлаш ва малака оширишга жалб этилган тингловчилар белгиланган кредитни ўзлаштириши орқали унинг натижаларини мониторинг қилиши ва таълим дастуридаги ўқув модулларининг сифатли ўзлаштирилишини таъминлаш назарда тутилади.

39-4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш давомида тингловчи томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитлар миқдори ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов модулларини ўз ичига олади.

Мажбурий ва танлов модуллари таркиби ҳамда уларни ўрганишга ажратиладиган кредитлар миқдори Институт томонидан белгиланади.

39-5. Қайта тайёрлаш ва малака оширишда 1 кредит 6 соатлик ўқув юкламасига тенг бўлади. Бунда тингловчи муайян модулдан тегишли кредитларни тўплаши учун маълум миқдордаги ўқув юкламасини ўзлаштириши зарур.

Малака ошириш курсларининг даврийлиги 3 йилда камида бир марта бўлиб 24 кредит (144 соат), қайта тайёрлов курслари тингловчилари 96 кредит (576 соат) тўплаши зарур.

39-6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари давомида белгиланган кредит миқдорини ўзлаштира олмаган ҳамда узрли сабабларсиз тингловчилар сафидан четлаштирилган тингловчилар бир йил давомида ўз ҳисобидан ишдан ажралган ҳолда ёки масофадан малака оширишлари талаб қилинади.

39-7. Тингловчилар малака ошириш шакллари бўйича белгиланган кредитларни тўплаши лозим бўлади.

Бунда:

муқобил малака оширишга жалб этилган тингловчилар кўрсаткичлардан бирини бажариб 23 кредит, маҳорат дарси учун 1 кредит жами 24 кредит тўплайди;

мустақил малака оширишда тингловчилар белгиланган кўрсаткичлар бўйича тўплаган кредитлар миқдори 16 ва ундан юқори бўлганда рўйхатга олинади ва 16 - 24 оралиғидаги кредитларни электрон платформа орқали тўплайди, 16 дан кам кредит тўплаган тингловчилар бевосита таълим муассасасида малака ошириш шаклида рўйхатга олинади;

бевосита таълим муассасасида малака оширадиган тингловчилар малака оширишнинг ўқув режасидаги модулларни ўзлаштириш орқали 24 кредитни тўплайди.

39-8. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида тингловчилар белгиланган модуллар бўйича 56 фоиздан юқори ўзлаштирса, модул учун ажратилган кредит берилади.

Профессионал таълим тизимида раҳбар ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнига кредитларни тақсимлаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.

39-9. Муқобил ва мустақил малака ошириш шакллари тингловчилари белгиланган мезонлар бўйича ижобий баҳоланса, бевосита таълим муассасасида малака оширадиган тингловчилар малака оширишнинг ўқув режасидаги модулларни ўзлаштирганлиги учун кредитлар берилади. Тингловчилар белгиланган таълим олиш натижаларига эриша олмаган тақдирда, кредитлар берилмайди";


г) илова 1-илова деб ҳисоблансин;


д) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:


"Профессионал таълим муассасаларининг

бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта

тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Профессионал таълим тизимида раҳбар

ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда

уларнинг малакасини ошириш жараёнига

кредитларни тақсимлаш

ЖАДВАЛИ

         

Т/р

       

Кўрсаткичлар номи

         

Амал қилиш муддати

      

Кредит миқдори

    

    

1. Муқобил малака ошириш шакли учун кредит тўплаш

        

1.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган раҳбар ёки педагог ходим


Малака ошириш даврийлигида

23

2.

"Устоз" миллий мукофоти ғолиби


Сўнгги 3 йилда

23

3.

"Worldskills" мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотининг раҳбар ёки педагог ходим


Сўнгги 2 йилда

23

4.

Республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган раҳбар ёки педагог ходим


Сўнгги 2 йилда

23

5.

Ўқувчилари халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) билан тақдирланган раҳбар ёки педагог ходим


Сўнгги 4 йилда

23

6.

Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ёки профессор илмий унвонига эга бўлган раҳбар ёки педагог ходим


Сўнгги 4 йилда

23

7.

Юқоридаги кўрсаткичлардан бирига эга бўлган раҳбар ёки педагог ходим маҳорат дарсини ўтиб беришга жалб этилади



Малака ошириш даврийлигида


1

         

2. Мустақил малака ошириш шакли учун кредит тўплаш

        

1.

Педагогик фаолият бўйича 5 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган раҳбар ёки педагог


- 10 йил ва ундан кўп иш стажига эга


4


- 5-9 йил иш стажига эга


2

2.

Семинар-тренинглар ташкил этиш


- республика миқёсида


2


- вилоят миқёсида


1

3.

Илмий конференцияларда маърузалар билан қатнашиш ёки илмий журналларда мақолалар чоп этиш


- халқаро миқёсда


5


- республика миқёсида

(ҳар бир мақола учун)


3

4.

Инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш


- рационализаторлик таклифи


2


- инновацион ишланмаларга муаллифлик


2

5.

Малака тоифасига эга бўлган ёки тегишли лавозимдаги педагог


- олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи


3


- биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи


2

- иккинчи тоифали ёки катта ўқитувчи


1

6.

Олий малака тоифага (бош ўқитувчи лавозими) эга бўлганидан сўнг олий малака тоифасини 5 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог ходим


-

1

7.

Газета, журнал ва интернет-нашрларида мақолалар чоп этиш


- газета ва журналларда


1


- интернет ахборот тармоғи нашрларида


1

8.

Ҳар ўқув йили давомида очиқ дарслар ўтганлиги учун


- уч марта ва ундан ортиқ


2


- икки марта


1


- бир марта


0,5

9.

Халқаро илмий журналларда ва маҳаллий илмий нашрларда ("Web of Science", "Scopus" базасига ва Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган журналларда) чоп этилган мақолалар


- халқаро журналлардаги илмий мақолалар


5


- республика илмий журналларидаги илмий мақолалар


3

Жами кредитлар миқдори

          

16-24

        

3. Бевосита таълим муассасасида малака оширишда кредит тўплаш

       

3.1. Раҳбар ходимлар

     

1.

Таълимда бошқарувга


1-3

2.

Бошқарувда ҳуқуқий масалалар


2-3

3.

Бошқарувда молиявий-иқтисодий масалалар


2-3

4.

Бошқарувда масъулияти ва мослашувчанлик


0-1

5.

Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари ва медиасаводхонлик


1-2

6.

Коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш


3-5

7.

Ўз-ўзини ривожлантириш


4-6

8.

Тингловчилар билимини баҳолаш


0-1

Жами кредитлар миқдори

     

14-24

3.2. Педагог ходимлар

  

1.

Профессионал таълимга оид давлат сиёсати масалалари


1-2

2.

Педагогнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш


2-3

3.

Ахборот-коммуникация технологиялари ва медиасаводхонлик


1-2

4.

Ўз-ўзини ривожлантириш ва узлуксиз касбий ривожланиш масалалари


3-5

5.

Педагогик масъулият ва мослашувчанлик


4-6

6.

Фандаги янгиликлар ва фанни ўқитишнинг долзарб масалалари


2-3

7.

Ўқувчилар компетенцияларини баҳолаш усуллари ва воситалари


1-2

8.

Тингловчилар билимини баҳолаш


0-1

Жами кредитлар миқдори

         

14-24

      

Изоҳ. Профессионал таълим тизимида раҳбар ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кредитларни тақсимлаш жадвалига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин".

           

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 декабрь


































































Время: 0.0153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск