Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Норезидентларга кўрсатиладиган воситачилик хизматларини расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва уларга солиқлар солиш ("СБҲ" 44-сон, 2023 йил 7 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал действителен на дату публикации*



НОРЕЗИДЕНТЛАРГА КЎРСАТИЛАДИГАН

ВОСИТАЧИЛИК ХИЗМАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА УЛАРГА СОЛИҚЛАР СОЛИШ


НОРЕЗИДЕНТ БИЛАН ВОСИТАЧИЛИК

БИТИМИНИ ҲУЖЖАТЛАР

ЁРДАМИДА РАСМИЙЛАШТИРИШ


Норезидентларга воситачилик хизматларини кўрсатар экансиз, хизматлар экспортини амалга ошираётган бўласиз.

Хизматлар экспорти - Ўзбекистон юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахсига кўрсатиладиган жойидан қатъи назар хизмат кўрсатиш (14.06.1991 йилдаги 285-XII-сон ЎРҚ 11-м.).

Ўз кучингиз билан хизматларни кўрсатишга доир хорижий валютада тузилган қуйидаги контрактлар экспорт контрактларига тенглаштирилади:

q ХМИ, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобига Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда иштирок этиш натижалари бўйича;

q хизматлардан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш шарти билан бевосита шартнома шартларида норезидентлар билан тузилган.

Воситачилик шартномасини тузгач, у ҳақдаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритинг (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарор 5-б.).


Сиз ташқи савдо контрактини тузаётганингиз сабабли унда қуйидагиларни албатта кўрсатинг:

q ҳисоб-китоблар қайси тартибда ва қандай валютада амалга оширилишини;

q томонлар келишувга тинч йўл билан эришмаган тақдирда низолар қайси судда ҳал қилинишини.


Ташқи савдо контрактини тузишга юристларни жалб қилинг. Унинг қоидаларини пухта ишлаб чиқишингиз сизга ҳисоб ва солиқ солишда хатоларнинг олдини олиш имконини беради.

Воситачилик шартномаси бўйича буюртмачи топшириғини бажариш натижалари юзасидан (Низом 60-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова):

q комитент (топшириқ берувчи)га ҳисобот тақдим этинг;

q буюртмачининг товарларини сотишда харидорга ўз номингиздан электрон ҳисобварақ-фактурани тақдим этинг. Бунда "Етказиб берувчи" сатрида қўшимча равишда "Комиссионер" кўрсатилади;

q воситачилик ҳақи суммасига "хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида)" ёки "хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудида)" каби бир тарафлама электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг.



НОРЕЗИДЕНТЛАР БИЛАН ТУЗИЛАДИГАН

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск